cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Botir Xurramovich Mardayev

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati

Mostrar más
Uzbekistán59 955El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
191
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди Республика вазирлик ва идоралари ҳисобида туриб, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ва унга тенглаштирилган сифатида пенсия олаётган шахслар сони 2021 йил 21 апрел ҳолатига 399 нафарни ташкил этади. Ҳозирги кунда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари энг кўп Тошкент шаҳри (104 нафар), Тошкент вилоятида (50 нафар) бўлса, энг кам Сирдарё вилояти (7 нафар) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6 нафар) истиқомат қилади. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 27 нафарни, фронт орти меҳнат фахрийлари 1895 нафарни, юз ёшдан ошган фуқаролар 101 нафарни ташкил этади. Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Хусусан, 1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган.
Mostrar todo...
Mostrar todo...
ZOOM-Youtube Broadcast

#Live Мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилмоқда. Қайд этилганидек, лойиҳа билан яна бир муҳим янгилик — ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда улар учун ҳам ижтимоий солиқ тўлаб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ўз навбатида, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлганлиги ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган фуқаро учун келажакда пенсия олиш имконияти берилади. Шунингдек, лойиҳа билан пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши белгиланмоқда. Бу билан фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади. Яъни, фуқаро вилоятда доимий яшаётган (просписка), бироқ Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия тайинлаш ёки тўлаш учун вилоятга бориш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз: Facebook | Telegram | YouTube
Mostrar todo...
"ХУКУМАТ СОАТИ" ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЭФИРДА... Жорий йилнинг 4 май куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари “Жойларда барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда мактаб қурилишини инобатга олиш ҳамда янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Ботир Зокиров ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовлар жавоб беради. Мазкур тадбир youtube видеохостинги орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Аъзо бўлинг каналга; https://t.me/Deputatlar_minbari
Mostrar todo...
Бюджет пулини ноқонуний сарфлаган ташкилотлар рейтинги тақдим этилди  03.05.2021 11:42   0  160  Фото:«Xabar.uz» Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ҳисоботини эълон қилди.  Унга кўра назорат 211,2 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 192,3 млрд.сўми бюджетга тикланиши таъминланди. Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди: Халқ таълими вазирлиги тизимида 248 та назорат тадбирларининг 198 тасида 43,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (9,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 4,6 мартага ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 275 та назорат тадбирларининг 212 тасида 23,3 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (7,9 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2,9 мартага ошган. Мактабгача таълим вазирлигида 289 та назорат тадбирларининг 242 тасида 41,2 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга (5,4 млрд.сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 7,6 мартага ошган. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 116 та назорат тадбирларининг 111 тасида 22,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган). Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ўтказилган 42 та назорат тадбирларининг 36 тасида 16,1 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 767 млн.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган). Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 млрд.сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 млрд.сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 млрд.сўм), Сув хўжалиги (2,5 млрд.сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 млрд.сўм) вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (2,7 млрд.сўм) ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,4 млрд.сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (2,9 млрд.сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (34,2 млрд.сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Марк Эдвард Риз: Халқингизнинг менталитети, дунёқараши, руҳияти, жозибадор тили Абдулла Қодирий асарида мужассам

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида атоқли ёзувчи Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида чоп этилган

Рамазоннинг ўн еттинчи куни Рўзангиз қабул бўлсин! ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 📲Каналга қўшилинг:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Mostrar todo...