es
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Ir al canal en Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Segment.uz

El canal Segment.uz (@segmentuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 70 753 suscriptores, ocupando la posición 3 709 en la categoría Noticias y medios y el puesto 989 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 70 753 suscriptores.

Según los últimos datos del 28 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -80, y en las últimas 24 horas de -4, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 18.25%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.35% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 12 910 visualizaciones. En el primer día suele acumular 9 447 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 29 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

70 753
Suscriptores
-424 horas
-107 días
-8030 días
Archivo de publicaciones
Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Президент қарори билан: Алишер Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан; Элмира Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан; Фарходжон Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди Президент қарори билан: Отабек Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди; Жалолиддин Асамутдинов соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди; Адхам Худайкулов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди; Шерзод Мухамедов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди; Илхомжон Умрзақов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Элдор Адилов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва компле
Элдор Адилов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири вазифасида ишлаган. Асилбек Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ташкилотлар пештоқларидаги номи реклама деб ҳисобланмайди Ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда аҳоли ва
❗️Ташкилотлар пештоқларидаги номи реклама деб ҳисобланмайди Ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборотни реклама сифатида баҳоламаслик ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштиришни бекор қилиш таклиф этилди. Рекламалар ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга доир дизайн талабларини тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгисини жойлаштириш тартибини соддалаштириш ташаббуси илгари сурилди. Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди. Шу билан бирга, банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатларни қайта кўриб чиқиш, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланиш таклиф қилинди. Президент тадбиркорлик учун ортиқча тўсиқларни камайтириш, назорат ва тартибга солиш механизмларини соддалаштириш, рақамлаштириш жараёнларини бизнесга қўшимча юк эмас, қулайлик яратадиган воситага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин: ▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш; ▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Касбга ўқитиш марказлари меҳнат бозори талабига жавоб берадими? Куни кеча ХДПнинг «Мунозара майдони» клубида айни шу мавзуда экспертлар ва мутасаддилар иштирокида қизғин баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Муҳокама давомида қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди: ➖ Тизимдаги муаммолар: Касб-ҳунарга ўқитиш тизимидаги камчиликлар, малака стандартлари ва иш берувчиларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари ўртасидаги номувофиқликлар очиқ айтилди. ➖ Таҳлилий таклифлар: Партия фаоллари ва депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар асосида соҳа мутасаддиларига аниқ таклифлар берилди. ➖ Очиқ мулоқот майдони: Ушбу клуб йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий масалаларга ечим изланадиган сиёсий платформага айланиб бормоқда. ➖ Конструктив ҳамкорлик: Бу каби тадбирлар давлат идоралари ва халқ вакиллари ўртасидаги очиқ ҳамда демократик мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Парламентда мухолиф позициясида турган Халқ демократик партиясининг вазирлик-идоралар масъулиятини кучайтиришга қаратилган фаолияти муаммоларга муқобил нуқтаи назарни кучайтиришда долзарб аҳамиятга эга. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин: ▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш; ▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори: 2026 йил 1 майдан эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда: ▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади; ▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади. 2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади. 2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni en
Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni eng faol va qiziqqan auditoriya koʻradi, byudjetingiz esa natija uchun ishlaydi. Sinab koʻrish #reklama 16+ yandex.uz

Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади; Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади; аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади; давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар «Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари
Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар «Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари асосида инвестиция самарадорлиги бўйича илк рейтинги эълон қилинди. Telegram | Instagram | Facebook

Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади? Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси: ➖ ундирувчининг аризасига кўра ➖ ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Ма
+5
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ва Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 4 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софиа билан учрашдилар. Telegram | Instagram | Facebook

“Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз” — Президент 4 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самар
“Даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни мақсад қилганмиз” — Президент 4 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари глобал беқарорлик шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чорак якуни бўйича 8,7 фоизли ўсишга эришганини таъкидлади.
“Биз 2030 йилга қадар Ўзбекистонда барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш орқали иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш ниятидамиз. Натижада даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришни ҳамда камбағалликка тўлиқ барҳам беришни мақсад қилганмиз”, — деди Президент.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори (ПҚ–164-сон, 04.05.2026 й.) билан Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди. 2026 йил 1 июндан дарёнинг соҳил бўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида табиий гидрологик тизим ва экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш, ер ишлари ва сунъий иншоотларни барпо этиш қатъиян ман этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi t
Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi tanlaydiganlar uchun. Pepsi bilan mazaliroq❤️ Batafsil #reklama tezkor.go.link

❗️Ўзбекистонда илк бор қишлоқ ва сув хўжалиги учун ёш талантлар миллий танлови ўтказилмоқда Танловнинг 50 нафар энг муносиб иштирокчиси FAO (БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) ва IFAD (Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси) тизимида чет элда стажировка ўтайди. ❗️Эслатиб ўтамиз, аризалар жорий йилнинг 8 май кунига қадар қабул қилинади. Танловга оид саволларга @young_talent_bot орқали жавоб олишингиз мумкин. Батафсил видеолавҳада. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook