Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 598
Suscriptores
+524 horas
-67 días
+830 días
Archivo de publicaciones
#muftiy_minbari
📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari
📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari
📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
#muftiy_minbari
📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
Яхшилик қилиш инсонни ҳар қандай ёмонликдан сақлайди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир қиз қуйидагиларни ҳикоя қилади:
“Бир йигит менга уйланиш учун совчи бўлиб келди ва унинг менга уйланиши учун қўйган ягона шарти онасига ғамхўрлик қилишим эди. У мендан бундан ортиқ ҳеч нима талаб қилмаслигини, фақат ишга кетган вақтида ўн йилдан бери ўринга михланиб қолган онасини парвариш қилиб турса шунинг ўзи кифоя эканлигини айтди.
У яна қўшимча қилиб:
— “Бу сенинг зиммангдаги мажбурият эмас, балки инсонпарварлик асосида ва менга итоат қилган ҳолда қиладиган ишларинг бўлади”, деди.
“Мен кўп ўйладим ва ҳатто иккиландим. Ахир, бу одамга хотин эмас, хизматчи керак эканда”, дедим.
Ниҳоят отам билан маслаҳатлашдим. У менинг фикрларимни эшитиб кўриб, бундай деди:
— Қизим, бу сенинг ҳаётинг, менинг унга аралашишга ҳаққим йўқ. Аммо менинг маслаҳатимни сўраганинг учун айтаман: “Яхшилик қилиш инсонни ҳар қандай ёмонликдан сақлайди”, деган гап бор. Онасига бундай ғамхўрлик қиладиган одам сенга ҳам ҳеч қачон ёмонлик қилмайди. Агар у сени яхши кўрса, сени иззат-икром қилади, ёқтирмаса ҳам ҳурматни сақлайди. Агар унинг онасига ғамхўрлик қилишга қодир бўлсанг, рози бўл. Аммо бу ишда шайтон қалбингга ёмонлик солиши мумкинлигини ҳис қилсанг, “йўқ” дегин.
Мен рози бўлдим ва биз турмуш қурдик. Тўйдан кейинги биринчи кечамизда у мени онасининг хонасига олиб кирди. Хонага кириб ҳайратга тушдим! Онасининг хонаси жаннатдай покиза ва чиройли эди. Унинг уйини бошқа жойлар билан солиштирганда, бу хона алоҳида меҳр билан безатилганди.
У онасининг ёнига борди ва елкасини енгилгина қоқиб:
— Онажон, мен сизга ваъда қилган совғани олиб келдим. Менинг хотинимни кўришни хоҳлайсизми? — деди.
Онаси кўзларини очиб, аввал ўғлига, кейин эса менга нигоҳ ташлади. Онажонимнинг қарашлари оғриққа тўла, аммо юзларида ҳузнли табассум бор эди. Ўша лаҳзани сўз билан ифода этишнинг иложи йўқ. Онаси бундай деди:
— Қизим, туйингиз муборак бўлсин. Сизга меҳрибон фарзанд беришини ва ўғлимга муносиб жуфт бўлишингизни Аллоҳдан сўрайман.
Онаси шу гапларни айтиб кўзларидан ёш тўкканда, у:
— Онажон, йиғламанг, деб кўз ёшларини оҳиста артиб қўйди.
Мен эса онажонининг қўли ва пешонасини ўпиб:
— Омин, онажон, — дедим.
Шундан кейин бу уйдаги кунларим барча нарсадан ҳайрон қолиш билан ўтди. У онасига ўз қўли билан ғамхўрлик қиларди: юз-қўлларини ювиш, сочларини ювиб-тараш ҳам унинг одатий ишларидан эди. Онажониси қийналиб қолмаслиги учун махсус юмшоқ тароқ олиб келганида, унинг ўз онасига бўлган меҳрига янада ҳайратландим.
У онасининг саломатлигига ҳеч қачон эътиборсизлик қилмасди. Ҳар кеча камида уч марта уйғониб онасини у ёнбошидан, бу ёнбошига айлантириб, ёнбошларида яралар пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қиларди.
Мен бу инсоннинг онасига бўлган муҳаббатини яхши кўриб қолдим. Мендан талаб қилинган ягона вазифа — онажонига овқат бериб, дори-дармонларини ичириб туриш эди.
Мен ўғил кўрганимда, боламни онажонисининг қучоғига қўйдим ва: дуо қилинг, набирангиз ҳам ўғлингиздек ота-онасига меҳрли бўлишини истайман, дедим.
Онажоним бундай жавоб берди:
— Қизим, менинг ўғлим Аллоҳнинг менга берган неъмати. Сен ҳам доимо Аллоҳдан унинг тарбиясида ёрдам сўраб дуо қилгин.
Эримнинг ҳаёти тўла-тўкис яхшилик, барака ва онасига бўлган беқиёс меҳр эди. Бир кун ҳам унга норозилик билдирганини кўрмадим.
Ёшлар учун ибрат олишга арзийдиган бу одам — шайх доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий эди.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@diyonatli
НАМОЗДА ИМОМГА БЕМОРЛИК ЕТСА
#намоз
❓1489-CАВОЛ: Имом бўлганимда тўсатдан қорнимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Ўрнимга имомликка бошқасини тортсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом шу ҳолатда ўтириб намозни давом эттира олса, шундай қилади. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган кишига тик туриб ўқувчи киши иқтидо қилиши дуруст.
Қаттиқ оғриқ сабабли ўтириб имомлик қилишнинг имкони бўлмаса, намоздан чиқади. Ўрнига бошқа одамни торта олмайди.
Агар қориндаги оғриқ ҳожати қисташи сабабидан бўлса ва намозини давом эттира олмаса, ўрнига бошқасини имомга ўтказиши жоиз бўлади ("Раддул-мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз
❓1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
📹 ЗИКРЛАР ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 19-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 18-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:19
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:
🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».
📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)
Ибн Сунний ривоятлари.
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #gazeta #quvonch #savob #odam
🗣ОДАМЛАР ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИШ УЛКАН САВОБ
📖 ...Аллоҳ таоло биз, бандаларига қўли очиқ, хайр-саховатли бўлишни буюриб, муҳсинларни севишини баён этган: “Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг. Албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради” (Бақара сураси, 195-оят). Ҳақиқатан, бундай хислатга эга бўлиш улуғ фазилат. Зеро, банданинг ризқига барака кириши, зиёда бўлишида унинг эҳсони, хайру саховати муҳим ўрин тутади.😄Бугун мамлакатимизда аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахс¬ларга доимий ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса юртимизда инсон қадри улуғ эканини англатади. 💬 Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш катта савоб, аксинча, уларнинг ҳаққига хиёнат қилиш оғир гуноҳдир. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани одамларнинг кўзига ёш келтирмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Мана шундай меҳрга муҳтож кишиларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади ва олдинга қўйилган режалар амалга ошади. ⏺Шу ўринда мазкур йўналишларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди доимий ҳамкорлик қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
🌙 Ислом дини манбаларида ногиронлиги бор одам сабр ила ҳаёт синовларини матонат билан енгиб ўтса, улуғ мукофотларга ноил бўлиши ривоят қилинган. Анас розияллоҳу анҳудан айтилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат этганлар: “Аллоҳ азза ва жалла: “Агар бирор бандамнинг икки кўзини шикастласам, у банда бунга сабр қилса, Мен эвазига жаннат билан тақдирлайман”, деди” (Имом Бухорий ривояти). 🌙 Таъкидлаш керакки, мурувват кўрсатиш билан мол-дунё камайиб қолмайди, балки унга барака киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч нарсага қасам ичаман: банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Бандага бирор зулм қилинганида сабрли бўлса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).🗣Бу билан Набий алайҳиссалом ҳам биз, умматларини саховатли бўлишга ундамоқдалар. Ҳеч ким молим камайиб қолади, деган хаёл билан хайр-эҳсон қилишдан тийилмаслиги лозим. Мол-дунё кўпайишига сабаблардан бири ўз вақтида унинг закотини бериш баробарида фақир ва муҳтожларни қўллаб-қувватлашдир... 📰 БАТАФСИЛ #muftiy_minbari@muslimuzportal ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 18-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 17-ЖУМАДИС СОНИ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:19
⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:25
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
😎 МУҚАДДАС МАКОН СОҒИНЧИ!
Умра амалини адо этишни ният қилганлар қуйидаги ҳавола ёки видеолавҳадаги QR код орқали Ҳаж ва умра марказининг ҳудудлардаги вакиллари билан боғланишлари мумкин.
Орзуларингизни биз билан рўёбга чиқаринг!
📱 @Hajumrauzbot
😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ
😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #dard #qalb
💚ҚАЛБДА ДАРД БЎЛСА...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
💬 Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман: «Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил қилиш учун юбордилар. У олим бўлиб қайтди. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг хос мажлислари бўлар эди. Мажлисга ҳазратга яқин кишилар келарди. Ҳазрат уларга насиҳат қилиб турардилар. Ўғиллари келганида, ҳазрат унга, биродар, сен буткул янги илм ҳосил қилиб келгансан, бугун уларга сен ваъз қил, дедилар. У жудаям тетик эди. Ҳазратнинг таклифини бажонудил қабул қилди. Мажлис бошланди. У ваъз айтди. Одамлар тинглайвердилар, тинглайвердилар. Лекин таъсирланмадилар. Оддий бир олимнинг гапини эшитдилар.
💬Шундан кейин ҳазрат ташриф буюрдилар ва ўтириб, бор-йўғи шундай бир жумла айтдилар: «Биродар, биз бугун рўза тутишни ирода қилгандик. Кечаси саҳарликда ичамиз деб сут ҳам сақлаб қўйган эдик. Лекин тақдирни қарангки, мушук сутни ичиб кетди ва биз рўза тута олмадик».
🤲 Бор-йўғи шу гапни айтдилар. Ҳамма йиғлай бошлади. Гаплари қаттиқ таъсир қилди, мажлис аҳли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кейин ҳазрат ўғилларига бундай дедилар: «Қара, сен соатлаб ваъз қилдинг. Уларга ҳеч нарса қилмади. Мен бор-йўғи бир оғиз гапирдим, одамларнинг қалбларига катта таъсир этди. Сен илм ўрганиб келдинг. Лекин энди қалб дардини пайдо қил, қалбингни Аллоҳга қайтаришга (яъни боғлашга) ҳаракат қил. Кейин сенинг бир сўзинг, хоҳу фасоҳатли, балоғатли бўлсин-бўлмасин, чала-чулпа бўлсин фарқи йўқ, одамларнинг қалбларига кўп таъсир қилади».📚 «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 3️⃣ Шайтоннинг 3 амалидан узоқ бўлинг! 🍲 Таомлантирасан, кийинтирасан, урмайсан, сўкмайсан 🤍 Онасидан уялган "фарзанд" ✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
