es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 588
Suscriptores
+324 horas
-57 días
-130 días
Archivo de publicaciones
#Видео #Фиқҳ Ҳаж ойлари, умра, мийқотлар (47-маъруза) Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/nqj1QRYA8O0 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Аудио Хотима Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(126-127 бет) Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ақида Хотима (47-маъруза) Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (126-127 бет) Тўлиқ видео: https://youtu.be/vPzmhKm1Ndg Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Олимлар айтадилар: “Тафаккур беш хилдир ва булардан беш нарса юзага келади: 1) Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш – бундан та
Олимлар айтадилар: “Тафаккур беш хилдир ва булардан беш нарса юзага келади: 1) Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш – бундан тавҳид ва собит имон юзага келади; 2) Аллоҳ бахш этган неъматларни тафаккур қилиш – бундан муҳаббат (илоҳий ишқ) юзага келади; 3) Аллоҳнинг ваъдасини тафаккур қилиш – бундан рағбат пайдо бўлади; 4) Аллоҳнинг қайтариғини (илоҳий таҳдидни) тафаккур қилиш – бундан ҳайбат (Аллоҳдан қўрқув) пайдо бўлади; 5) Аллоҳнинг шунча фазлу эҳсонига қарамай, бандаликни адо этишдаги камчиликларини тафаккур қилиш – бундан ҳаё юзага келади”. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - ДЕКАБР К
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:12 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:35 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:20 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ўғри томоқ САВОЛ: Ассалому алайкум! Келин уйига нарса олиб кириб еса ёки эри уйига нарса олиб кириб едирса аё
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ўғри томоқ САВОЛ: Ассалому алайкум! Келин уйига нарса олиб кириб еса ёки эри уйига нарса олиб кириб едирса аёл киши ўғри томоқ бўладими қайноналар учун? Масалан ман жуда ҳам оғир токсикоз бўламан ва ҳатто сув ҳам ича олмайман. Шунда нимадир ея олсам хўжайним олиб келиб берадилар. Имконлари кўтарса кўп ҳаммага олиб келишлари мумкин лекин пул кам холлари ҳам бўладику. Мани эса томоғимдан хич нарса ўтмидиган пайт бўлади. Кўнглим тусаган нарсани есам сал тетиклашаман. Лекин ростанам ҳушимга келган нарса эмас ея оладиган есам тетиклашадиган нарса сўрайман. ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри. Сиз тўғри қилар экансиз. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ОИЛАНИНГ РАҲБАРИ ЭРКАК КИШИ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайси бир мусулмон кишининг балоғат ёш
#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайси бир мусулмон кишининг балоғат ёшига етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло уларнинг отаоналарини фазли ва марҳамати билан жаннатга киргизади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ... КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:11 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:34 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:20 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#tafakkur Расулимиз вафотларидан кўра оғирроқ мусибат йўқ Одамлар қашшоқлик қўрқуви туфайли камбағал, хорлик қўрқуви сабаб унинг асири бўладилар. Бу — жуда катта хато. Мўмин бандани тушкунликка туширадиган энг ёмон ҳолат аллақачон келиб бўлган деб билади. У ўзида бор нарсалардан тасалли топишга ҳаракат қилади. Худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Мусулмонлар мусибат вақтида мендан (жудо бўлгандаги) мусибатини эсласин. Улар мени (йўқотиш) каби (катта) мусибатга дучор бўлмаслар” (Имом Молик ривояти). Ҳа, у зот алайҳиссаломнинг ҳаётлари мусулмонлар учун улкан неъмат, марҳамат эди. Сўнг барча инсониятнинг тақдирида бор иш содир бўлди ва у зот алайҳиссалом вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилиш олдида барча мусибатлар ҳеч нарса эмас. Инсон ўзи учун қадрли бўлган нарсасини йўқотишдан ёки кўтариши қийин мусибат остида қолишдан қўрқади. Аммо иккала ҳолат ҳам юз бергандан кейин вақти келиб ўтиб кетади. Менинг яқин танишим бор эди. Жарроҳлик йўли билан оёғини кесишди. Мен уни юпатиш учун олдига бордим. Йўлда кетарканман, қуйидаги сўзларни айтишни ўйладим: “Биз сендан машҳур курашчи бўлишингни кутмаймиз. Сендан тўғри фикрлар ва порлоқ ғоялар кутмоқдамиз. Алҳамдулиллаҳ, бу нарса сенда бор”. Мен унинг олдига келганимда эса у менга бундай деди: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, оёқларим йиллар давомида мен билан яхши дўст бўлди. Диним саломат эканидан қалбим шод”. Шундай экан, ҳақиқатни қабул қилишга ўзингизни тайёр тутинг. Рўй берган ҳодисага кўникиш ҳар қандай бахтсизликнинг оқибатларини бартараф этиш сари кўйилган биринчи қадамдир. ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🌐 @diyonatli

#muftiy_minbari НЕГА ШУКР ҚИЛИШГА КЎП ДАЪВАТ ҚИЛАМИЗ?
Неъматлар қадри қиёсда билинади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақта
#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар бир жаноза олдидан ўта туриб, маййитни яхшилик билан сифатлаб мақташди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнгра бошқа жаноза олдидан ўтиб, маййитни ёмонлик билан сифатлаб қоралашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна «Вожиб бўлди», дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳалиги яхшилик билан сифатланган кишига жаннат, ёмонлик билан сифатланган кишига дўзах вожиб бўлди. Сизлар эса, Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:11 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:34 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:20 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

Мулоҳаза ҲАҚИҚАТ ШУКИ... Сўнгги русумдаги телефонни сотиб олган тақдирингизда ҳам унинг 70 фоиздан ортиқ функциясидан фойдала
Мулоҳаза ҲАҚИҚАТ ШУКИ... Сўнгги русумдаги телефонни сотиб олган тақдирингизда ҳам унинг 70 фоиздан ортиқ функциясидан фойдаланмаслигингиз аниқ. Қимматбаҳо автомобил сотиб олсангиз ҳам барча қулайликлари ва 70 дан ортиқ тезлигидан деярли фойдаланмайсиз. Кўп қаватли уй ёки виллангизнинг ҳамма хоналаридан доимо фойдаланмаслигингизни ўзингиз ҳам биласиз. Ҳаётингиз давомида тўплаган мол-мулкингизни 70 фоиздан ортиғи бошқа одамларга қолади, улар фойдаланади. Шундай экан, жилла қурса, ўзингизга тегишли бўлган ўша 30 фоиздан тўғри фойдаланиб қолинг. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Жума айёми муборак бўлсин! @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг @diyonatli

ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli