cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

O’zbekiston yozuvchilar uyushmasi tarixi muzeyi

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
209
Suscriptores
Sin datos24 horas
+87 días
+730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Фикрларизни кутиб коламиз
Mostrar todo...
СОВЕТ АДАБИЁТИ ўлиб Янги адабиёт тирилган... Ёш шоирлар «Яшаяпмиз ҳурриятни сезиб ё сезмай» деб юрган пайтлар мустақилликнинг дастлабки йилларига тўғри келади (Шулар ҳам ҳозир ўттиз, қирқни қоралаб қўйди). Дўконлар бўшаб қолган, халқ қорин тўйдириш билан овора. Адабиёт, китоб ҳақида ўйлашга имкони йўқ, аммо вақти келиб мустақиллик адабиёти албатта, ўрганилади, деб ишонч билан ижод қилган шоир, ёзувчилар... Ҳозир ҳам бир чеккада индамай ўз ижодини қилиб юрибди. Нашр этилмаган қанча шеърлар, ҳикоялар тўплами бор. Оғир, босиқ. Нолимайди. Аламзадамас. Чунки пахта териб косаси оқармаган, буғдой экиб қорни нонга тўймаган, пилла боқиб, битта шойи рўмол ўрамаган шу қора халқдан ҳалиям бирор нима таъма қилишни ор билади. Бироқ, шундай пайтлар келдики, ҳамма эътибор ёшларга қаратилди. Энди халқ оёққа турган, эшак аравада юрган ўнта хонадоннинг саккизтасининг дарвозасида ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар кўринган, давлат томонидан ўн, йигирма минг тиражда қаламкашлар китоби чиққан ва мактабларга тарқатилаётган бир пайтда... Ўрта авлод вакили сифатида мактабларга кириб бордим. Кутубхоналар бўм-бўш. Фақат «Биринчи китобим» лойиҳасида нашр этилган тўпламларнинг қати бузилмай турибди. Ўрта авлод шоир, ёзувчиларининг бирорта китобига кўзим тушмади. Ўқувчилар матбуот, интернетлардан топиб ёдлаган шеърлар номи бору китоби чиқмаган шоирларники. Очиғи, хурсанд бўлдим: Ўрта авлодни келажак унутиб қўймаганига! Айтмоқчиманки, асримиз оғриқлари, қувончу ташвишларини шунчаки ёнимиздан ўтказиб юбормай, катта юрак билан ёзавериш керак экан. Китоб чиқиш ё чиқмаслик, мукофот олиш ёки олмаслик ҳам кўп нарсани белгиламайди. Танқидлар, тан олмаслик, нописандликлар ҳам. Танилиш, тарихга қолиш учун ҳам одам ўзини ўтга-чўққа уришиям шартмас. Фақат зўр ёзиш керак. Яхши шоир, ёзувчи асари ҳеч қачон ўлмайди. Вақт ўзи буни исботлаб қўяркан. Адиба Умирова
Mostrar todo...
Бир гуруҳ йўловчилар саратонда туш пайтида жазирама иссиқдан лоҳас бўлиб оёқларини зўрға судраб борардилар. Шу пайт йўлларида бир Чинор дарахти учраб қолди. Улар шу дарахт тагига келиб, соясида ётиб дам ола бошладилар. Бир оздан сўнг сал ўзларига келишгач, тепаларидаги Чинорга қараб бир-бирлари билан гурунглаша бошладилар: "Қара, тоғдек бўйи бор-у, қисир дарахт: мева бермайди, фойдаси ҳам тегмайди одамларга!" Чинор уларга жавобан деди: "Эй ношукур бандалар, ўзларинг-ку менинг соямда ётиб ҳордиқ чиқаряпсанлар. Бас, шундай экан, фойдаси йўқ, мева бермайди, деб мендан нолиганларинг инсофданми?" ©️ Эзоп масали P.S.: Бу дунёда одамларни ҳарчанд рози қилишга уринманг, барибир сиздан норозилар топилади. Шунинг учун, банданинг эмас, Аллоҳнинг розилиги учун яшанг! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Mostrar todo...
Repost from N/a
🩷Uy muzeyidan lavha
Mostrar todo...
Жорий йилнинг 10.05. куни соат 14:30 да 17-30 гача “Profi University”нинг “Бошланғич таълим” кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Нодира Эркиновна бошчилигида бошланғич таълим йўналишининг 111-117 гуруҳ талабалари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарихи музейига саёҳатга келишди. 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан марҳум адибларимизни ёд этишди. Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом ва Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкаллари пойига гул қўйиш маросими ва ижодий кеча бўлиб ўтди.
Mostrar todo...