es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 588
Suscriptores
+124 horas
-117 días
+130 días
Archivo de publicaciones
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗ ФОРСЧА СЎЗЛАГАНЛАРМИ? CАВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам форсча калималарни сўзлаг
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗ ФОРСЧА СЎЗЛАГАНЛАРМИ? CАВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам форсча калималарни сўзлаганларми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг очиқдан очиқ форс тилида сўзлашганлари ривоят қилинмаган. Лекин муҳаддис уламоларимиз ҳадисларни ўрганиб чиқиб, аслида форс сўзи бўлиб, қадимдан араб тилига кириб кетган сўзларни гапирганларини айтадилар. Баъзи олимлар бундай сўзларни 11 тагача санашган. Масалан: Истаброқ (дағал ипак), Кисро (асли кўриниши Хусрав, форс подшосининг исми), ках-ках (ких-ких - ёш болани нопок нарсадан қайтариш), дибож (ипак аралашган мато), Сур (таомнинг номи), Фистот (қадимги Миср), қаҳрамон, Асбаз (Форс қўмондонларидан бири), Сукурружа (сиркага ўхшаш нарса), миск (хушбўйлик) ва сивар (билакузук) каби сўзлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео СУВНИ ИСРОФ ҚИЛМАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийʼ қабристонига келиб: «Асса
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийʼ қабристонига келиб: «Ассалому алайкум дора қавмин муминийн, ваинна иншааллоҳу бикум лоҳиқун» (яъни мўминлар қавми ҳовлисидагилар, сизларга салом бўлсин. Аллоҳ хоҳласа, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз), деб, яна у зот: «Биродарларимни кўргим келаяпти», дедилар. Шунда атрофларидагилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали дунёга келишмади», дедилар. Атрофларидагилар: «Эй Расулуллоҳ, ҳали дунёга келмаган умматингизни қандоқ қилиб танийсиз?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир кишининг қора отлар ичида оқ қашқали оти бўлса, ўша отини таний оладими?» дегандилар, улар: «Албатта, танийди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар Қиёмат куни таҳоратлари сабаб пайдо бўладиган ялтироқ оқ қашқалари билан келишади. Мен ҳавзу Кавсарда уларга пешвоз чиқиб кутиб оламан», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#tafakkur Улар охират оловидан асрайдилар Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-ФЕВРАЛ КУН
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 16-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:00 ⏱БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:20 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:25 ⏱ШОМ - 18:04 ⏱ХУФТОН - 19:35 🔗 Улашинг: @diyonatli

#МУТОЛАА_ВАҚТИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ (С.А.В.) ВАФОТЛАРИ Видо ҳажидан қайтиб келгач, Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энди охират тайёргарлигини кўра бошладилар. Кечалардан бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойиша онамизнинг ухлаб қолганига қаноат ҳосил қилгач, секин ўриндан сидрилиб турдилар, ҳужрадан чиқиб, қаёққадир кета бошладилар. Бу орада Ойиша онамиз ҳам уйғониб қолди, бошини рўмол билан ўраб, у ҳам ташқари чиқди. Кетиб бораётган Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қора тортиб, йўлга тушди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғри Бақиъ қабристонига бордилар. - Эй мўминлар диёри! Сизларга салом бўлсин. Сизлар олдинроқ келдиларинг, Оллоҳ хоҳласа, биз ҳам ортларингиздан келамиз. Эй Эгам, бизни уларнинг ажридан маҳрум этма. Уларнинг ортидан бизларни фитнага туширма. Бу гапларни Ойиша онамиз ҳам эшитди. Сўнгра Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари дуога кўтарилганини кўрди. Ниҳоят, дуони тугатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларига қайтдилар. Ойиша онамиз ҳам тез-тез одимлар билан уйга қайта бошлади. Етиб келиб, ўрнига кириб олди. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни пайқаб бўлган эдилар. Ҳужрага келгач, ҳайрон бўлиб: - Эй Ойиша, нима гап? Нима сени шубҳалантирди?- деб сўрадилар. -Ҳеч гап йўқ... Ойиша (р.анҳо) бундан бошқача жавоб бера олмасди ҳам. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Жаноби Ҳақ амри билан Бақиъга бориб уларга мағфират тилаб келганларини айтдилар. Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари” Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео УМИДСИЗ БЎЛМАНГ! Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ? CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қили
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ? CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади. Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео НЕГА ТАВБАНИ КЕЧИКТИРАМИЗ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. «Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини (этаклаб) бир аёл тиланчилик қилиб кириб келд
#Ҳадис Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. «Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини (этаклаб) бир аёл тиланчилик қилиб кириб келди. Менинг ҳузуримда битта хурмодан ташқари бошқа нарса йўқ эди. Мен хурмони берсам, бу аёл уни иккига ажратди-да, икки қизига бериб, ўзи у хурмодан емади. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирганларида бу ҳақда хабар берсам, у зот: «Кимки мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса (синалса), у қиз фарзандларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @fitratuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-ФЕВРАЛ КУН
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:00 ⏱БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:20 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:25 ⏱ШОМ - 18:03 ⏱ХУФТОН - 19:35 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ГУНОҲЛАРДАН ТИЙИЛИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АГАР АМАЛИНГИЗ ХОЛИС АЛЛОҲ УЧУН БЎЛМАСА #muftiy_minbari 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA