cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹

Оила тарбияси, ХАММАБОП канал! Хадислар кизикарли мутолаа, мультфильм кино, аудио ва видео, кушик ва клиплар, монолог шеър жамланмаси, БАРЧАСИ БИЗДА! Мурожат учун @Noza03, @XattBot @Qaynonalar_maslaxati @otinoyilar @allabola @islom_shifosi

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
8 502
Suscriptores
-124 horas
-137 días
-37130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

-Цехга Баҳодир қараб туради,- деди Акмал ака Гулзебони қўнғироқ сочларини қўллари тарар экан ,- онаси , халта- палта олиб ол. Қайтишда молни тили, жигар яна лаҳм гўшт олиб бераман. Тилдан банкага солиб пишириб қўйсанг ,келинингга ҳам озроқ қувват бўлади.    Яна олма ,анор оламиз . Магиз , туршак , ёнғоқ ҳам    Акмал ака набирасига қош қоқди :    - Мани Зебогулим нима ейди ?     Рашида опа ташқарига йўл олар экан ўзига-ўзи  шивирлар эди:    - Қодир Эгам ... Ҳаётимда жуда кўп илм олдим. Шу олган илмларимга яраша ҳузурингда имтиҳон топшираман.      Ҳозир эса қайноналик илмини ўрганаяпман. Илойим шу илмни ҳам яхши ўзлаштирай. Имтиҳонингда юзим шувут бўлмасин.      Илойим дадасининг ҳам умрилари узоқ бўлсин. Ризқларига , умрларига ўзинг барака ато эт. Шундоқ меҳри дарё жуфтни менга муносиб кўрганинг учун ўзингга шукр...    Алҳамдиллаҳ .. Муаллиф : Хазонрезги
Mostrar todo...
👍 13👏 2
Қани биров чиқса ? Кейин юрагимга ҳавотир тушиб ўзим дарвозани очиб машинани уйга олиб кирдим. Ҳовлида туриб "Келин , ҳооой келин! " деб ҳали чақираман , ҳали чақираман , қани ичкаридан бир садо чиқса. Кейин кўнглимга ҳар хил гумон оралади . Эрталаб "Болалик уйда дастурхонга санчқи қўйманг" дегандим , шунга аразладими ё бўлмасам ўғлинг "Хонамиз яхши исимаяпти , токли печка ёқдик" деганди , бирор кор - ҳол бўлмадимикан деб юрагимга ғулғула тушди . - Ойи , - деди уларни гапига қулоқ солиб турган кичик ўғли Сарвар , - келинойим анчадан буён ҳовлида кўринмадилар. Ўзингиз бир кириб хабар олин-чи , адамлар ҳам ҳалитдан буён тиғ устида ўтиргандек бўляптилар. Энди ҳавотир олиш навбати Рашида опага келганди. У зипиллаб келинининг хонасига йўл олди. Бориб эшикни очди . Кенг даҳлиздан ётоқхонага йўл олди . Атроф жим- жит. Тиқ этган товуш йўқ... - Умидааа ,- келинини чўчитиб юбормаслик учун аста шивирлаб чақирди Рашида опа. Ичкаридан жавоб бўлмади. Рашида опа эшикни оҳиста итарди. Умида уч ва бир яшар қиз - ўғлини икки бағрига олганча уччовлари бутун дунёни унутиб ухлаб ётишар эди. Рашида опа бир зум уларга тикилиб турдида , сўнг овоз чиқармай ортига қайтди. - Ҳмм , тинчликми ? - Акмал ака уни бетоқат кутиб тургани овозидан маълум эди. - Тинчлик дадаси , тинчлик. Келинингизни кўзи илиниб қолибди . Набираларингиз ҳам ухлаб ётишибди. - Уйғотмадингми ? - Йўқ , дадаси ... - Тавба ? - асабий қўзғалиб қўйди Акмал ака ,- бу келинники қизиқ экан-ку ? Қулоғини тагида замбарак отилсаям парвойи палак. Мани чақирганимга ярим маҳалла одам кўчага чиққандир , аммо келининг ... Рашида опа жилмайди , ерга қараганча оҳиста гапира келди : - Аббосингиз шу қизни ёқтирганида "мунчаям озғин қиз экан, шамол бир пуф деса учиб кетадиган ? " дегандим. Ана шу озғин келинингиз тўрт йилда икки фарзандли бўлди. Кичик набирангиз Адҳамжон унча - мунчага қорни тўймадиган полвон бола. Яна камига қўшимча сут ҳам ичмайди . Каттаси Гулзебо шунчалар шўх- ки , ерга қўйсангиз осмонга сапчийди. Мана мени ўзим мактабда кечгача тик оёқда юра оламан , аммо уйда набираларизга икки соат қарасам кечки овқатни ейишга кучим қолмай , чўзилиб қоламан. Мен сизга айтсам Умида бояқиш тағинам фил экан. Бир оғиз чарчадим демайди-я ? Болаларидан ортиб яна рўзғор ишлариниям эплаганини айтинг. Хуллас , бу келинни иммунитети роса пастлаб кетибди. Хонасига бориб эшикни очсам ҳам билмади. Секин чақирсам ҳам кўзини уйқудан очолмади. Дадасиии. Биласизми нима ? Кўзимга қизингиз Асила кўриниб кетса денг. Уям Умидага ўхшаб бировларни уйида келин, - Рашида опа хўрсинди ,- бувим раҳматлик "Келин бўлиш Бедил ҳазратларининг китобини ўқишдан ҳам қийин деб" кўп айтардилар. Келинингиз ҳам обдон толиққан кўринади Акмал ака аёлига жавоб қайтармади. У чуқур ўйга чўмиб қолган эди. - Воой , ассалому алайкум ,- эр- хотинни хаёлларини остонада икки боласини икки қўлида кўтариб олган Умиданинг овози бузди ,- келганларингизни билмай қолибман. Қачон келгандингизлар ? Мен ҳозир чой қўйиб юборай. Овқат ҳам бор эди, уни ҳам иситаман. - Биз ҳозир келдик ,- деди Акмал ака тетиклик билан келинининг саломига алик олар экан,- бизга чой ҳам , овқат ҳам керак эмас. Қани отланинглар . Сизларни ўзим бир айлантириб , кабоб олиб бераман деб келгандим. Набираларим ҳам уйда ўтириб сиқилиб кетишди . Бир ҳаво алиштириб келишсин , қўзичоқларим. Қизим , қани бўлақолинглар? Умиданинг чеҳраси ёришди : - Вооой ... Қандоқ яхши . Раҳмат , адажон,- у қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , шошиб қолди ,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан ... Болаларни кўча кийимларини шу ерга олиб чиқаман. Рашида Умиданинг ортидан кўнгли тўлиб қараб қолар экан , эрига юзланди : - Дадаси , пластигингизга пул тушдими ? Ишингиз- чи ? Ишга бормайсизми ?
Mostrar todo...
👍 2👏 2
Имтиҳон ( Тунги Мутоала воқеавий ҳикоя) Рашида опа мактабда бир неча йиллардан буён тил - адабиётдан дарс беради. Ўтган йили нафақага чиққан бўлса-да севимли ишидан кўнгил узиб кета олмади. Қолаверса бир томонда уй- рўзғор. Топгани ҳа деса шу номи "ғор" аталмиш рўзғорга ҳарна мадор . Рашида опа аслида кўп фарзандли оилага тўнғич келин бўлиб тушганди. Шу сабаб қатор йиллар топганини қайнона- қайнотасига илиниб келганди. Унинг эри Акмал ака собиқ иттифоқ даврида йигитлик бурчини Афғонистонда ўтаб қайтгандан буён жаҳли тез , салдан салга ловуллаб қайнаб кетадиган , кўпда ўзини идора қила олмайдиган серзарда бўлиб қолган эди. Шу сабаб Рашида опадан кейин келин бўлиб тушган олти нафар овсини вақти келиб қайнилари билан рўзғорларини бўлак қилиб чиқиб кетишган бўлсаларда , Акмал ака ота ҳовлида яшаб қолган эди. Ота- она руҳан яримжон бўлиб қолган тўнғичини бағридан нари қилишга кўзлари қиймаган эди. Улар Рашидани ҳам оғир - вазминлиги , сабрлилиги учун танлаб-танлаб келин қилишган эди. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетди... Бири биридан ҳокисор қайнона ҳам , қайнота ҳам бирин - кетин оламдан ўтишди. Мана энди Рашида опа билан Акмал аканинг ўзи қайнона- қайнота бўлиб ўтиришибди. Тўнғич ўғилларини уйлантирганларига тўрт йил бўлибди. Бу ёз ёлғиз қизларини турмушга беришди. Яна қаторасига бўйи етиб турган икки ўғиллари бор. Насиб қилса уларни келгуси йили бошларини икки қилиш ниятлари бор. Рашида опа бугун биринчи навбатда тўрт , иккинчи навбатда бир соат дарс бериб бироз толиққан экан. Тўртинчи соат яна бир соат дарси бор . Ўқитувчилар хонасида ҳамкасби Нодира тобига келиб турган бир пиёла аччиқ чойни тутқазди : - Рашида опа , сиз яхши кўриб ичадиган "чарчоқбости" чой бўлибди . Олинг. - Вой Нодирахон , барака топинг,- чеҳраси ёришди Рашида опанинг ,- айни муддао бўлди-я ? Рашида опа чойдан энди бир , икки хўплаган ҳам эди- ки , телефони жиринглади . Қараса эри . - Лаббай , дадаси ... Ассалому.. - Менга қара , тез уйга келганда лаш- лушларингни йиғиштириб анави келининг билан бирга уйдан қуриларинг ! Бўл тез ! - Мени ахир яна бир соат дарсим... Акмал ака аллақачон телефонни ўчириб бўлган экан. - Опа , тинчликми ? Рангингиз қум бўлиб оқариб кетди?- Нодира зийракда дарров Рашида опага нимадир бўлганини фаҳмлади . - Хўжайиним... - Акмал акага нимадир бўлдими ? - Қон босимлари бирдан кўтарилиб кетибди ...- бўшашганча ёлғонлади Рашида опа - Бўлмаса тезда уйингизга боринг . Дарсингизга ўзим қараб тураман. Қон босим билан хазиллашиб бўлмайди . Рашида опа Нодирага миннатдорчилик билдириб уйига елдек ўчди. Йўл - йўлакай бор хаёли эри билан келинида бўлди : "Тинчликмикан ? Ё келини эрига гап қайтардимикан ? Йўғ-ей ? Келини Умида бирам ройиш, юввош келин-ку ? Келин бўлиб тушганига тўрт йил бўлган бўлса шу давргача бир оғиз "тиқ" этган овози чиқмаганди унинг. Қолаверса унинг ўзи келинининг қулоғига доим қуйиб келади " Жон қизим. Биласиз , Адажонингизни жаҳллари жуда тез. Барчасига ўша Афғон урушида бўлганликлари сабаб. Қандоқ қиламиз, буям бир синовда энди. Жаҳллари чиқиб бир нималар деганларида уларга тик қараманг, ноҳақ бўлсалар ҳам гап талашманг. "Хўп бўлади" денг , шу билан одам гулистон. Уларни жаҳллари қанча тез бўлса , меҳрлари ундан юз чандон ортиқ. Буни айтмасам ҳам биласиз" "Келининг билан қўшиб йўқолларинг" деганларига қараганда ... Ораларидан бирор гап қочдимикан- а ?" Рашида опа уйига қандоқ етиб келганини билмади. Юрагини ҳовучлаб ҳаммалари бирга овқатланадиган хонага қадам қўйди. Қараса эри хонтахта ёнида ёнбошлаб ётибди. Авзойи бузуқ. Олдида нон , чой . Тарелкада ярим ёрти, чала ейилган қовурилган гўшт . - Дадасиии... Эри чеҳраси очилмаган ҳолда ўрнидан туриб чордона қуриб ўтирди . - Ҳа нега келдинг ? Сенга фақат мактаб керак эмасми? Эр билан ишинг бормиди сенинг ? Келининг ҳам сени тарбиянгни олган? Икковинг бир хилсан! - Дадаси , тинчликми ? - Тинчликми демай анави келинингдан хабар ол ! Тушликка келиб дарвозани олдида икки соат сигнал чалдим .
Mostrar todo...
👍 1
00:32
Video unavailable
1.11 MB
👍 6
05:01
Video unavailable
Ибратли ривоят
Mostrar todo...
32.00 MB
👍 6 1😢 1
Photo unavailable
😔 Чида чида чида бир кун яхши бўлиб кетар деб ўзизга ўзиз далда бериб яшайсиз Лекин бировлар учун кулай булган, бировларнинг  манфаати учун яшаш жонизга теккан😔 Камига турмуш ўртоғиз  хиёнати, пулсизлик шахсий даромад йўқлиги сизни чарчатиябдими? Унда бу муаммоларизга  мени 18-19-20 йюл кунлари бўлиб ўтадиган бепул дарсимда ечим топишиз аниқ😍 Ҳозироқ қўшилинг👇👇👇👇 https://t.me/+vRfqM6gjzZQ1MTBi
Mostrar todo...
👍 4 1
😍 Каналга кириш
01:40
Video unavailable
8.79 MB
👍 7 5🥰 4👏 2
Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди..! Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали “Ал-Балал Ислами”га хабар беради. Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади. Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.
Mostrar todo...
👍 12🥰 3🔥 2
00:29
Video unavailable
Кайфиятни кутарамиз оламиз 👍👍👍
Mostrar todo...
3.62 MB
😁 10🥰 6👍 4 1
teun6pu1sqbybzvp7eir.m4a5.89 MB
👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.