es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 595
Suscriptores
Sin datos24 horas
-77 días
+830 días
Archivo de publicaciones
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб, иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом ва муаззини тайин қилинган ҳамда қавми бўлган масжидларда жамоат намози адо қилингач, бошқа одамлар иккинчи жамоат бўлиб, аввалги имомнинг меҳробида, азон ва такбир айтиб намозни адо қилишлари макруҳдир. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган: وَإِذَا دَخَلَ الْقَوْمُ مَسْجِدًا قَدْ صَلَّي فِيهِ أَهْلُهُ كُرِهَتْ لَهُمْ أَنْ يُصَلّوا جَمَاعَةً بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَلَكِنَّهُمْ يُصَلُّونَ وُحْدَانًا بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍ “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”. Бу мавзуда Аллома ибн Обидийн бундай ёзадилар: وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ إذَا لَمْ تَكُنْ عَلَى الْهَيْئَةِ الْأُولَى لَا تُكْرَهُ وَإِلَّا تُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ ، وَبِالْعُدُولِ عَنْ الْمِحْرَابِ تَخْتَلِفُ الْهَيْئَةُ كَذَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ .وَفِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْوَلْوَالِجيَّةِ : وَبِهِ نَأْخُذُ “Имом Абу Юсуфдан нақл қилинади: “Агар кейинги жамоат олдинги жамоатнинг кўринишида бўлмаса, макруҳ саналмайди. Акс ҳолда эса, макруҳ саналади. Саҳиҳ гап шудир. Кейинги жамоатнинг имоми меҳробдан ташқарида туриши билан ҳайъат (кўриниш) ўзгарган бўлади. (“Баззозийя”). “Татархонийя” китобида “Валволижийя”дан нақл қилинишича, “Биз ушбу фатвони оламиз, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби). Мазкур ва бошқа китоблар ибораларига кўра, бир четда, кўпчиликни йиғиш учун бир-бирини чақирмасдан, азон ва такбир айтмасдан иккинчи жамоат бўлиши кароҳиятсиз жоиздир. Муайян бир имом ва муаззини йўқ ҳамда қавми бўлмаган, йўловчилар учун қурилган масжид, шунингдек, аэропорт, вокзал, меҳмонхоналарда ташкил этилган намозхоналарда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай бундай келган: وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ الْجَمَاعَةِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ فِي مَسْجِدِ مَحَلِّهِ لَا فِي مَسْجِدِ طَرِيقٍ أَوْ مَسْجِدٍ لَا إِمَامَ لَهُ وَلا مُؤَذِّنَ “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас”. Ҳар бир мўмин имкон қадар намозларни масжидда асосий жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Биринчиси бўлмаса, кейинги жамоатга улгураман, деган нотўғри тушунчадан узоқ бўлиш керак. Бу тушунча суннатга мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади. Лақаб эса икки турли бўлади: 1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир. 2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 3-қисм 39-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. ( 3-қисм 39-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/MM3zOeq1lI4 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққ
#Ҳадис Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққанимизда кишиларга қийинчилик етди. (Мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги кишиларга (саҳобаларга) ҳеч нарса берманглар. Шунда атрофидаги кишилар тарқалиб кетади. Агар Мадинага қайтсак, кучли бўлганлар кучсизларни у ердан чиқариб юборади» (яъни, ўзини кучли, Расулуллоҳни эса кучсиз, деб айтмоқчи), деганида, мен бунинг хабарини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказдим. У зот Абдуллоҳ ибн Убайни олиб келиш учун одам юбордилар. У (мунофиқ) келиб бу сўзларни айтмадим, деб қасам ичди. Шунда одамлар: «Зайд ибн Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон ишлатибди», дейишди. Бу сўзлар мени ранжитди. Ҳатто Аллоҳ таоло менинг сўзимни тасдиқлаб «Қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар... » оятини нозил қилди. Кейин Расулуллоҳ уларни қилган гуноҳларига истиғфор айтиш учун чақиртирдилар. Лекин улар бошларини эгиб келмадилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Дуо ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ". Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар. Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин! 👉 @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @diyonatli
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @diyonatli

Ташриф ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ Бугун, 5 ноябрь куни Республика ишчи гуруҳи аҳоли ва ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит
+9
Ташриф ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ Бугун, 5 ноябрь куни Республика ишчи гуруҳи аҳоли ва ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фуқароларнинг виждон ва дин эркинлигини масалалари юзасидан ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Бекобод шаҳар ҳокимлиги биносида мажлислар залида «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди. * * * Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов, Обиджон домла Мирҳамидов ҳамда Бекобод шаҳар бош имоми Эргашбой домла Ҳамидов туманидаги "Оқ масжид", "Қора мозор" ва "Нўъмон ибн Собит" масжидларига ташриф буюришди. Жамоат билан учрашиб, дилдан суҳбатлашган уламолар уларга "Тинчлик, хотиржамлик – олий неъмат", "Неъматларга шукроналик", "Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар" ва "Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари" мавзуларида мавъизалар қилиб бердилар. Ҳақиқатан, кўп нарса бизга ўз-ўзидан бўлиб қолаётгандек туюлаверади. Гўё тинчлик, осудалик ҳам ўз маромидадек. Лекин бу икки неъматнинг бардавом бўлиши ҳаммага боғлиқ. Ирмоқлар қўшилиб сой, сойлар қўшилиб дарё ва денгиз бўлгани сингаои ҳар ким ўз уйини асраши, маҳалласи осудалигига ҳисса қўшиши натижасида бутун юртнинг тинчлиги таъминланади ҳамда шу хайрли ишларга ҳисса қўшган кишилар савоб оладилар. Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 3-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:39 ⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:59 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:40 ⏱ШОМ - 17:19 ⏱ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмай
#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмайдиган ишга таклиф қилмайди. Уларнинг қудрати ҳам таклиф этилган нарсагагина етади. Бу қуйидаги калиманинг тафсиридирким, «Ло ҳавла ва қуввата илло биллоҳ»дир. Маъноси: «Аллоҳга гуноҳкор бўлмасликнинг ҳеч чораси йўқ, магар Аллоҳнинг ёрдами билангина мумкиндир. Аллоҳга итоат қилишга ҳеч кимнинг қудрати етмас, магар Аллоҳнинг тавфиқи билангина мумкин бўлур". "Ақида матнлари" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ? CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан о
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ? CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган. Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти): إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн". Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео КИБРНИНГ ТУРЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ў
#Ҳадис Итбон ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб намоз ўқидилар. Ва: «Молик ибн Духшум қаeрда?» дедилар. Шунда бир киши: «У мунофиқку, Аллоҳ ва Унинг расули мунофиқни яхши кўрмайди», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай дема, унинг «Ла илаҳа иллаллоҳ», деганига қарамайсанми? У буни айтиш билан Аллоҳнинг розилигини хоҳлайди. Албатта Аллоҳ бундай деб айтувчига дўзахни ҳаром қилди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @diyonatli

#такфир_иллати Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ило
#такфир_иллати Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким: “Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ мавжуд эмас, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Исо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга ташлаган “калима”си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, ­дўзах ҳам ҳақ”, деб гувоҳ­лик берса, қилган амалига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, деганлар» 📚Имом Бухорий ривояти Изоҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: "Бу маънодаги ҳадислар маънавий мутавотир даражасига етган бўлиб, уларнинг мазмунидан мусулмон киши гуноҳи сабабли имондан айрилмаслиги тушунилади", деганлар. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-б
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбиҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбиҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбиҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди. وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره “Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбиҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео НАСЛ-НАСАБ БИЛАН ҒУРУРЛАНМАНГ! Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганд
#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари обрўси тўкилаётганда уни ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида ўша кишининг юзини дўзахдан ҳимоя қилади», деб айтдилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 📹 РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм) 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli