cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

📰«Adolat ko'zgusi » huquqiy -maʼrifiy gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! ❗Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 412
Suscriptores
-424 horas
-297 días
-53630 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРТИРСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️Савол: Эрим ишлаётган жойидан 5 млн сўмдан ортиқ ойлик олади лекин, бошқа жойдан қандайдир хужжат қилиб алиментни кам тўлайди. Мен уни ҳақиқий ишлаш жойидан алиментни кам миқдорда тўлаётганлигини қандай текширтирсам бўлади ? ⚡️Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра, давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин. ✅ Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак ❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5313Loading...
02
⁉️СОДИР ЭТГАН ЖИНОЯТИ УЧУН ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ КОЛОНИЯСИДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХС ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРСА НИМА БЎЛАДИ⁉️ 💥Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс томонидан жазони ижро этиш муассасаси ходимини, шунингдек, маҳбусни унинг ахлоқан тузалишига тўсқинлик қилиш ёхуд жамоат вазифасини бажарганлиги учун ўч олиш мақсадида қасддан ўлдириш ЖК 97-моддасининг тегишли қисмидан ташқари, Жиноят кодексининг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи 220-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши лозим. 📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг  26-банди. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
4891Loading...
03
#Билиб_қўйган_яхши 💠Меҳнат мигрантларига уйлар ажратиш тартиби ➡️Уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади. Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 🟢ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатлар ва сўровнома-ариза тақдим этилади; 🟢комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади; 🟢комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида аниқлайди; 🟢аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади; 🟢ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
4302Loading...
04
Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига Батафсил: https://uza.uz/posts/607365 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
5011Loading...
05
1 июлдан маҳаллий поезд қатновлари учун чипта нархлари қимматлайди 👉 https://xabar.uz/8yk3 ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5513Loading...
06
​​Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди: — Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир... ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5074Loading...
07
"МЕН БИЛАМАН ЖАМИЯТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯХШИЛАШНИ..." ШАРОФ БОШБЕКОВ ЖУРНАЛИСТ ГУЛМИРА МУСАЖОНОВАНИНГ “МЕН БИЛГАН ҲАҚИҚАТЛАР” КЎРСАТУВИДА. ШАРОФ БОШБЕКОВ: "МЕН БИЛАМАН ЖАМИЯТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯХШИЛАШНИ..." Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
5192Loading...
08
⚡️Ногиронлиги бўлган боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар ✅12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида 4 календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ✅Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
5806Loading...
09
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига Бугун мамлакатимизда катта шоду хуррамлик билан бошланаётган Озарбойжон маданияти кунлари қардош озар заминида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларининг узвий давомидир. Ишончим комил, бизнинг санъатсевар халқимиз орзиқиб кутган ушбу маданият кунлари қардошларимизнинг қадимий ва бой маданияти, санъати, адабиёти, миллий анъана ва қадриятлари билан янада яқинроқ танишиш учун қулай имкониятлар берадиган гўзал бир анжуман бўлади. Сиз азиз, Озарбойжон маданияти кунларининг барча иштирокчиларини яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юксак ижодий парвозлар тилайман. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4381Loading...
10
#Президент_қарори ⚡️Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-216-сон, 11.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. ✔️Шунингдек: 🔹Меҳнат кодексига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади. 🔹Президент Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6964387 Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
4921Loading...
11
Кун Маслаҳати: То тирик экансан, яхшилик ва тўғрилик йўлини тут. Донолар бисотидан Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
5383Loading...
12
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️Боланинг ғайриқонуний кўчирилишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатлари ➡️Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. ➡️Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Ушбу масала бўйича ота ва она ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар ўртасидаги ҳар қандай келишмовчилик суд томонидан ҳал қилинади. ➡️Ота-она ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар боланинг йўқолганлиги ҳақида тегишли органларга дарҳол хабар беришлари шарт. 🖥Батафсил: www.gendermadad.uz Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
4801Loading...
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори — Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Курбан хайита" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
5762Loading...
14
❗️ ҚУЙИДАГИ ЖОЙЛАРДА ҲАШАРЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ: 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 349-сон қарорига кўра, ❌ автомобиль йўлларида; ❌ ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда; ❌ сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда; ❌ қурилиш майдонларида; ❌ бино ва иншоотлар томларида; ❌ хавфли ишлаб чиқариш объектларида; ❌ инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ўтказилиши тақиқланади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5132Loading...
15
Баъзилар ҳасад, мансабпарастлик, худбинлик орқасидан бахтини бой берар экан. Оқибатда, қўлидагилардан айрилади, одамларнинг қалбидан ҳам чиқиб кетади. Кузатишимча, бундайлар ёғоч уйга ўт кетса қаққайиб қоладиган ғиштли мўридай ёлғиз ўтади. Гар бир кишидан дилда шикоят бўлгай, Дил оғриғи андин бениҳоят бўлгай. Ҳеч интиқом олишни ўйлама, чунки Ёмонга ёмонлиги кифоят бўлгай. Абдулхолиқ Ғиждувоний 📱Каналга уланиш https://t.me/adolatkozgusi
5072Loading...
16
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш учун ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври иш стажига қўшиладими? ⏳Ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ногиронлиги бўлган болага қараган даври қўшиб ҳисобланади. ☝️Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр, иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирдагина қўшиб ҳисобланади. ✅Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
4932Loading...
17
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириши лозим ➡️ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилганда, транспорт воситаси ҳужжатларини текшириш жараёнида аниқланган барча қоида бузилишлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади. 📁Қоидалар бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўради. 📱Каналга уланиш https://t.me/adolatkozgusi
4871Loading...
18
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️Болалар учун махсус ҳуқуқий портал – bolahuquqlari.uz ➡️Ҳуқуқни болаликдан ўрганинг! 🟢Портал ҳақида батафсил маълумот ушбу видеороликда👆👆 Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
4821Loading...
19
❓❓Қасддан одам ўлдирмоқчи бўлган одам ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра одамни ўлдиролмай қолса унга қандай жазо тайинланади❓❓ 💥💥💥Суд тамом бўлмаган жиноятлар (жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик) учун жазо тайинлашда: ☑️ЖК 54-моддасида кўрсатилган умумий қоидаларни; ☑️жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини; ☑️жиноятнинг амалга оширилганлик даражасини; ☑️ жиноятнинг охирига етказилмаганлик сабабларини эътиборга олган ҳолда жазо тайинлаши шарт. ⚡️⚡️⚡️Суд тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлаганда, жазонинг муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисми айнан бир моддаси ёки модда қисмида тамом бўлган жиноят учун назарда тутилган жазо турларининг энг кўп (максимал) муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак. ЖК 58 модда. 📢Масалан: А. исмли шахс Б. исмли шахсни пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлганида бошқалар томонидан тўхтатиб қолинганда, қилмиш қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш деб бахоланади. 97 модданинг 1 қисми санкциясида назарда тутилган жазонинг энг кўп муддати 15 йил озодликдан маҳрум қилиш қилиш хисобланади. Юқоридаги нормадан келиб чиқиб А.нинг қилмиши учун кўпи билан 11.25 йил (15 йилнинг 3/4 қисми, 135 ой) озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
4821Loading...
20
💥МАЙДА БЕЗОРИЛИК💥 ⚡️⚡️Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, фуқароларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бошқача тарзда бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланади. 🔗Бунда Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноий оқибатлар мавжуд бўлмаслиги керак. 🖇Гуруҳ томонидан содир этилган майда безориликда Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми аломатлари бўлмаса, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг «б» банди билан квалификация қилиш мумкин эмас. ☑️Хавфли рецидивист томонидан содир этилган майда безорилик ҳам ўз-ўзидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. 📢2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 2-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
4761Loading...
21
#Кайфият #Адабиёт 🟢 САИД Аҳмаднинг "Келинлар қўзғолони" комедиясидан машҳур иборалар: ➖ Келинлару, ҳой келинлар. ➖ Ойим типратиконни тескарисига силаб ухлатадиганлардан. ➖ Бу уй ҳам бир ҳукумат. Ҳа, бир мамлакат. Ўз пошшоси, ўз қонуни бор. ➖ Ҳукумат машинасининг жони қаттиқ, балоям урмайди. ➖ Палковник, пул оляпсанми ёки қўлтиғингни қашлаяпсанми? ➖ Ҳой Сотти, кирим-чиқим дафтарларингни олиб чиқ! ➖ Мен пулни ҳидидан биламан. Билиб қўй, пулни ютворсанг ҳам топаман. ➖ Хўрозқанд чет элники деса, ётволиб ялайман, дейди. ➖ Бу уйда ман режиссёр. 📝 Яна қайси иборалар ёдингизда қолган? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
5302Loading...
22
#uzbekistan2030uz ▶️ Batafsil
4881Loading...
23
#uzbekistan2030uz ▶️ Batafsil
5131Loading...
24
#uzbekistan2030uz ▶️ Batafsil
5211Loading...
25
#uzbekistan2030uz ▶️ Batafsil
5171Loading...
26
#Ёшларга 🇺🇿 Ичингдаги жадидни уйғот ✍️ Иқбол Мирзо 🎼 Шухрат Воҳидов 🎤 Ижрочи: Булбулча болалар хор ансамбли Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
4832Loading...
27
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этишни ёки иш ҳақи миқдорини камайтиришни тақиқлаш ➡️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади. ➡️Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, рад этиш сабабларининг ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ёзма асосини ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра 3 кун ичида тақдим этиши шарт. Каналга уланиш👇👇👇 📱https://t.me/adolatkozgusi
5392Loading...
28
⚡️⚡️⚡️Судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади. ☑️Бундай ҳолларда судланганлиги тугалланган шахс, унинг вориси, қонуний вакили ёки адвокати илтимосига кўра маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги фактини тасдиқловчи маълумотнома берилади. ☑️Бунинг учун манфаатдор шахс томонидан судга тақдим этилган ички ишлар органлари ахборот маркази маълумотномаси ва жазо ўталганлиги (ижро этилганлиги) фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади. ☑️Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ва қонунда белгиланган тартибда олиб ташланиши жиноятлар мажмуи, такроранлигини ва рецидив жиноятни истисно этувчи ҳолат ҳисобланади. 📢2015 йил 18 сентябрдаги “Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 4-банди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
5033Loading...
29
#эътироф 🔰 “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. ✅ Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди. Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади. ✅ Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади: •  педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш; •  педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш; педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш. ➡️ Манба: ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024-й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
5594Loading...
30
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН 📃 Қонунчиликка кўра, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради: ✅ 1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши; ✅ 2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши; ✅ 3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши; ✅ 4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши; ✅ 5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши; ✅ 6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши. ✏️ Маъмурий жазо енгиллаштирилди дегани шахс бу жазодан озод бўлди дегани эмас. Шунчаки 1000 сўм жарима тўлаши керак бўлган жойда 800 сўм жарима тўлаши ёки 15 сутка маъмурий қамоқ ўрнига 10 сутка маъмурий қамоқ қўлланиши мумкинлиги ҳақида гап кетяпти.. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
4941Loading...
31
#Билармидингиз? ❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ВИДЕОГА ОЛИБ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР 👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, ➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача; ➖ мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси). ⚠️ Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Юқоридаги суммалар чикора. Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган. ☝️Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди. ✅ Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. П.С. агар ўқитувчи ҳақиқатда ноҳақ бўлиб, уни видеога олинган бўлса, бу видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши керак. Шунда видео далил сифатида тан олиниши ва ўқитувчига муайян жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин. ❗️Бироқ ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш юқоридаги жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
5113Loading...
32
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Кун тартиби: Энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида. Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар ва саноат, кадастр, қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги, транспорт, автомобил йўллари, экология ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
5632Loading...
33
❗️Аҳоли пунктларида автомобиль магнитофонидан баланд овозда фойдаланиш мумкин эмас Манба: Йўл ҳаракати қоидалари ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5181Loading...
34
Ўзбекистонликларни автомобиллар ёрдамида ўлдириш тўхтамаяпти 2024 йил 4 июнь куни соат 16:30ларда Самарқанд вилояти, Нуробод туманидаги “Самарқанд-Ғўзор” А-378 автомобил йўлининг 35-километрида 1999 йилда туғилган П.Ё. “Камаз” русумли юк автомашинасида пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган Ж.Ф. ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларини уриб юборган(босиб кетган). Натижада 2 нафар ёш болалар воқеа жойида вафот этишган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланган. Ўтган ҳафта Кўкдала туманида мактаб яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини ҳам юк машинаси босиб кетиб, ўлдирганди. ☝️Афсуски ўзбекистонликларни машиналар ёрдамида ўлдириш тўхтамаяпти. Хатто пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳам хавфсиз бўлмай қолди. Бу ҳолатда оддий пиёдалар нима қилиши керак? Фарзандлари пиёдалар йўлакларидан ўтиб юрмайдиган даражали "катта"ларимиз нима дейди? ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5252Loading...
35
❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. ✅ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади. ✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади. ✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади. ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
5414Loading...
36
#kazus Иш берувчи тарафлар келишувида кўрсатилган муддатдан кейин буйруқ чиқарди... Иш берувчи ҳам, ходим ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувга имзо қўйган. Келишув иш берувчи томонининг таклифи билан тузилган. Унда шартнома тарафларнинг келишувига кўра (МК 157-моддасига биноан) 2024 йил 24 апрель кунидан бекор қилиниши керак эди. Бироқ, 24 апрель куни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқмади. Ўша куни ходим ишда эди, унга ҳеч қандай буйруқ нусхаси берилмади. Натижада, ходим эртаси куни ишга келди ва ўз ишини давом эттирди. Шуни куни ҳам буйруқ чиқмади. Ходим индинги куни - 26 апрель куни ҳам ишга келди ва ўз вазифаларини одатдагидек бажараверди. Мижозларни қабул қилди, уларга хизмат кўрсатди, кунлик ҳисобот топширши ва ҳоказо. Шундан сўнг орадан 3 кун ўтиб, яъни 29 апрель - душанба куни 2024 йил 24 апрель – орқа санадан меҳнат шартномасини тарафлар келишувига кўра бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқди. Ҳамда ходимга буйруқ нусхаси берилиб, унга 24 апрель кунидан ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Ходим бундан норози, у меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган деб ҳисобламоқда. Ҳўш. Бу вазиятда ким ҳақ, ходимми, ёки иш берувчи? Биз ходимни ҳақ деб ҳисоблаймиз. Чунки, тарафларнинг ёзма келишуви меҳнат шартномасини МК 157-моддаси билан бекор қилиш борасида тугал ҳужжат эмас. МК 170-моддасига асосан иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғи биз айтган ўша тугал ва якуний ҳужжат ҳисобланади. Ҳозирги кейсда эса келишувда кўрсатилган 24 апрель куни ҳам, эртаси куни ҳам буйруқ чиқмаган. Ходим айнан шуни эътиборга олиб, эртаси куни ҳам, индинги куни ҳам ўз ишини давом эттирган. Яъни, меҳнат муносабатлари тўхтамаган. Бу келишувнинг 24 апрель кундан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан бекор бўлганлигини англатади. Мазкур ишда масаланинг энг нозик нуқтаси айнан мана шу. Агар, 24 апрель кунидан кейин ўртадаги меҳнат муносабатлари давом этмаганда, яъни ходим 25 апрель кунидан 29 апрель кунига қадар ишга чиқмаган ва меҳнат фаолиятига киришмаганда эди, ана шунда иш берувчи ҳақ бўлган бўларди. Бундай вазиятда 24 апрелдан кейинги кундан бошлаб меҳнат муносабатлари тўхтаганлигини эътиборга олиб, кейинги саналарда ҳам буйруқ чиқарилиши нотўғри бўлмас эди. Лекин бу кейсимизда бунинг тескариси бўлганда. 👉@yuristkadr
110Loading...
37
#Биласизми 🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади: 🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар; 🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар; 🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод; 🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига; 🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/adolatkozgusi
120Loading...
38
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш учун ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври иш стажига қўшиладими? ⏳Ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ногиронлиги бўлган болага қараган даври қўшиб ҳисобланади. ☝️Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр, иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирдагина қўшиб ҳисобланади. ✅Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин. Каналга уланиш https://t.me/adolatkozgusi
100Loading...
39
#Билиб_қўйган_яхши ⚡️Якка тартибдаги тадбиркор иш стажига эга бўлиши мумкинми? ✅Мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳар ойда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланса, ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади. 🟢Якка тартибдаги тадбиркор ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил ихтиёрий равишда тўлаш ҳуқуқига эга. Каналга уланиш https://t.me/adolatkozgusi
110Loading...
40
#Билиб_қўйган_яхши Каналга уланиш👇👇👇 📱https://t.me/adolatkozgusi
110Loading...
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРТИРСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️Савол: Эрим ишлаётган жойидан 5 млн сўмдан ортиқ ойлик олади лекин, бошқа жойдан қандайдир хужжат қилиб алиментни кам тўлайди. Мен уни ҳақиқий ишлаш жойидан алиментни кам миқдорда тўлаётганлигини қандай текширтирсам бўлади ? ⚡️Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра, давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин. ✅ Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак ❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
⁉️СОДИР ЭТГАН ЖИНОЯТИ УЧУН ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ КОЛОНИЯСИДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХС ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРСА НИМА БЎЛАДИ⁉️ 💥Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс томонидан жазони ижро этиш муассасаси ходимини, шунингдек, маҳбусни унинг ахлоқан тузалишига тўсқинлик қилиш ёхуд жамоат вазифасини бажарганлиги учун ўч олиш мақсадида қасддан ўлдириш ЖК 97-моддасининг тегишли қисмидан ташқари, Жиноят кодексининг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи 220-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши лозим. 📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг  26-банди. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Билиб_қўйган_яхши 💠Меҳнат мигрантларига уйлар ажратиш тартиби ➡️Уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади. Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 🟢ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатлар ва сўровнома-ариза тақдим этилади; 🟢комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади; 🟢комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида аниқлайди; 🟢аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади; 🟢ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига Батафсил: https://uza.uz/posts/607365 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
1 июлдан маҳаллий поезд қатновлари учун чипта нархлари қимматлайди 👉 https://xabar.uz/8yk3 ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
​​Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди: — Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир... ↘️ Каналга уланиш 👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal

📰«Adolat ko'zgusi » huquqiy -maʼrifiy gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz! ❗Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi. Murojaat uchun: @username_0820

02:20
Video unavailableShow in Telegram
"МЕН БИЛАМАН ЖАМИЯТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯХШИЛАШНИ..." ШАРОФ БОШБЕКОВ ЖУРНАЛИСТ ГУЛМИРА МУСАЖОНОВАНИНГ “МЕН БИЛГАН ҲАҚИҚАТЛАР” КЎРСАТУВИДА. ШАРОФ БОШБЕКОВ: "МЕН БИЛАМАН ЖАМИЯТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЯХШИЛАШНИ..." Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
IMG_0220.MOV50.95 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ногиронлиги бўлган боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар ✅12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида 4 календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. ✅Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин. Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига
Бугун мамлакатимизда катта шоду хуррамлик билан бошланаётган Озарбойжон маданияти кунлари қардош озар заминида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларининг узвий давомидир. Ишончим комил, бизнинг санъатсевар халқимиз орзиқиб кутган ушбу маданият кунлари қардошларимизнинг қадимий ва бой маданияти, санъати, адабиёти, миллий анъана ва қадриятлари билан янада яқинроқ танишиш учун қулай имкониятлар берадиган гўзал бир анжуман бўлади. Сиз азиз, Озарбойжон маданияти кунларининг барча иштирокчиларини яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юксак ижодий парвозлар тилайман.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Президент_қарори
⚡️Қурбон ҳайити байрами 16 июнь куни нишонланади
“Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-216-сон, 11.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. ✔️Шунингдек: 🔹Меҳнат кодексига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади. 🔹Президент Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6964387 Каналга уланиш👇 https://t.me/adolatkozgusi
Mostrar todo...