Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 605
Suscriptores
+124 horas
+117 días
+2930 días
Archivo de publicaciones
#ҲИКМАТ
Кимнинг ҳаёси оз бўлса, парҳезкорлиги озаяди, Кимнинг парҳезкорлиги оз бўлса, қалби ўлади.Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу https://t.me/diyonatli
#Буюк_имом
Буюк муҳаддис олим Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:
"Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзидирлар".
📚"Ал-Интиқо" китоби, 213-бет.
❗️Изоҳ: Имом Яҳё ибн Маин буюк муҳаддисларнинг шайхи ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: "Яҳё ибн Маин билмаган ҳадис — ҳадис эмас", — деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани "илмнинг мағзидирлар", дея мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи салафий тушунчадаги илмсиз кишилар ушбу буюк имомга таъна қилишдан уялсалар яхши бўлар эди.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
#juma_suhbati
🗣 Мавзу: БИР ҲАДИС ШАРҲИ
🎤Ҳабибуллоҳ домла Ҳамдамов – Тошкент шаҳри "Ракат" жоме масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 15-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:43
⏱️БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:03
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:50
⏱️ШОМ - 18:38
⏱️ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УЙ СОТИБ, ЎРНИГА УЙ ОЛМАСА, БЕБАРАКА БЎЛАДИМИ?
САВОЛ: Бир ҳадис ўқиб қолдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким ҳовли ёки уй сотса, шу маблағи баракасиз бўлиб кетади. Илло, (маблағни) шунга ўхшашига сарфласа, бундан мустаснодир”, дедилар. Шундай ҳадис борми? Агар бор бўлса, тўлиқроқ шарҳлаб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу мазмунда саҳиҳ ҳадис бор. Бу ҳадисни Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа роҳимаҳумуллоҳлар ўз китобларида ривоят қилишган. Бошқа бир ҳадисда “Заруратсиз сотса”, деган лафз билан ҳам келган. Бу маънода келган барча ҳадисларни атрофлича ўргангач, уламолар қуйидагиларни айтишган:
“Аллоҳ таоло ер, уй каби кўчмас мулкларга ўзига хос барака ато этган. Шунинг учун зарур бўлмаса, сотмаслик, сотса ҳам ўрнига бошқа кўчмас мулк олиш афзал ҳисобланади. Шунингдек, кўчмас мулкларнинг фойдаси кўп, зарари кам, ўғри ўғирлай олмайди, талончи тортиб олиб кетолмайди”.
Шуни билиш лозимки, бундай қилиш фарз, вожиб каби мажбурий иш эмас, балки афзал саналиб, бундай йўл тутган инсон барака топади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса (фақат) яхши сўзларни сўзласин ёки сукут сақласин”, деганлар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
#ақида #сохта_салафийларга_раддия
"Ким Аллоҳ таолога нисбат берилган яд (қўл) лафзини ҳақиқий луғавий маънода деса, шубҳасиз мужассималик ва мушаббиҳалик қилган бўлади. Кейин "Бу Аллоҳнинг зотига лойиқ тарзда" дейиши фойда бермайди. Чунки Аллоҳ таолога бу умумий маъно асло тўғри келмайди. Бу худди "Аллоҳ таолога Унга лойиқ бўлмаган сифатни Унга лойиқ бўлган тарзда нисбат бераман" деган гапга ўхшайди. Унинг бу сўзи залолатдир".
📚Шайх Сайф ибн Алий Асрийнинг "Ал-Қовлут-тамам" китоби, 103-бет._______ Муносабат: "Аллоҳ таоло ўзига лойиқ тарзда осмонда" дейиш ҳам мужассималик эътиқодидир. Чунки аҳли сунна эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло маконда бўлишдан пок Зот. Оят ва ҳадислардан осмонда деган юзаки маъно тушунилмайди, балки шаъни олий деган маъно ирода қилинади. Улашинг: @fitratuz
#Bosh_imom_minbari
ДУНЁ ЎТКИНЧИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КАЪБА ДЕВОРИГА РЎМОЛНИ ТЕГИЗИШ ҲУКМИ
САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Ҳаққа риоя – бандалик бурчи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун бориб кўрса, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 14-СЕНТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 22-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:42
⏱️БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:02
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:50
⏱️ШОМ - 18:40
⏱️ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#imom_buxoriy
🗣 ЭЗГУ ВА МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИНГ МУКОФОТИ
🎙Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
@FITRATUZ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
СОҲИБИ УЗРНИНГ ТАҲОРАТИ МУДДАТИ
САВОЛ: Соҳиби узрнинг таҳорати қанча муддатга етади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳиби узрнинг таҳорати (модомики узридан бошқа таҳоратни синдирувчи ҳолатлар топилмаса) намознинг вақти чиқиб кетгунича давом этади. Шу муддат ичида истаганича нафл, қазо намозлар ўқиши, Қуръон қироат қилиши мумкин. Намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати синган ҳисобланади. Шунинг учун пешиндан бошқа барча намозларда вақти киргандан кейин таҳорат оладилар.
Ҳар намоз вақти чиқиши билан соҳиби узрнинг таҳорати бузилиши, қон оқиб турганда таҳорат олган ёки таҳорат олса-ю, кейин қон келган ҳолатга тегишли. Лекин соҳиби узр қон тўхтаганда таҳорат қилса ва намоз вақти чиқиб кетгунча узри келмаса ёки узридан бошқа таҳоратни бузувчи ҳолат бўлмаса ва кейинги намознинг вақти кирса, шу таҳорат билан кейинги намозни ўқийверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#yangiliklar
Туркий давлатлар муфтийлари йиғилишининг асосий воқеалари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
#siyrat
📹 Чексиз муҳаббат (11-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
Улардек бўлганда биласиз
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
