cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA Мурожаат юбориш: https://ombudsman.uz/uz/appeal/internet-reception

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
13 823
Suscriptores
-2224 horas
-1 3697 días
-1 22830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

🤝Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда 2024 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бялик билан учрашди.
Суҳбат давомида Павло Бялик Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
➡️батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Омбудсман ҳафта ичида13.05.2024 Наманган вилоятидаги колонияга мониторинг ташрифи амалга оширилди ва маҳкумлар фикрлари ўрганилди14.05.2024 Омбудсман бошчилигида Жиззахдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди14.05.2024 Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув15.05.2024 Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди15.05.2024 Ўзбекистон ва Малайзия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда17.05.2024 Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди18.05.2024 Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди18.05.2024 Мурувват уйида яшовчи руҳий носоғлом аёлни мазах қилингани ҳолати ўрганилди Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
 ‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️ Мурувват уйида яшовчи руҳий носоғлом аёлни мазах қилингани ҳолати ўрганилди 2024 йилнинг 17 май куни Qalampir.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшайдиган руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига  бориб ўрганилди.  Аниқланишича, аёлни мазах қилган ходималар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишлаган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Я.С.ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видео тасвир ошхонада ишловчи ходимларнинг телеграм группасига ташлаган.  С.Я.да ақли заифликнинг оғир даражаси сабабли хулқ атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади. (Яъни доимий равишда яқин қариндошларини эслаб уйимга жўнатинг ёки чақириб беринг деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади.)   2024 йил 17 май куни Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги” Қонунинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилган.  Маълум қилинишича, ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган. Ҳозирги кунда Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.  Омбудсман минтақавий вакили С.Я. ва унинг шифокори билан суҳбатлашганда кайфияти ва руҳий ҳолати яхши экани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, инсон шаъни ва  қадр-қиммати олий қадрият.Ҳеч кимни уни топташга ва поймол қилишга ҳаққи йўқ!
🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Mostrar todo...
🩺Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Унда Ингичка қўрғончасида жойлашган “Абдулла қаххор”, “Каттақўрғон”, “Ислом Шоир”, “Нуробод” ва “Усмон Носир” МФЙ аҳолиси қамраб олинди. Тадбирда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Адлия бошқармасининг ДХМ томонидан мобил хизматлари, Вилоят бандлик бошқармасини бўш иш ўринлар ярмаркаси, Касб-ҳунарга ўқитиш маркази, Мономарказ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Ташқи меҳнат мигратцияси вилоят бўлимлари иштирок этишди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
🔎Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова интернат уйида яшовчи болаларнинг яшаш жойлари, овқатланиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган хоналарни кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида мазкур муассасада жами 12 та кузатув камералари борлиги, шулардан фақат 6 дона камера ишлаётгани маълум бўлди.
📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣Ўзбекистон ва Малайзия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Малайзия Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича биринчи Комиссари профессор Дато Нур Азия Бинти Моҳд Авал билан учрашди. 📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
📍Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Қўшкўпир туманининг Туркманистон Республикаси чегара ҳудуди ҳисобланган Ших ва Ғазовот қишлоқларида ўтказилди. Унда 20 нафарга яқин фуқаролар иш билан таъминлаш, уй-жой, тиббий ёрдам олиш, коммунал хизматлар, томорқа ерларига сув йўлларни очиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди. 📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
💠Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув 2024 йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилди.  Форумда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотларнинг 40 нафардан ортиқ вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, ижтимоий соҳа фаоллари, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳаларнинг жами 400 га яқин вакиллари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этишди.  📎батафсил     lotin yozuviga o'tish Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...
02:27
Video unavailableShow in Telegram
🔸️MY5 | Жазони ижро этиш муассасаларига Омбудсман ташрифи Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
Mostrar todo...