Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 588
Suscriptores
-524 horas
-107 días
-330 días
Archivo de publicaciones
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САЖДАИ САҲВНИ УНУТИШ
CАВОЛ: Намозда зам сурани унутиб ўқимасак, саждаи саҳв ҳам қилмасак, намозни қайтадан ўқиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда зам сура ўқиш вожиб ҳисобланади. Агар зам сурани унутиб ўқимаса, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар саждаи саҳвни унутиб салом бериб қўйса-ю, лекин намозга зид иш қилмаган бўлса, шу вақтда саждаи саҳв қилиб қўяди. Агар дунёвий гап гапириб ёки намозга зид бўлган ҳаракат қилиб қўйган бўлса, саждаи саҳв қила олмайди. Бундай ҳолатда шу намозни қайта ўқиб қўйишлик вожиб саналади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда бундай иборалар келган:
(ولها واجبات) لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له، وإن لم يعدها يكون فاسقا آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها."
“Намознинг вожиб амаллари бор. Уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Агар қасдан ёки унутиб тарк қилса ва унутиб қилмагани учун (чунки қасдан тарк қилса, саждаи саҳв қилмайди, бу билан унинг хатоси ўчирилмайди) саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, гуноҳкор фосиқ бўлади. Шу каби макруҳи таҳримий билан ўқилган ҳар қандай намозни қайта ўқиб қўйиш вожиб бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
“Фатово Оламгирия” китобида қуйидагилар айтилган:
"وفي الولوالجية: الأصل في هذا أن المتروك ثلاثة أنواع: فرض وسنة وواجب، ففي الأول أمكنه التدارك بالقضاء يقضي وإلا فسدت صلاته، وفي الثاني لاتفسد؛ لأن قيامها بأركانها وقد وجدت، ولايجبر بسجدتي السهو، وفي الثالث: إن ترك ساهيًا يجبر بسجدتي السهو"
“Валваложия”да шундай дейилган: “Намозда тарк қилинган амаллар уч турли бўлади: Фарз, суннат ва вожиб. Фарз амал тарк қилинган ҳолатда агар уни намоз ичида бажариб қўйиш билан тузатиш имкони бўлса, тузатилади. Агар тузатишнинг имкони бўлмаса, намози бузилади. Суннат амал тарк қилиниш билан намоз бузилмайди. Бунинг учун саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Вожиб амал унутиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан тузатилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#асл_моҳият
💻 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР
▶️ Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diyonatli#Руҳий_тарбия
Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
👉Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Руҳий_тарбия
Рўзанинг нозик сирлари (17-маъруза)
«Руҳий тарбия» китобидан.
Тўлиқ видео👉https://youtu.be/cT3odHPnp98
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр Оссдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:: «Албатта Аллоҳ қиёматга яқин илмни кишилар қалбидан тортиб олиш билан суғуриб ташламайди. Балки уламоларни вафот эттириш билан барҳам беради. Ҳатто олимлар қолмайди. Одамлар эса жоҳилларни ўзларига бошлиқ қилиб олишади. Кейин улардан диний масалалар сўралса, илмсиз фатво беришади. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштирадилар», деб айтдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 15-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:29
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:04
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:40
⏱ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео #Маъруза
ҚУРЪОНДАГИ МЎЪЖАЗ СУРА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAМусулмоннинг айбини яшириш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки мўминдан дунё ғамларидан бир ғамни аритадиган бўлса, Аллоҳ қиёмат кунидаги ғамлардан бир ғамни ундан аритади” (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти).
Маълум бўладики, кимда-ким “Аллоҳ таоло қиёмат куни кулфат ва ғамларимни аритсин”, деса, у мусулмонларнинг ғамларини аритишда жонбозлик қилиши даркор! Умуман, ҳар бир мусулмон ушбу ҳадисдан насиҳат олиб, одамларга ёрдам беришга, уларнинг оғирини енгил қиришга уринмоғи лозим!
Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бир мусулмон(нинг гуноҳи)ни яширса, Аллоҳ у(нинг гуноҳи)ни дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади”.
Ислом дини ҳар бир мусулмонни бошқаларнинг гуноҳини ёпишга ундайди, зотан, биз инсонмиз, ҳаммамиз ҳам хато қиламиз, гоҳида бандачилик қилиб гуноҳга қўл уриб қўямиз. Лекин, одамлар орасида гуноҳ ишнинг ёйилишига, тарқалишига сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Бунинг йўли – бошқаларнинг гуноҳини ёпишимиздадир, шунда Аллоҳ дунё ва охиратда бизнинг ҳам гуноҳларимизни ёпгай!
Қуйидаги сатрлар, насиҳатлар буюк уламоларимиздан бугунга қадар нақл қилиб келинади:
“Бошқанинг ғамини аритишинг ғаминг аришига сабаб бўлади! Гуноҳларинг яширилишини истасанг, бошқаларнинг гуноҳини яшир! Бошқаларга ёрдам берсанг, Аллоҳ сенга ёрдам беради!”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Модомики, банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади”. Бу набавий кўрсатмадан ўрганадиганимиз – мусулмон киши барча ишларида Аллоҳ таолонинг ёрдамига эришишининг йўли бошқаларга ёрдам бериш билан шуғулланишида экан. Аллоҳ таолонинг борлиқда жорий қилган одатларидан бири – кўринишидан бошқа учун қилган амалингиз аслида ўзингиз учун бўлади ва бу орқали сизга Аллоҳ таоло томонидан тавфиқ берилади. “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Dindorlik ahloqsizlikning ustiga qurilmaydi.
Muhammad Ayyub Kosoniy
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЁШ БОЛАНИНГ ҲАЙВОН СЎЙИШИ
CАВОЛ: Мен қассобман. Турли ёшдаги ёш шогирдларим бор. Мен сўяман, улар тозалаш, бўлиш каби ишларни қилишади. Қурбон ҳайити кунлари буюртма кўп бўлиб, улар ҳам сўйишга мажбур бўлишади. Шариат бўйича уларнинг сўйишлари мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз сўйилган жонлиқни ҳалол бўлиши учун сўювчи агар ёш бўлса, сўйишга қодир бўлиши ва унга ақли етиши шарт қилинади. Шунинг учун агар шогирдларингиз балоғатга етган ва мусулмон бўлса, уларнинг сўйишида мутлақо муаммо йўқ. Агар балоғатга етмаган бўлса-ю, лекин сўйишга қудрати етиб, унинг қонун-қоидаларини биладиган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етса, уларнинг сўйган ҳайвонлари ҳам ҳалол ҳисобланади. Агар балоғатга етмаган ёшларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса, сўйган ҳайвони ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда бундай дейилган:
فَمِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ
“Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра сўйишга ва басмалани айтишга ақли етмайдиган ёш бола ва мажнуннинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш мумкин” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ФАҚАТ АЛЛОҲГА СУЯНАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
72-Al-Jinn surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
71-Nuh surasi
@diyonatli
#Ҳадис
Маърур ибн Сувайддан (р.а.) ривоят қилинади: «Абу Заррнинг (р.а.) устларида бир тўнни кўрдим. Хизматкор болалари устида ҳам худди ўшандоқ тўн кўрдим. Ва бунинг сабабини у зотдан сўраганимда, Абу Зарр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: замонларида Абу Зарр бир кишини сўкиб онасини айбладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ҳали ҳам жоҳилият одатлари бор экан. У қуллар сизларнинг биродарларингиз ва хизматкорларингиздир. Аллоҳ уларни сизларнинг қўл остингизда қилган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, ўзи еган нарсадан унга ҳам едирсин. Ва ўзи кийган нарсадан унга ҳам кийдирсин. Тоқати етмайдиган нарсага буюрмасин. Агар буюрадиган бўлса, унга ёрдамлашсин», дегандилар», деб айтдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#огоҳлик
❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiy xizmatchilaridan ozor chekkanman
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 14-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:31
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:35
⏱ШОМ - 19:39
⏱ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
Жаннат томон элтувчи йўл
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди”.
Илм талаб қилиш – жаннатга элтувчи энг яхши ва энг осон йўл. Толиби илм илм учун сарфлайдиган ҳар қандай ҳаракат уни жаннатга яқинлаштиради ва унга Жаннат йўлини осон қилади. Ҳар бир мусулмон биринчи навбатда шариат илмини ўрганишга бел боғлаши даркор. Зотан бу уни тўғри, соғлом илмга эришиш йўлини очади, тўғри маълумотдан хато маълумотни ажрата билиш имконини беради.
Илм талаб қилиш Аллоҳнинг розилигига элтади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”.
Ушбу ҳадис шариат илми ва уни талаб қилувчиларнинг даражаси нақадар баландлигидан дарак беради, негаки, Аллоҳ таоло ундан рози бўлгандан фаришталарни қанот ёзиб турадиган қилиб қўйди. Фаришталар қанот ёзиб туриши толиби илмга илм йўлини осон қилади, илм эшикларини очади.
Бутун борлиқ толиби илм ҳаққига истиғфор айтади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Олимнинг ҳаққига осмонлар ва ердаги барча нарса, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам истиғфор айтади”.
Шаръий илмнинг ва унинг талабида бўлган толибларнинг қадри шу қадар баланд эканки, еру осмонлардаги барча мавжудотлар унинг ҳаққига истиғфор айтар экан. Бундан баланд даража борми?! Мусулмон учун бундан ортиқ яхшилик борми?!
“Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
