cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ОЗОДА_АЗИМОВА

"ОЗОДА_АЗИМОВА"ning telegram tarmog'idagi rasmiy kanali 🏛 Manzil: Qarshi shahri, Mustaqillik ko'chasi 22-uy

Mostrar más
Uzbekistán92 014El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
127
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ВЛАДИМИР ПУТИН ҚИРҒИЗИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЎРТАСИДАГИ ЗИДДИЯТЛИ ВАЗИЯТНИ ҲАЛ ҚИЛИШДА ВОСИТАЧИ БЎЛИБ ИШТИРОК ЭТИШГА ТАЙЁРЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛГАН ЭДИ. Кремел матбуот хизматининг хабар беришича яқинда Москвада Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган музокараларни инобатга олган ҳолда, Владимир Путин Қирғизистон–Тожикистон чегара ҳудудидаги вазиятни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш бўйича Бишкек ва Душанбе ўртасида эришилган келишувларни қўллаб қувватлашини билдирган. Владимир Путин вазиятни янада барқарорлаштиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини исботлади. Янада кўпроқ 🌐 T.me/LiveNews_Uz да!
Mostrar todo...
"Шу вақтгача барчанинг овозини баравар ўчириш ҳеч кимнинг қўлидан келмаган. Бундан кейин ҳам шундай бўлади". Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг Telegram каналида Отабек Сатторийга ўқилган суд ҳукми ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича: "Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга олти ярим йил берилди. Мен суд ҳукми ҳақида фикр билдира олмайман, бундай ваколатим йўқ. Ва Отабекнинг қанчалик айбдорлиги ҳақида ҳам маълумотга эга эмасман. Ҳозир айтмоқчи бўлганларим, умуман, матбуотимиз ҳаётига тааллуқли. Кейинги пайтда журналистлар билан боғлиқ муаммолар тез-тез кўзга ташланиб турибди. Матбуотчилар қандай қийинчиликларга дуч келаётганини ҳам биляпмиз. Аммо мен бир гапни ишонч билан айта оламан: ўзимизнинг журналистларни қўллаш, ҳимоя қилиш ўрнига оғзини очолмайдиган даражада қўрқитиб қўйсак, уларнинг ўрнини бошқалар – ташқаридан туриб фитна чиқарадиганлар эгаллаши аниқ! " Янада кўпроқ 🌐 T.me/LiveNews_Uz да
Mostrar todo...
ҚОЗОҚБОЙ ЙЎЛДОШЕВ:"ЎЗИНИНГ УЙИДА ЎЗИНИНГ ТИЛИДА ГАПИРИШНИ ИСТАМАЙДИГАН ОДАМЛАРНИ ДЕПУТАТ ҚИЛИБ САЙЛАГАН ҲАЛҚМИЗ" Педагогика фанлар доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев ўзбек тилига ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдирган "Миллий тикланиш" партиясига нисбатан ўз фикрини билдирди. "Ўзининг уйида ўзининг тилида гапиришни истамайдиган одамларни депутат қилиб қўйган халқмиз. Депутат дегани миллат вакили дегани. Миллат вакилики, ўзининг тилига қарши турган бўлса, бундай миллатнинг бор-йўқлиги ҳақида ўйлаб кўриш керак бўлади. Мен ана шундай одамларга овоз берганим учун, ана шундай одамлар билан бир ҳаводан нафас олаётганим учун, шулар билан ўзбек деган миллатнинг номини ташиётганим учун номус қиламан. Ана шундай одамлар билан чоғдош бўлганим учун ҳам, миллатдош бўлганим учун ҳам, ватандош бўлганим учун ҳам номус қиламан деб бемалол айта оламан. Чунки ўз уйингда, ўз юртингда, ўз миллатинг тилини олдинга суришни истамаяпсан экан, демак сен кимникидирсан. Ўзбекники эмассан" Янада кўпроқ 🌐 T.me/LiveNews_Uz да
Mostrar todo...
2021 йилда дам олиш кунлари кўпайди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қилди. Хабарда айтилишича, Президент Фармони (ПФ–6222-сон, 10.05.2021 й.) билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган Фармонга ўзгартиришлар киритилди. 🔰 Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди: ● 14 май – жума; ● 31 декабрь – жума. 🔰 Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди: ● 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига; ● 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига. 🗓 Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади. Янада кўпроқ 🌐 T.me/LiveNews_Uz да
Mostrar todo...
Huquqiy axborot

#Адлия_хабари 2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди Президент Фармони (ПФ–6222-сон, 10.05.2021 й.) билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган Фармонга ўзгартиришлар киритилди. 🔰 Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди: ● 14 май – жума; ● 31 декабрь – жума. 🔰 Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди: ● 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига; ● 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига. 🗓 Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/huquqiyaxborot

ҚИЛМИШ—ҚИДИРМИШ Бугун 10 - май куни Олий Суднинг жиноят ишлари бўйича Судлов ҳаятида "САРДОБА" сув омбори фожиаси бўйича 17 кишига суд ҳукми ўқилди. "UzGIP" МЧЖ истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган С.Рудневга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган С.Абдуназаровга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. “TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” УК раҳбари лавозимида ишлаган Б.Асадовга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. “TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Л.Тожиддиновга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун, 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди. “TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” УК директори лавозимида ишлаган К.Рўзиевга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди. Ва бошқаларга нисбатан ҳам Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жазолар тайинланди. Янада кўпроқ 🌐 T.me/LiveNews_Uz да!
Mostrar todo...

⚡️Отабек Сатторий иши бўйича суд музокара жараёнига ўтмоқда. Суд катта эҳтимол билан бугун якунланиши мумкин 👉 https://youtu.be/eNPics24Tls
Mostrar todo...
ОТАБЕК САТТОРИЙ СУДИ МУЗОКАРАГА ЎТМОҚДА. СУД БУГУН ЯКУНЛАНИШИ МУМКИН – EFFECT.UZ

Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг?

https://t.me/effectuzЭслатма:

EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун ж...

Сўз эркинлиги борми? Бу саволни менга кўпинча таъна билан беришади. “Духларинг йўқ. Нимага аварияни ёзмадиларинг, нимага Кушербоевни ёнини олмаяпсан, нимага фалончи шаҳарни эгаллаб оляпти, нимага пул йўқ, штраф ошиб кетяпти, ҳамма жой монополия, коррупция?! Нега буни ёзмайсанлар? Чунки духларинг йўқ. Ёзиб кўр-чи, “клапан”ингни бўғиб қўйишади, йўқ бўлиб қоласан шаҳардан”. Баъзан бу саволларга нима деб жавоб беришни билмаймиз. Чунки таъналарнинг орасида ҳақиқатлари ҳам бор. Аммо... Сўз ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш, ундан тўла-тўкис фойдаланиш нафақат журналистнинг, балки оддий одамларнинг ҳам ҳаққи. Куни кеча Сардобада бўлдик. Одамлар нолияпти. Ким ўз уйининг девори йўқлигидан, ким экин-текинини сув уриб кетгани, даромадсиз қолгани, бу йил эса экинларга бериладиган сув тўхтатиб қўйилгани, яна хонавайрон бўлганини айтмоқда. Камерани ёққанингизда эса Президентимизга раҳматдан нарига ўтолмаяпти. “Мен нима деб айтаман, сизлар журналистсизлар-ку”, дейди кўплар. Ёки айтайлик, ўша таъна қилаётган атрофимиздаги одамларга микрофон тутсак, “ёзувчимисан, ол микрофонингни, санга бир гап гапириб бўлмай қолибди”, деган гапни эшитамиз. Сўз ва матбуот эркинлиги ўлик ё тирик – бунга баҳо бериш қийин. Факт шуки, дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам матбуотга нисбатан тўсиқ, муросасизлик, сўз эркинлигини бўғиш, тазйиқ ўтказиш бор. Фақат ҳар бир мамлакатда турли даражаларда. Қайсисида кучли, яна бошқасида ўртача. Шунингдек, матбуот билан муаммолар ҳамиша давлат идораси билан учрайвермайди. Чунки кўп мамлакатларда матбуот мансабдорнинг “кресло”сини қимирлатиб қўйишга қодир. Бизда-чи? Ўзбекистонга келсак, биз кўп дуч келадиган гап бор: “5 йил олдин шундай гаплашиб ўтирармидик, шундай савол берармидингиз”, дейишади журналистларга. Ҳа, рост. Каримов режими матбуотга нисбатан муросасиз эди. Шу боис кўп журналистлар Ўзбекистонни тарк этди ва ўша вақтга уларга душмандек қарадик. Афсуски, айрим жабҳаларда бу кайфият ҳамон давом этмоқда. Ҳозирги давр эса анча фарқли, бироқ йўлимиздан қайтмаймиз, дейиш орқага ҳам, олдинга ҳам юрмаймиз дегани бўлмаслиги керак. Ҳозир ҳам муаммоларни ёритаётган журналистларга душмандек қараш кайфияти мавжуд. Бунга асосан ҳудудларда дуч келамиз. Биргина “патриот” маҳалла раислари танқидни ривожланиш учун муҳим омил эмас, балки хорижнинг “заказ”и ва душманлик деб қабул қилади. Агар ўша тумандан журналист ё блогер чиқиб қолса борми, сазойи қилинади. Оддий одамларнинг кўпи эса муаммоларини журналистга айтгани билан овоз чиқариб камера қаршисида гапиролмайди. Ўзидан қўрқади. Болаларини ўйлайди. Журналистнинг боласи йўқми? Унинг ҳаёти муҳофазаланганми? Кечирасиз, журналист сиздан ҳам камбағалдир, сиздан ҳам оғир вазиятдадир. Аммо виждони уйғоқ, сизнинг муаммоингизни ўзиникидан устун кўради. Туриб беришга ҳам тайёр. Лекин сиз ўзингизга туриб бера оласизми? Халқ муаммоларни кўтариб чиқаётган, танқид қилаётган ва бунинг ортидан тазйиқ, таҳдид, зўравонлик каби ҳолатларга дуч келаётган журналистларга ўзи соҳиб (эга) чиқиши керак. Уларни асраши керак. Афсус, бугун қаҳрамонлик қилаётганлар, эртага “тилидан кетди, ўзи бўлар-бўлмасга бурнини тиқиб юрадиган бола эди”, дейди. Сўз эркинлиги - неъмат эмас. У ҳар бир жамиятда бўлиши керак бўлган фундаментал асос. Уни фақат 3 май куни ёдга олиш ва байрам қилиш сўз эркинлиги билан боғлиқ асл вазиятни ўзида ифода этмайди. #jaydarigaplar #shayxov
Mostrar todo...
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари сайланди 2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқдилар. Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар. Ушбу лавозимга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди қўйилди. З. Ибрагимованинг номзоди кўпчиликнинг овози билан Спикер ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди. Мажлис давом этмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз: Facebook | Telegram | YouTube
Mostrar todo...
✍🏻Қашқадарё вилояти прокурори Эркабай Таджиев ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида жойлашган Қарши шаҳридаги Ғафур Ғулом маҳалласида вилоят прокуратураси томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эрта тонгдан, вилоят прокурори маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини назоратдан ўтказиб, маҳалла аҳли учун янада қулай дам олиш шароитларини яратиш ва теварак атрофини ободонлаштириш борасида мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берди. Бугунги кунда ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда ҳамда бу каби ишлар ҳар бир маҳаллада намунали тарзда ташкиллаштирилиши лозим. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Мазкур йўналишлардаги тадбирлар Қарши шаҳри бўйлаб давом эттирилмоқда.
Mostrar todo...
ҲАШАРДА КЎНГИЛЛИ ЁШЛАР ҲАМ ФАОЛЛИК КЎРСАТИШДИ Қарши шаҳрида ободонлаштириш ва ҳашар ишларини олиб бориш мақсадида 62 та маҳаллада кенг кўламдаги ишлар бориши ҳақида маълумот берган эдик. 9 Май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган мазкур ҳашар ишларида Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи волоят кенгаши масъуллигида бир гуруҳ ёшлар ҳамда ташкилот, муассасаларнинг ёшлар бўйича етакчилари кўнгилли равишда «Кунчиқар» МФЙ ҳудудида ҳашар ишларини олиб боришди. Ҳашар давомида улар дарахтларни оқлашди, ерларга ишлов бериб, атрофни бегона ўтлардан тозалашди. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг! 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/ekopartiyaqashqadaryo
Mostrar todo...