cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Комилжон Abdulloh

Тўғри идрок қилиш, футуротарих, ғоялар назарияси... Канални қўллаб-қувватлашни истовчилар учун... 5614682123111736 8600140408411370 uzcard 4790912207970700 visa https://payme.uz/60087f27cc771de7f1f9e067 Мурожатлар учун @komiljonabdulloh_bot

Mostrar más
Uzbekistán29 617Tayiko544La categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
1 320
Suscriptores
Sin datos24 horas
-67 días
-2030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Онгимизга ёшлигимиздан сингдирилгани учун биз дунёга математик нуқтаи назардан қарайверамиз. Бу, фан олимлари айтганидек инсонларнинг онг ости даражасида ишлайверади. Мисол учун, моддий аҳволимиз яхшиланса ҳаётимиз ҳам яхшиланади деб ўйлаймиз. Ёки сиёсатни иқтисод белгилайди деймиз. Дунёда 1.5 миллиард мусулмон бор нега Ғазога ёрдам қилмайди дейишади. Ваҳоланки 100-150 та "ялангоёқ" саҳроилар иккита катта империяни қулатиб дунёни ўзгартирганини эсламаймиз. Ахир ҳозирги дунё гигемони АҚШ истеблишменти нари борса 100-150 кишидан иборат. Дунёни 1/3 қисмини Ватикандаги 50-60 та руҳонийлар назорат қиляпти. Европани ўзаро қариндош бўлган 10 тача қирол оилалари бўлишиб олишган. Математика инсон ҳаётининг жуда тор доирасидаги муайян соҳаларда ишлатилиши керак. Инсон фикрлашида уни асос қилиши керак эмас. Мавзу катта, иншааллоҳ видеоролик орқали бафуржа ёритамиз...
Mostrar todo...
👍 79🔥 7👏 6😁 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Масъуд Пезешкиён. Отаси озарий, онаси курд. Шифокорликдан чиққан. Эрон ССВда раҳбар бўлиб ишлаган. Катта реформачи. Энди АҚШдаги президентлик сайловларини кутамиз. Чунки биз Эрон Ислом республикасини тугатилиши остонасида турибмиз...
Mostrar todo...
🤔 38👍 7😁 3🔥 2
Кучли жамиятлар, давлатлар ва ташкилотлар ўзларида ўлим жазосини ушлаб қолганлар. Ҳатто айрим катта Оилаларда ҳам ўлим жазоси бор. Ўлим жазоси одамларнинг савиялари тушиб кетмаслиги учун жуда муҳим воситадир. Ўзбекистон ҳам кучайиши учун бу жазо турини ўзида тиклаши керак. Мисол учун тезлик чегараси 70 км/с бўлган жойда 140 км/с тезликда юриб, одам уриб ўлдирган қотиллар учун...
Mostrar todo...
👍 56🔥 7👎 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Кеча Испания ва Германия ўртасидаги ўйинни кўрдим ва футбол буткул ўзгарганига амин бўлди. Бугунги футбол математик ҳисоб китоблар асосидаги тўлиқ автоматлаштирилган тузилмага айланиб бўлган. Испанларни биронта ўйинчисини танимадим. Зеро танишни ҳам ҳожати йўқ, биттасини олиб ўрнига бошқасини қўйсанг ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Ҳаммаси бир хил, худди клонлантирилганга ўхшайди. Немислар билан ҳам деярли шунақа. Энди футболда ижодкор шахсиятлар муҳим эмас, ҳатто керак ҳам эмас. Бундайлар ўйинни бузади. Роналду ва Месси билан ижодкорлар даври тугайди. Ижодкорларнинг сўнги вакили бўлмиш Риккардо Сапонарадан кейин эса биз бу спорт турини кузатишни тўхтатсак ҳам бўлаверади...
Mostrar todo...
🔥 21👍 7😁 6👎 3😱 2
Асл социализмга кўп қолмади...
Mostrar todo...
👍 7🤔 4👎 1🔥 1
Демади деманг...
Mostrar todo...
🔥 12🤔 3
Футбол бўйича Италия терма жамоасининг Евро-2024 мусобақасидан шармандаларча чиқиб кетишида ҳамма футболчиларни айбдор қилаяпти: "Бу авлод футболчилари жуда заиф чиқди. Эх! Бу юртнинг қандай футболчилари бор эди-я!?". Менга мана шундай важлар доим ўзини оқлаб ва бошқаларни айбдор қилган ҳолда масъулиятдан қутилиб қолишдек туюлаверади. Бу ғирт пасткаш иш. Чунки ҳозирги авлоднинг натижасига доим ундан аввалгилар айбдор бўлади. Ҳозиргилар ўйнашни эплолмаётган бўлса демак аввалгилар ёшларга тўғри ўйнашни ўргатмаган, йўналишни кўрсатмаган, мафкура сингдирилмаган. Йиллар давомида тўпланган меросни ўзларидан кейингиларга ўтказа олмаганлар. Ижтимоий ҳаётда ҳам худди шундай. Ёшлар айниб кетаяптими? Демак шу жамиятнинг ёши катталари тарбияни эплолмаган бўлиб чиқаверади. Ёшларни, умуман кимнидир айбдор қилиш осон, аммо, муаммода ўзини айбдор кўриш жуда ҳам аччиқ ва ёқимсиз ҳолат. "Ўтмишимиз буюк бўлган" дейишади. Лекин, мана шу ўтмиш бугунни шакллантиришини деярли ўйлашмайди. Ахир сабаб бўлмаса натижа ҳам бўлмайди-ку? Тўғрими? Ёки ҳозирги ўзбек ёшлари Марсдан тушганмидики буларнинг ҳолатига жавобгарлик бўлмаса. Аввал ҳам айтганман "Россия Ўрта Осиёни босиб олиши бу сабаб эмас натижа". Ахир маданияти кучли халқни ким ҳам енголарди? Шу сабабли катталар ёшларга асрлар давомида тўпланган илмий "багаж"ни тўғри тушунтириб, ўтказилмаса бу миллат, халқ ва элат таназзулга маҳкум. Бошқача бўлиши мумкин эмас, бўлмайди ҳам...
Mostrar todo...
👍 54👏 6🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Катта мусобақа сен учун муддатидан олдинроқ тугаганида... 😄
Mostrar todo...
😁 26🤔 3🤯 2👍 1
Мен футбол журналисти Василий Уткинга қойил қолардим. Ўзи спорт журналисти лекин сиёсатни шундай шарҳлардики русларда яна шу каби сиёсатшунос ҳали-бери бўлмаса керак...
Mostrar todo...
🔥 18👍 5🤔 1
Эркак кишини "бола-чақам учун яшаяпман!" дейиши менга эриш туюлаверади. Бу ўзини-ўзи овутиш, чалғитиш ёки алдашга ўхшайди. Аслида шу бола-чақаси, эркакни бу дунёдаги миссияси ёки истакларни амалга ошириши учун бир восита, ёрдамчилари бўлиши керак. Мана шу ёрдамлари учун эркак уларни едиради, кийинтиради ва ҳимоя қилади. Аммо тушунчалар ўзгариб кетди. Эркак ўринбосардан шунчаки "оила" деб номланган омочни тортиб юрадиган ҳўкизга айланиб қолди...
Mostrar todo...
👍 41🤔 3👎 1🔥 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.