es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 589
Suscriptores
+324 horas
-57 días
-130 días
Archivo de publicaciones
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор? Ж
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ПАЙҒАМБАРЛАР НОМИ БИЛАН НОМЛАНГАН СУРАЛАР САВОЛ: Қуръонда пайғамбарлар номи билан номланган нечта сура бор? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримда пайғамбарлар номи билан номланган олтита сура бор: Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ сураларидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:40 ⏱ШОМ - 17:19 ⏱ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръон ҳифзи ва илми неъматини берган бўлса, у киши кечасию кундузи уни ўқиса ва амал қилса; 2. Ва бир кишига Аллоҳ мол-дунё берган бўлса, ўша киши мол-дунёсидан кечасию кундузи инфоқ қилса», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @fitratuz

#Ҳуқуқий_саводхонлик 📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддаси.
📌Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋 "ҲАЖ-2024" УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА ВА ХИЗМАТЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ ✅ 2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анж
+8
🕋 "ҲАЖ-2024" УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА ВА ХИЗМАТЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ 2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуман-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бевосита қатнашди. 🌍 Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларидан вазирлар, муфтийлар, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишга масъул Саудия Арабистонининг идоралари ва халқаро компаниялар иштирок этди. 🗣 Кўргазма доирасида меҳмонхона, овқатланиш, транспорт, қурбонлик, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида хизмат кўрсатиш бўйича замонавий лойиҳалар тақдимот қилинди.
📋 Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳожиларга ўтган йили 20 та йирик ширкат хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сони 35 тага етиши, Арофат водийларида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида жами 5 млрд. риёл (1,3 млн. АҚШ доллари) сарфлангани, 14 мингдан ортиқ таҳоратхона қурилгани, ўтган йилларда 44 минг нафар ишчи зиёратчиларга хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сонини 120 мингга етказилишини билдирди.
🕋 Шунингдек, пандемиядан аввал бир йилда 8,5 миллион зиёратчи умра ибодатини адо этган бўлса, 2023 йил 13 млн. 550 минг нафар зиёратчи келганини маълум қилди.
📍Ушбу анжуман-кўргазма жорий йилнинг 11 январь кунига қадар давом этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ғамдан қандай қутилсам бўлади? САВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ғамдан қандай қутилсам бўлади? САВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео КИЧИК АМАЛЛАР АҲАМИЯТИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ бу китоб, я
#Ҳадис Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ бу китоб, яъни Қуръон билан баъзи қавмларни юксак даражага ва баъзи қавмларни паст даражага туширади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. @fitratuz

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:40 ⏱ШОМ - 17:18 ⏱ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

Телефон тузук, болалар – “бузуқ”ми?.. Сершовқин шаҳарнинг кичик йўлкаси бўйлаб бир мўйсафид кетиб борарди. Юзлари ажинга тўла
Телефон тузук, болалар – “бузуқ”ми?.. Сершовқин шаҳарнинг кичик йўлкаси бўйлаб бир мўйсафид кетиб борарди. Юзлари ажинга тўла, қошлари ўсиқ бу одам кўзларини ерга тикканча оҳиста қадам ташларди. Шошилиб, тез-тез кетиб бораётган йўловчилар, ўриндиқларда гап сотиб ўтирган бекорчилар, шунчаки сайр қилиб юрган ўткинчилар – ҳеч ким унга эътибор бермасди. Қария юра-юра телефон устахонаси олдида тўхтади. – Болам, шуни бир кўриб берсанг. Ишламай қопти, шекилли. Уста эски русумдаги абгор телефонга ажабсиниб қаради. “Ёшини яшаб, ошини ошаган” бу матоҳ тузатишга арзирмикан? Телефоннинг у ёқ-бу ёғини кўздан кечирган бўлди, қувват олишини текширди, қўнғироқ қилиб ҳам кўрди. Ҳаммаси жойида. – Отахон, телефонингиз бузуқ эмас. Ишлаяпти. Мабодо синдириб қўймасангиз, сизга умрбод хизмат қилади бу! Эски телефонларнинг жони қаттиқ бўлади, – деди уста. – Ишлаяпти, дегин... – Чолнинг кўзлари бирдан ёшланди. – Унда нега болаларим менга қўнғироқ қилишмаяпти? Мўйсафиднинг кўзларидаги мунг ва изтиробга бардош беролмаган уста нигоҳини бошқа томонга олиб қочди. Ориф ТОЛИБ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋 ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ 🇺🇿🇸🇦 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди. 🗣2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.
✈️🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.
Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг. 🕋 «Ҳаж ва Умра» марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари: 🚀 t.me/hajumrauz 🌐 instagram.com/hajumrauz Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

КИШИ ИСЛОМИНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ : عَنِ النَّبِيِّ ﷺ؛ قَالَ: «مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ المَرْءِ تَرْكُهُ مَا لَا ي
КИШИ ИСЛОМИНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ : عَنِ النَّبِيِّ ﷺ؛ قَالَ: «مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ المَرْءِ تَرْكُهُ مَا لَا يَعْنِيهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَه. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши исломининг гўзаллиги беҳуда нарсаларни тарк этишидир", дедилар (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Ислом – гўзал ва мукаммал дин. Киши фойдасиз, беҳуда нарсаларни тарк қилса, унинг исломи яна ҳам гўзал бўлади. Мусулмон кўп, лекин исломи гўзаллар кам! Мўмин кўп, лекин исломи яхшилар кам! Демак, исломнинг гўзаллиги киши ўзига дахли бўлмаган беҳуда нарсаларни тарк қилишдадир. Бир кишига ислом чиройли қилиб берилган бўлса, у шундай иш билан машғул бўладики, унинг исломи, аввало, охиратига фойда беради ҳамда оиласи ислоҳига хизмат қилади. Мезон шуки, ҳар бир ишни қилмоқчи бўлсангиз, аввало, ўзингизга савол беринг: "Бу ишимни динимга ёки дунёимга фойдаси борми ёки ёқми?" деб. Фойдаси йўқ бўлса, дарҳол уни тарк қилинг. Шунда исломингиз гўзал бўлиб бораверади. Нуриддин АКРОМОВ, Янгийўл тумани "Халқобод" жоме масжиди имом ноиби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Пул САВОЛ: Ассалому алайкум! Отамни пластигига 1 йил олдин давлат адашиб 2 марта пул ташлаб кегин 1 мартасини
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Пул САВОЛ: Ассалому алайкум! Отамни пластигига 1 йил олдин давлат адашиб 2 марта пул ташлаб кегин 1 мартасини ечиб олган экан ўша пул пластик картада кўрниб қолган экан 2-3 ойча олдин пластик картани йўқотиб қўйдим ва банкга бордим улар пластик пули ҳисоб рақамизда йўқ лекин пластикда кўринябди деди буни тўғирлаш керак ҳисоб рақамга пул ўтказиш керак деди. Кегин биз ҳисоб рақамга пул ўтказдик давлат ва ўзимиздаги ҳисобни ноллаштирдик лекин пластикка қарасам яна ичида пул турибди. Шу пулни ишлатишим жоизми? Банк ходимлари ҳаммасини тўғирладик дейишган. ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Пулнинг эгаси ким бўлса ўшанга қайтаринг. У тизимдаги хатолик туфайли пайдо бўлиб қолган бўлса айтинг, тўғирлашсин. Келиб чиқиши номаълум ва шубҳали нарсани ҳалол деб ишлатиб кетаверманг. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🤝 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ 🇺🇿🇸🇦Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Араби
+4
🤝 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ 🇺🇿🇸🇦Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 💬 Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 
✅Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.
🗣Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди. 
📋 Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар. ✍️Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларин
#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🌙 Farzand ko‘rganda bajariladigan 6 amal @fitratuz
🌙 Farzand ko‘rganda bajariladigan 6 amal @fitratuz

Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган? 1. Одам алайҳиссалом 25 марта 2. Идрис алайҳиссалом 2 марта 3. Нуҳ а
Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган? 1. Одам алайҳиссалом 25 марта 2. Идрис алайҳиссалом 2 марта 3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта 4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта 5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта 6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта 7. Лут алайҳиссалом 27 марта 8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта 9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта 10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта 11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта 12. Айюб алайҳиссалом 4 марта 13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта 14. Мусо алайҳиссалом 136 марта 15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта 16. Довуд алайҳиссалом 16 марта 17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта 18. Юнус алайҳиссалом 4 марта 19. Илёс алайҳиссалом 3 марта 20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта 21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта 22. Закариё алайҳиссалом 7 марта 23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта 24. Исо алайҳиссалом 25 марта 25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Умрада икки марта ният САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир узрли аёл зулхулайфада умра ниятини қилди. Маккага борди,
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Умрада икки марта ният САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир узрли аёл зулхулайфада умра ниятини қилди. Маккага борди, 3-4 кун ўтиб покланганидан сўнг тавоф, саи қилмасдан Оиша она масжидига бориб яна умра ниятини қилган. Ундан кейин тавоф, сай, соч олдирган. Иккинчи нияти хато бўлганми? Каффорати нима? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Киши бирданига икки умрa учун иккита эҳром бoғлaсa ёки биринчи умра тaвoфини қилишдaн aввaл иккинчи умра учун ҳам эҳром бoғлaсa, бу сурaтдa иккинчи умрa (киши уни тaрк этишни хоҳ ният қилсин, хоҳ қилмaсин) ўз-ўзидан тaрк бўлади. Адо қилинган умра амали эса биринчи эҳромга тегишли, деб ҳисобланади. Бундай қилган кишига бир қурбонлик вa бир умрa қaзoси лoзим бўлaди. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўз ота-онасини ҳақорат қилиши катта гуноҳлардандир”, дедилар. Шунда с
#Ҳадис “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўз ота-онасини ҳақорат қилиши катта гуноҳлардандир”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, киши қандай қилиб ўз ота-онасини ҳақорат қилади?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа одамнинг отасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг отасини ҳақорат қилади. Бошқа одамнинг онасини ҳақорат қилади, сўнг у ҳам бунинг онасини ҳақорат қилади”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA