cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Qashqadaryo xabarlari ™

Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади. ™Қашқадарё™ Реклама ва эълонлар учун: @qashreklama_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
7 690
Suscriptores
+1924 horas
+687 días
+23430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЭРТАГА ҚАРШИ ТУМАНИНИНГ "БАТОШ" МАҲАЛЛАСИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ Газ тармоғида техник таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда эртага соат 08:00 дан 17:00 га қадар, туманнинг "Батош" ва "Янгибатош" маҳалласидаги 1521 хонадон ва мазкур ҳудудларда 3 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди. "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Mostrar todo...
Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади Аризаларни шахсий компьютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин. Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
👍 3
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ! Жорий йилнинг 16-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Шу кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, хусусан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Кўкдала, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида ҳам сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари тавсия этилади. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
2025 йил 100 йиллигини нишонлайдиган "Қашқадарё" газетасини ривожлантириш тақдимоти ўтказилди Манбага кўра, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ва вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари бош муҳаррирининг нашрларни фаолият самарадорлиги, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва ижодий юксалиши учун амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимоти билан танишган. Тақдимотда таҳририятни йиллик даромадини яхшилаш орқали моддий-техник базани яхшилаш, ишчи-ходимларни маошини ошириш ва юзага келган муаммоларни ўз вақтида ечиш бўйича таклифлар тингланибди. Шундан сўнг вилоят ҳокими бу бўйича ўз фикрларини ҳам баён этган. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
👍 4
Қарши шаҳар сув таъминоти филиали авария-тиклаш бригадаси Сувчиларнинг масъулиятли ва машаққатли меҳнат жараёнларидан келтирилган мазкур фотолавҳалар айни кунларда об-ҳавонинг исиши туфайли аҳоли орасида сувга бўлган эҳтиёжни ошиши ва ўз навбатида истеъмолчиларнинг сув ҳаққини ўз вақтида тўлашларига ундаса ажаб эмас. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
👍 1👌 1
Касбида Хитой технологияси асосида чигит экиш жараёни “Indorama Agro” хорижий кластерига қарашли дала майдонларида Хитой технологияси асосида чигит экиш ишлари олиб борилибди. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилиш қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади Шу мақсадда Қашқадарё вилояти Кадастр агентлиги томонидан фуқаролар томонидан ерларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари махсус дронлар ёрдамида аниқланаётгани маълум бўлди. Агентликнинг вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида ўтказилган тадбирлар давомида 1007 та ҳолатда 270,9 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган ва мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирларга кўра 320 та, яъни 71,7 гектарида (26,5%) қонунбузарликларнинг бартараф этилишига эришилибди. Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 майидан 10 июнигача “Долзарб 40 кунлик” тадбир эълон қилинди. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
👍 4👏 1
Ўз маҳаллангизга спорт майдончасини ўзингиз совға қилишингиз учун овоз беришингиз мумкин! Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг ҳар бир туман-шаҳарида биттадан спорт майдончасини овоз бериш йўли билан қуриб бериш бўйича танлов лойиҳаси бошланган. Бунда, спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган маҳаллаларга қуриб берилади. Шу боис, овоз бериш жараёнлари бугундан бошлаб 1 июнигача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади. Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
Яккабоғ туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивининг ободонлаштириш жараёни 📸 Умид Нормуратов Каналга аъзо бўлинг👉 https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Mostrar todo...
👍 2
Tejamkorlik davr talabi Batafsil Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | hududgaz.uz
Mostrar todo...
👍 2