es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 595
Suscriptores
-124 horas
-17 días
+1030 días
Archivo de publicaciones
Расулуллоҳ ﷺ уйқудан турганларида ўқиган дуолари Шукр – соҳибига муваффақият ва шифо бахшида этадиган ажойиб нарсадир. Эрталаб уйғонганингизда кунингизни “Алҳамдулиллаҳ” деб бошланг ва уни кун давомида такрор-такрор айтинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонгач кунларини Аллоҳ таолога ҳамд айтиш билан бошлардилар. Уйқудан уйғонганларида: “Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг Ўзигадир”, дер эдилар. Ҳадисдаги ўлдиришдан мурод ухлатишдир, чунки уйқу ҳам кичик ўлим саналади. Арабларда “Уйқу – ўлимнинг укаси”, деган нақл бор. Тирилтиришдан мурод эса уйқудан уйғотишдир. Шунда ҳадиснинг маъноси – бизни ухлатганидан кейин, уйқуда жонимизни олмай, яна имкон берган, янги кун берган ва уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин, деганидир. Одамларга раҳмат дейиш – муваффақиятнинг энг осон йўлларидандир. Кимдир сизга кичкина яхшилик қилганда унга раҳмат айтсангиз, янада кўп яхши ишлар қилишга ўзингизда ғайрат туясиз. Ташаккур айтиш шунақа ажойиб нарса! Аллоҳга шукр қилсангиз, одамларга доим раҳмат айтсангиз, Аллоҳ мукофотингизни жаннат қилади! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамларга раҳмат айтмаган одам Аллоҳга шукр қилмайди”. Шукр қилишга чорлайдиган, тарғиб этадиган оятлар жуда кўп: “Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 172-оят). “Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз” (Бақара сураси, 152-оят). “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз” (Бақара сураси, 185-оят). “Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз” (Оли Имрон сураси, 145-оят). “Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади?” (Нисо сураси, 147-оят). Аёлнинг эрига, эрнинг аёлига шукр қилиши, бир-бирга раҳмат айтиши ҳам жуда муҳимдир. Зотан ҳозирги замонимизда кўп оилавий муаммолар шу нарсадан келиб чиққан. Аёл киши эри унга инфоқ қилаётган нарсалар учун эрига гўзал ташаккур изҳор этса, эр ҳам аёли уни чиройли кутиб олгани учун, уйни сарамжон-саришта тутгани учун ҳар куни раҳмат айтса, ўйланг қайси оила бузлилади?! Чунки инсон қилган иши учун раҳмат эшитганда, қалби шод бўлади, ишининг қиймати ҳис этишганидан бахтиёр бўлади. Натижада оиладаги кўп муаммолар барҳам топади, бахт-соадат эшиклар-у ромлардан сизиб киради! Мана сизга раҳматнинг, ташаккурнинг кучи! Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар: "وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ" “Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир” (“Табйинул-ҳақоиқ” китоби). Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар: ( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها “Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби). Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган: "فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ" “Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин” (“Мажмаул-анҳур” китоби). Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. "وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ" “Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди” (“Мажмаул-анҳур”). Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР БИР БИРЛАРИНИНГ БЎЛАКЛАРИДИР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфи
#Ҳадис Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб, сўнгра «Аллоҳумма антас салом ва минкас салом, таборакта я зал Жалали вал икром», деб айтадилар. Маъноси: «Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сен баракотлисан». Мана шу ҳадис ровийларидан бири Авзўийга «Истиғфор қандай бўлади?» дейилганда, у зот: «(Унда) «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», дейилади», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Огоҳ бўлинг

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

Бидъат амаллар ҳақида

🔥 ГИЁҲВАНДЛИК - СОҒЛИҚ ВА УМР ЗАВОЛИ 🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @fitratuz

#Видео #Маъруза ЭРНИНГ АЁЛИГА ЗУЛМ ҚИЛИШИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган: لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ “Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза КИМ УЧ ҚИЗНИ ТАРБИЯЛАСА Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва у
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#TASHRIF Toshkent viloyat O'rtachirchiq tuman "Usmon ota" jome masjidiga Toshkent viloyat bosh imom-xatib o'rinbosari Abduham
#TASHRIF Toshkent viloyat O'rtachirchiq tuman "Usmon ota" jome masjidiga Toshkent viloyat bosh imom-xatib o'rinbosari Abduhamid domla Malikov tashrif buyurib juma namozini ado etadilar. Telegram |Instagram 📍location

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:04 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:50 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:04 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

Энг ачинарлиси - жаннатда сизга жой бўлмаслиги! Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб: “Мени таҳажжудга туриш ч
Энг ачинарлиси - жаннатда сизга жой бўлмаслиги! Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига келиб: “Мени таҳажжудга туриш чарчатиб қўймоқда, унга бардошим етмаяпти, таҳажжудга туролмай қоляпман! Нима қилсам бўлади?” деб сўради. У киши: “Эй биродар, Аллоҳга истиғфор айт, Унга тавба қил, чунки бу ёмонлик аломати!”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ўзи айтарканлар: “Киши гуноҳ қилиб қўяди, натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади”. Намоз бу – Аллоҳ билан мулоқот демакдир! Кимки бу мулоқотга нолойиқ бўлса, Аллоҳ ундан маҳрум қилади, бу неъматни унга раво кўрмайди. Ўйлаб қаранг, нафл намоз ўқишдан маҳрум бўлишнинг ёҳуд бирор кулфатга дучор бўлишнинг сабабики гуноҳ бўлар экан, кўпчилик одамларни фарз намозларини ўқишдан, зиммаларидан вожиб ибодатларни бажаришдан маҳрум қилаётган гуноҳ қандай экан?! Бомдод намозига туролмаган одам ҳам, жамоат намозига боролмаётган одам ҳам, илм талабида юролмаётган одам ҳам, бу нарсаларни қилишда ўзида малоллик туяётган одам ҳам, ота-онасига яхшилик қилолмаётган одам ҳам, умуман қайсики фарз ибодатларни бажаролмаётган одам ўзига мана шу саволни берсин. Қилаётган амалларини тафтиш қилсин! Агар кунлик режангизда икки ракат чошгоҳ намози, бир пора ёки ақалли ярим пора Қуръон, таҳажжуд намози, одамларга айтадиганингиз ширин сўз, фақат Аллоҳ биладиган махфий яхшиликлар бўлмаса, ҳаётнинг қандай мазмуни қолади?! Тавфиқдан қимматлироқ неъмат йўқ дунёда. Шунингдек ихлосдан савоби каттароқ амал йўқ! Энг ачинарли нарса нима биласизми? Энг ачинарли нарса – кенглиги осмонлар-у ерчалик бўлган жаннатда сизга жой бўлмаслиги! Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA