cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ziyo.uz | Расмий канал

Бу Муҳаммадзиё Каримовнинг расмий канали 💻Сиз бу каналда 💠Қуръон оятлари 💠Саҳиҳ ҳадислар 💠Ҳикматли сўзлар 💠Гўзал қироатлар 💠Сийрат тестлари 💠Диний расм ва бошқаларни кузатиб борасиз. 🤲Аллоҳ фойдали илм берсин!

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 844
Suscriptores
-324 horas
-127 días
-7030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

00:25
Video unavailableShow in Telegram
🍃🎊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃 🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸 Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Mostrar todo...
1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
ОРЗУЛАР ОРТИДАН Устоз ўқувчиларга вояга етганларида ким бўлиши тўғрисида уй иншоси ёзишни буюрди. Монти иншони ёзишга қийналди, ўз орзусини тасвирлаш учун кўп соатларни сарфлади. У қачондир ранчо эгаси бўлишни хоҳларди. Етти варақни ёзиб тўлдирди, майда-чуйда тафсилотлар билан 200 акр майдонли ранчони таърифлаб берди, барча биноларни, отхона ва йўлларнинг жойлашишини кўрсатди. Майдони 4000 квадрат футли бош уйнинг батафсил тархини чизди. Эртасига Монти ўз иншосини ўқитувчига топширди. Икки кундан кейин ўқитувчи унинг иншосига семиз “2”ни босиб бетига, “дарсдан кейин қолгин”, деган ёзув билан қайтариб берди. Дарсдан кейин бола ўқитувчи олдига келди ва нега иншоси иккига баҳоланганини сўради. Ўқитувчи жавоб берди: “Нега деганда бундай ниятни сендай бола амалга оширолмайди. Ранчо сотиб олиш учун жуда кўп пул керак. Сен эса камбағал оиладансан. Орзуингни амалга оширишга ҳеч қандай имконият йўқ. У руёбга чиқмайди. Мана мен сенга нима дейман. Уйга бор ва бошқа реалроқ орзулар тўғрисида ёзгин ва мен сенга бошқа баҳо қўяман”. Бола уйга қайтди ва ўз отасидан маслаҳат сўради. У шундай деди:: - Ўғлим, бу масалада мен сенга ёрдам беролмайман, деб қўрқаман. Орзуинг сен учун ҳақиқатан ҳам муҳимлигини ҳис қиламан. Ўйлайманки, бу биргина сенинг қароринг бўлиши керак. Монти отасининг сўзларини бир хафта ўйлаб кўрди. Ва ниҳоят, ўқитувчига ўша иншонинг ўзини қайтарди ва айтди: “ Сиз менга яна “2” қўйишингиз мумкин, лекин мен ўз орзуимдан кечолмайман.” Йиллар ўтди, Монти мактабни тугатганига анча бўлди, вояга етиб улғайди. Кунлардан бирида ҳузурига 30 нафар киши ва бир қария ташриф буюрдилар. Улар унинг бой ва обод гўшасини анг-танг бўлиб тамошо қилишди ва мақташди. Уй эгаси уларга ўз тарихини сўзлаб берди: Асли қамбағал оиладан эдим. Ўқувчилик давримда бир иншо ёздим. Унда келажакда мана шундай қўрғон қуришни орзулагандим. Аммо ўқитувчим бунга ишонмади ва иншоимга “2” баҳо қўйди. Мен эса ишонардим, орзуим йўлида ҳаракат қилдим ва унга эришдим. Сизлар ўша 200 акр майдонли ранчомнинг ўртасида, 4000 квадрат футли уйимда ўтирибсизлар. Иншо эса камин устидаги рамкада осиғлиқ”... Ўтирганлар ҳайратларини изҳор этишди. Кекса меҳмон туриб айтди: “Монти, ўшанда сенга ишонмаганим учун мени кечир. Билсам, кўплаб ўқувчиларнинг орзуларини “ўғирлаган” эканман. Бундан афсус қиламан”. Лекин сенинг ўз орзуингни сақлаб қолганингга хурсандман”. У Монтининг собиқ ўқитувчиси, қолганлар эса унинг синфдошлари эди. 👉 @ZiyouzKanali
Mostrar todo...
👏 2
​​ДЎСТ Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма: 1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. 2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. 3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. 4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. 5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир". Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Mostrar todo...

👍 3 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:35
Video unavailableShow in Telegram
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Mostrar todo...
👍 1 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:15
Video unavailableShow in Telegram
​Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот топади? 🐝 Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қурʼони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таʼрифлаган. Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир! Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Mostrar todo...
👍 3
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
01:25
Video unavailableShow in Telegram
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун” Саҳифа — 648 бет. • “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун” Саҳифа — 527 бет. • “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун” Саҳифа — 648 бет. ✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир. ✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд. Муқова — қаттиқ Ўлчами — 17x24см 🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 580 минг сўм (Фақат тўплам шаклида сотилади!) 📞Буюртма учун: +998906700070 📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb 🚚Етказиб бериш хизмати бепул: 👉 @ZiyoHadiya
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🎈Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди... 🍃 Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди. 🎈 Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади". Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Mostrar todo...
👍 6 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
00:33
Video unavailableShow in Telegram
Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия! Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли. Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан! Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий Қутида 4та китоб бўлади 🏷 Нархи: 380минг 📞Буюртма учун: +998906700070 📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb 🚚Етказиб бериш хизмати бепул: 👉 @ZiyoHadiya
Mostrar todo...
00:19
Video unavailableShow in Telegram
🍃🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃 •🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ •🌸•🌸•Динимиз - Ислом •🌸•🌸•Қибламиз - Каъба •🌸•🌸•Айёмимиз - Жума •🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз •🌸•🌸•Қарзимиз - Закот •🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж •🌸•🌸•Амалимиз - Савоб •🌸•🌸•Тилимиз - Тақво •🌸•🌸•Нафратимиз - Зино •🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит •🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ •🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ! •🌹•🌹•Забони зикрдан тинмаганларга, •🌹•🌹•Кибр тулпорига минмаганларга, •🌹•🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга, •🌹•🌹•Жума муборак... 🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими? ЖАВОБ: 👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/37741
Mostrar todo...
👍 4 1
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
АМАЛИНГИЗГА ЯРАША ОЛАСИЗ Баъзи ҳакимлар: “Кетма-кет гуноҳ хирапашшага ўхшайди. У фақатгина жароҳатга кўнади”, дейишади. Айримлар “лекин” калимаси билан балолангандир. Яъни, бирор кишининг отини тилга олсангиз, масалан: “У яхши одам-ку, лекин...”, деб қўяди. Ва шу “лекин” сўзидан кейин бирон масхара ёки бир айблов ё бўлмаса бирон ўринсиз сўз чиқади оғзидан. “Кишилар ортидан ғийбат қилувчи, олдида масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят). “У ғийбатчи, гапташувчи” (Қалам сураси, 11-оят). “Бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин!” (Ҳужурот сураси, 12-оят). Бошқаларга ёрдам беришга, кўнгилларини шодлантиришга имкониятимиз борлиги бахтимиздир. Одамларга кўрсатаётган эҳтиромимиз, ҳурматимиз ва уларни улуғлашимизга қараб бизлар ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрамиз. Одамларнинг айбларидан кўз юмишимизга, кичик айбларини кечиришимизга қараб бизларнинг айбларимиздан ҳам кўз юмишади, кечиришади. “Мана шу қилмишларига лойиқ жазодир” (Набаъ сураси, 26-оят). Ким ўзининг улуғланишини истайди-ю, бошқаларни камситишга ошиқади? ким ўзининг мақталишини хоҳлайди-ю, ўзи бошқаларни хорлашга ҳаракат қилади? Ахир бу адолатсизлик-ку?! “Ўкинма” китобидан. 👉 @Ziyouzkanali
Mostrar todo...
👍 7 2