Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 606
Suscriptores
-124 horas
+117 días
+2630 días
Archivo de publicaciones
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 27-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 5-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:55
⏱️БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:14
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:30
⏱️ШОМ - 18:17
⏱️ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#Ҳадис
Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар.
Сунан эгалари ривоят қилишган.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қуръон қалбингни очиши учун, Сен уни оч!
Қуръон шайдоларининг шиори: “Қуръон энг яхши дўстдир”. Бу Қуръонни севишга чақириқдир. Қуръон чинакам севгидир.
Уламолар айтадилар:
“Ким Аллоҳни ва Унинг Расулини хурсанд қилмоқчи бўлса, Мусҳафга қарасин. Ким Аллоҳ ва Унинг Расули мени яхши кўрсин деса, Мусҳафга қарасин”.Қуръонга муҳаббат дунёдаги энг чинакам муҳаббатдир. Улуғлар айтадилар:
“Қуръон сенинг қалбингни очади, қалб кўзингни очади, йўлингни очади, сенга икки дунёда бахт-саодат эшигини очади, қабрингдан жаннат томон бир дарча очади, охи ратда сенга Жаннат дарвозаларини очади... Аммо бунинг учун сен бу дунёда Қуръонни очишинг керак, уни ўқишинг, тадаббур, тафаккур қилишинг, Қуръонга амал қилишинг керак”.✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗАКОТ МАБЛАҒЛАРИНИ ИНВЕСТИЦИЯ ҚИЛИШ
САВОЛ: Закот маблағларини тўплаб, бирор бизнесга инвестиция қилиб, тушган фойдани камбағалларга эҳсон қилиб туриш жоизми? Масалан, ушбу маблағга бирор дўкон ёки корхона очилса ва фойдаси камбағалларга бериб турилса, бунда янги иш ўрни яратилган, ҳам камбағалларга доимий таъминот қилиб берилган бўларди.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш дуруст эмас. Зеро, закот маблағларини Қуръони каримда баён қилинган тоифаларга тарқатиш лозим. Бошқа ўринларга сарфлаш жоиз эмас.
Чунки бу ҳолатда, биринчидан, закот маблағлари ҳақдорларнинг қўлига етиб бормай қолади. Иккинчидан, инвестиция қилинган маблағлар тижорий зарар туфайли йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Учинчидан, бу ҳақдорларнинг шошилинч эҳтиёжларини таъминлаш кечикишига сабаб бўлади.
Камбағалларни иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратиб бериш мақсадида закот маблағларига ишлаб чиқариш ускунаси ёки бирор дўкон ёки автомобиль сотиб олиб, камбағалга мулк қилиб топширилса, закот дуруст бўлади. Аммо ушбу нарсалар камбағалга вақтинчалик фойдаланиб туриш учун берилса, закот дуруст бўлмайди.
Закот бирор фақир кишига берилса, бу унинг мулкига айланади. Агар у ушбу маблағни тижорий фаолиятга йўналтирса ёки бирор корхонанинг акциясини сотиб олса, дуруст бўлади.
Шунингдек, саволда берилган ҳолатни закотдан бошқа, ихтиёрий садақалар орқали амалга ошириш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast
📱🗣HIDOYAT IMOMI
Imom Аbu Mansur Moturidiy – Аhli sunna val jamoa eʼtiqodini naqliy va aqliy dalillar bilan sharhlashda islom olamida nom qozongan zotlardan biri. Turli botil aqidaviy firqalar koʼpayganda u kishi sahobalar, tobeʼinlar va zamondoshlari: taba tobeʼinlarning sogʼlom aqidalarini jamlab, sharhladilar va Аhli sunna aqidasini himoya qildilar. U kishi va shogirdlari aqidaviy maktab (yoʼnalish) tashkil qilishdi va u Moturidiya aqidaviy mazhabi deb atalib ketdi. Baʼzilar daʼvo qilgani kabi U zot yangi din yoki yangi aqida olib kelmaganlar. Balki Аhli sunna aqidasini jamlab, sharhlaganlar. Bu ishda Imom Аbu Hanifa rahmatullohi alayhning qoldirgan ilmlari va ijtihodlaridan koʼp foydalanganlar. Shu sababli bu aqida maktabining izdoshlarining koʼpchiligi Hanafiylardir. Hozirgi kunda musulmonlar ommasining yarmidan koʼpi Moturidiya aqida mazhabiga ergashadilar. Qolgan yarmi esa, Imom Аbul Hasan al-Аshʼariy aqida mazhabiga ergashadilar va ikki mazhab bir butun boʼlib Аhli sunna val jamoani tashkil etadi.
📝 Manbalar asosida tayyorlandi.
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 26-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 4-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:54
⏱️БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:13
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:35
⏱️ШОМ - 18:19
⏱️ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#duo #salavot #juma #muborak
🕌 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}
📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
Шукр келтирайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#siyrat
📹 Исро ва меърож (22-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Қуръони каримни шарҳлаш – Набий алайҳиссаломнинг ҳуқуқ (ваколат)лари
Қуръони каримни шарҳлаш ва тушунтириш Набий алайҳиссаломга берилган иккинчи ҳуқуқдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони карим оятига қилган тафсирлари ҳал қилувчи сўз саналади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ﴾
“Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар” (Наҳл сураси, 44-оят).
Ушбу оятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифаларидан бири – Қуръони каримни баён қилиш экани алоҳида таъкидланмоқда. Макка аҳли Қуръон оятларининг зоҳирий маъноларини шарҳланишига эҳтиёж сезишмаган. Чунки Қуръони карим уларнинг ўз она тилида ваҳий қилинарди. Арабларнинг аксарияти саводсиз бўлишига қарамай, тил ва адабиёт борасида жуда кучли билимга эга бўлганлар. Уларнинг сермазмун шеърлари, балоғатли нутқлари, таъсирли суҳбатлари араб адабиётининг бебаҳо хазинасини ташкил этарди.
Шу сабабли, араблар Қуръон оятларининг зоҳирий маъносини яхши тушинишган. Маъноларини англамай қолишлари амри маҳол бўлган.
Демак, бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арабларга Қуръон оятларининг ботиний маъноларини ҳам баён қилиб бериш вазифаси юклангани маълум бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُ﴾
“Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир” (Қиёмат сураси, 19-оят).
Бу оятни тафсир қилишга асло ҳожат йўқ. Аллоҳ таоло Ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон оятларининг тафсирини билдирган. Шунга кўра, Набий алайҳиссалом бирор оятни қандай тафсир қилган бўлсалар, албатта уни Аллоҳ таоло билдирган бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони карим тафсири ва шарҳида айтган сўзлари ҳал қилувчи сўнгги сўздир.
"Ислом шариатида суннатнинг ўрни" китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 25-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 3-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:53
⏱️БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:12
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:35
⏱️ШОМ - 18:20
⏱️ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Ўзганинг ҳаққидан сақланинг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Эркаклар намозда қўлларини киндик остига қўйишининг далиллари
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Таҳаллулчилар ва ташаддудчилар
«Таҳаллулчилар» динга жиддий қарамайдиган, кўпгина масалаларга фатволар бериб юборадиган одамлар тоифаси тушунилади. Бундай тоифанинг олдинга қўйган мақсади одамларни дин борасида енгил қарашга чақиришдир. Илмонийлар ва мусташриқлар айнан мана шу Таҳаллул мактабига оиддир. Шунингдек, шариат буюрган амрларни ўзларича таъвил қилиб, ҳавойи нафсларига кўра фатволарни ўйлаб топишади. Хулоса қилиб айтганда, улар шариатга ҳавойи нафсларига кўра амал қилишади.
«Ташаддудчилар» муайян масалаларга қаттиқ туриб олган, шундан бошқасини қабул қилмайдиган, исломни фақатгина бир неча масалаларгагина чеклаб, ўшани қаттиқ ушлаб оладиган инсонлар тоифаси тушунилади. Бу тоифанинг ҳам олдига қўйган мақсади одамларни динларидан совутишдир. Одамларга шундай фатволарни беришадики, натижада диндан узоқлашишларига сабаб бўлишади. Бугунги кунда ташаддуд йўналишининг ғоясини илгани сураётган тоифалардан бири - ваҳҳобийлар ҳисобланади. Динни нотўғри талқин қилишлари натижасида жамиятда турли парокандаликлар юзага келмоқда. Бундан қаттиқ огоҳ тортишимиз лозимдир!
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалл: «Мўътадил бўлинглар (ғулувга ҳам кетманглар, камчиликка ҳам йўл қўйманглар), тўғри йўлни қасд қилинглар. Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», деганларида, «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
#siyrat
📹 Жинларнинг иймон келтириши (21-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
