cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
6 732
Suscriptores
+2324 horas
+687 días
+9930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан, Уйлари ифорли гулга тўларкан, Қиз бола биларкан ота қадрини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан, Парилар сув ичар нозик кафтидан, Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Ёғ тушса яларлик остонасини, Меҳрла безаркан дил хонаси, Аллоҳ ярлақагай пешонасини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Жонга дармон бўлар ширин сўзлари, Гул-у, райҳонларга тўлар излари, Жаннат эшикларин очар қизлари, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар, Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар, Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Mostrar todo...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 3🥰 3
01:29
Video unavailableShow in Telegram
🎙Феруза Нажмиддинова ✍️Хуршид Карим Бу кунлар ўткинчи,вақтлар ўткинчи, Ғуборлар ўткинчи,гардлар ўткинчи, Сабрда бўлайлик,дардлар ўткинчи, Сизга Аллоҳимдан шифо сўраймиз. @Xurshid_Karim
Mostrar todo...
7.68 MB
ИБОЛАР ЭТДИНГ 🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃 Кўнглимга ҳуш наволар этдинг, Бир боқиб минг адолар этдинг, Мен ишқингда шоҳ бўлай десам, Бир сўзингга гадолар этдинг. 🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃 Давон этдинг юрар йўлимни, Тикон этдиинг ўнгу, сўлимни, Фироқингда ўртаб дилимни, Ширин -ширин иболар этдиинг. 🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃 Сенсиз ўтди нечалар туним, Сенсиз мингдир бир ўтган куним, Жафоинг-ла сийлаб мажнунинг, Кимларга сен вафолар этдиинг. 🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃 Сенга қулим чўздим, етмади, Дилни андуҳ озод этмади, Лекин умрим зое кетмади, Мухаббатга ошнолар этдиинг 🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃 ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Mostrar todo...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 3🔥 2❤‍🔥 1👌 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон! 👉 @TEZKORXABARLAR
Mostrar todo...
427106799_1035350220900888_5420667585095027722_n.mp49.79 KB
🥰 2
УЙЛАНАМАН Шаҳзодасин кутмаган, Айфон, самсунг тутмаган, Онаси ҳам ўпмаган, Ҳур қизга уйланаман. Тик токни билмайдиган Инстаграмга кирмайдиган, Онлайн юрмайдиган, Бир қизга уйланаман. Ҳаёга тўла кўзи, Ишқ боғида йўқ изи, Ўпич кўрмаган юзи, Ҳур қизга уйланаман. Қўзи шаҳло, қоши ёй, Кулгичлари гулчирой, Отасимас ўзи бой, Зўр қизга уйланаман. Тили ғийбат қилмаган, Ҳеч ким қалбин тилмаган, Ботексни билмаган, Ғўр қизга уйланаман. Кўнгли оппоқ қормикан, Йўлларимга зормикан, Шундайин қиз бормикан, Топсам гар уйланаман. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Mostrar todo...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 17❤‍🔥 4🔥 1
03:36
Video unavailableShow in Telegram
Жалолиддин Ахмадалиев. Яхши киз. Хуршид Карим ше'ри. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Mostrar todo...
Jaloliddin Ahmadaliyev - Yaxshi qiz (Official Music Video).mp452.52 MB
🔥 7❤‍🔥 3👍 1
01:15
Video unavailableShow in Telegram
Jaloliddin Ahmadaliyev - Onam qadrin bilmadim...🥺 ✍Хуршид Карим ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Mostrar todo...
10000000_2440512722774147_5524905243065960806_n.mp419.13 MB
👍 5🔥 1
СЎҚИР Балки сўқирдир у, бир кўзи ожиз, Лек қалбин кўзи -ла кўрар дунёни, Маломат ёғдирманг бошига эй, сиз, У ҳам бир бандаси қодир худони. Азалдан дунёнинг ишлари шудир, Гоҳ ёлғон яшайсан, гоҳо эса чин, Кимга тош отибди бечора сўқир, Имони кўрлардан худо асрасин. ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Mostrar todo...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 11💔 3❤‍🔥 1🔥 1👌 1🕊 1
✍ Хуршид Карим 🎙Шахобиддин Рустамов
Mostrar todo...
TOPOLMAYSAN++SHAXOBIDDIN RUSTAMOV.mp31.67 MB
ShahloXon.mp31.89 MB
👍 3
МУСОФИРЛИК Соғлик қадри касал бўлсанг билинади, Тани бошқа дард билмайди, ғам ҳам емас, Ҳар кун минг бор юрак бағри тилинади, Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас. Боролмаса уйда она кутиб турса, Соғинч дарди ёқасидан тутиб турса, Болалари кўз олдидан ўтиб турса, Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас. Совуқларда қийнаб иссиқ жонларини, Қушлар каби топар излаб донларини, Соғинади иссиқ тандир нонларини Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас. Авлиёдек мулоҳаза тутиб бир он Нега кетдинг ўз юртингдан дейиш осон, Тирикчилик дардида у юрар сарсон, Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас. Соғинчлари томиб турар қароғидан, Ўкинч иси келар нола,фироғидан, Мева узиб ейолмайди ўз боғидан, Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас. Метин асли унинг сабр,бардошлари, Мағрур доим,эгилмайди ҳеч бошлари, Юрагига томар аччиқ кўз ёшлари, Мусофирлик ҳавс эмас,ҳавс эмас. Ярашмайди мазлум ҳолин узра кулсанг, Пора қалбин яна сен ҳам пора қилсанг, Ватан қадрин ҳаммадан кўп билар билсанг, Мусофирлик ҳавас эмас,ҳавас эмас. ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Mostrar todo...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 9❤‍🔥 6🥰 1🕊 1💔 1