es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 599
Suscriptores
+524 horas
-67 días
+830 días
Archivo de publicaciones
#Видео УЧ НАРСА ИНСОННИ ҲАЛОКАТГА УЧРАТАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#сохта_салафийларга_раддия Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуд
#сохта_салафийларга_раддия Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуддин Ибн Қудома Ал-Ҳанбалий ўзларининг "Ал-Муғний" китобларида (1/449) бу борада шундай деганлар: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсангиз, кафтларингизнинг ичи билан (яъни кафтларингиз ичини осмонга қилиб) дуо қилинг. Усти билан дуо қилманг (яъни дуода кафтларингиз устини тепага қаратманг) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларингизни юзингизга суртинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари)”. Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ CАВОЛ: Аёл киши талоқдан кейин идда ўтирганда эри вафот этиб қолса, иддасига таъсир қиладими ёки эри вафот этгани учун қайтадан идда бошлайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолат аёл кишининг қандай талоқ олганига қараб уч хил кўринишда бўлади. А) Аёл ражъий талоқдан кейин иддада ўтирганда эр вафот этса, аёл иддаси вафот иддасига ўзгариб қолади. Шунда бу аёл эрининг вафот этган кунидан бошлаб, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради. Б) Агар боин ёки уч талоқдан кейин иддада ўтирганда эри вафот этса ҳамда эр мазкур талоқни соғлом вақтида айтгандан кейин вафот этса, аёлнинг талоқ учун ўтирган иддаси бекор бўлмайди, балки талоқ иддасида давом этади. В) Агар эр ўлим тўшагида ётган вақтида боин ёки уч талоқ берган, аёл шунинг иддасида ўтирганда эр вафот этса, талоқ ва ўлим иддасидан қай бири узоққа чўзилса, шунинг иддасини ўтиради. Яъни эри ўлганидан кейин тўрт ойу ўн кунгача уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ойу ўн кундан кўпроққа чўзиладиган бўлса, талоқ иддасини ўтиради. Бунинг тафсилоти “Бадоеъус саноеъ” китобида баён қилинган: إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثُمَّ مَاتَ فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى عِدَّةِ الْوَفَاةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ ، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ عِدَّةَ الْوَفَاةِ وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ، فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ ، حَتَّى أَنَّهَا لَوْ لَمْ تَرَ فِي مُدَّةِ الْأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ، وَالْعَشْرِ ثَلَاثَ حِيَضٍ تَسْتَكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ “Эр аёлини талоқ қилиб вафот этди. Агар ражъий талоқ қилган бўлса, аёлнинг иддаси вафот иддасига ўзгариб, талоқ иддаси бекор бўлади. Ўлим иддаси учун янгидан идда бошлайди. Агар эр соғлом вақтида боин ёки уч талоқ қилган ва шу сабабли аёл мерос олмайдиган бўлса, иддаси ўзгармайди. Эр касаллик пайти (боин ёки уч) талоқ қилиб кейин идда тугамасдан вафот этса, аёл мерос олади ва тўрт ойу ўн кун идда ўтиради (бу муддатда уч ҳайз ҳам ўтган бўлиши керак). Тўрт ойу ўн кун ичида уч марта ҳайз кўрмаса, иддани ҳайз билан тўлиқ қилади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео КЎЧАНИНГ ҲАҚҚИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини А
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

#Видео БОЛАЛАРГА ЁЛҒОН ГАПИРМАН ВА ЁЛҒОН ГАПИРИШЛИКНИ ЎРГАТМАНГ! Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Зуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур,
Зуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур, илмда буюк эди”, деганлар. 📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ? CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ? CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ “Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео КЕЧАСИДАГИ НАМОЗЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Умму Гулсум розияллоҳу анҳо: «Одамлар ишлатиб юрадиган сўзларнинг уч хилидан ташқари бошқа бирортасида ёлғон ишлатишга
#Ҳадис Умму Гулсум розияллоҳу анҳо: «Одамлар ишлатиб юрадиган сўзларнинг уч хилидан ташқари бошқа бирортасида ёлғон ишлатишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермадилар. Улар: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда, эр-хотин ўрталарида бўладиган сўзларда», деб айтганлар. Имом Муслим ривоятларида Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Қиёматнинг кичик аломатлари: Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафот этишлари (Иккинчи қисм) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Севимли Пай
Қиёматнинг кичик аломатлари: Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафот этишлари (Иккинчи қисм) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотлари – қиёмат куни яқинлашиш аломатининг бири саналади. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом қиёмат куни аломатларини санаётганларида: “Менинг ўлимим”, деб айтганлар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари уммат учун энг катта мусибатдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирганларида бутун олам мунаввар бўлди, бу дунёни тарк этган кунларида эса бутун олам хиралашди” (Имом Термизий ривояти). Набий алайҳиссаломнинг вафотлари билан ваҳий келиши тўхтади. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум Умму Айман розияллоҳу анҳони зиёратига келганларида унинг йиғлаб турганини кўришди. Шунда ундан сўрашди: – Сизни йиғлашга нима мажбур қилди? Зеро, Аллоҳнинг Расулуллоҳга бергани афзалроқдир! У эса айтади: – Мен Аллоҳнинг ҳузурида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга нима яхшироқ эканини билмайман. Аммо ваҳийнинг тўхтаб қолганига йиғлаяпман. Шунда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо унга қўшилиб йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башар эдилар. Шу боис у зот ҳам вафот этдилар. Зеро, бу ҳаётда ҳар бир жон ўлим шарбатини татиб кўради. Бу дунё – вақтинчалик бошпана ва ҳеч ким бу ерда абадий қолмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:(Эй Муҳаммад!) Биз сиздан аввал бирор одамзотга мангу ҳаёт берган эмасмиз – Сиз ўладигану, улар мангу қолувчиларми?! Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз” (Анбиё сураси, 34–35-оят). Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг ваҳий тўхтади. Шундай қилиб яхшилик тўхтади ва ёмонликлар ошкор бўла бошлади”.
София бинти Абдулмуталлиб айтади:
“Қасам ичаманки, Пайғамбар вафот этгани учун йиғламайман. Лекин мен кейинги қотилликлардан қўрқаман”.
Дарҳақиқат, Набий алайҳиссалом вафотларидан сўнг турли фитна ва ихтилофлар бўй чўза бошлади. Давоми бор... Манбалар асосида Баҳриддин ХУШБОҚОВ таржимаси. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЁЛҒОН ҲАБАРЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН САҚЛAНИНГ! Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг аз
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган: من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض "Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137). Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дей
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҚИШ ФАСЛИ МЎМИН КИШИНИНГ БАҲОРИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим бил
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим бил
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal - Estadísticas y analítica del canal de Telegram @diyonatli