es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 595
Suscriptores
-124 horas
-17 días
+1030 días
Archivo de publicaciones
ҚУРБОНЛИК ЭҲСОНЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТАРҚАТИЛДИ Қурбонлик – ҳар йили такрорланадиган ибодатдир. Қурбонлик – Аллоҳни улуғлаш учун қулай фурсат ва уни розилигини топишдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ яьни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят). Қайси юртда меҳрга муҳтожларга ёрдам қилинар экан - Аллоҳ таоло бу юртга барака, файз беради. Пискент туман "Пискент" жоме масжидида 16-июн Муборак Қурбон Ҳайити шарофати билан 500 га яқин ёрдамга муҳтож, кўнгли ярим, кам таьминланган оилаларга қарийиб 80 млн сўм қийматида қурбонлик эҳсонлари тарқатилди. Аллоҳ таоло барчамизни Қурбонлик ва шу каби ўзи рози бўладиган амалларда бардавом қилиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин! Тошкент вилоят бош имом-хатиб ўринбосари А.Маликов @diyonatli

#Haj2024 😎 МАБРУР ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳайит куни қариндош-уруғларни, биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш ажри улуғ амаллардан. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш-билишлар муборак кунларда бир-бирларини кечирсалар, мақсадга мувофиқ бўлади. Аллоҳ таоло Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин! Жасурбек домла РАУПОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ИНЪИКОСИ Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсин, мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хайрли ишлар барча мўмин-мусулмонларни мамнун этмоқда. Шу йил 11 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қурбон ҳайити жамиятимизда қарор топган меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, эл-юртимизга хос бўлган эзгу фазилатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш ҳамда ёш авлодни миллий анъана ва урф-одатларимизни эъзозлаш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Айни кунларда 15 минг нафардан зиёдроқ юртдошимиз, шу жумладан, Тошкент вилоятидан ҳам мингдан зиёд мўмин-мусулмонлар ҳаж ибодатларини адо этишмоқда. Бу йил 5 июнь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўсбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳожиларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлгани тарихий воқеа бўлди. Барча ҳожиларимиз юрт Раҳбари ҳол сўраганидан тўлқинланиб кўзларида ёш билан Ватанимиз, халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдалар. Тошкент вилоятилик ҳожилар ҳам Исломнинг бешинчи рукнини адо этгач, Ватанга қайтиб, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига ваъда бердилар. Ҳайит фақат байрамгина эмас, балки минг йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз тараннуми ҳамдир. Чунки бу байрамда халқимиз ўзаро меҳр-оқибат, хайру саховат тадбирларини уюштиришади. Кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади. Зотан, мазкур қарорда ҳам халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтириш белгилаб қўйилган. Одатда ҳайит кунида ҳамма бир-бирини улуғ кун билан самимий муборакбод этади. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда ота-оналаримизни, улардан кейин қариндош-уруғларимиз ва ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат қиламиз. Уларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Қурбонлик қилиш Яратганнинг берган неъматларининг шукронасини адо этиш ва нафсоний иллатлардан покланиш ҳамда банданинг Яратувчиси амрига итоати ва тақвосини намоён этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!» (Ҳаж сураси, 37-оят). Шунингдек, ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Одамзот сўйиш куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилла чиқарингиз» (Имом Термизий ривояти). Ҳайит ўз номи билан хурсандчиликдир. Ушбу байрамда ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб, қалбларига сурур киритиш динимиз тарғиб қилган амаллардан. Айрим ҳудудларда ҳайит кунлари исрофгарчиликка сабаб бўладиган турли маросимлар ўтказиш одат тусига кирган. Бу шариатимизда йўқ. Яқинлари вафот этган хонадонлардаги, никоҳ тўйлари бўлган оилалардаги “янги ҳайит”, “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъатдир. Ҳайит кунлари исрофгарчиликлар, хурсандчилик байрамини аза ва йиғи-сиғига айлантириш бизга ярашмайди. Бунинг ўрнига муҳтожларга, фақир-мискинларга, етим-есир, бева-бечораларга совғалар улашиш зарур. Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, йиғи-сиғисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда ўтказиш шарт.

photo content
+7

“Piskent” jome masjidida Qurbon Hayit shukuhi. @diyonatli
+8
“Piskent” jome masjidida Qurbon Hayit shukuhi. @diyonatli

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! @diyonatli
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! @diyonatli

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги — Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит Prezident.uz|Facebook|In
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табригиПоздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Видео #Маъруза ИСЛОМДА УСТОЗНИНГ ЎРНИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Гўшти ейиладиган ҳайвонларда ҳаром қилинган нарса асосан унинг томирларида оқувчи қонидир. Бу қон забҳ ёки наҳр қилиш орқали чиқариб юборилади. Аллоҳ таоло фақат покиза нарсаларни ҳалол қилган. Қуръони каримда шундай дейилган: «(Эй Муҳаммад), улар ўзларига нима ҳалол қилинганини сўрашади. Сиз: «Барча покиза нарсалар сизларга ҳалол қилинди. Аллоҳ сизларга билдирганидай овчи ит каби ўргатилган йиртқичлар тутиб келтирганини Аллоҳ номини зикр қилиб еяверинглар. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳнинг ҳисоби албатта тездир», денг» (Моида сураси, 4-оят). «Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Расулга эргашишади» (Аъроф сураси, 157-оят). Поклик фақат қонни забҳ ёки наҳр қилиш орқали чиқариб юбориш билан бўлади. Ушбу қон «дам масфуҳ» – оқувчи қон, дейилади. Ана шу қон чиқиб кетмас экан, ҳайвон ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло инсонга ҳайвоннинг руҳини олиб, уни ейишга ижозат бериши Аллоҳ таоло инсонни икром қилганининг белгисидир. Шундай экан, ҳайвоннинг руҳини олиш Аллоҳ таолонинг кўрсатмасига мувофиқ бўлиши керак. Абдуманнон Абдуллоҳ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Жонлиқ қандай сўйилади? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Арабча «забиҳа» сўзи сўйиладиган ҳайвон дегани, ҳайвон сўйишга оид илм эса «забоиҳ» дейилади, бу «забҳ» – сўйишнинг кўплик шаклидир. «Забҳ» сўзи луғатда «ёрмоқ» маъносини билдирса-да, кейинчалик ҳайвонларнинг бўғиз томонидан ҳалқумини кесишга нисбатан ишлатила бошлаган. Фуқаҳолар наздида «забҳ» сўзи уч хил маънода қўлланилади: - ҳалқумни кесиш, ҳалқум жағ билан лабба (кўкракнинг юқори, бўйиннинг пастки қисми) ўртасидаги жой; - ҳалқум ёки лаббани кесиш; в) ҳайвоннинг ҳалоллигига сабаб бўлиши учун кесиш. Бу ихтиёрий, яъни бемалол сўйиладиган ҳайвонда ҳалқумни ёки лаббани кесиш, изтирорий, яъни бемалол бўлмаган ҳайвонда тўғри келган жойига найза отиб ёки жароҳатловчи овчи ҳайвонни жўнатиб, жонини чақариш билан бўлади. Одатда забоиҳ – сўйишлар бобида сўйишга тегишли бир неча истилоҳлар ишлатилади. Асосий мавзуга ўтиш олдидан уларга шарҳ бериб ўтиш зарур бўлади. Наҳр – луғатда кўкрак ва кўкракнинг юқори қисмини билдиради. Фуқаҳолар истилоҳида эса, лабба, яъни бўғиздан пастдаги бўйин қисмидан сўйишга ишлатилади. Одатда забҳнинг муқобилида наҳр ишлатилади. Туяларни наҳр билан сўйиш мустаҳаб саналади. Ақр – аслида туя ёки қўй ва эчкиларнинг тик турган ҳолида қилич билан оёқларини чопиб ташлашга айтилади. Кейинчалик қатл ва ҳалок қилишга ҳам ишлатиладиган бўлди. Гоҳида туяни наҳр қилишга ҳам ишлатилади. Чунки туя сўювчи одатда туянинг оёғига қилич уриб, кейин бўйнидан сўяр эди. Фуқаҳолар боғлаб сўйиш имкони бўлмаган ҳайвонларни тўғри келган жойига жароҳат етказиб ўлдиришга ҳам бу истилоҳни ишлатадилар. Жарҳ – луғатда касб қилишга ишлатилади. Аллоҳ таоло: “Аллоҳ кундузда нима касб қилганингизни билади”, деб марҳамат қилган. Шунингдек, бирор нарсага қурол орқали жароҳат етказишга ҳам ишлатилади. Фиқҳ китобларида ақр маъносида ҳам ишлатилади. Сойд – луғатда вахший ҳайвон ёки йиртқич қушнинг овни тутишига ҳамда овланган ёки энди овланадиган нарсаларга ишлатилади. Фуқаҳолар эса, овланувчи ҳайвонни, ов қилишни “сойд” сўзи билан ифодалайдилар. Тазкия – луғатда ҳайвонни (Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиб) забҳ ёки наҳр қилишга айтилади. Фуқаҳолар истилоҳида эса, гўшти ейиладиган ҳайвоннинг пок ва гўштини ейиш ҳалоллигига шаръий сабаб ҳамда гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг териси, гўшти ва ёғларидан ейишдан бошқа ўринларда фойдаланиш ҳалоллигига шаръий сабаб «тазкия» дейилади. Соддароқ қилиб айтганда, гўшти ейиладиган ҳайвонни шаръий йўл билан сўйиб-ҳалоллаб олиш “тазкия” дейилади. Агар ҳайвон чўчқа каби тирик ва ўлик ҳолида ҳам гўшти ейилмайдиган, нажас ҳайвон бўлса, шаръий йўл билан сўйиш унга ҳеч қандай таъсир қилмайди, яъни, гўштини ҳам, терисини ҳам, суягини ҳам покламайди. Агар айиқ, хонаки эшак каби гўшти ейилмайдиган, лекин тўнғиз каби нажас бўлмаган, тириклигида пок, ўлганидан кейин нопок ҳайвонлар бўлса, Аллоҳ таолонинг исми билан сўйилса, гўшти ва ёғларини суртиш ва йиртқичларга озуқа қилиб бериш ҳалол бўлади. Лекин ундан одамларнинг ейиши жоиз эмас. Териси ошлашдан аввал ҳам пок бўлади. Агар чумоли ва ари каби қони йўқ, тирик ҳолида ҳам, ўлик ҳолида ҳам пок жонзот бўлса, уни тазкия қилишга ҳожат йўқ. Ҳашаротларни ейиш ҳалол бўлмаса-да, сув каби суюқликларга тушса, уларни нопок қилмайди. Гўшти ейиладиган ҳайвонлар агар қуруқлиқ ҳайвони бўлиб, қони бўлса, тазкия қилишга лойиқ бўлади ва тазкия қилиш унда уч хил таъсир қилади: 1) поклиги боқий қолади. 2) ошланмасдан аввал териси ва юнгларидан фойдаланиш ҳалол бўлади 3) гўштини ейиш ҳалол бўлади.

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими? �
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓"Ўғил кўрсам иккита қўй сўяман" дейилса, назр ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ёки қурбонлик қўйининг гўштини тарозуга тортиб олса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Иккита фарзандга битта ақиқа қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1. Икки-уч киши пул ташлашиб, қурбонлик учун битта қўчқор сўйсак бўладими? ❓2. Қурбонликни ярмини тарқатиб, ярмини ўзимизга олсакчи, бу ҳам жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓1 та қорамолни қурбонлик сингари 3-4 нафар фарзанд номидан ақиқа деб сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тиши тўкилиб кетган ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза НАФСИНИ ЖИЛОВЛАГАН КИШИЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#diniy_talim #savol_javob 🎞️ Ushbu videorolikda fuqarolarimiz tomonidan “diniy taʼlim” borasida kelib tushayotgan ayrim savollarga toʻxtalib oʻtamiz: ❓Diniy taʼlim deganda nima tushuniladi? ❓Arab tili kurslarida Qurʼon yoki hadisdan saboq berilishi mumkinmi? ❓Noqonuniy diniy faoliyat nimalarda namoyon boʻladi?
✅ Javob: Batafsil videorolikda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#Эслатма ТАКБИРИ ТАШРИҚ «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд». Маъ
#Эслатма ТАКБИРИ ТАШРИҚ «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд». Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир». Такбири ташриқ 15 июн — арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июн аср намозига қадар айтилади: • 15 июнь – 5 маҳал, • 16 июнь – 5 маҳал, • 17 июнь – 5 маҳал, • 18 июнь – 5 маҳал, • 19 июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🔹Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 🔸Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🔹 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Арафа куни муборак, азизлар! @fitratuz
Арафа куни муборак, азизлар! @fitratuz

АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО! Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан и
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО! Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр» Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. Имом Термизий ривояти @FITRATUZ

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz

ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейи
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ЭРТАГА АРАФА КУНИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш): 03:04 ⏰ Ифторлик (оғиз очиш): 20:00 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. @fitratuz