Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 594
Suscriptores
-424 horas
Sin datos7 días
+330 días
Archivo de publicaciones
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди
Манба: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAФарзандингизни китоб ўқишга қизиқтиришда ёрдам берадиган 10 та маслаҳат
Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?
Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.
Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.
Китоблар — ҳақиқий ҳаёт
Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг.
Боланинг қизиқишларини эътиборга олинг
Агар болангиз динозаврлар даври, кема қурилиши ёки пойга машиналарига қизиқса, шундай мавзудаги китоб совға қилган маъқул. Бошқа бир вариант — болани китоб дўконига олиб бориб, ўзи хоҳлаган китобини танлашига имкон беринг. Ёки бошқа болаларнинг ота-оналаридан уларнинг фарзандлари қайси китобларга қизиқишларини сўранг.
Боланинг ҳар бир гапини тўғриламанг
Болани китобда бўлаётган воқеалар ҳақида сизга гапириб берганда, уни доимий равишда тўғрилаб туриш шарт эмас. Агар у бир неча бор қаҳрамонлар исмини ёки шаҳар номини чалкаштирса ва бу китобни тушунишга таъсир қилмаса, бундай хатоларга кўз юмиш мумкин — муҳими бола китобни қизиқиб ўқигани. Агар сиз уни ҳикоя бошида чалғитсангиз, бола ўзини ноқулай ҳис қилади, кейинги сафар гапириб беришни истамаслиги ёки бутунлай китобни ташлаб қўйиш мумкин.
Ўқигани учун мукофотланг
Ҳозирги кунда телевизор ва телефон каби ўзига жалб этадиган нарсалар кўплигидан китоб ўқиш катта ютуқ бўлиб қолди. Болани ҳар бир ўқиган саҳифаси учун мақтанг, китобни тугатгандан сўнг паркка ёки севимли кафесига олиб бориб мукофотланг.
Китоб — энг яхши совға
Буни ўзингизнинг мисолингизда кўрсатинг. Масалан, китобни “Ой охиригача 50 саҳифани ўқишинг керак, акс ҳолда ширинликсиз қоласан” деб берманг. Ўрнига ўқишни ижобий ассоциациялар билан боғланг. Чиройли расмлари бўлган китоб танланг, совға қоғозига ўраб, ҳадя қилинг. Шунингдек, ўқишдаги ёки спортдаги ютуқлари учун ҳам китоб билан мукофотланг.
Турли жанрдаги китобларни сотиб олинг
Агар бола саргузашт жанрини яхши кўрса, унга фақат шу турдаги китобларни сотиб олиш шарт эмас. Бошқа жанрлардан ҳам харид қилинг — шунда болада танлов бўлади ва бир жанр зерикарли бўлиб қолмайди.
Ўқишни кундалик одатга айлантиринг
Болага китоблар унинг ҳаётининг бир қисми эканлигини, бу “жазо” эмаслигини тушунтириш керак. Бунинг учун унга китоб ҳар қандай саволга ечим топишга ёрдам бериши мумкинлигини айтинг. Агар болада мулоқот қилишда қийинчилик бўлса, одамлар билан осон тил топишиш ҳақида китоб сотиб олинг.
Овоз чиқариб ўқинг
Болаларда дунёга қизиқиш ва тасаввур қобилияти ўқиш кўникмасидан олдинроқ уйғонади. Шу сабабли бу эҳтиёжларни қондириш сизга боғлиқ. Агар болага китоб ўқиб берсангиз, келажакда ўқишга қизиқиб қолиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-оналари овоз чиқариб ўқиган болалар бошқа болаларга қараганда ўқишни эрта ўрганишади.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТЎЛОВИ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН ҲАЛИ БИТМАГАН УЙДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ
“Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) Тилла ва кумуш 2) Тижорат маҳсулотлари (яъни тижорат учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотлар) 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби).
Сиз уйларни оилангиз билан яшаш учун олдим дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ
“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” ("Жавҳаратун наййира" китоби).
Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш мақсадидаги уй тайёр бўлиб, калитини қўлга олгунга қадар унинг қийматидан закот бермайсиз. Уй сизга ўтгандан кейин закот молига қўшилади. Бундай уй учун тўлаган пулдан ҳам закот бермайсиз. Уни сиздан олган томон закот беради. Чунки сизлар қилган савдо шариатда “Истисноъ (ясаб бериш, қуриб бериш) савдоси” дейилади. Истисноъ савдосида маҳсулот буюртмачига топширилгунга қадар буюртмачининг эмас, ишлаб чиқарувчининг мулки бўлади. Бу савдо ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар берилган. Жумладан “Фиқҳул буюъ” китобида шундай дейилган:
و المصنوع قبل التسلیم ملك للصانع،
الثمن المدفوع مقدما عند إبرام العقد مملوك للصانع، یجوز له الانتفاع و الاسترباح به، و تجب علیه الزکاة فیه
“Ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачига топширилгунига қадар бажарувчининг мулки ҳисобланади.
Савдо битими тузилган вақтда маҳсулот учун берилган маблағ иш бажарувчининг мулкига ўтади. У бу пуллардан фойдаланиши мумкин ва мазкур пуллардан закот бериш унинг зиммасига лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
АҚЛЛИ ВА ОЖИЗ ИНСОНЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб нур сочганидан яхшироқдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:07
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 19:58
⏱ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
Гумондан сақланиш – гуноҳдан сақланишдир!
Аллоҳ таоло муқаддас каломи бўлмиш Қуръони каримда ҳамда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида мўмин мусулмонларни ғийбатдан ва бир-бирлари ҳақида ёмон гумон қилишдан қайтарганлар.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 12-оятида хабар бериб айтадики: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албата, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир”.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир”.
Бошқа бир ҳадисда айтилишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишилар сўрадилар. Ё Аллоҳнинг Расули ғийбат нима? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг”, дедилар. Шунда: Биродаримда мен айтган нарса бўлсачи? деб сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан аммо бўлмаса бўҳтон қилган бўласан”, дедилар.
Улуғ саҳобалардан Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
“Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил”,деганлар. Уламолардан Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ:
“Ким ғийбатдан омонда бўлишни истаса, гумон эшикларини маҳкам беркитсин. Ким гумондан узоқда бўлса, дўсти айбини ахтаришдан омонда бўлади. Ким бировнинг хатосини топишдан холи бўлса, у ғийбатдан четда бўлади”,деганлар. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ эса:
“Биродаринг ҳақида ёмон гумонда бўлишинг уни заҳарлаб ўлдиришинг билан тенг”деганлар. Юқорида келтирилган ояти калималар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифлари, саҳобаи киромлар ва алломаи замонларимизнинг пурмаъно сўзлари биз мўмин-мусулмонларни бошқа мўмин мусулмонлар ҳақларида ёмон гумон қилишлик ва ғийбатлардан сақланишга ундайди, иншаАллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизни ёмон гумон қилишдан ва ғийбатдан Ўзи асрасин. Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
НАФСНИ ПОКЛАШ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ҚИЁМАТ КУНИ УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙДИК?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:08
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео #ҳаж_суҳбатлари
🎙5-суҳбат: ЭҲРОМГА КИРИШ ВА УНГА ОИД МАСАЛАЛАР
00:26 - Мадинаи мунавварадан қайтиш одоби;
03:20 - Эҳромга киришдан олдин бажариладиган амаллар;
05:53 - Зулҳулайфа масжидига оид масалалар;
10:20 - Узрли аёлларнинг эҳромга киришига оид ҳукмлар;
15:10 - Мийқот ва унга оид баъзи масалалар.
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
▶️ Суҳбатлар: 1️⃣ - 2️⃣ - 3️⃣ - 4️⃣
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ...
“Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти).
Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган.
Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @fitratuz
#Видео #Маъруза
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМГА ИМОМ БЎЛГАН САҲОБА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAЖАННАТНИНГ 6 НОМИ
Жаннатун Наъийм.
"Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай" (Юнус сураси, 9-оят)
«Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат, ризолик ва улар учун неъматлари доимий (бўлмиш) жаннат (боғ)лари тўғрисида хушхабар берур» (Тавба сураси, 21-оят).
Жаннатул Адн.
"Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир" (Тавба сураси, 72-оят).
"(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар" (Раъд сураси, 23-оят).
"Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Тақводорларни Аллоҳ мана шундай мукофотлагай" (Наҳл сураси, 31-оят).
Жаннатул Фирдавс.
"Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур" (Каҳф сураси, 107-оят).
Жаннатул Маьва.
"Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун қилган амаллари сабабли жаннат масканлари манзил бўлур" (Сажда сураси, 19-оят).
Дарус Салом.
"Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади" (Юнус сураси, 25-оят).
Жаннатул Хулд.
"(Эй, Муҳаммад! Уларга) айтинг: «Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик жаннатими?!» Улар учун (бу) мукофот ва натижа бўлур эди" (Фурқон сураси, 15-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД
@fitratuz#Видео
Cаҳобалар фатво беришдан қўрқишган
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Нўмон ибн Баширдан (р.а.) ривоят қилинади: «Мен набийингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдириш учун ёмон хурмони ҳам топа олмаганларини кўрдим», деб айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@fitratuz
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
