Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 599
Suscriptores
+324 horas
-17 días
+1030 días
Archivo de publicaciones
#Ҳадис
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Қайси дуо тезроқ қабул бўлади?» деб савол берилганида, у зот: «Кечанинг ўртасида ва фарз намозлари орқасидан қилинган дуо», деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин
Хайрли кунлар...
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 28-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 23-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:21
⏱БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:43
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:10
⏱ШОМ - 19:07
⏱ХУФТОН - 20:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
"Салафийлар" деганда...
Бугунги кунда “салафий” деган сўзни эшитганда, биринчи навбатда ҳаёлингизга дин ҳақида бахслашадиган ёш йигитларгина келади. Бу ёш “ислоҳотчилар”нинг ягона умидлари, уларнинг фикрлари билан келишмаган одамлар билан бахслашиш ва уришиш Исломни “поклаш”га ёрдам беради деб ўйлашларидир. Менинг назаримда, айнан таълим кўплаб муаммоларни ечишда энг муҳим ўрин тутади.
БАТАФСИЛ
#Видео #Маъруза
ОИЛАНГИЗНИ, ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ДЎЗАХ АЗОБИДАН АСРАНГ!
Исломбек домла Озодов
Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТИЛОВАТ САЖДАСИДА ҚИЁМ ШАРТМИ
CАВОЛ: Тиловат саждасини қилишда қиёмга туриб, такбир айтиб кейин саждага бориш керакми ёки ўтирган жойида сажда қилса ҳам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан ташқарида ўқилган сажда ояти учун қилинадиган тиловат саждасида намоздаги баъзи шартлар талаб этилади. Масалан, таҳорат, қиблага юзланиш, пок жой, пок кийим каби амаллар шарт ҳисобланади. Аммо такбир, яъни Аллоҳу акбар дейиш суннат, қиём (тик туриш) эса мустаҳаб ҳисобланади, фарз эмас. Қуръон ўқиётган киши сажда оятини ўқиб, ўтирган жойида сажда қилса, бу билан вожиб бўлган тиловат саждасини адо қилган бўлади. Тиловат саждасини бажаришнинг энг афзал кўриниши тик туриб такбир айтади ва саждага боради. Яна такбир айтиб саждадан туради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وهي سجدة بين تكبيرتين مسنونتين جهرا وبين قيامين مستحبين بلا رفع يد وتشهد وسلام وفيها تسبيح السجود
“Тиловат саждаси суннат бўлган ва жаҳрий айтиладиган икки такбир ва мустаҳаб бўлган икки қиём орасидаги саждадир. Унда қулоқ қоқиш, ташаҳҳуд ва салом бериш йўқ. Лекин тасбиҳ айтилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ОИЛАНИ ИСЛОҲ БЎЛИШИДА ЭРКАКЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Имрон ибн Ҳасин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотнинг оталари Ҳасинга дуо қилиб юришлари учун икки калима ўргатдилар. У «Аллоҳумма алҳимний рушдий ва аъизний мин шарри нафсий» эди.
Маъноси: «Аллоҳим, мени ҳидоятга мувофиқ қилиб, нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ бергин».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Маъруза
Фатво бериш ҳукмлари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliАССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
+9
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, мажмуадаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди.
—
По прибытии в Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари и ознакомился с проводимой в комплексе строительной и отделочной работой.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ImomBuxoriy
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
+9
🗣 ХАЛҚАРО КОНГРЕСС АМАЛИЙ ТАКЛИФ, ИЛҒОР ТАШАББУС ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
✅Бугун, 26 август куни Самарқандда “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресси муваффақиятли якунлади. Мазкур нуфузли тадбирда 4 кун давомида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ҳамда Ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг жорий ва келажакка мўлжалланган режалари, муҳим лойиҳалари тақдимотлари бўлиб ўтгани унинг амалий аҳамиятини оширди. 🎙 Уч юздан зиёд иштирокчи қатнашган конгрессда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, хорижлик ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти Бош котиби Султон Раев, Халқаро Туркий Академияси президенти, академик Шайн Мустафоев кабилар ҳам иштирок этиб, нутқ сўзладилар. 💬Бундан 7 йил муқаддам Ислом цивилизацияси маркази фаолияти йўлга қўйилиши мамлакатимизда Учинчи уйғониш даври пойдеворини барпо этиш учун катта асос бўлди. Давлатимиз раҳбари ушбу марказга ташрифлари чоғида мажмуани кўркам ва сифатли қилиб қуриш билан бирга, унинг мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, марказ халқимизнинг маънавий қудрати қай даражада эканини кўрсатиш кераклигини ҳам алоҳида қайд этдилар. Шу боис, ушбу муассасага юртимизнинг илм-фан тараққиётида тутган ўрни, буюк алломаларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ва Ислом динининг мазмун-моҳиятини кенг ёйиш каби вазифалар юклатилди. 🤔 Ўтган даврда марказда илмий изланишлар олиб борилди, аждодларимизнинг асарлари тадқиқ қилиниб, таржималар амалга оширилди. Биргина мисол сифатида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасида 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва музейлар, илм масканларига етказиб берилди. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида ушбу анжуман кунларида яна 10 та янги жилд тақдимоти ўтказилгани қувончли воқеа бўлди. 🟢Халқаро тадбирга ташриф буюрган дунёнинг 35 та давлатидан 200 га яқин иштирокчи Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига оид муҳим лойиҳаларни тақдим қилдилар. Айниқса, ИРСИКА, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ, «ал-Фурқон» жамғармаси раҳбарлари, Халкаро Турк академияси, Араб давлатлари лигаси ва бошқа халкаро ташкилотлар вакиллари таклифлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. ✅ Халқаро конгресс доирасидаги мазкур марказ фаолиятини ривожлантириш, нодир қўлёзма ва асарларни тарғиб этиш борасидаги таклиф-тавсиялар, маъруза ва ташаббуслар маънавий тараққиётга ҳисса қўшади. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган фикр-мулоҳазалар асосида бу марказ замонавий жиҳозланади, маънавий жиҳатдан зийнатланади ҳамда экспонатлар билан бойитилиб, инсонлар руҳий озиқа ва маданий-маърифий билим оладиган муҳташам масканга айланади, инша Аллоҳ.📔 Дарҳақиқат, марказда аждодларимизнинг асарлари тадқиқ этилади, таржималари амалга оширилади, китоблар чоп этилади. Ушбу мақсадда маҳаллий ва хорижий энг етакчи олимлар, мутахассислар ва илмий изланувчилари жалб қилинади. ✅ Мажмуанинг қурилиш ишлари ниҳояланиб, тўлақонли иш бошлаши аҳолимиз учун ҳам, дунё халқлари учун ҳам улкан тарихий воқеага айланиши, шубҳасиздир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐@diyonatli
📢 ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.
✅ Абитуриентлар мандат натижаларини @mandatmuslimbot га имтиҳон рухсатномасида тақдим этилган ID ( ёки логин) рақамини киритиш орқали ҳамда ўзлари ҳужжат топширган диний таълим муассасаларининг қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларидан билиб олишлари мумкин:⏺Тошкент ислом институти: https://t.me/oliymahad ⏺Мир Араб олий мадрасаси: https://t.me/Mirarabuz ⏺"Кўкалдош": ЎМИТМ: https://t.me/kukaldoshuz ⏺"Хадичаи Кубро" АҚЎМИТМ: АЎМИТМ: https://t.me/xadichauz ⏺"Ҳидоя" ЎМИТМ: https://t.me/hidoyauz ⏺"Саййид Муҳйиддин махдум" ЎМИТМ: https://t.me/maxdumuz ⏺"Хожа Бухорий" ЎМИТМ: https://t.me/Xojabuxoriy ⏺"Мир Араб" ЎМИТМ: https://t.me/mirarabmadrasa ⏺"Жўйбори Калон" АҚЎМИТМ: https://t.me/juyborikalon ⏺"Фахриддин ар-Розий" ЎМИТМ: https://t.me/arroziyuz ⏺"Муҳаммад ал-Беруний" ЎМИТМ: https://t.me/alberuniyuz ⏺"Имом Термизий" ЎМИТМ: https://t.me/termiziylar 📝 Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар мандат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ҳужжат топширган таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилиш орқали АПЕЛЛЯЦИЯ беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Апелляция аризаларини кўриб чиқиш санаси ва вақти бўйича қўшимча маълумот берилади. 🤲Талабалик бахтига эришган ёшларни чин қалбдан қутлаймиз! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
БУЮКЛИК ЭЪТИРОФИ
Шайх Муҳаммад Аввома ўз устози Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтади:
"Қайси бир устознинг олдига илм олиш учун борган бўлсам унга ўхшаган олим бўла оламан, деб ўйлар эдим. Вақти келиб устоз Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳни кўргач у зотнинг ажиб илми ва кучли саботини кўриб: "Йўқ, бу инсондай бўла олмайман", деб ўйлаб қолдим.
БАТАФСИЛ
#Видео #Маъруза
ИСЛОМ ДИНИ МОҲИЯТИНИ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН ҚИЛИШ
Зокиржон домла Зиятдинов
Қибрай тумани "Дарвеш бува" жоме масжиди имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
РАНГИ ЎЗГАРГАН СУВ НАЖОСАТ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувда учта сифат бўлади: ранг, ҳид ва таъм. Агар оқар сувга нажосат тушиб, мазкур уч сифатнинг бирини ўзгартирса, сув нажосатга айланади. Агар пок нарса тушиши туфайли ўзгарса, нажосат бўлмайди. Масалан, барг, тупроқ лой каби нарсаларнинг тушиши билан ўзгарса, бундай сувни нажосат бўлди, дейилмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда батафсил жавоб берилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وإن اختلط به نجس، فإن كان جاريا أو عشرا في عشرلا تنحسر أرضه بالغرف: لا ينجس إلا إذا غير طعمه أو لونه أو ريحه، وإن لم يكن، ينجس
“Агар сувга нажосат тушса ва бу сув оқар сув ёки ўн газга ўн газ (эни ва бўйи беш метрга беш метр) ҳажмдаги ҳовуз бўлиб, ҳовучлаб сув олиш туфайли остидаги ер очилиб қолмаса, сув нажосат бўлмайди. Аммо нажосат сувнинг таъми, ранги ёки ҳидини ўзгартириб юборса, сув нажосатга айланади. Агар нажосат тушган сув оқар сув ёки ўн газга ўн газли ҳовуз бўлмаса ва унга нажосат тушса, сувнинг сифатларида ўзгариш бўлмаса ҳам сув нажосатга айланади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xushxabar #umra #madina #makka
🕋 РАСМАН: УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!
📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.🌙 Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ҳамюртларимизга ҳамроҳ бўлади. 🏨 Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 📍 Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. 🏪Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. 💦Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади. 📞 Мурожаат учун телефонлар: ⏺+998-99-882-18-58; ⏺+998-77-085-18-58. 😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ 😎 Haj va umra markazi: @diyonatli
#Видео #Маъруза
ҚАЙНОНА КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ ВА КЕЛИНЛИК ВАЗИФАЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди: «Аллоҳумма инний аъузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули ъофиятика ва фужъати ниқматика ва жамийъи сахатика».
Маъноси: «Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман».
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
