cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🏛🏛 BIOLOGIYA_BILIM

Ushbu kanalda Siz BIOLOGIYA fanidan yangi testlar, taqdimotlar, videoroliklar, masalalar echimi, umuman biologiya fanidan eng muhim ma'lumotlar bilan tanishib borasiz. Murojaаt uchun. Dots. Kh.Sherzod. 🇸🇱O'zbekiston Milliy Universiteti @SherzodXalillayev

Mostrar más
El país no está especificadoEl idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
282
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Xushnudbek.uz
Супер-контракт нархлари (сиртқи, кечки ва масофавий) #abituriyent Юқоридаги суратлар орқали 2022 йил учун йўналишлар кесимида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин. ‼️Бу ерда 10 фоизлик чегирма қўшиб ҳисобланган. Яъни тўланиши керак бўлган охирги сумма мана шу. PDF вариант бу ерда (қидирув имконияти бор). https://drive.google.com/file/d/1HpjNlw7tLnl0tAcah0wUT2VPw_itFJUE/view 📲 КУНДУЗГИ таълим нархлари бу ерда: https://t.me/xushnudbek/15926 👉 @xushnudbek 👈
Mostrar todo...
Repost from Xushnudbek.uz
4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми? ✅ ЖАВОБ: Ҳа, бор. Ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғландим. Олинган маълумотларга кўра, ушбу 10% лик чегирма ўтиш балига 4 баллгача етмаган абитуриентларнинг супер-контракти учун ҳам қўлланади. Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Математика йўналишида стипендиясиз базавий контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг 220 сўм супер-контракт тўлаши керак эди (2 x 6.412.610). Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади. Эслатиб ўтаман, супер-контрактнинг шкаласи қуйидагича бўлади: ➖ ўтиш балига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари; ➖ 1,1 баллдан 2 баллгача — 2,0 баробари; ➖ 2,1 баллдан 3 баллгача — 2,5 баробари; ➖ 3,1 баллдан 4 баллгача — 3,0 баробари;4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига (56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади. Йўналишлар кесимидаги нархларни мана бу ердан кўриб олиш мумкин. ➖ 56,7 баллдан кам тўплаганлар мана бу жадвалдаги супер-контракт нархининг бараварини тўлайди. Масалан, математика йўналишида 46 млн сўм бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 92 млн сўм тўлаши керак. 👉 @xushnudbek 👈
Mostrar todo...
Xushnudbek.uz

⚡️ Супер-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди Барча давлат ОТМларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга арзонлаштирилди. Иловадаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин. 👉 @xushnudbek 👈

#ТЎЛИҚ_ЖАДВАЛ ⚡❗️Расман: Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун супер контрактлар нархлари пасайтирилди Кўп йўналишларда: 46 170 800 сўм Коеффициент 10% чегирмани ҳисобга олган ҳолда стипендиясиз шартнома нархига кўпайтирилади. ❗️П/С: Тез мол-қўйларни сотиб, пулни қучоқлаб ОТМга югурамиз. Кейин эса 4 йилдан кейин дипломни олиб иш излаб сарсон бўлиб юрамиз! 👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
СУПЕР_КОНТРАКТНИНГ_МИНИМАЛ_МИҚДОРИ+.pdf6.29 KB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️ОТМларга ўқишга кирган талабалардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати: 1) Ректор номига ариза; 2) Паспортнинг 5 та нусхаси; 3) Аттестат ёки диплом; 4) ИЕЛТС сертификати (мавжуд бўлса); 5) 3,5×4,5 ўлчамдаги 12 дона фотосурат; 6) Қоғозлар учун папка; 7) Қоғоз конверт; 8) Абитуриент рухсатномаси; 9) Жавоблар варақаси; 10) СТИР (ИНН). 👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман? ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак. Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда. Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос. ❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Энди минимум миқдорлар ҳақида. ❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор; ‼️2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас. Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак. Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак. 1️⃣ 1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар Бунда қуйидаги шкала амал қилади: ➖ 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари; 1,1 баллдан 2 баллгача2,0 баробари; 2,1 баллдан 3 баллгача 2,5 баробари; 3,1 баллдан 4 баллгача3,0 баробари. Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610). 2️⃣ 2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди. Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган: 👉https://t.me/xushnudbek/11522 Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм. 👆Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930). ❕БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ. 3️⃣ 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 182 млн 598 минг сўм тўлаши керак (2 х 91.299.300). ‼️Айримлар сўрамоқда. Масалан, абитуриент 54 балл олди. Кириш бали эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер контракни камроқ тўлайдими? Йўқ ва асло йўқ! 56,7 баллдан кам тўпландими, тамом, бунақада икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш балига қанча етмагани аҳамиятсиз. Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин. ℹ️ Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. 👉 @xushnudbek 👈
Mostrar todo...

Repost from Edu.uz
Photo unavailableShow in Telegram
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдори 💾 ПДФ шаклида юклаш 👉@eduuz
Mostrar todo...
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Бу йил ўқишга кира олмаган қизлар...😁 👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
2.25 MB
Repost from Edu.uz
⚡️Барча давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талаблари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди! Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз таълим тизимига берган алоҳида эътибори, жумладан талабаларга олий таълим олишлари учун кўрсатган ғамхўрлиги, халқчил сиёсати натижасида 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди. Талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади. Талабаларни таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий) бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича бир йиллик ўқитиш қийматлари миқдорлари қуйидагича: 👉Yuklab olish ➡️@eduuz
Mostrar todo...
04:54
Video unavailableShow in Telegram
7.65 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 23-25-август кунлари ўтказилади Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади ва 23 август куни бошланиб, 25 август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари: 1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар; 2️⃣-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади. 👉 @Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.