es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 803 suscriptores, ocupando la posición 3 741 en la categoría Noticias y medios y el puesto 987 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 803 suscriptores.

Según los últimos datos del 03 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 139, y en las últimas 24 horas de -10, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.43%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.18% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 13 052 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 333 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 04 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 803
Suscriptores
-1024 horas
+127 días
+13930 días
Archivo de publicaciones
ALTECO — professional va ustalar uchun eng tanlov. ALTECO asbob va uskunalari Yevropa hamda AQSh brendlari mahsulotlarini ishlab chiqaradigan, sertifikatlangan Xitoy zavodlarida tayyorlanadi. Premium sifat, uzoq xizmat muddati va ishonchlilik — hammasi qulay narxda. Batafsil #reklama toolpro.uz

2 февралдан бошлаб “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади — Энергетика вазирлиги Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ▪️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Қамаши тумани Қизилтом қишлоғида йўлларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Қизилтом қишлоғида ёққан қалин қор сабаб айрим йўллар ёпилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Автомобил йўллари қўмитасидан маълум қилишларича, ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Эрта тонгданоқ ҳудудга махсус қор тозалаш техникалари жалб этилган бўлиб, асосий йўналишларда йўлларни очиш, муз ва қор қатламларини тозалаш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча техника ва ишчи гуруҳлар ҳам сафарбар этилган. Telegram | Instagram | Facebook

Қашқадарёда қор туфайли 600 нафар аҳоли ташқи дунёдан узилди Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қизилтом қишлоғида сўнгги кунларда ёғган қалин қор оқибатида қишлоқ аҳолиси ташқи дунё билан алоқасиз қолди. Тахминан 100 хўжаликдаги 600 нафар аҳоли қор билан ёпилган йўллар сабабли зарур озиқ-овқат ва тиббий хизматларга етиб боролмаяпти. Аҳоли вакиллари Майданак обсеватарияси ва Қизилтом қишлоғи ўртасидаги 10 километр йўлни тезда қоридан тозалашни сўрамоқда. Ҳудудда озиқ-овқат етказиб бериш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Юсупов Бахром Музафарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалар
+1
Юсупов Бахром Музафарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эгамов Бекзод Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Telegram | Instagram | Facebook

Телекоммуникация хизматлари қоидалари янгиланди: абонентлар учун муҳим қулайликлар жорий этилди Рақамни сақлаш муддати узайтирилди. Мобил алоқа абонентлари шахсий ҳисобида маблағ хизмат кўрсатишни давом эттириш учун етарли бўлмаганда мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўлмаган рақам ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади. Тарифни бепул алмаштириш мумкин. Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан бепул алмаштириши мумкин бўлади (бундан муайян гуруҳ ёки маълум чекланган ҳудуд учун ишлаб чиқилган алоҳида тариф режаларига ўтиш мустасно). Олдиндан огоҳлантириш мажбурий. Амалдаги тарифлар шартлари ўзгарганда, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайт ёки СМС хабарномалар орқали мажбурий тартибда хабардор қилинади. Уйга бориб хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, хизмат кўрсатиш пунктига келиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун яшаш жойига бориш, олис ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида сайёр мобил алоқа хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Жалол Қурбонов иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинл
Жалол Қурбонов иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Канселярияси мудири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Баҳодир Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу
Баҳодир Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Отабек Раҳмонов бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу мун
Отабек Раҳмонов бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик
+5
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Бугундан банклар ва истеъмолчилар муносабатларида янги қоидалар кучга кирди Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга (№3030,04.10.20218) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бугундан кучга киради. Унга кўра, эндиликда: ➖ кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин истеъмолчилар кредит бўйича барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақидаги чек-листни тўлдириши шарт бўлади (чеклистни тасдиқламагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.); ➖ кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётган мижозлар учун шартномани ўзгартириш имконияти ва енгилликлар тақдим этилади; ➖ истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш йўл қўйилмайди; ➖ кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимои нафақа ва ёрдам маблағлари, шу жумладан ижтимоий карта ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан ундириш тақиқланади; ➖ банклар молиявий хизматлар кўрсатишда, жумладан масофавий хизматлар орқали кредит ажратиш жараёнида истеъмолчининг розилигини англатувчи белгиларни ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаб қўймаслиги, барча танлов ва майдончаларни истеъмолчи томонидан мустақил равишда белгилаш имкониятини таъминлаши шарт. Telegram | Instagram | Facebook

Доллар кўтарилади Кейинги ҳафта – 2 февраль санасида амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 230,00 сўм (+30-31 сўм) атрофида бўлиши кутилмоқда. Сўнгги ҳафтада курс қарийб 145 сўмга қимматлашмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан: “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: ▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади; ▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади: ➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади; ➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади; ➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади. Бунда: ▪️ 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш; ▪️ 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш; ▪️ 8–10 март кунлари тарғибот босқичи; ▪️ 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи; ▪️ 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади. Маълумот учун: анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга таклиф қилди 2023 йил 6 февраль куни Туркияда содир бўлган зилзила натижасида Ҳатай вилояти катта талафот кўрган. Минтақада минглаб инсонлар ҳалок бўлди, ўн минглаб уй-жойлар вайрон бўлди. Ўша пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилган эди. Ўзбекистон қардош халқнинг оғир кунида нафақат гуманитар ёрдам, балки зилзиладан жабрланган аҳолига уй-жой қуришда ҳам ўзининг ёрдамини кўрсатди. Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилиши маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбари зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга 5 кунга олиб келишни, тарихимизни, бирлигимизни ва ўзлигимизни кўрсатишни таклиф қилди. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ушбу таклифни қабул қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ҳукумат қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ва Санджар Шухратович Таджиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лаво
Ҳукумат қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ва Санджар Шухратович Таджиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўр
Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook