Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 598
Suscriptores
+124 horas
+77 días
+1330 días
Archivo de publicaciones
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 4-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:50
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:16
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:29
⏱️ХУФТОН - 21:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ ﷺга муҳаббатлари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир куни Ҳазрат Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар. Лекин Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу кетар-кетмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб, "Дуоларингда бизни ҳам ёд этгин, биродарим. Бизни унутма", дедилар. Бу гаплар Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни эритиб юборди. Йўл давомида ажиб ҳисларга чулғаниб кетди. Хурсандчиликлари шу даражада эдики, дунёнинг бутун неъматлари бу сўзларга тенг келмас эди (Ибн Саъд, "Табақот"). Умрадан қайтгунича кўнгли шу қувончга тўлиб юрди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша сўзлари қулоқлари остида тинмай жаранглаб тураверди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
“Ижобат қилинишига ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. Билингки, Аллоҳ таоло қалби ғофил, бепарво кишиларнинг дуосини қабул этмайди”.
Имом Термизий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 3-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:51
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:18
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:28
⏱️ХУФТОН - 21:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум!
Тонгингиз муборак бўлсин.
Аллоҳ бугунги кунингизни нурга тўлдирсин.
Қалбингизга хотиржамлик ато этсин.
Ҳар бир ишда барака бўлсин.
Яхшиликлар сизни тарк этмасин.
@Fitratuz
Қорининг мисоли
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон ўқийдиган мўмин кишининг мисоли утружжага ўхшайди. Унинг таъми ҳам ҳиди ҳам хушбўйдир”.
Утружжа тўрт нарса: пўстлоқ, гўшт (асосий қисм), органик кислота (нордонлик) ва уруғдан иборат. Уларнинг ҳар бирини мижози ўзига хос: пўсти иссиқ, қуруқ; гўшти иссиқ, ҳўл; органик кислотаси совуқ, қуруқ ва уруғи иссиқ, қуруқ.
Пўстини кийимга қўйилса, қуртларни йўқотади. Ҳиди ҳавони тозалайди ва вабони кетказади. Оғизни хушбўй қилади. Данаги чаён ва турли ҳашаротлар чаққанда даво бўлади.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xabar #haj2026 #safar
🕋 Байтуллоҳ ошиқлари муборак сафарга отланмоқда
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Фирибгарлик иллати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#xabar #haj2026 #safar #kuzatuv
📢 ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МУБОРАК САФАРГА КУЗАТИЛМОҚДА
⏺Айни пайтда пойтахтимиздаги “Новза” масжидида юзида қувонч, тилида шукрона билан муқаддас заминга ошиқаётган “Ҳаж – 2026” мавсумининг илк зиёратчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
🇺🇿 Юртдошларимизнинг кўзларидаги қувонч ёшлари ва орзуси ушалган қалбларнинг талпиниши ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади.
🤲🕋 Қалбларни ҳаяжонга солган ушбу дамларда Аллоҳнинг байти сари ошиқаётган юртдошларимиз муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, эсон-омон қайтишни сўраб дуолар қилишмоқда. Уларни кузатаётган яқинларининг нигоҳида эса ҳавас ва соғинч: улар ҳам мана шундай саодатли кунлар ва Каъбатуллоҳ зиёрати ўзларига ҳам насиб этишини чин дилдан ният қилмоқда.✅Юртимизда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли сўнгги йилларда мўмин-мусулмонлар Исломнинг барча рукнлари, хусусан, ҳаж амалларини тўла-тўкис адо этиш бахтига ноил бўлмоқда.
🗣Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларнинг хавфсиз ва сифатли ибодат қилишлари учун яратилган тизимли шарт-шароитлар давлатимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган эзгу тамойилнинг диний-маърифий соҳадаги амалий ифодасидир. Мазкур юксак даражадаги ташкилий ишлар ҳамюртларимизга муқаддас заминда фақат ибодат билан машғул бўлишлари учун замин яратади.🤲 Аллоҳ таоло муборак сафарга отланаётган барча юртдошларимизнинг сафарларини хайрли, ҳажларини мабрур ва дуоларини мустажоб айласин. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+7
🕋🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШДА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🤲 Cафарга чиқувчиларнинг ҳаққига дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан саналади. У зот алайҳиссалом: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ 🗣 “Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотийма амалика”, деб саҳобаларни сафарга кузатар эдилар. 💬 Маъноси: “Динингизни, омонатингизни ва амалларингиз хотимасини Аллоҳга топшираман”.✅ Ҳожиларни кузатишда қуйидаги дуоларни қилиш тавсия этилади: 🤲 1. Аллоҳим, ҳожиларнинг сафарларини осон қилгин. Уларни Сенга топширдик. 🤲 2. Аллоҳим, ҳожиларни сафарлари давомида ҳар қандай бало ва ёмонликлардан асрагин ҳамда оилалари бағрига соғ-саломат қайтаргин. 🤲 3. Аллоҳим, ҳожиларнинг дуо, ибодатларини ва қалбларидаги барча шаръий ният ҳамда мақсадларини ижобат этгин. Гуноҳларини мағфират, тавбаларини қабул қилгин. 🤲 4. Аллоҳим, ҳожиларнинг ибодатларини Ўзинг учун холис қилинган амаллар қаторида қабул айлагин. 🤲 Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг! 🕋 Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳларингиз мағфур бўлсин! Даврон НУРМУҲАММАД ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
“Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни адо этгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзингни четда тут, инсонларнинг энг тақволиси бўласан. Аллоҳ тақсимлаб қўйган ризққа рози бўл, инсонларнинг энг бадавлати бўласан”.
Ибн Адий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 2-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:52
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:20
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:27
⏱️ХУФТОН - 21:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум!
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин.
Аллоҳ қалбингизга нур, ҳаётингизга барака ато этсин.
Ҳар бир ишингиз осон ва хайрли бўлсин.
Сабр ва шукр сизга ҳамроҳ бўлсин.
Яхшиликлар кўпайиб борсин.
@Fitratuz
#Эслатма #Жума
🕌 Жума намозига боришдан аввалги эслатма!
Илтимос, масжидга борганда қўл телефонингиз овозини ўчириб қўйинг
Жамоат намозини бузишга
сабабчи болманг !
https://t.me/diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ 😎 RASMIY VA ISHONCHLI MANBA✅ OBUNA BO’LING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#Ҳадис
“Одамлар ҳақида ёмон гумон қилишдан сақланинглар”.
Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 1-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:53
⏱️БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:21
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:26
⏱️ХУФТОН - 21:00
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
