Sof_aqida.uz I Расмий канал
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Mostrar más806
Suscriptores
-124 horas
Sin datos7 días
-1230 días
Archivo de publicaciones
Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!
#Уламоларнинг_мақтовлари:
Расули акрам алайҳиссалом ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:
وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَو كَانَ الدَّيْنُ مُعَلَّقًا بِالثُّرَيَّا لَتَنَاوَلَهُ رَجُلٌ مِنْ فَارِسٍ
رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه
яъни: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар дин Сурайё юлдузига осилган бўлганда ҳам, форслардан бир киши уни олади” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ушбу ҳадиси шариф борасида машҳур муҳаддис олим Аллома Суютий айтадилар: Бу ҳадисда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга ишора қилинган, чунки форсийлардан бирортаси Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг даражасига етмаган”, – деганлар (“Табйизус саҳифа” китоби).
Муҳаддислар султони, 100 мингдан ортиқ ҳадисларни ёд билган Яҳё ибн Маъин (158 ҳ.й.да туғилганлар) раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис борасида ишончли бўлиб, ёдлаган ҳадисинигина ривоят қилади, ёдламаганини айтмайди”.
Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар. Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан, фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маъиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган экан, баъзи кишилар ушбу буюк Имомга таъна қилишдан уялсалар, яхши бўлар эди.
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.
Машҳур муҳаддис Имом Заҳабий шундай дейдилар: “Бу имомга фиқҳ ва унинг энг нозик жиҳатлари ҳам таслимдир, бунга шак-шубҳа йўқ!” “Фиқҳ борасида унга тўхталинган, одамлар бу борада унга боқимандадир”.
Ҳадис ровийларидан, Имом Моликнинг шогирди Яҳё Қаттон (120 ҳ.й.да туғилган) шундай дейдилар: “Абу Ҳанифа гапига кўра яхши саналган нарсани, албатта оламиз”.
Ҳатто мазҳабсизлар эътироф этган Ибн Таймия ҳам ўзини “Минҳожус суннаҳ” китобида Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида қуйидаги мақтов сўзни айтган:
أَنَّ أَبَا حَنِيفَةَ وَأَصْحَابِهِ مِمَّنْ لَهُ فِي الأُمَّةِ لِسَانُ صِدْقٍ مِنْ عُلَمَائِهَا
яъни: “Абу Ҳанифа ва у зотнинг шогирдлари уммат ичида чинакам мақтовга эга бўлган уламолардандир”.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!
#Ибодатлари:
У зотнинг узоқ йиллар кечалари ибодат қилишлари, таҳажжудлари ва хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқишлари жуда кўпчиликдан бизга етиб келган. Абу Осим ан-Набил айтадилар:
كَانَ أَبُو حَنِيَفَةَ يُسَمَّى الْوَتَدَ؛ لِكَثْرَةِ صَلاَتِهِ
яъни: “У зот кўп намоз ўқиганларидан “қозиқ”, – деб аташарди”.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Қуръони каримни тўлиқ ва мукаммал ёд олган эдилар. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ ҳар кеча намозда Қуръони каримни хатм қилганликлари ривоят қилинган.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир нечта шогирдларини ўзлари ҳомийлик қилиб тарбия қилганлар. Жумладан, катта шогирдларидан бири Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ камбағал оиладан бўлиб, дарс ҳалқаларига ҳар доим қатнаша олмас эди. Бир куни Имом Абу Ҳанифа у кишини чақириб, бир халтачада пул бердилар. Ичида 100 дирҳам (42,5 г тиллага тўғри келади) бор эди. Абу Юсуфга: “Дарс ҳалқасини лозим тутинг. Пул тугаса менга билдиринг”, – дедилар. Шундан кейин Абу Юсуф дарсдан қолмадилар. Абу Юсуф у зотга пул тугаганини билдирмасдилар. Лекин пуллари тугар- тугамас Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Абу Юсуфга маблағ берардилар. Имомнинг ўткир фаросати ва саховати сабабли Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ етук олим, мужтаҳид бўлиб етишди. Халифа Ҳорун ар-Рашид даврида қозиул қузот (энг катта қози) лавозимида ишлаб, ҳанафий мазҳабининг кенг ёйилишига сабаб бўлдилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!
#Китоблари:
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ даврларида китоб ёзиш кенг тарқалган эмас эди. Шу сабабли у зот кўп китоб ёзиб қолдирмаганлар. Балки одамларга ижтиҳод, фатво ва дарс бериш билан манфаат етказганлар. Таржимаи ҳол китобларда у кишига тегишли китоблар: “Фиқҳул акбар”, “Ал-Олим вал мутааллим”, “Ал-Васийя” ва “Рисолатун ила Усмон Баттий” саналади. У зотнинг шогирдлари дарслар давомидаги маълумотларни тўплаб китоб шаклига келтиришган. Дарсларда У зот томонидан айтилган ҳадиси шарифларни тўплаб, бир нечта ҳадислар жамланмаси “Муснади Абу Ҳанифа” номли китоблар тузилган.
У зот фиқҳ илмини оғзаки нақл қилишдан ёзма шаклга ўтказишда катта таъсир кўрсатган фақиҳларнинг биринчиларидир.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Абу Ҳанифа – буюк мужтаҳид имом!
#Устоз_ва_шогирдлари:
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ жуда кўп олимларнинг илмидан фойдаланганлар. Ҳатто уларнинг сони 4000 мингга яқин бўлгани айтилади. Абу Жаъфар у зотдан: “Эй, Абу Ҳанифа, илмни кимлардан ўргандингиз”, – деб сўраганида: “Ҳаммоддан, у – Иброҳимдан, у эса – Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумнинг шогирдларидан”, – деб жавоб берганлар. Демак Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари бир қанча буюк саҳобаларнинг илм булоқларидан сув ичган.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Кўфага буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳуни муаллим қилиб юбордилар. Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу Куфага келганларида, у ерда фақиҳларнинг кўплигидан хурсанд бўлиб: “Аллоҳ Абдуллоҳни раҳмат қилсин, бу диёрни илмга тўлдирибди”, – деган эканлар. Ўз навбатида Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу ҳам халифалик даврларида пойтахтни Куфага кўчирдилар. Кейинчалик бир ярим минг саҳобаларни бу шаҳарга жалб қилдилар. Мана шу шаҳарда туғилиб ўсган Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари силсиласи ҳам юқорида зикр қилинган саҳобаларга, хусусан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга боғланади. Яъни Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ фиқҳ илмларини Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан, у киши Иброҳим Нахаийдан, у киши Алқама ибн Қайсдан, у киши Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан олганлар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ фиқҳга ружуъ қўйиб, ўша вақтнинг буюк машойихларидан дарс олдилар. Бу ҳақда ўзлари қуйидагиларни айтадилар: “Мен илм ва фиқҳнинг конида эдим. Унинг аҳли ила мажлис қурдим. Уларнинг фуқаҳоларидан бир фақиҳни лозим тутдим”. Ўша фақиҳ Ҳаммод ибн Абу Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ эдилар. У зот ўз замонасининг энг йирик олими фақиҳ, ўта зийрак, олижаноб бир шахс эдилар.
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ 18 йил давомида Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан фиқҳ илмини ўргандилар. Бу ҳақда Имомнинг ўзлари шундай дейдилар: “Мен Ҳаммодни лозим тутганим каби, бирор киши бошқани лозим тутганини билмадим. Кўп савол берувчи эдим. Ҳатто баъзида мендан зерикиб: “Эй, Абу Ҳанифа, қорним шишиб, юрагим сиқилиб кетди”, – дер эдилар”.
Макка ва Мадинага кўп маротаба қатнаб, у ерда илм мажлислари қуриш натижасида юзга яқин тобеъинлар билан кўришганлар. У зот айниқса, ана шу тобеъинлардан ҳадис ривоят қилар ва фиқҳ музокарасини олиб борар эдилар.
Абу Ҳанифа ҳадис илмида ҳам етук эдилар. Бу фанда У зотнинг энг машҳур устозларидан бири, тобеъин Ато ибн Абу Рабоҳ разияллоҳу анҳудирлар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг илмлари ўша кишида эди. Имом у зотдан ҳадис эшитар ва шу билан бирга “илм денгизи” деб номланган буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг фиқҳини таълим олар эдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўз устозларини ёд этиб: “Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан кўра фақиҳроқ ва Ато ибн Абу Рабоҳдан кўра барча илмни жамловчироқ кишини кўрмадим”, – деган эдилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Repost from Muslim.uz
Аллоҳ бузғунчиликни севмас
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:
«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара, 11-12)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
"Аҳли сунна вал жамоа ҳамда ваҳҳобийлар? Ҳақ ким томонда?" (3-қисм)
Мавзу: Ваҳҳобийларнинг асосий белгиси
Шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳ🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Repost from nasafziyo.uz | Расмий
#Намоз_вақтлари
28.02.2022 йил ҳолатида
🕋⏲ Бомдод 06:25;
🕋⏲ Пешин 13:00;
🕋⏲ Аср 16:50;
🕋⏲ Шом 18:35;
🕋⏲ Хуфтон 20:05.
📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис).
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Telegram
nasafziyo.uz
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 nasafziyo.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ⓜ️авзу: Жиҳод: аслият ва талқин 3-қисм (сўнгги сўз - нажот илмда)
#Раддия
Косон тумани ''Ғойиб ота'' жоме масжиди имом-хатиби Хуршид Шарипов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Исро ва Меърож кечаси
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ⓜ️авзу: Жиҳод: аслият ва талқин 2-қисм
#Раддия
Косон тумани ''Ғойиб ота'' жоме масжиди имом-хатиби Хуршид Шарипов
•┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Ⓜ️авзу: Жиҳод: аслият ва талқин 1-қисм
#Раддия
Косон тумани ''Ғойиб ота'' жоме масжиди имом-хатиби Хуршид Шарипов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
#Видео #Маъруза
Ⓜ️авзу: Ота - онангизни дуосини олинг!
©️Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддинхон домла Мухторов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Иймон_нима? (давоми)
– Тавҳид нима?
– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.
– Иймондан олдинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.
– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.
– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.
– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.
– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!
– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.
(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин” // Чаҳор китоб. – Тошкент, 1892. – Б. 16-29; 127-143.).
Ҳамидуллоҳ Беруний таржимаси.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Иймон_нима? (давоми)
– Иймоннинг ватани нима?
– Мўъмин банданинг дили.
– Аллоҳ таоло иймонни нимадан яратган?
– Аллоҳ таоло иймонни ўз ҳузуридаги нурдан яратган.
– Сен иймондамисан ёки иймон сендами?
– Мен иймон билан биргаман, иймон мен биландир. Мен мўъминман, иймон менинг сифатимдир.
– Иймон холиқнинг номи билан бўладими ёки банданинг номи биланми?
– Иймон ҳам яратувчининг ва ҳам яралмишнинг номи ила бўлади. “Ла илаҳа иллаллоҳ!” калимасида холиқ номи бор. “Муҳаммаду-р-Расулуллоҳ!” калимасида эса яралмиш банданинг номи мавжуд.
– Иймоннинг ҳақиқати нима?
– Тил билан иқрор қилмоқ ва дил билан тасдиқламоқ.
– Иймоннинг амали нима?
– Намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа банданинг шариатда қиладиган ишларидир.
– Иймон нима-ю ислом нима?
– Луғат жиҳатидан иккови ҳам бир. Истилоҳда эса фарқли. Демак, иймон Тил билан иқрор қилмоқ ва дил билан тасдиқламоқ бўлса, ислом Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсинмоқ ва қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқдир.
– Дин нима?
– Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал илмоқдир.
– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.
– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.
– Худони танийсанми?
– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.
– Сен мусулмонмисан?
– Алҳамдўлиллаҳ, мусулмонман!
– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.
– Қачондан бери мусулмонсан?
– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.
– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.
– Мусулмонлик биноси нечта?
– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.
– Исломнинг вожиблари қайси?
– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ.
– Шариат ҳукмлари нечта?
– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.
Давоми бор...
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Иймон_нима❓
– Иймоннинг асли нима?
– Аллоҳ таолонинг атоси – инъоми.
– Иймоннинг ўзи нима?
– Иймон – тил билан иқрор қилмоқ ва дил билан тасдиқламоқдир.
– Иймон неча хил бўлади?
– Иймон беш хил бўлади: иймони матбуъ – фаришталарнинг иймони; иймони маъсум – пайғамбарларнинг иймони; иймони мақбул – мўъминларнинг иймони; иймони мавқуф – мубтадеъларнинг иймони; иймони мардуд – мунофиқларнинг иймони.
– Иймон келтириш неча хил бўлади?
– Иймон келтириш икки хил бўлади: иймони муфассал ва иймони мужмал.
– Иймони муфассалнинг сифати нима?
– Еттита нарсага ишонмоқ. “Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи ва-л-йавми-л-ахири ва-л-қадари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло ва-л-баъси баъд ал-мавти!” демоқ. Яъни, “Аллоҳга, унинг фаришталарига, унинг китобларига, унинг пайғамбарларига, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши-ёмонлиги Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг тирилтирмоққа иймон келтирдим!”.
– Иймони мужмалнинг сифати нима?
– Тўртта нарсага ишонмоқ. “Аманту биллаҳ кама ҳува би-асмаиҳи ва сифатиҳи ва қабилту жамиъа аҳкамиҳи ва арканиҳи!” демоқ. Яъни, “Аллоҳга, чунончи унинг исмлари ва сифатлари билан бирга иймон келтирдим. Унинг жами ҳукмлари ва рукнларини қабул қилдим!”.
– Иймоннинг фарзлари нечта?
– Иймон фарзлари тўртта: Аллоҳни танимоқ; Аллоҳга ишонмоқ; иймонни асраб-авайламоқ; иймонни ўзи билан олиб кетмоқ.
– Иймоннинг вожиблари нечта?
– Иймон вожиблари ўн иккита: уламолар билан суҳбатлашмоқ; мунофиқлардан узоқ бўлмоқ; ташна одамга сув бермоқ; беморнинг ҳолидан хабар олмоқ; камбағалларга ғамхўрлик қилмоқ; фарзандларга исломни ўргатмоқ; оиласидагиларга намоз ўргатмоқ; етимлар бошини силамоқ; ўликни ювмоқ; йўлдаги тош ва озор етказадиган нарсаларни олиб ташламоқ; ота-онани зиёрат қилиб турмоқ; ҳажни тавоф қилмоқ.
– Иймоннинг ҳукми нима?
– Икки нарса: дунёвий ва ухровий. Иймоннинг дунёвий ҳукми жони ва мол-дунёси омон сақланишидир. Кимки иймон келтирса, жони ва молига талофат етишидан омон қолади. Ноҳақ бир мўъминни ўлдирилса, шариат унинг қасосини олиб беради. Иймоннинг ухровий ҳукми дўзах оташидан омонлик, жаннатга кириш ва Аллоҳ таолонинг дийдорига мушарраф бўлишдир.
– Иймоннинг шартлари нечта?
– Иймон шартлари еттидадир: ғайбга иймон келтирмоқ; ғайб илмини Аллоҳ таолонинг ўзигагина хос деб билмоқ; жаннат ва дўзахни кўрмасдан туриб ҳам иймон келтирмоқ; Аллоҳнинг ҳалол деб белгилаган нарсаларини ҳалол деб билмоқ; Аллоҳнинг ҳаром деб белгилаган нарсаларини ҳаром деб билмоқ; Аллоҳнинг азобидан қўрқмоқ; Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлмоқ.
– Иймоннинг рукнлари – устунлари нечта?
– Иймоннинг арконлари еттидадир. Улар иймоннинг шартлари ҳам дейилади.
– Иймоннинг камолоти нечта?
– Иймоннинг камолоти учтадир: иймон топганига, иймонли бўлганига хурсанд бўлмоқ; иймоннинг кетиб қолишидан ғамгин бўлмоқ; иймоннинг бузилишидан қўрқмоқ.
– Иймоннинг боши нима?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммаду-р-Расулуллоҳ!” калимасини айтмоқ.
– Иймоннинг тани нима?
– Беш вақт намоз ўқимоқ.
– Иймоннинг қалби нима?
– Қуръон ўқимоқ. Учта дил жам бўлса, дуо мустажоб бўлади: Қуръоннинг дили – “Ёсин” сураси, инсоннинг дили – иймон-ишончи ва кечанинг дили – ярим тун.
– Иймоннинг нури нима?
– Рост гапирмоқ.
– Иймоннинг зулмати нима?
– Ёлғон гапирмоқ.
– Иймоннинг танглиги нима?
– Бенамоз бўлмоқ.
– Иймоннинг ҳаловати нима?
– Пок бўлмоқ.
– Иймоннинг ҳаками нима?
– Хавф ва ражо – Аллоҳдан қўрқиб ҳам умид қилиб яшамоқ.
– Иймоннинг шариати нима?
– Ҳалол ва ҳаромни танимоқ.
– Иймоннинг улуғлиги нима?
– Худой таолони кўп зикр қилмоқ.
– Иймоннинг пўсти нима?
– Шарм-ҳаё қилмоқ.
– Иймоннинг меваси нима?
– Рўза тутмоқ.
– Иймоннинг тухми нима?
– Илм ўқимоқ.
– Иймоннинг камоли нима?
– Сабр-тоқат қилмоқ.
– Иймоннинг барги нима?
– Тақво – Аллоҳдан қўрқиб яшамоқ.
– Иймоннинг мағзи нима?
– Дуо қилмоқ.
Давоми бор...
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Repost from Ahli Sunna | Rasmiy
#Салафий
Сохта Салафий, мазҳабсизликни даъво қилгучиларни жоҳиллиги уч жиҳатдандир:
1) Уларнининг тил билмасликлари ва Ҳақиқий ва Мажозий маъноларни ажратолмасликлари.
2) Зоҳирий маъноларга қаттиқ туриб олишликлари.
3) Зоҳирий маъноларни тарк қилмаслик кўйида ақлий муғолата(маҳол ва алдагучи) тарафга юрмоқликларидир.
Низор Ҳаммодий.
Муҳаммад Аюб Фахриддин🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Соф эътиқод сари 5-қисм
Косон тумани ''Ғойиб ота'' жоме масжиди имом-хатиби Хуршид Шарипов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Мажлис омонатдир!
С. Муҳибуллаев, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
https://t.me/Ezgu_maqsadsari
┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌿🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Соф эътиқод сари 4-қисм
Косон тумани ''Ғойиб ота'' жоме масжиди имом-хатиби Хуршид Шарипов
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
