es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 819 suscriptores, ocupando la posición 3 704 en la categoría Noticias y medios y el puesto 987 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 819 suscriptores.

Según los últimos datos del 28 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -80, y en las últimas 24 horas de -4, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.25%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.35% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 12 910 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 447 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 29 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 819
Suscriptores
-424 horas
-107 días
-8030 días
Archivo de publicaciones
❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин: ▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш; ▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

NBUdan biznes uchun joriy hisob raqam 0 soʻmga. Biznesingiz uchun hisobni onlayn oching va qulay internet-bankingdan foydalan
NBUdan biznes uchun joriy hisob raqam 0 soʻmga. Biznesingiz uchun hisobni onlayn oching va qulay internet-bankingdan foydalaning. Ortiqcha xarajatlarsiz operatsiyalarni sodda boshqaring. Faqat yangi NBU mijozlari uchun. Batafsil #reklama 16+ nbu.uz

“Жаримаси катта бўлади” – солиқ раиси ЯТТ шаклида чек бераётган кафеларни огоҳлантирди Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов умумий овқатланиш соҳасида айрим тадбиркорлар ҚҚС тўламаслик учун мижозларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида чек бераётганини айтди.
“Буни кўриб-билиб турибмиз. Эртага текшириш борса, хафа бўласизлар. Илтимос, қонуний ишланглар”, деди у.
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев ҳам айрим тадбиркорлар ўз даромадларини яширишга уринаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар шу залда ўтирган, очиқ мулоқотда савол бераётган тадбиркорлар орасида ҳам бор. Telegram | Instagram | Facebook

Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг тартиби ва шартлари қайта кўриб чиқилади Бунда
Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг тартиби ва шартлари қайта кўриб чиқилади Бундан буён уларга фақат вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги дирекциялар орқали, инвестиция миқдори камида 10 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида, яйлов, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларни айланмага қайтариш шарти билан иккиламчи ижарага бериш тартиби қўлланади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини олиш бўйича аукционда фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорлар иштирок этишини белгилаш лозимлиги таъкидланди. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат мамлакатимиз фуқароларига берилади. Айни пайтда ерларни ижарага бериш муддатини барча турдаги ерлар учун, шу жумладан саноат ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширадиган чет эллик инвесторлар учун ҳам 49 йил этиб белгилаш таклиф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilo
1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰 Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюрди Ҳокимликда вазиятлар маркази ташкил этилиб, сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Ақлли туман” платформаси яратилди. Муҳими, тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн мулоқот қилиш, вазиятдан доимо хабардор бўлиш имконияти яратилган. Бу ерда ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинг қилинади, аҳоли мурожаатлари ижроси назоратга олинади, фавқулодда ҳолатларда тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади. Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган. “AI Davomat” тизими эса мактабларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай платформалар Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам ишга туширилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади Президент қарорига кўра: 2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади: ▪️ Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади; ▪️ қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади: • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши; • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги. Telegram | Instagram | Facebook

Қийин паллада топилган ечим. Бугун яқин дўстимизнинг ҳовли тўйига кетяпмиз. У умри давомида ҳалол меҳнат қилиб, нонвойлик орқали оиласини боқди, уйини кенгайтириб, тўй қилишни орзу қилди. Шу мақсадда йиллар давомида тинмай меҳнат қилиб, жамғарма тўплади. Аммо қурилиш охирига яқин маблағ етишмай қолиб, ишлар чала тўхтаб қолди. Бу ҳолат дўстимизни анча ташвишга солди. Қарз қидириб юрган пайтида танишларидан бири TBC Bank кредитлари ҳақида айтиб қолди. Дўстимиз tbcbank.uz сайтида маълумотлар билан батафсил танишиб чиқди ва банкнинг мобил иловаси орқали кредит расмийлаштирди. Аввалига ишонқирамаган бўлса-да, ариза бериб кўрди ва жавоб бир минут ичида келгандан кейин ҳаммаси тез ҳал бўлди — на гаров, на кафил, маблағ зумда ҳисобига тушди. Мана, бугун ўша орзудаги уй битиб, дастурхон ёзилди. Баъзан катта мақсадларга эришишда меҳнат билан бирга, ўз вақтидаги тўғри қарор ва замонавий имкониятлар ҳам жуда муҳим экан. Telegram | Instagram | Facebook

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

❗️“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини 2026–2027 йилларда амалга ошириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–148-сон, 20.04.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилга қадар 20 минг нафар ёшларни тадбиркорликка ўқитишга мўлжалланган Ёшлар ишлари агентлигининг “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади, унга кўра: 🔹 маҳаллий ва хорижий экспертлар (консультантлар) ҳамда хусусий сектор билан шартнома асосида ҳамкорлик қилинади, “Янги авлод тадбиркорлари” дастури доирасида ўқитиш учун ёшлар саралаб олинади; 🔹 Дастури доирасида бизнес лойиҳасини ишлаб чиқиш, сотувга чиқиш ва бозорни кенгайтириш каби йўналишларни қамраб олувчи тадбиркорлик асослари бўйича билимлар бериб борилади; 🔹 лойиҳа якунида ёшларнинг билимлари синовдан ўтказилиб, ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган энг яхши 1 минг нафар ёшларга Ёшлар ишлари агентлигининг сертификати берилади; 🔹 сертификатга эга бўлган ёшларга БҲМнинг 500 бараваригача миқдорда Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ссуда ажратилади. 2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади. 2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Зарарни қопламагунча фирибгарларни жазодан эрта озод қилиш тақиқланиши мумкин Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахс жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмаслигини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодекси коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилиб, у билан 19 та турдаги жиноий қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши белгиланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: ➖ Иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда: ➖ ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora ⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 s
1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora ⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 soniyada — 24/7 rejimida, dam olish va bayram kunlarisiz — hisobga o‘tkazishni yo‘lga qo‘ydi. Karta orqali savdo amalga oshirildi — pul allaqachon hisobingizda. Hatto tunda ham. Hatto dam olish kunlari ham. Endi 2–3 kunlik kechikishlar va kassadagi uzilishlar yo‘q. Tushum xaridlar, yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar va boshqa to‘lovlar uchun darhol foydalanishga tayyor. ✅ Zamonaviy POS-terminallar ijaraga taqdim etiladi. 👌 Ulanish — atigi 1 ish kunida. 📊Amaliyotlar ustidan real vaqt rejimida to‘liq nazorat. InfinBANK — biznesni boshqarishda yangi tezlik. Batafsil #reklama 16+ infinbank.com

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади ва келгуси йилда жамғармадаги Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди. Жамғарманинг фаолиятини модернизация қилиш, унинг кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш, устувор дастурлар учун мавжуд таъсирчан молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш шулар жумласидандир. Шунингдек, Қирғизистоннинг ушбу тузилмада фаолиятидаги тўлақонли иштироки қайта тикланишига умид билдирилди ҳамда Орол ҳавзасидаги барча мамлакатлар, шу жумладан, Афғонистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Тадбир якунида етакчилар Остона баёнотини, Қозоғистон раислигининг бориши тўғрисида, 26 мартни Халқаро Орол денгизи, Амударё ҳамда Сирдарё куни деб эълон қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон етакчисини 2027-2029 йилларда жамғарма президенти этиб сайлаш тўғрисидаги қарорларни имзоладилар. Telegram | Instagram | Facebook

Ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари Марказий банк ипотека кредитлари бўйича ҳам ўртача фоиз ставкаларини эълон қ
Ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари Марказий банк ипотека кредитлари бўйича ҳам ўртача фоиз ставкаларини эълон қилишни бошлади. 2026 йил 20 апрель ҳолатига банклар кесимида аҳолига ажратилган иккиламчи ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,5%ни ташкил қилган. Шунингдек, ставкалар бугунги кун ҳолатига банкларда 18,0-26,0% оралиғида шаклланган. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммитда иштирок этиб, қатор таклифларни илгари сурди: 🔹 атмосфера ҳавосининг сифати ёмо
Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммитда иштирок этиб, қатор таклифларни илгари сурди: 🔹 атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашаётган шароитда “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини таъсис этиш; 🔹 Ўзбекистондаги Яшил университет ҳузурида фаолият юритаётган Чўлланишга қарши курашиш, қурғоқчиликнинг олдини олиш ҳамда қум ва чанг бўронлари ҳақида барвақт огоҳлантириш марказига минтақавий мақом бериш; 🔹 технологик ўтиш жараёнларини тезлаштириш учун “Марказий Осиё яшил савдо йўлаги”ни шакллантириш; 🔹 Марказий Осиё иқлим лойиҳаларининг ягона инвестиция портфелини яратиш; 🔹 Марказий Осиё атроф-муҳитидаги ўзгаришларнинг ягона минтақавий атласини яратиш; 🔹 биологик хилма-хилликни сақлаш учун “Марказий Осиё Қизил китоби”ни биргаликда ишлаб чиқиш. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин: ▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш; ▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

“Ректорлар мактаби” дастури йўлга қўйилади
Бу бўйича Ҳукумат қарори (177-сон, 16.04.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастури йўлга қўйилади. Дастур давлат олий таълим ташкилотлари ректори (директори) лавозимига номзодлар захирасини шакллантириш мақсадида ташкил этилади. Дастур доирасида қуйидаги мезонларга мос келувчи шахслар очиқ танлов асосида ўқишга қабул қилинади: ▫️ 30 ёшга тўлган; ▫️ камида магистр академик даражасига эга; ▫️ олий таълим соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга, шу жумладан, 2 йил раҳбарлик лавозимларида ишлаган . Дастур тингловчиларида қуйидаги йўналишларда билим ва кўникмалар ривожлантирилади: ▪️ академик, молиявий, илмий ва инновацион бошқарув; ▪️ сунъий интеллект ва рақамлаштириш; ▪️ стратегик бошқарув ва трансформация . Дастурнинг ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (оффлайн) 6 ойгача бўлган муддатда ташкил этилади. Дастурга ҳар йили 80 нафар тингловчи қабул қилинади. Дастур якунлари бўйича энг яхши натижа кўрсатган 40 нафаргача тингловчи Гарвард университети (АҚШ) ва (ёки) бошқа хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юборилади. Telegram | Instagram | Facebook