cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Publicaciones publicitarias
7 955
Suscriptores
+824 horas
-537 días
+11330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#live #учрашув #раҳбар_ва_ёшлар Учрашув давомида ёшлар туман ҳокими билан самимий мулоқот қилиб, ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдиришмоқда. Очиқ, самимий тарзда кечаётган мулоқот давомида туман ҳокими ёшларни қизиқтирган барча саволларига, муаммо ва таклифларига батафсил жавоб қайтармоқда. 🔻🔻🔻 ✅@Qorakoluzofficial👈
Mostrar todo...
👍 2
#live #учрашув #раҳбар_ва_ёшлар Айни пайтда Қоракўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилмоқда.  Унда Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги туман сектор раҳбарлар иштирок этмоқда. Тадбир аввалида туман ҳокими Хуршид Тохиров сўз олиб, сўнги йилларда мамлакатимизда, хусусан Қоракўл туманида ёшлар сиёсати соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида қисқача айтиб ўтди 👉@Qorakoluzofficial
Mostrar todo...
👍 1👏 1
Вазифалар белгилаб олинди Аҳоли турмушининг ободлиги кўп жиҳатдан коммунал хизматларнинг сифатига боғлиқ. Шу боис сўнги йилларда электр энергияси, газ, ичимлик суви ва бошқа хизматлар таъминотидаги муаммоларни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, бугун Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонда мазкур соҳада аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, шуниндек, туманда 2024-2025 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини амалга ошириш бўйича тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг эрталабки саф кўриги ўтказилди. Туман ҳокими Хуршид Тохиров, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вакили Д.Ҳасанов, вилоят ФВБ бошлиғи А.А.Абдухаликов, шунингдек сектор раҳбарлари ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок бугунги саф кўригида вазифалар муҳокама этилиб, бугун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини бошлаш учун бириктирилган маҳаллаларга чиқиб кетишди.
Mostrar todo...
1🔥 1🤩 1
Хуршид Тохиров ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот қилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон — 2030" стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига асосан “Ёшлар баланси” асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ёшларни номма-ном бириктириш белгиланган. Туманда 2024 йилда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан 38 439 нафар 14-30 ёшдаги ёшларнинг “фуқаробай хатлов” қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммолари, қизиқиш ва иқтидорлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, “Ёшлар баланси” электрон платформаси шакллантирилиб, ушбу платформа орқали ёшларнинг бандлиги, ижтимоий ҳолати ҳамда қизиқиш ва иқтидорларидан келиб чиққан ҳолда “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифага ажратилди. Кеча, 10 июль куни туман ҳокими Хуршид Тохиров 1-сектор штаби биносида ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот қилди. Самимий мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган муаммо ва таклифлар билан туман раҳбарига юзланишди. Ҳар бир ёшнинг масаласи индивидуал тингланди. Туман ҳокимига бириктирилган ёшларнинг айримлари ҳозирги вақтда хорижда меҳнат муҳожири сифатида ишлаб юрганлиги боис улар билан интернет тармоғи орқали мулоқот қилинди. Хориждаги ёшлар ҳам онлайн тарзда бандликни таъминлаш, яқинларига кўмак бериш каби масалаларда ўзларининг мурожаатларини билдиришди. Мулоқотлар давомида аниқланган барча муаммо ва таклифларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди. 👉@Qorakoluzofficial
Mostrar todo...
👍 2
1
👏 1
Archivo de publicaciones
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.