cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Bizning kanalda siz! Bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
790
Suscriptores
-224 horas
Sin datos7 días
+2430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Божхона органларига бириктириктирилган махсус тоифадаги ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, улар билан самарали профилактик ишларни ташкил этиш, ёшларни соғлом-турмуш тарзида ҳаёт кечиришларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш йўналишида тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, бугун Божхона қўмитаси Раисига бириктирилган махсус тоифадаги ёшларнинг Алишер Навоий номидаги кино саройида “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмига ташрифи ташкил этилди. Мазкур фильм бугунги кунда бутун дунё гўзаллиги ва улуғворлигидан баҳраманд бўлаётган Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти тўғрисида бўлиб, унда Ватанни ҳимоя қилиш ҳамда бу йўлда садоқат билан хизмат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги кенг ёритиб берилган. Тадбирда иштирок этган махсус тоифадаги ёшлар уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида божхона соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Божхона органлари томонидан божхона назорати шаклларини қўллаган ҳолда ушбу имтиёз ва қулайликлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят корхоналаридан бири номига импорт қилинган “кир ювиш воситалари” товарини божхона кўригидан ўтказганларида, ушбу корхона тақдим қилган Божхона юк декларациясида товарнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, 82,6 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Бошқа бир ҳолатда, “кир ювиш воситалари” товарининг ТИФ ТН коди бошқа бир тўлов ставкаси паст бўлган кодга ўзгартириб тақдим қилинганлиги аниқланиб, 161,8 млн.сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Бугунги кунда, мазкур қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Mostrar todo...
02:41
Video unavailableShow in Telegram
Вазият 24 | Республикамиз божхоначилари осуда ва тинч ҳаётимизга раҳна солиши мумкин бўлган қурол-яроғ ва ўқ-доираларни, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашни мунтазам давом эттиришмоқда.
Mostrar todo...
IMG_7801.MOV58.81 MB
Repost from "XorazmTELEKANAL"
02:32
Video unavailableShow in Telegram
EKSPORT UCH QADAMDA TIZIMI AFZALLIKLARI 12.07.2024✅ 📲@XorazmTELEKANAL✔️ 📲DASTURNING HD versiyasi👇 🎥 YouTube 📺 OnlineTV 📻 Online Radio
Mostrar todo...
EKSPORT UCH QADAMDA TIZIMI AFZALLIKLARI.mp424.69 MB
#donolar_bisotidan #kun_hikmati Донолар бисотидан Ғайратинг қанотингдир. Мавлоно Жалолиддин Румий
Mostrar todo...
Қува туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. — В Кувинском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по приоритетным задачам социально-экономического развития Ферганской области. #Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿Урганчга парвоз қиладиган йўловчилар учун муҳим хабар! Урганч халқаро аеропорти 20-июлдан 7-августгача реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилиши муносабати билан, Урганчдан режалаштирилган авиақатновларнинг бир қисми Нукус халқаро аеропортига кўчирилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Узбекистан Аирпортс томонидан Урганч ва Нукус шаҳарлари аеропортлари ўртасида автобус қатнови ташкил этилди. 🚌 Автобуслар жадвали ҳаволада мавжуд, қўшимча маълумот олиш ва автобуслар жадвалига аниқлик киритиш учун Ўзбекистон аеропортлари алоқа марказига телефон орқали мурожаат қилинг 📲 +998 55 501 45 55 Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Урганч халқаро аэропорти ёпилди. Режалаштирилган авиақатновларнинг бир қисми бошқа аэропортга кўчирилади. Батафсил — bugun.uz/239093 @bugunrasmiy
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Чегарадан ID-карта орқали ўтиш бўйича Қирғизистон билан келишувга эришилгани Фарғона учун имкониятлар эшигини очгани таъкидланди. Қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига ўтган йили 400 мингга яқин турист борди. Лекин, “Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақомга эга эмаслиги боис хорижий туристлар Шоҳимардон ва Ёрдонга Ўш орқали айланиб келишига тўғри келмоқда. Бу масала ҳал бўлса, тадбиркорлар ушбу 2 та қишлоққа 100 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр. Бу борада қўшни мамлакат билан тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди. Мутасаддиларга Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Водил шаҳарчасининг мастер режасини ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари кеча вилоятда янги корхоналарни бошқараётган тадбиркорлар, замонавий технологияларда ишлаётган ёшларимиз, чиройли уй-жой массивларига кўчиб ўтган одамларни кўриб, мамнун бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш ўз-ўзидан бўлмаётгани қайд этилди. Фарғона аҳолиси 4 миллиондан ошди. Бундай ўсиш билан вилоят аҳолиси 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу – Фарғона вилоятини ўзида йилига 100 та янги боғча, 40 та мактаб, 20 мингта хонадон ва 500 мингта қўшимча иш ўрни яратиш керак, дегани. Бу эса вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 19 та шаҳар-туман ҳокими олдига катта вазифалар қўйиб, улардан қаттиқ масъулият талаб этиши кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.