es
Feedback
Road engineering.

Road engineering.

Ir al canal en Telegram

Имкон борида ўқиш керак, ўқиш керак пайтда имкон топилмаслиги мумкин!

Mostrar más
Uzbekistán56 097La categoría no está especificada
294
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-1530 días
Archivo de publicaciones
“Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинади ❗️ Давлатимиз раҳбари ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди. ✅ “Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди. Каналга уланиш: 👇 @Rasmiy_xabarlar_Official

​​Ҳайит байрамида ота-онангизни йўқладингизми? Аянчли ҳикоя Ҳайит байрами куни чиройли кийинган бир йигит дўконимга хотинини етаклаб кириб келди. Уларнинг орқасида гўдак болани қўлида кўтариб олган кекса онахон кўринди. У дўкон остонасидан ичкарига бир икки қадам киргач, ундан уёғига ўтмасдан пойгакда туриб қолди. Билсам, бу қария мазкур йигитнинг онаси, қўлидаги бола эса унинг набираси экан. Халиги одамнинг аёли турли-туман қимматбахо жавохир буюмлар териб қўйилган ойнали пештахталар ичига гўё-ки, шўнғиб кетиб, улардан бошини кўтаролмай қолди. Кўзига яхши кўринган ҳамма нарсани қўлига олиб, бўйнига, қўлларига тақиб кўрар, эрига ҳам “қалай” дегандек кўрсатарди. Шу тариқа, у нархига парво ҳам қилмасдан анча нарсани харид қилиб қўйди. Танлайдиганини танлаб бўлгач, эрига имо қилган эди, у: “неча пул бўлди?”, дея югуриб олдимга келди. Хисобни кўриб, қўрқиб кетади деб ўйлаган эдим. - «Жами йигирма беш миллион бир юз етмиш минг, сўм бўлди . . . - - «Ие, “бир юз етмиш минг”и қаттан келди, ока? - деди у пешонаси тиришиб , - ҳисобни тўғри қилинг» - «Ҳа, ҳалиги . . . онангиз бир юз етмиш минг сўмлик кичкина узук олгандилар» Шу пайт кўз ўнгимда ғалати ходиса юз берди. Бояги киши - «қани ўша узук?»- дея, харид қилинган бир талай тилла буюмлар ичидан узукни олиб, олдимга улоқтириб: - «Кампирларга нима бор экан, тилла тақиб!» - деди. Бу ҳолатдан титраб кетдим. Онаси унинг гапини эшитгач, йиғлаб, дўкондан чиқиб кетди. Дўконнинг ойнаванд деворидан уни кузата бошладим. У ўғлининг машинасига бориб, маъюс ҳолда ўтирди. Бўғзимга бир нарса қадалгандек бўлди. Унга рахмим келиб кетди. Қаршимда гўёк-ки, ўз онам бехурмат қилингандек бўлди... Шу пайт бояги бойваччанинг хонимафандиси қўлларини пахса қилиб, эрини койий кетди. - «Нима қилардиз, а шунақа қилиб?.. Уфф, шу етмай турувди. Шу қиганизга энди, ўғлизга қарамай қўйсалар нима бўлади, а?!.. Ким кўтариб юради, энди болани?.. Ман кўтармайман-у ахир!!!» Субханаллоҳ . . . Анави кекса аёл қайнонамиди ўзи, ёки хизматкор?.. Ҳайратдан ёқамни ушлай дедим. Охири, сабрим чидамасдан халиги одамга танбеҳ беришга мажбур бўлдим... -«Жуда хам хунук иш қилдингиз-да биродар» - дедим. Шунча пул сарфлаганда, биттагина арзон узук нима эди... шунинг учун бунчалик пасткашликка бориш керакмиди? Энди, бориб, ойингизни кўнглини олинг»- дея насиҳат қилдим. Йигит машинада ўтирган онасининг олдига бориб: - «Хоҳласангиз ўша узукни ола қолинг, ойи-и!.. Бўлди қилинг, энди, намунча?!..» - дея тўнғиллади. - « Йўқ!.. хеч нарса керакмас»- деди онаси... Шунча-ки, ҳамма каби мен ҳам байрам сабабли хурсанд бўлишни хоҳловдим холос... Гап, узукда эмас, кўнгилда болам... Баҳонада қадрим қанчалик эканини билиб олдим. Қаердан хам ўша узукни олмоқчи бўлдим-а… Аллоҳ кечирсин сени болам, ҳайитку хурсандчилигимни ўлдирдинг...» Шу пайт, беихтиёр кўзимга ёш келди. Ич-ичимдан эзилиб кетдим. Бу нуроний, муштипар онаизорнинг чил-чил синган дилига малҳам топишга ожизмиз.

Ассалому алайкум хурматли Қадрдонлар! Сизни ва сиз орқали барча оила аъзоларингизни, яқинларингизни Рамазон хайит байрами билан самимий муборакбод этаман. ‌Эзгу ниятлар рўёбга чиқадиган, хайрли амаллар учун беҳисоб савоблар ёғиладиган, ўзаро мусаффо, дўстлик ва аҳиллик туйғулари тараннум этиладиган шукуҳли Ийд-ул-Фитр билан чин юракдан муборакбод этаман. Хаммани оиласига файзу барака ва фаровон ҳаёт тилайман. Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Хурмат билан, Алишер Холиқов!

🚧QURILISHMAKONI⚠️ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🎥 Йўл қурувчи усталардан пиёдалар ўтувчи йўл учун технологи янгилик (зебра):💡 Хитойнинг Нанкин провинцияси🇨🇳 Телеграм: https://t.me/qurilishmakoni

"175, 164,165,168,169,180и,181и гуруҳлар Йўл қурилиш материаллари фанидан ЯН жавобларини платформага юклашлари мумкин. Техник хатоликлар тузатилди".

🇺🇿Oliy ta'limda masofaviy o'qitish sifati bo'yicha talabalardan so‘rovnoma ✔️https://docs.google.com/forms/d/116wKoM6L3sKRlabvOAJsx5P_LcxSyDrCX-MOcOkr0_I/edit 🇷🇺Опросник о качестве дистанционного обучения в высшем образовании ✔️https://docs.google.com/forms/d/194hZ9XK6PcrQM0HMsPCo6rbOWL6RYRXWttIgJ_iYZ4E/edit 👉👉https://t.me/tayi_uz👈👈

176,177-18 гуруҳ талабалари "Йўл қурилиш материаллари" фанидан Moodle платформасига 2-Оралиқ назорат учун тест жойлаштирилган. Тестни ишлайсиз 2-ОН баҳоси ишлаган тестингизда йиқган балингиз бўйича автоматик баҳоланади.

photo content

Ассалому алайкум ҳурматли инженер талабалар! Барчангизни ўқишларингизга омад тилаган ҳолда ЭЪЛОНИМ бор. Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи битирувчилар диққатига!!! Ушбу вилоятда истиқомат қилувчи битирувчи курс талабаларига вилоятда соҳа бўйича иш бор. Ўзбек Миллий Магистрали қурилишида ўз кучингизни синаб, ҳам малакангизни оширинг, ҳам юқори маошли ишга жойлашинг. Бошланғич ойлик 3.000.000 сўм. +998 91 953-51-11 Хазратқулов Улуғбек(2 йил олдин Сиз каби кафедрамиз битирувчиси бўлган). Шу рақамга мурожаат этиб ишга жойлашишингиз мумкин. Албатта ишга киришда соҳа бўйиха суҳбат бўлади, Шунинг учун шу кунгача олган билимларингизни бир такрорлаб олишингизни тавсия қиламан. Балки бу келажагингиз учун зўр имконият ва туртки бўлиши мумкин.

Жамоат транспорти ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлаги ажратилиши мумкин https://kun.uz/77977666

Гомель жанги Атрофимда қуюқ ўрмонзор, Сўж дарёси кўриниб турар. Мен ётардим ғарбга тикилиб, Бегона ўқ визиллаб учар.   Гўё шунда туғилганман-ку, Шу туташган дарахтлар таниш. Ўша дарё, ўша қумлоқ ер, Мени кўриб қиларди хониш.   Яқин қолдим, хаёлда, гўё, Берлин остонаси чорлар-кўринар. Ғарбга қараб шошилар юрак, Аммо полким буйруқни кутар.   Сабабини билмоқ истайман, Нима учун тўхтадик уч кун. Ҳеч ким билмас, мен ҳам билмайман, Сир айтилмас тасалли учун.   Ой юзига сепкил тошгандек, Кўк юзида ҳисобсиз юлдуз. Гўё юртим, гўё Тошкентдек, Осмонларга тикилдим маъюс.   Офтоб билан тўлган ҳовлимда, Тушим ичра отамни қучдим... Командирим чақирди мени, Сапчиб турдим, ўқдан тез учдим.   Буюрди у, мен буйруғини Такрорладим. «Идите» деди. Сўж бўйича силжидик аста, Аскарларнинг кўринмас кети.   Тун қалъасин тонг сипоҳлари Парчалади. Шарқдан отди тонг. Атакага ундади тўплар, Янграб кетди ғалаба оҳанг.   Ҳеч хаёлга келтиролмайман, Ғарб қирғоққа қандай ўтганим. Балки тўплар ўқига миндим, Ёки сувдан хатлаб кетганим.   Хатлаб ўтган бир ўзим эмас, Ғалаба ҳам ўтганди бирга. Кўзни очиб улгурмабман ҳам, Етиб қопмиз Гомель шаҳрига.   Тўхтамадик шу югурганча, «Ватан учун!» – ҳайқирдик чуввос. «Сталин учун», «ура» дедигу, Берлинни ҳам титратди овоз.   Гомель, мана шу кўҳна шаҳар, Бағрин ўқлар тешиб ўтибди, У калхатлар шу гул маконни, Вайроназор қилиб кетибди.   Гомель, сени мен ёшлигимда, Харитадан топардим зўрға. Мана энди ҳеч кимдан сўрмай, Етиб келдим макон тўрингга   Сени кўриш ва озод қилиш, Ҳуқуқига эришдим, шодман. Тупроғингга тўкилди қоним, Энди сенга фарзанд авлодман.   Ҳеч фарқи йўқ, қонларим бир хил – Киндик қоним, ё яра қоним. Энди сенинг ўғлингман, билгил. Сенга қурбон шу жон-у таним. Ҳамдам Қўчқоров 28/ 11/ 1943 Гомель.

9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади ТерДУ талабаси Уралова Меҳрибон томонидан тайёрланди Термиз давлат университети ректорининг телеграмдаги расмий каналига уланиш:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEIevQJbRnX8GzVpkg

Йўл усталари устозларининг охиратлари обод бўлсин.

Ганихонова Фарида Фасхитдинова (1941─2006 йй.)
Ганихонова Фарида Фасхитдинова (1941─2006 йй.)

Ильёсов Низом (1939─2008 йй.)
Ильёсов Низом (1939─2008 йй.)

Низомова Маҳмуда Тўраевна (07.11.1955─07.10.2010)
Низомова Маҳмуда Тўраевна (07.11.1955─07.10.2010)

Ахмедов Шухрат Абдуллаевич (1948–2016 йй.)
Ахмедов Шухрат Абдуллаевич (1948–2016 йй.)

Садирхўджаев Абдулхамид (1937-2016 йй.)
Садирхўджаев Абдулхамид (1937-2016 йй.)