Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 605
Suscriptores
-124 horas
+117 días
+2630 días
Archivo de publicaciones
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз дуо қилса, рағбатини катта қилсин (катта нарсалар сўрасин). Чунки берадиган ҳеч бир нарсаси Аллоҳ таолога машаққат эмас”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 21-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 29-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:21
⏱️БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:39
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:38
⏱️ХУФТОН - 19:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
Ҳасадчига муносабат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб:
“Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қаноатлантириб бўлмайди”,деган эканлар. Муовия розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
“Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.Шунингдек, қуйидаги сатрларни Имом Шофеъийга тегишли эканини айтадилар:
“Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон!”.Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки:
“Ҳасадчини кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муносабатингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволингни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!” .“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Она - меҳр манбаи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фарзандим бемор
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда азоб берди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлимнинг хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръонда шифо оятлари бор-ку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар ҳақида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келар экан:
1. "(Аллоҳ) мўминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай" (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Эй инсонлар! Роббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақийда, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбайи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишора) бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз Қуръондан мўминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. "У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
У киши сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.
Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ
САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (6-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳнинг ижобат қилишига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳуда қалбдан дуони қабул қилмас” (Имом Термизий ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 20-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 28-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:20
⏱️БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:38
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:39
⏱️ХУФТОН - 19:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
#ҲИКМАТ
Ўзингга суннатни лозим тутгинки, Аллоҳ изни ила суннат сенга қўриқчидир.Умар ибн Абдулазиз https://t.me/diyonatli
Одобсизлар нажот топмаган
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таоло осий ва гуноҳкор бандага муҳлат беради. Ҳатто одамлар Аллоҳнинг меҳрибонлигидан ҳайратланишади. Аммо Парвардигорга нисбатан одобсизлик қилганларнинг бирортаси нажот топганини эшитмаганмиз.
Намрудга, Фиръавнга боқинг, Қорунга, Од, Самуд, Лут қавмларига назар солинг. Шунда Аллоҳнинг юқоридаги қонунини кўрасиз, Унинг қудрати ажойиботларининг гувоҳи бўласиз.
Аллоҳ таоло Ўзининг мулки борасида курашган золимларни яксон қилган. Қудратини менсимаганларга улуғлигини кўрсатиб қўйган.
Нуҳ алайҳиссалом кемасидан кейин “Титаник” тарихда энг машҳур бўлди. Унинг ясалишини ҳандасадаги мўъжиза, кемасозликдаги буюк ғалаба, дейишганди. Бу кеманинг узунлиги 269 метр, кенглиги 28,19 метр, баландлиги 18,5 метр бўлган. Унда 885 та экипаж аъзосидан ташқари 2435 йўловчи жойлашиши мумкин эди.
Тарихдаги иккинчи машҳур кема денгиздаги илк сафаридаёқ ғарқ бўлди. “Титаник” илк сувга туширилганда мухбирлар кема муҳандиси Томас Эндрюсга кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида саволлар беришди. Томас Эндрюс бундай деди: “Бу кема чўкмайди. Уни ҳатто Яратган ҳам чўктира олмайди!”.
Озгина муддатдан кейин Томас Эндрюс Аллоҳнинг қудратига гувоҳ бўлди.
Бразилия президенти Танкреду Невис сайловдаги орзулари ҳақида гапириб: “Агар беш юз минг овоз тўпласам, ҳатто Яратган ҳам мени президентлик курсисидан йиқита олмайди!” деган эди. Невис ўзи айтган овозни тўплади. У хизматга тайинланишидан бир кун олдин беморликка йўлиқди. Бир ой ўтиб, вафот этди. Президентлик курсисига бир кун ҳам ўтира олгани йўқ!
Абдулқодир ПОЛВОНОВ
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Фитнадан сақланган саодатлидир!
Хозирги кунда энг саодатли киши турли фитна-фасод ишларга аралашмай яшаётган инсон десак муболаға бўлмайди. Одамларни тафриқага солувчи инсонларга ёки фасод чиқарувчи даъватларга эътибор бермай, ёт ғояларга қарши чиқа оладиган маънавий иммунитет ҳосил қилиш давр талабидир.
“Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир. Ўрнида жим тик турган эса юраётган одамдан яхшироқдир. Яёв юрган эса тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса уни фитна ўзига тортиб кетади. Кимки қутулишга жой топа олса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин!” (Бухорий ва Муслим ривояти). Модомики, инсон берилган умрни ғанимат билиб, савобли ишлар билан машғул бўлса, яхши инсонлар йўлидан юрса, икки дунёда саодатга эришади.
Биз инсонлик табиатимиз билан, билган-билмаган нарсаларга эргашиб кетишимиз мумкин, лекин бу тўғри йўлдан адашиб кетишимизга баҳона бўла олмайди,чунки Аллоҳ ақл ва фаросат берган. Фаросатли киши фитнадан эхтёт бўлади ва узоқда юради.
Аллоҳ таоло Бақара сурсини 191-оятида “Фитна қатлдан ёмонроқдир” деб марҳамат этади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга менинг суннатимни ва рошид халифаларнинг суннатини тутмоқлик лозимдир. Бас, уни маҳкам тутинглар” деб марҳамат қилганлар.
Камолдин Исақов
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ВАКИЛ ЗАКОТ ПУЛЛАРИНИ ИШЛАТИБ ЮБОРИШИ
САВОЛ: Вакил закот пулларини, эгасидан сўрамай, аввал ўзига ишлатиб туриб, кейин ҳақдорларга ўз ёнидан бериб юбориши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш жоиз эмас. Бу билан аввало закот адо бўлмайди, иккинчидан, бу иш закот берувчининг ишончини суистеъмол қилиш, яъни омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади. Агар вакил закот пулларини ишлатиб қўйса, эгасини бундан хабардор қилиши лозим. Мол эгаси бунга рози бўлиб, вакил энди закотни ўз маблағидан тўлаб қўйишига рухсат берса, закот дуруст бўлади. Агар эгасига хабар бермай, вакил ёнидан тўлаб юборса, бу закот ҳисобланмайди. Балки вакил тарафидан қилинган нафл садақа бўлади. Энди у ушбу маблағни эгасига қайтариши ёки эгасидан рухсат олиб, закотни ўз ёнидан қайтадан бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “…Онанинг дуоси тезроқ қабул бўлади”.
Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бунинг сабабини сўраганларида: “Чунки она отага қараганда фарзандга яқинроқ. Яқин бўлганнинг дуоси олдинроқ қабул бўлади”, деб жавоб бердилар (“Мажмаъул одоб” китобидан).
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 19-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 27-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:19
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:37
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:41
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
