cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ОИЛАДА БИРИНЧИ ЁРДАМ МУОЛАЖАЛАРИ КУРСИ

Mostrar más
Uzbekistán87 310El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
137
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Болалардан ўрганишимиз керак бўлган одатлар Шундай нарсалар ҳам борки, ота-оналар уларни болалардан ўргансалар, фойдадан холи бўлмайди. Болалар доимо ҳаракатда. Кичкинтойлар луғатида «чарчадим» деган сўз йўқ. Улар учун ҳаёт завқли, негаки қалблари беғубор. Улар каби тез ҳаракатчан, фаол бўлишга интилинг. ✅ Қорни тўйгач, овқатдан бош тортади. Кичкинтой овқатини чала еб, ўрнидан туриб кетса, уни койиманг. Бундай пайтда орқасидан ликопчани кўтариб, мажбуран едириш ҳам фойда бермайди. Хавотирланманг, болакайнинг қорни очса, ўзи сиздан овқат сўрайди. Аксинча, катталарда бу ҳолат камдан-кам кузатилади. Таомланиш пайти телевизорга чалғиб, меъёрдан кўпроқ овқат еймиз. Ёки қорнимиз тўйса ҳам кўзимиз тўймайди. Бу борада фарзандингиз сизга намуна бўлса, қандай яхши: бир ойга қолмай ортиқча вазндан қутуласиз-қўясиз. ✅ Улар ўзларидан доим мамнун бўлишади. Ишларингиз юришмаган пайтда ҳадеб ўзингизни койиманг. Афсус-надомат чекишдан нима фойда? Барибир вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингиз ҳақ эканингизни ўйланг. Балки шунда кайфиятингиз кўтарилар? ✅ Уларнинг танаси ўта эгилувчан. Болалар тинимсиз ҳаракатда бўлганлиги сабабли танаси уларга осонлик билан бўйсунади. Шунинг учун спортнинг баъзи турларига кичик ёшдаги болаларни танлайдилар. Катта бўлгач, фаоллик ўрнини вазминлик эгаллайди. Натижада бўйин, умуртқа соҳасидаги оғриқлар, сурункали касалликлар пайдо бўлади. Уларнинг олдини олиш учун ҳар куни турникда осилиш, қорин учун «пресс» ва арқонда сакраш машқини бажарсангиз кифоя. Машқлар туфайли танадаги қон айланиши тезлашиб, ички аъзоларга кислород тезроқ етиб боради. Натижада инсон ёшариб, касалликлардан фориғ бўлади. ✅ Болалар эрта ухлашади. Эрталаб эса гўё ичида қувват батареяси қўйилгандек, қувноқ, тетик ҳолда уйғонишади. Эҳ, қани энди биз катталар ҳам эрталаб қувноқ кайфиятда ўрнимиздан турсак... Эрта туриш одатини тезроқ «ўзлаштирсангиз», танангиз сиздан миннатдор бўлади. ✅ Тез унутишади. Ишдан чарчаб келдингиз. Кела солиб кечки овқатга уннаб кетасиз. Хаёлингизда кирларни ювиш, болаларга овқатини едириб, ювинтириш, ухлатиш каби юмушларни бажариш ўтяпти. Сумкангизда эса ишда тугатиб улгурмаган қоғозларингиз кутяпти. Шу пайтда улар ўйинга қизиқиб, сиз ёқтирадиган вазани синдириб қўйди. Жаҳлингиз чиқиб, уларни уришиб берасиз. Орқасига уриб ҳам қўясиз. Натижада улар сиздан аразлаб, йиғлаб ҳам олади. Аммо бироз вақтдан сўнг улар ушбу воқеани унутишади
Mostrar todo...
#Биласизми? ЭНГ ЯХШИ ДОРИ НИМА? КУЛГУ! Ҳа, бир дақиқа кулиш қирқ маротаба чуқур нафас олиш билан тенг. Ахир кулганда инсон танасидаги 80 дан ошиқ мушаклари ҳаракатга келади. 😀 Буни яхши тушунишган данияликлар «Кулиб тур» деб номланган дўкон очишган. Яъни ушбу дўкон фақат кулиб юрадиган одамларгагина эшигини очар экан.
Mostrar todo...
энгяхшидори.mp48.86 KB
Нима сабабдан ҳожатхонага боришни кечиктириб бўлмайди? 🚹 Бу вақтда сийдик қопи организмдан чиқариб юборилган турли хилдаги бактерия, кислота ва аммиак каби чиқиндилар билан тўлган бўлади. Агар улар узоқ вақт "ичкарида" қолиб кетса, сийдик йўллари ва сийдик пуфагига зарар етказиши, сурункали циститни қўзғатиши ва пиелонефритни юзага келтириши мумкин. ✅ Унутманг, агар ҳожатхонага бориш истаги пайдо бўлса, сиз бу ишни 10-15 дақиқадан ортиқ ортга сурмаслигингиз керак
Mostrar todo...
Астма қийнаса... Ярим стакан янги чиқарилган редиска шарбатига 1 чой қошиқ асални аралаштириб, бир кунда 3 маҳал ичилади. Муолажа касаллик хуружлари бартараф этилгунига қадар давом этилади. Бошингиз оғриганида... Битта редискани ўртасидан бўлинг. Сўнгра ҳосил бўлган иккита ярим палласини бошнинг икки чаккасига аста суртинг. Бармоқ ёрдамида енгил уқалаб, 5-10 дақиқа кўзларингизни юмиб, ором олинг. Оғриқ чекинади. Диарея қийнаяптими? 6 та редискани илдизи билан яхшлаб чайқаб, бир неча бўлакларга бўлинг. Устидан 200 мл.сутни қуйинг. Ярим чой қошиқ маккажўхори крахмалини аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмани оз-оздан қабул қиласиз.
Mostrar todo...
Болалардан ўрганишимиз керак бўлган одатлар Шундай нарсалар ҳам борки, ота-оналар уларни болалардан ўргансалар, фойдадан холи бўлмайди. Болалар доимо ҳаракатда. Кичкинтойлар луғатида «чарчадим» деган сўз йўқ. Улар учун ҳаёт завқли, негаки қалблари беғубор. Улар каби тез ҳаракатчан, фаол бўлишга интилинг. ✅ Қорни тўйгач, овқатдан бош тортади. Кичкинтой овқатини чала еб, ўрнидан туриб кетса, уни койиманг. Бундай пайтда орқасидан ликопчани кўтариб, мажбуран едириш ҳам фойда бермайди. Хавотирланманг, болакайнинг қорни очса, ўзи сиздан овқат сўрайди. Аксинча, катталарда бу ҳолат камдан-кам кузатилади. Таомланиш пайти телевизорга чалғиб, меъёрдан кўпроқ овқат еймиз. Ёки қорнимиз тўйса ҳам кўзимиз тўймайди. Бу борада фарзандингиз сизга намуна бўлса, қандай яхши: бир ойга қолмай ортиқча вазндан қутуласиз-қўясиз. ✅ Улар ўзларидан доим мамнун бўлишади. Ишларингиз юришмаган пайтда ҳадеб ўзингизни койиманг. Афсус-надомат чекишдан нима фойда? Барибир вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингиз ҳақ эканингизни ўйланг. Балки шунда кайфиятингиз кўтарилар? ✅ Уларнинг танаси ўта эгилувчан. Болалар тинимсиз ҳаракатда бўлганлиги сабабли танаси уларга осонлик билан бўйсунади. Шунинг учун спортнинг баъзи турларига кичик ёшдаги болаларни танлайдилар. Катта бўлгач, фаоллик ўрнини вазминлик эгаллайди. Натижада бўйин, умуртқа соҳасидаги оғриқлар, сурункали касалликлар пайдо бўлади. Уларнинг олдини олиш учун ҳар куни турникда осилиш, қорин учун «пресс» ва арқонда сакраш машқини бажарсангиз кифоя. Машқлар туфайли танадаги қон айланиши тезлашиб, ички аъзоларга кислород тезроқ етиб боради. Натижада инсон ёшариб, касалликлардан фориғ бўлади. ✅ Болалар эрта ухлашади. Эрталаб эса гўё ичида қувват батареяси қўйилгандек, қувноқ, тетик ҳолда уйғонишади. Эҳ, қани энди биз катталар ҳам эрталаб қувноқ кайфиятда ўрнимиздан турсак... Эрта туриш одатини тезроқ «ўзлаштирсангиз», танангиз сиздан миннатдор бўлади. ✅ Тез унутишади. Ишдан чарчаб келдингиз. Кела солиб кечки овқатга уннаб кетасиз. Хаёлингизда кирларни ювиш, болаларга овқатини едириб, ювинтириш, ухлатиш каби юмушларни бажариш ўтяпти. Сумкангизда эса ишда тугатиб улгурмаган қоғозларингиз кутяпти. Шу пайтда улар ўйинга қизиқиб, сиз ёқтирадиган вазани синдириб қўйди. Жаҳлингиз чиқиб, уларни уришиб берасиз. Орқасига уриб ҳам қўясиз. Натижада улар сиздан аразлаб, йиғлаб ҳам олади. Аммо бироз вақтдан сўнг улар ушбу воқеани унутишади.
Mostrar todo...
👁 Кўзни очиб-юмиш мияни дам олишга ёрдам беради ☝️🏼Ушбу жараённинг аниқ вазифаси кўзни намлаш ва кўздан чангни тозалашдир. Аммо бунинг учун тез-тез ёпиб-очишнинг ҳожати йўқ. Бирор дақиқада 15-20 мартагача. ✅ Япониялик олимлар кўзни очиб-юмиш мияни қайта ишга туширишга ёрдам беришини аниқладилар. Диққатни бир муҳим объектдан иккинчисига ўтказиш учун жавоб берадиган мия қисмидаги нейронларнинг ҳолатини тиклаши исботланган ҳақиқатлиги аниқланди.
Mostrar todo...
206 ПОСТ.gif.mp40.24 KB
❓Даволовчи машқ ҳақида биласизми? 🧘‍♂ Агар сиз ҳар куни суратдаги каби икки дақиқа давомида қимирламай турсангиз, қуйидагиларга эришишингиз мумкин: 🔹 Қорин ичкарига тортилади ва текисланади 🔹 Елка ва кўкраклар очилади ва қад тик тутилади 🔹 Умуртқа ва бел мушаклари чўзилади 🔹 Қон айланиши яхшиланади 🔹 Стресс ва кайфият бузилиши бартараф бўлади 🔹 Уйқусизлик ортга чекинади 🔹 Ўз-ўзингизга бўлган ишонч ортади
Mostrar todo...
❓Даволовчи машқ ҳақида биласизми? 🧘‍♂ Агар сиз ҳар куни суратдаги каби икки дақиқа давомида қимирламай турсангиз, қуйидагиларга эришишингиз мумкин: 🔹 Қорин ичкарига тортилади ва текисланади 🔹 Елка ва кўкраклар очилади ва қад тик тутилади 🔹 Умуртқа ва бел мушаклари чўзилади 🔹 Қон айланиши яхшиланади 🔹 Стресс ва кайфият бузилиши бартараф бўлади 🔹 Уйқусизлик ортга чекинади 🔹 Ўз-ўзингизга бўлган ишонч орт
Mostrar todo...
❓Даволовчи машқ ҳақида биласизми? 🧘‍♂ Агар сиз ҳар куни суратдаги каби икки дақиқа давомида қимирламай турсангиз, қуйидагиларга эришишингиз мумкин: 🔹 Қорин ичкарига тортилади ва текисланади 🔹 Елка ва кўкраклар очилади ва қад тик тутилади 🔹 Умуртқа ва бел мушаклари чўзилади 🔹 Қон айланиши яхшиланади 🔹 Стресс ва кайфият бузилиши бартараф бўлади 🔹 Уйқусизлик ортга чекинади 🔹 Ўз-ўзингизга бўлган ишонч ортади 💊 @SoglomHayot 💊
Mostrar todo...
#Тиббиёт_янгиликлари ҚУРИТИЛГАН МЕВАЛАР ФОЙДАСИ АҚШнинг диетолог олимларининг фикрича, қуритлиган мевалар ҳўл мевалар ўрнини боса олади. Чунки қуритилган меваларни йилнинг хоҳлаган пайтида топиш мумкин. Қуритилган меваларни истеъмол қиладиган кишилар соғлом овқатланиш тартибига кўпроқ риоя қилишади. Улар семириб кетмайди, айниқса, талия – думба соҳаси кичикроқ бўлади. Қон босими ҳам кўтарилмайди. Қаранга, ота-боболаримизнинг туршак, майиз, қоқи ейишларига дунё олимлари тан беришмоқда.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.