es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 863 suscriptores, ocupando la posición 3 737 en la categoría Noticias y medios y el puesto 976 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 863 suscriptores.

Según los últimos datos del 13 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 19, y en las últimas 24 horas de 27, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.41%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.87% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 13 052 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 836 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 14 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 863
Suscriptores
+2724 horas
+667 días
+1930 días
Archivo de publicaciones
my3.soliq.uz тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва ҳоказо) акс этиши мумкин. Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади. Солиқ қўмитаси Telegram | Instagram | Facebook

"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади. Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан: ➖ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун; ➖ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун; ➖ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди Ҳукумат қарорига кўра: 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади. Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди. Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.
* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.
Telegram | Instagram | Facebook

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади: ➖ бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик; ➖ бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига мувофиқ: 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик! Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон геосиёсий саҳнада яна бир муҳим "чипта"ни қўлга киритди Бугун Ўзбекистон критик минераллар соҳасида халқаро майдон
Ўзбекистон геосиёсий саҳнада яна бир муҳим "чипта"ни қўлга киритди Бугун Ўзбекистон критик минераллар соҳасида халқаро майдонда шиддат билан илгариламоқда. Бу жараёнларда соҳадаги етакчи компания — Ўзбекистон технологик металлар комбинати мамлакатимизни глобал ҳамкорликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирмоқда. Хусусан, ТМК Кананада joyлашган Критик минераллар институти (CMI)нинг расмий аъзосига айланди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди. Бунинг ортида қандай стратегик ютуқлар бор? Критик минераллар институти глобал миқёсдаги интеллектуал ва стратегик марказ. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан йиғилган саноат гигантлари, ҳукумат вакиллари, илмий марказлар ва инвесторлар биргаликда келажакнинг ресурс харитасини чизади. Хусусан, жорий йилда CMI томонидан эълон қилинган 23 та критик минераллар рўйхати бутун дунё технологик ривожланиш ва саноат сиёсатида “йўл харитаси”га айланди. "Биз ТМК учун Канада ва АҚШдаги етакчи компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда кўприк вазифасини бажаришимиз мумкин. Шуни аниқ айта оламанки, Шимолий Америка компаниялари учун ҳам Ўзбекистон каби ишончли ҳамкор керак", — дейди CMI Бош директори Трейси Хьюз хоним. Халқаро институтга аъзолик Ўзбекистонни глобал критик минераллар элитасига олиб киришда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, ТМК энди: АҚШ, Канада, Австралия, Европа ва Осиё давлатларининг ресурс стратегиялари бўйича ишончли манбадан тезкор маълумот олишга; Ўзбекистон конларида мавжуд бўлган ноёб элементларни халқаро таъминот занжирларига киритиш имкониятига; Технология трансфери ва инвестициялар учун тўғридан-тўғри платформага; Ҳар ҳафталик бозор тебранишлари, сиёсий қарорлар ва технологик янгиликлар таҳлил қилинган "Критик минераллар ҳисоботи"га эга бўлди. Бу аъзолик орқали ТМК энди наfaқат Ўзбекистон манфаатларини илгари суради, балки минтақавий барқарорлик ва глобал таъминот хавфсизлиги масалаларида ҳам ўз фикрини билдириш имкониятига эга бўлади.

Moskvaga eng yaxshi narxda qanday uchsa bo'ladi? ✅Moskvaga uchmoqchimisiz? kettik.travel'da narxlarni solishtiring — bu yerda boshqa ilovalarga qaraganda ancha arzon ekanligiga ishonch hosil qilasiz. Onlayn bron qiling yoki Toshkentdagi ofisimizga keling. Buxoro ko'chasi, 1-uy — Beeline bosh ofisi To'lovning barcha qulay usullari, muddatli to'lov va ishonchli xizmat. 😊Saytga o'ting va chiptaingizni hoziroq bron qiling: kettik.travel ✨Qayerga borishingizdan qat'i nazar, biz bir necha daqiqa ichida siz uchun eng foydali va qulay chiptalarni topamiz! ❤️Telegramda bizga yozing — eng yaxshi variantlar hoziroq! Telegramga yozish #reklama 16+ kettik.travel

❗️Тошкентнинг айрим кўчаларида тезлик чегараси 80 км/соатгача оширилиши мумкин Тошкент шаҳрининг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида тезлик чегараси 80 км/соатгача ошириш ва 12 та кўчада бир томонлама ҳаракатланишни жорий этиш режа қилинмоқда. ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимовга кўра, 500 та светофор узлуксиз электр таъминоти билан жиҳозланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликни камайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинганди. Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси доирасида республика ва вилоят миқёсида ишчи гуруҳ тузилган.
Telegram | Instagram | Facebook

Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш дастури қабул қилинди 2020-2024 йилларда шу мақсадларга 60 трл
+1
Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш дастури қабул қилинди 2020-2024 йилларда шу мақсадларга 60 трлн сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 млн доллар хорижий инвестиция йўналтирилган. Натижада, 2020 йилда сув тежовчи технологиялар қўлланган майдонлар жами суғориладиган майдонларга нисбатан 4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 50 фоизга етган. Энди бу ишларнинг изчил давоми сифатида, сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури тасдиқланди. Дастурда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга устувор аҳамият қаратилган. Шу мақсадда 2,5 минг км ирригация тармоқлари реконструкция қилиниши белгиланган. Яна 1,4 млн гектар ерда сув тежовчи, шу жумладан, 293 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади. Умуман, дастур натижасида бетон қопламали каналлар улуши ҳозирги 39 фоиздан 47 фоизга етади. Ирригация тармоқларининг сифати ошиб, йўқотишлар камаяди. Тежамкорлик ҳисобига бу йил 10 млрд куб метр, 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув иқтисод қилиниши кутилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Tbilisiga parvoz — 1.1 mln so'mdan! ❤️ Tbilisi — iliqlik, tarix va ruh uyg'unlashgan shahar. Toshko'chalarda sayr qiling, toza havodan nafas oling va qadimiy devorlar orasida yangi ilhom toping. ✨Sokinlik, mehmondo‘stlik va o‘ziga xoslik — barchasi bu yerda. Tbilisi Sizni kutmoqda — samimiy, zamonaviy va yurakka yaqin. Dam olish, ruhiy yangilanish va yangi taassurotlar uchun ajoyib manzil! 💰 Chipta narxlari — 1.1 mln so'mdan boshlanadi. Hozirroq Centrum Air orqali bron qiling! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ қизлар диний қизиқиш ниқоби остида Ўзбекистонда тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио- ва видеоматериаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган. Улар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган. ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif
Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang! Registratsiya #reklama 16+ seller.ozon.ru

Тошкентдаги Женнифер Лопес концертини ташкил этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Таъкидланишича, тадбир давомида пойтахт меҳмонхоналарининг бандлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга ошган. Концертдан Тошкент шаҳрига 42,5 млрд сўмдан ($3,3 млн) ортиқ солиқ тушуми тушган. Telegram | Instagram | Facebook

Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эга Кредит ахбороти таҳлилий маркази (КАТМ) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 957 402 нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига (400 950) нисбатан қарийб 2,4 баробарга юқори. Ҳисоботдан асосан жисмоний шахслар фойдаланган, улар орасида энг фаол тоифа 26–35 ёшдагилар – 41% (388 456 киши)ни ташкил этди. Кейинги ўринларда 36–45 ёшдагилар – 23% (222 247 киши), 16–25 ёшдагилар – 22% (205 009 киши), 46–55 ёшдагилар – 9% (88 093 киши) ҳамда 56 ёш ва ундан катталар – 5% (44 940 киши) қайд этилди. Бу рақамлар кредит бозорида асосан ёшлар фаол эканини кўрсатади. Жисмоний шахсларнинг аксарияти кредит тарихини олишга бир марта мурожаат қилган бўлиб, уларнинг улуши 63 фоизни ташкил этади. Икки марта мурожаат қилганлар 23 фоиз, уч марта фойдаланганлар 6 фоиз, тўрт марта фойдаланганлар 2 фоиз, беш ва ундан кўп марта фойдаланганлар эса яна 6 фоизни ташкил қилган. Мурожаат қилганларнинг 69 фоизи эркаклар, 31 фоизи аёллардан иборат. Скоринг баллари бўйича таҳлил шуни кўрсатдики, фуқароларнинг атиги 5 фоизи аъло кредит тарихига эга. Қолган 28 фоиз “яхши” кўрсаткичга эга бўлса, 55 фоиз “ўртача” даражада баҳоланган. Қарийб 1 фоиз фуқаронинг кредит тарихи эса “ёмон” сифатида қайд этилган.  Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳрида қайд этилган — 19,4 фоиз, ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти (11,9 фоиз) ва Самарқанд вилояти (8,3 фоиз) жойлашган. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Уларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратилади. Жумладан, фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар қилиш ва фискал чекларни шакллантириш ушбу рақамли платформалар орқали юритилади. ➖2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади. ➖2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. ➖Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади. Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади. Telegram | Instagram | Facebook

Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди ➖ Бухоро вилояти ИИБ ходими жиноят ишини ёпиш учун 13 000 доллар пора олган пайтда ушланди; ➖ Ангренда Қўриқлаш хизмати сафдор ходими фуқарони ишга жойлаштириш учун 1000 доллар олган ҳолда қўлга тушди; ➖ ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори 400 доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, у 42 нафар чет эл фуқароларидан 300-700 доллардан олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамрохлиқ қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 доллар олган. Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1.6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1.6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгарди? ➖ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади; ➖ Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади; ➖ «Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади; ➖ Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади; ➖ Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади; ➖ Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади. Telegram | Instagram | Facebook