es
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Mostrar más
2 599
Suscriptores
-424 horas
Sin datos7 días
+730 días
Archivo de publicaciones
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ (У) Еру осмонларнинг Яратувчисидир. Бирор ишни қиладиган бўлса, (фақатгина унга) «Бўл!» деса, бас, у бўлад
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ (У) Еру осмонларнинг Яратувчисидир. Бирор ишни қиладиган бўлса, (фақатгина унга) «Бўл!» деса, бас, у бўлади. Бақара сураси, 117-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КЛЕКСАН ДОРИСИ САВОЛ: Ҳозирда кўп беморларни даволашда клексан дориси қўлланилмоқда, аммо яқинда ушбу препаратни чўчқадан олиниши ҳақида ўқиб қолдим. Мусулмон киши ушбу доридан фойдаланиши мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Клексан” тижорат белгиси остида чиқарилаётган бу препаратнинг тиббий номи “эноксапарин натрий”дир. Бир қатор манбаларда ҳақиқатан ҳам ушбу препарат чўчқа ичагининг шиллиқ қаватидан ишлаб чиқарилиши айтилган. Фармокологик жиҳатдан ушбу препарат паст молекуляр массали гепарин ҳисобланади. Маккадаги Ислом фиқҳи академиясининг 2003 йил 13-17 декабрь кунлари бўлиб ўтган йиллик йиғилишида “Паст молекуляр вазнга эга гепарин” воситасидан фойдаланиш мавзуси ўрганиб чиқилди. Йиғилишда оддий гепариндан паст молекуляр вазнга эга гепаринни ажратиб олиш кимёвий жараёнлар воситасида амалга оширилади, натижада физик ва кимёвий хусусиятлари оддий гепариндан фарқ қиладиган янги модда ҳосил бўлади, бу эса фиқҳдаги истиҳола (моддани бутунлай бошқа моддага айланиб кетиши)га мувофиқ келади, деган хулосага келинди. Фиқҳий қоидага кўра, нопок модда истиҳола жараёнидан ўтса, пок моддага айланади. Юқоридаги қарордан паст молекуляр вазнга эга гепариндан фойдаланиш мумкинлиги келиб чиқади. Клексан препаратининг таркиби эноксапарин натрий эканини, у эса паст молекуляр вазнга эга бўлган гепаринлигини ҳисобга олсак, ушбу дори воситасидан фойдаланиш жоиз деган хулоса чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:08 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:01 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис “Йўл бўйида ўтиришдан сақланинглар. Агар ўтирсангиз, унинг ҳаққини адо этинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, й
#Ҳадис “Йўл бўйида ўтиришдан сақланинглар. Агар ўтирсангиз, унинг ҳаққини адо этинглар”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, йўлнинг ҳаққи нима?”, дейишди Расулуллоҳ: “Кўзни номаҳрамларга қаратишдан тийиш, ўтувчиларга азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш, дедилар. Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

РОЗИ БЎЛДИМ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун "Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан" (Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламни Расул деб рози бўлдим) деб уч марта айтса қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади", дедилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу калималарни айтган албатта жаннатга киради", деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони мунтазам ўқишга одатланган умматларини қиёмат куни шафоатларига олишлари башоратини берганлар ҳамда уларни жаннатга кирмагунча тарк этмасликларини айтганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлдим деса қалбида имон ҳаловатини топади", дедилар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким азонни эшитганда, "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳамадин Расулан ва бил Ислами дийнан" деса, унинг гуноҳи мағфират қилинади", дедилар. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ajdodlar_merosini_õrganamiz 📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (16-қисм) 📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган. 🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эҳсон қилган ҳар бир нафақангиз (садақангиз) ёки атаган назрингизни, албатта, Аллоҳ билади. (Хайр-эҳсон қи
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эҳсон қилган ҳар бир нафақангиз (садақангиз) ёки атаган назрингизни, албатта, Аллоҳ билади. (Хайр-эҳсон қилмай ўзига) зулм қилувчиларга эса, ёрдам берувчилар йўқдир. Бақара сураси 270-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#muftiy_minbari Хатми Қуръон ва дуолар баракоти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик энг ёлғон сўздир, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар,
#Ҳадис “Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик энг ёлғон сўздир, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингиздан аразламанглар ва нафратланманглар, ака-ука тутиниб, Аллоҳнинг (солиҳ) бандалари бўлинглар”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлақ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Ҳикматли бўлмиш Аллоҳг
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлақ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) Пок, Қудратли ва Ҳикматли бўлмиш Аллоҳга тасбеҳ айтур. Жумъа сураси 1-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Улар бахтли эмаслар! Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар. Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаё
Улар бахтли эмаслар!
Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар.
Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаётганлар ҳаётига ҳавас қилманг, чунки уларнинг воқеликлари жуда аянчли ва хурсанд бўладиган эмас. Улар мақсадлари нафслари ва шаҳватлари учун исроф қилиш бўлган, бор кучларини роҳатланиш учун сарфлайдиган, ҳалол ёки ҳаромлигига қизиқиб ҳам ўтирмай лаззатланишга интиладиган инсонлардир. Улар бахт-саодат ичида эмас, балки ғам-ташвиш ичидалар. Чунки Аллоҳ белгилаб қўйган чегарадан чиқиб кетган ва У зотга осийлик қилиб юрган инсонлар ҳеч қачон бахтни топа олмайди. Исрофгар ва дабдабавоз инсонлар бахт-саодат ичида деб асло ўйламанг. Баъзи камбағал, оддий ҳаёт ичида яшаётган инсонлар қасрларда ипак матоларга бурканиб яшаётганлардан кўра бахтли бўлади. Чунки фақир бўлсада ибодатли ва солиҳа мўмина аёл осий аёлдан кўра бахтлироқдир. Шуъла: Бахт-саодат ўзингизга боғлиқ, шунинг учун бор ҳаракатингизни, ўзингизни тўғирлашга қаратинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:08 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:00 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Улар бахтли эмаслар! Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар. Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаё
Улар бахтли эмаслар!
Эй, менга етган шиддатли ғамлар, Кетинг, келмоқда тонг отар дамлар.
Ҳашамат, дабдаба ва исроф билан яшаётганлар ҳаётига ҳавас қилманг, чунки уларнинг воқеликлари жуда аянчли ва хурсанд бўладиган эмас. Улар мақсадлари нафслари ва шаҳватлари учун исроф қилиш бўлган, бор кучларини роҳатланиш учун сарфлайдиган, ҳалол ёки ҳаромлигига қизиқиб ҳам ўтирмай лаззатланишга интиладиган инсонлардир. Улар бахт-саодат ичида эмас, балки ғам-ташвиш ичидалар. Чунки Аллоҳ белгилаб қўйган чегарадан чиқиб кетган ва У зотга осийлик қилиб юрган инсонлар ҳеч қачон бахтни топа олмайди. Исрофгар ва дабдабавоз инсонлар бахт-саодат ичида деб асло ўйламанг. Баъзи камбағал, оддий ҳаёт ичида яшаётган инсонлар қасрларда ипак матоларга бурканиб яшаётганлардан кўра бахтли бўлади. Чунки фақир бўлсада ибодатли ва солиҳа мўмина аёл осий аёлдан кўра бахтлироқдир. Шуъла: Бахт-саодат ўзингизга боғлиқ, шунинг учун бор ҳаракатингизни, ўзингизни тўғирлашга қаратинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ олтмиш йил давомида ётган
Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ олтмиш йил давомида ётган ҳолатда ухламаган эканлар, ёғли таомлар истеъмол қилмаган ҳамда совуқ сув ичмаган эканлар. Вафот этганларидан сўнг у зот бир кишининг тушига кирдилар ва у киши: “Аллоҳ таоло сизни қандай қабул қилди?” — деб сўради. Ҳасан ибн Абу Синан раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таоло мени жуда яхши қабул қилди, аммо ҳаётимда бир кишидан игна қарзга олиб, қайтариб бермаган эдим. Шу сабаб жаннатга кира олмаяпман”, деган жавобни бердилар. “Руҳул-баён” тафсири, 2-жилд, 171-саҳифа ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

“Телефон”га айланиб қолсам эди... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу Ҳикоямиз мактабд
“Телефон”га айланиб қолсам эди... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу   Ҳикоямиз мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган аёл ҳақида. Унинг турмуш ўртоғи фабрикада ишлайдиган жуда банд инсон эди. Унинг кундузи ҳам, кечаси ҳам деярли бўш вақти бўлмасди. Кунларнинг бирида ўқитувчи ўқувчиларига ўз орзулари ҳақида иншо ёзиш вазифасини берди. Болалар иншо ёзишга киришдилар. Дарс тугагач, устоз барча иншоларни йиғиб олиб, баҳолаш учун уйига олиб кетди. Ўқитувчи иншоларни бирин-кетин ўқиб чиқар экан, тўсатдан бир иншога кўзи тушиб, қаттиқ йиғлаб юборди. Шу пайт эри хонага шошилиб кириб: — Нима бўлди? — деб сўради. Аёл: — Мана шу иншони ўқиганим учун йиғлаяпман, — деди. — Нега? Иншо нима ҳақида экан? Қани, бир кўрайчи. — Сизга ўқиб берайми? — Майли, ўқинг. — Бир боланинг орзуси телефон бўлиш экан. — Нима?! — Ҳа, у шундай деб ёзибди: «Телефон бўлишни хоҳлайман». Аёл иншони ўқишда давом этди: «Аллоҳим, мени телефонга айлантириб қўй. Шунда бутун оилам — ота-онам, ака-укаларим ва опа-сингилларим менга эътибор беришади. Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Чунки отам ишдан уйга келганда менга қарамайдилар, аммо телефондан бошларини кўтармайдилар. Соатлаб видеолар томоша қиладилар. Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Шунда онам уйга келганларида менга бақирмайдилар. Ахир телефон билан кулиб, мамнун бўлиб вақт ўтказадилар-ку! Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Токи телефоннинг ўрнини мен эгаллай. Аллоҳим, мен кўп нарса сўрамайман. Фақат оилам атрофимда тўпланиши учун телефон бўлишни хоҳлайман, холос». Ота аёлининг йиғлаётганини кўриб: — Қандай бечора бола экан! Унинг ота-онаси жуда ҳам бепарво кўринади, — деди. Бу гапни эшитган аёл янада қаттиқроқ йиғлай бошлади. Эри ҳайрон бўлиб: — Нега яна йиғлаяпсиз? — деб сўради. Аёл кўз ёшлари ичида жавоб берди: — Ўғлимиз менинг синфимда ўқишини ва мен унинг ўқитувчиси эканимни унутдингизми? Бу иншони сизнинг ўғлингиз ёзган... Ҳурматли ота-оналар! Илтимос, фарзандларингизга вақт ажратинг. Ҳеч қачон уларни ҳис-туйғулардан маҳрум деб ўйламанг. Болалар жуда таъсирчан бўладилар. Улар ҳатто энг кичик нарсаларга ҳам эътибор берадилар. Фарзандингизнинг юзидаги умид ва қувонч табассумини кўришни хоҳлайсизми? Бу сиз уларга қанча пул берганингизда ёки қандай ўйинчоқ, велосипед олиб берганингизда эмас. Балки уларга кўрсатадиган меҳрингиз, эътиборингиз ва ажратадиган вақтингиздадир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир”, деганлар. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Беҳисоб неъматлар ичидамиз 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Repost from Fitrat.uz
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг Тун зулмати шиддатлашган замон, Тезда нур сочиб келар гўзал тонг. Ади
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг
Тун зулмати шиддатлашган замон, Тезда нур сочиб келар гўзал тонг.
Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг". Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:09 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:51 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 20:00 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-ИЮН, 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:14 ⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:53 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:50 ⏱️ШОМ - 19:59 ⏱️ХУФТОН - 21:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli