cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ABALFAZL ABBAS YA HUSEYN

🥀الْعَجَلَ ٱلْعَجَلَ يَامَوْلايَ يَا صَاحِبَ ٱلزَّمَان Ушбу каналимизда ҳар кунлик зиёратномалар, намоз, зикр ва салавотлар тақдим этилади. илтимосе дуо 🌹Аллоҳумма Ажжил Ли Валиӣӣекал Фараж 🌹

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 199
Suscriptores
-124 horas
+217 días
-630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَى فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانْظُرْ مَاذَا تَرَى قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ سَتَجِدُنِي إِنْ شَاءَ اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِينَ ﴿۱۰۲﴾ فَلَمَّا أَسْلَمَا وَتَلَّهُ لِلْجَبِينِ ﴿۱۰۳﴾ وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَا إِبْرَاهِيمُ ﴿۱۰۴﴾ قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ ﴿۱۰۵﴾ إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاءُ الْمُبِينُ ﴿۱۰۶﴾ وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ ﴿۱۰۷﴾ Бас, қачонки у (отаси) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): “Эй ўғлим! Мен тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй қилишингни ўйлаб кўргин!” – деган эди, у айтди: “Эй отажон! Сизга (тушингизда Аллоҳ томонидан) буюрилган ишни қилинг! Иншоаллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсиз.” Бас, қачонки, иккиси ҳам Аллоҳнинг амрига бўйин суниб, (Исмоилни қурбонликка) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики, унга Биз нидо қилдик: “Эй Иброҳим! Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқ этдинг. Албатта, Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз”. Албатта, бу (қурбонликка буюришим) айни синовдир. Биз (Исмоилнинг) ўрнига катта бир қўчқор сўйишни бадал қилиб бердик. 4. Ҳазрати Мусо (алайҳис салом) замонларида, яҳудий қавми орасида икки хил қурбонлик, яъни қонли ва қонсиз қурбонликлар расм бўлган. Қонли қурбонлик уч қисмга бўлинган: қурбонликни сўйиб, унинг терисидан бошқа ҳамма нарсаларини ёқиб юборишган; иккинчи қисм қурбонлик гуноҳлар каффораси учун берилган; қурбонликнинг бир қисмини сиҳат-саломатлик учун коҳинларга беришган. Қонсиз қурбонликда эса, яҳудийлар тасарруфларидаги ҳайвонларни даштларга қўйиб юборишган. Бу борада араблар ҳам Бани Исроил қавмига тақлид қилиб, ўзларининг бут-санамларига кўпроқ яқинлашиш мақсадида, ўз тасарруфларидаги ҳайвонларини чўлларга ва даштларга қўйиб юборишган. 5. Арабларда Макка атрофидаги қабила бошлиқлари Маккага тўпланишган. Макка аҳолиси эса уларнинг мезбони бўлишган. Ҳар икки томон (меҳмонлар ва мезбонлар) ҳам қўлларида бўлган туялар, моллар ва қўйларни сўйиб, бут-санамларга яқинлашиш мақсадида бойлар оч – ялонғоч камбағалларга таомлар улашишган. Бир нарсани унутмаслигимиз керакки, анбиёлар (пайғамбарлар) ораларида энг кўп кўп ва муносиб қурбонликни берган бизнинг пайғамбаримиз Хотамул анбиё, саййидал мурсалин ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) бўлганлар. Ҳижратнинг 62-йилида Ироқнинг Карбало даштида бўлган мусибатлар, Имом Ҳусайн (алайҳис салом) бошчиликларидаги 72 тан Карбало шаҳидлари ва улардан қолган ҳазрати Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) ва Имом Зайнул Обидийн (алайҳис салом) бошчиликларидаги Карбало асирлари ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) нинг Аллоҳ йўлида, Қуръоннинг бугунгача сиҳат-саломатлик етиб келиши, намоз, рўза, хумс, закот, ҳаж ва ҳоказо барча эътиқодий қадриятларимизнинг бус-бутунлигича етиб келиши учун қилинган катта қурбонликларидир. Азиз ватандошлар! Аллоҳ бугунги Қурбон ҳайитини барчаларимизга хайри муборак айласин, илоҳо, барчамизга Қурбон ҳайити куни муқаддас замин Маккаи Мукаррамада ҳаж қилиб, Минода қурбонликлар сўйишни насиби рўз айлаган бўлсин! Сиз азизларни қучиб қолгувчи, Саййид Азиз Саййид Исо ўғли https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
ABALFAZL ABBAS YA HUSEYN

🥀الْعَجَلَ ٱلْعَجَلَ يَامَوْلايَ يَا صَاحِبَ ٱلزَّمَان Ушбу каналимизда ҳар кунлик зиёратномалар, намоз, зикр ва салавотлар тақдим этилади. илтимосе дуо 🌹Аллоҳумма Ажжил Ли Валиӣӣекал Фараж 🌹

👍 5
"ДУА ЗИЁРАТ АМИНАЛЛОҲ" БИСМИЛЛААҲИР РАҲМАНИР РАҲИЙМ Ассаламу алайка ё Аминаллоҳе фий арзе ва ҳужжатаҳу ало ибодеҳ, Ассаламу алайка ё Амирал-муъминин ашҳаду аннака жоҳадата филлоҳи ҳаққа жиҳоде ва ъамилта би китобеҳ ват табаъта сунана набиййи саллаллоҳу алайҳи ва алиҳ . Ҳатто даъокаллоҳу ила живориҳ фақабазака илайҳи бихтиёриҳ . Валзамаҳ ъадоъакал ҳужжата маъа молака минал ҳужажил болиға ало жамиъи халқиҳ. Аллоҳумма фаажъал нафси мутмаъинатан биқадарик розиййатан биқозоъик. Мувлатан бизикрика ва дуаъика муҳиббатан лисафвати авлиёъик. Маҳбубатан фи арзика ва самоъик собиратан ало нузула балоъик. Шокиратан лифавозили наъмоъик зокиратан лисавобиғи ъалоъик. Муштоқетан ило фарҳати лиқоъик. Мутазаввидатан нит-тақво лиявми жазоъик мустан-натан бисунани авлиёъик муфориқатан ли ахлоқи ъадоъик . машғулатан ъанид дунё биҳамдика ва саноъик . Аллоҳумма инна қулувбал мухбитийна илайка волиҳа ва субулар-роғибийна илайка шориъа ва ъаломал қосидина илайка вазиҳа. Ва афъидатал орифийна минка фозиъа ва асвотаддоъина илайка соъидат. Ва абвобал ижобат лаҳум муфаттаҳат ва даъвотаман ножока мустажоба ва тавбата ман аноба илайка мақбула ва абрата ман бакей мин хавфика марҳума . вал иғосата лиманис-тағоса бика мавжуда . вал ъионата лиманис- таъона бика мабзула . ва изотика лиъибодика мунжаза ва залала манис тақолака муқола. Ва ъамолал омилина ладайка маҳфуза ва арзоқака илал бихалоиқи мин ладунка нозила . ва ъавоидал мазийди илайҳим восила ва зунубал мустағфирина мағфура. Ва ҳавоижи халқика индака мақзия ва жавоъизас соилин индака муваффара ва ъавоъидал мазиди мутавотира ва мавъоидал мустатъимина муъадда . ва маноҳилаз зимоъаи мутраъа . Аллоҳумма фостажиб дуоъи вақбал саноъи важмаъ байни ва байна авлиёъи . Биҳаққи Муҳаммадин ва Алиййин ва Фотима вал Ҳасану вал Ҳусайн. Иннака валиййу намоъи ва мунтаҳо муной ва ғоята ражоъи фи мунқалаби ва масво . Анта илайҳи ва саййиди ва малой иғфирли авлиёъино ва куффа ъанно аъдоъино вашғалҳум ъан азоно ва азҳир калимота биҳақ важъалҳал улё . Ва адхиз калимотал ботил важъалҳас суфо иннака ало кулли шайъин қадийр. ИЛТИМОСЕ ДУО АЗИЗОН ✅https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
ABALFAZL ABBAS YA HUSEYN

🥀الْعَجَلَ ٱلْعَجَلَ يَامَوْلايَ يَا صَاحِبَ ٱلزَّمَان Ушбу каналимизда ҳар кунлик зиёратномалар, намоз, зикр ва салавотлар тақдим этилади. илтимосе дуо 🌹Аллоҳумма Ажжил Ли Валиӣӣекал Фараж 🌹

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИНГ ФАЛСАФАСИ ВА ТАРИХИ НИМАДАН ИБОРАТ? Ўнинчи зилҳижжа – йилнинг муборак кунларидан бири бўлиб, у ўзига хос аҳамиятга эгадир. У кун ҳақида бир қанча Қуръон оятлари ва Аҳли байти нубувват (алайҳимус салом) ҳадис-ривоятларида келтирилган. Қурбон ҳайити мусулмонлар йирик ийдлари (байрамлари) дан бўлиб, унга “Ийдал Адҳо” деб ном беришган. “Адҳо” арабий “ضُحَى” /ѯуҳа:/ - /зуҳа:/ қуёш нурининг кўтарилиши, қуёшнинг зиё сочиши деган маъноларни англатади. Қуёшнинг зуҳр (пешин) дан олдин кўтарилишига “ضُحَى” /ѯуҳа:/ - /зуҳа:/ деб аталади. Шунинг учун ҳожилар қуёш зуҳрдан олдин маълум даражада кўтарилган пайтда қурбонлик қиладилар. Шу сабабли, ўнинчи зилҳижжа куни зуҳрдан олдин қурбонлик қилинганлиги сабабли, “Ийдал Адҳо” деб айтадилар. Қурбонлик қилиш илоҳий юртда, Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини бажариб турган ҳожиларга вожиб ва бошқа мамлакатларда бўлганларга вожиб ҳисобланмайди. Қурбон ҳайтининг асл фалсафаси бошқа бир нарсадир – инсонга хос бўлган шаҳвоний ва бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган нафси амморани қурбон қилиб, ҳидоятга яқинлашмоқ ва ҳазрати Аҳадийят, оламлар Рабби ҳузурида астойидил бўйин эгмоқлик – демакдир. Тўққизинчи зилҳижжа – яъни, Арафот куни ҳазрати Саййидуш шуҳадо Имом Ҳусайн (алайҳис салом) га мансуб бўлган дуода шундай сатрлар келадики, Аллоҳдан кўпроқ истиғфор қилиб, яъни қилган гуноҳларимиз баробарида кечирим сўраб ўнинчи зилҳижжа куни пок қалблар ва тана билан дунёвий беҳуда орзу-ҳавасларимизни қурбон қилиб, Унинг рўпарасида намоз учун - ибодат учун туриб, янада Аллоҳга яқинлашишимиздир. Қурбон ҳайитининг қисқача тарихи Илк инсон яралгандан бошлаб қурбонлик қилиш инсонга хос амаллардан бўлган. Дастлабки одамлар ўз дин ва эътиқодларига кўра, ўз худолари ҳузурида қурбонлик қилиб, уларга бандаликларини изҳор этганлар. Қуйида Қуръони каримнинг муборак оятларига асосланиб, қисқача тарзда муқаддас Ислом динимизга қурбонлик қандай кириб келганлигини очиб беришга ҳаракат қиламиз: 1. Башарият тарихида биринчи маротаба Одам (алайҳис салом) нинг иккала фарзандлари Қобил ва Ҳобил учун қурбонлик қилиш буюрилган. Бу ҳақда Қуръони каримнинг муборак “Моида” сураси 27-30 оятларида шундай марҳамат қилинади: وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَانًا فَتُقُبِّلَ مِنْ أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الْآخَرِ قَالَ لَأَقْتُلَنَّكَ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ ﴿۲۷﴾ لَئِنْ بَسَطْتَ إِلَيَّ يَدَكَ لِتَقْتُلَنِي مَا أَنَا بِبَاسِطٍ يَدِيَ إِلَيْكَ لِأَقْتُلَكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ ﴿۲۸﴾ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ تَبُوءَ بِإِثْمِي وَإِثْمِكَ فَتَكُونَ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ وَذَلِكَ جَزَاءُ الظَّالِمِينَ ﴿۲۹﴾ فَطَوَّعَتْ لَهُ نَفْسُهُ قَتْلَ أَخِيهِ فَقَتَلَهُ فَأَصْبَحَ مِنَ الْخَاسِرِينَ ﴿۳۰﴾ Уларга Одамнинг икки ўғли (Қобил ва Ҳобил) ҳақидаги хабарни ҳақиқати билан ўқиб беринг! Иккиси қурбонлик қилганларида, биридан қабул қилинди, унисидан эса қабул қилинмади. (Қурбонлиги қабул бўлмаган Қобил укаси Ҳобилга: “Сени албатта ўлдиражакман!” – деди. (Ҳобил) эса: “Қурбонликни Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур. Агар мени ўлдириш учун қўлингни мен томонга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун сен томонга қўлимни чўзувчи эмасман. Ахир, мен оламлар Рабби – Аллоҳдан қўрқаман. Мен ўзимнинг гуноҳимни ҳам, ўз гуноҳингни ҳам зиммангга олиб кетишингни ва дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир” – деди. Унинг ҳавойи нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. 2. Ҳазрати Нуҳ (алайҳис салом) тўфон сунгач, кўплаб ҳайвонларни қурбонлик қилдилар. 3. Ҳазрати Иброҳим халилуллоҳ (алайҳис салом) нинг қурбонликлари ягона фарзандлари бўлган Исмоил забийҳуллоҳ (алайҳис салом) Аллоҳ йўлида қилинган аҳдга кўра қурбонликка беришликлари эди. Ушбу ҳақида Қуръони каримнинг муборак “Соффот” сураси, 102-107 ояти карималарида қуйидагича марҳамат қилинади:
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
ИБРАТ Ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а.) шундай нақл қиладилар: Бир оқшом ухламоқчи бўлиб тургандим. Эндигина кўзим илинган эди, падари бузургворим, ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о) мени чақириб, буюрдилар: - Эй дилбандим Фотима, токи ухлашдан олдин тўрт амални бажармас экансан, ухламагин: - Қуръон хатм қилгин; - Мўъминлар сендан рози бўладиган амал қилгин; - Ҳаж ва Умра қилгин; - Пайғамбарларни ўзингга шафийъ бўлишларини таъминлагин ва сўнгра ухла. Отам намозга турдилар. Мен эса отамнинг намозлари тугашини кутиб турдим ва сўрадим: - Эй Аллоҳнинг суюкли Расули, менга айтилган тўрт амални таъйин қилиб берасизми? 1. Уч маротаба "Ихлос" сурасини ўқигин, битта Қуръон хатм қилганлик саврби ёзилади; - Аллоҳдан мўъминлар ҳақига мағфират сўрагин, шунда улар сендан рози бўлишади; - Мен ва бошқа пайғамбарларга салавот юборгин, биз сенга шафоат берурмиз - Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валоааҳу акбар зикрини айтишинг, ҳаж ва умра савобини беради. https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
5
Photo unavailableShow in Telegram
«Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина азабан-нар» Маъноси: (Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин. 🕋https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
👍 1
06:40
Video unavailableShow in Telegram
БИРИНЧИ ҚАБР КЕЧАСИДА ИМОМ ҲУСАЙН (а.с.) НИНГ ШАФОАТ БЕРИШЛАРИ ҲАҚИДА Қалбинг ишончга тўла бўлсин, эй азизи бовафо! Мен сенинг мавлойинг Ҳусайнман. Мен Карбало ғариби ва сен эса шу лаҳзаларда ғарибсан. Мен сени оловдан йироқ қилиш учун, сенинг дийдорингга келдим. Сен, ҳар намозингдан сўнг менга салом берар эдинг. Эй азизи бовафо, сен, менинг мусибатларимда кўзингдан ёшлар тўкардинг, нолалар чекардинг, сен мени зиёрат қилдинг, сиҳат-саломат бўлган дамларингда менга аталган мажлисларда хизмат қилардинг, менга аталган мажлисларда иштирок этиш учун муштоқ эдинг, менинг шиорларимни барпо тутардинг, ЛАББАЙКА Ё ҲУСЕЙН (а.с.)! – дея фарёд солардинг. Сенинг менда ҳақинг бор, эй азизи бовафо! Ишонгин, мен шу ердаман, қўрқмагин. Парвардигоро, Онам Фотима (с.а.) ҳақи Сенга қасам бергайман! Худованд барчамизга Карбалода Имом Ҳусайн (а.с.) зиёратлари ва охиратимизда шафоатларини насиби рўз айласин! Саййид Азиз таржимаси https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
😢 4
ЗИЯРАТ ИМАМА АЛИ "АМИНУЛЛА" 🕋https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ с.а.в.о га етказишга ошиқмоқдалар 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! 🕋https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
👍 3🙏 2 1
29:33
Video unavailableShow in Telegram
🕋Ҳаж Сураси 🌷🖤 اَللّٰهُــمَّ صَلِّ عَلی ٰمُحَمَّدٍ وَّ آلِ محمد وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ 🌷🖤 ✨اَلّلهُمَّـ؏عَجِّل‌لِوَلیِّڪَ الفَرَج✨🌸 🕋https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
4
#Каъба #Ҳаж_2024 🕋 Каъбага "эҳром" боғланди 🇺🇿 Ҳаж мавсуми бошланаётгани муносабати билан доимгидек Каъбага оқ мато ўралди. 🌷🖤 اَللّٰهُــمَّ صَلِّ عَلی ٰمُحَمَّدٍ وَّ آلِ محمد وَعَجِّلْ فَرَجَهُمْ 🌷🖤 ✨اَلّلهُمَّـ؏عَجِّل‌لِوَلیِّڪَ الفَرَج✨🌸 🕋https://t.me/ziyorat_tour
Mostrar todo...
👍 8