cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Веб-сайт - https://soh.uz/ Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/ Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 799
Suscriptores
-124 horas
-127 días
-45430 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди. Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди. Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади. Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Facebook|Instagram|X
2590Loading...
02
Ҳозирда қатор маҳаллаларда газ босими паст, йўқотишлар юқори экани қайд этилди. Бу маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган. Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди. Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди. Facebook|Instagram|X
2380Loading...
03
Республикамиздаги 39 мингга яқин кўп қаватли уйга 819 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатмоқда. Солиқ имтиёзи, арзон кредит берилгани, эски қарзлар “музлатилгани” ҳисобига улар оёққа тураётгани таъкидланди. Бир йил олдин 133 та бошқарув компанияси “оғир” тоифада бўлган бўлса, ҳозир бундай компания қолмади. Натижада йил бошидан 2 минг 100 та кўп қаватли уй таъмирланди, 1 миллионга яқин дарахт ва гул кўчатлари экилди. Бу борада Андижон, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Facebook|Instagram|X
1410Loading...
04
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: - йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; - Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; - аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
1450Loading...
05
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган. Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди. Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади. Facebook|Instagram|X
1590Loading...
06
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. — Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам эффективного использования энергоресурсов и обеспечения устойчивой работы объектов энергетической сферы в осенне-зимний сезон. Facebook|Instagram|X
2060Loading...
07
Йиғилишда ҳамма жойда ҳам одамлар уйларни бошқариш сифатидан рози эмаслиги қайд этилди. Кўплаб бошқарув компаниялари фақат кўчаларни супуриш ва тозалаш, жорий таъмирлаш билан чекланаяпти. Лекин уйлар атрофини ободонлаштириш, том, ички ва суғориш тармоқларини соз ҳолда сақлаб туриш каби асосий вазифалар эътибордан четда қолиб кетмоқда. Яқинда бошқарув компаниялари хизмати учун тарифнинг энг кам миқдори белгиланди. Энди бошқарув ва эксплуатация сифати ҳам шунга яраша бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бошқарув компаниялари аҳоли ва коммунал ташкилот ўртасида “кўприк” бўлиши кераклиги қайд этилди. Бундан буён икки йилдан ошмаган уйларда, яъни кафолат муддатида муаммо чиқса, пудратчи билан бирга уларни бартараф қилишга масъул бўлиши белгиланди. Facebook|Instagram|X
1460Loading...
08
Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади. Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди. “Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт”, - деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X
1460Loading...
09
Йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган. Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди. Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
1410Loading...
10
Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади. Facebook|Instagram|X
1380Loading...
11
Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳар бир маҳалладаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди, туманлар кесимида дастур ишлаб чиқилди. Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Президент мутасаддиларни огоҳлантирди: “Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”. Facebook|Instagram|X
1400Loading...
12
Иссиқлик электр станциялари барқарор ишлаши, аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни янада кўпайтириш ва бу борада 8 миллион тонналик кўрсаткичга интилиш зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади. Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди. Facebook|Instagram|X
2260Loading...
13
Йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди. Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидан. Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди. Facebook|Instagram|X
1740Loading...
14
Уй-жой коммунал соҳа мутасаддиларига “аҳоли – бошқарув компанияси – коммунал ташкилот ва пудратчи” занжирини яратиш топширилди. Кўп қаватли уйлар сейсмо-конструкциясига ноқонуний ўзгартириш киритиш ҳолатлари кузатилаётгани, янги кўп қаватли уйларда бино чўкиши, ундаги ёриқлар, шўрланиш ва сифат бўйича аҳолидан эътирозлар бўлаётгани қайд этилди. Масъул ташкилотларга уйлар хавфсизлиги ва инфратузилма сифати бўйича пудратчилар мажбурияти бажарилишини қатъий назоратга олиш, конструкцияни ноқонуний ўзгартириш ҳолатларини эрта аниқлаш тизимини жорий қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
1350Loading...
15
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда. Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда. Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда. Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
1750Loading...
16
ЖАРАЁН Туманимиз маҳаллаларида ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш мақсадидаги лойиҳалар доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қилинаётган барча ишлар аҳолига зарурий шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган. 2-сектор ҳудудидаги Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам мана шундай хайрли ишлар амалга ошириляпти. Маҳаллада дастур доирасида “Ҳамал”, “Ўрда” ва “Сўх” кўчаларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилаётир. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
4181Loading...
17
Қонунчиликдаги янгиликлар Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Қонуннинг тўлиқ матни: https://lex.uz/pdfs/6952742 Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири 🇺🇿https://t.me/suxliklars 🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube | 📸 Instagram
2970Loading...
18
Media files
2550Loading...
19
Кредит шартномаси юзасидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хослиги Судлар томонидан кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори қабул килинган... Батафсил - https://soh.uz/site/view/news/4568
2680Loading...
20
Республика ишчи гуруҳи Сўх туманида: аҳоли муаммолари секторлар кесимида ўрганилмоқда Айтиш жойизки, давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати эътибори асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга доир охирги йилларда Сўх туиманида арзирли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашда қилинган ишлар эътироф эттишга лойиқ. Республика ишчи гуруҳи томонидан айни кунда туман маҳаллаларида аҳоли муаммоларини аниқлашга оид ўрганиши шилари олиб борилмоқда. Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаъолияти билан яқиндан танишди. Аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш орқали берилган имкониятларни фуқароларга етказишга оид қилинган ишлар таҳлил қилинди. Ҳар бир қилинган мурожаат ва билдирилган ҳар муаммо унинг ечилишга қадар манзилли ўрганилиши лозимлигини таъкидлаган ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлигига доир таклифлар ҳам бердилар. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
3172Loading...
21
Савол беринг, жавоб берамиз Савол: Ижтимоий муносабатлар деганда нимани тушунамиз? Жавоб: Ижтимоий муносабатлар – жамият ҳаётида моддий ва маънавий фаолиятлар натижасида турли субъектлар ўртасида қарор топадиган ўзаро муносабат ва ҳаракат мезонлари. Ижтимоий муносабатлар моддий ва маънавий муносабатларга бўлинади. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш жамиятнинг яшаши ва ривожланишининг асосини ташкил этади. Шу сабаб ижтимоий муносабатлардан энг муҳими ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатлардир. Иброҳимжон Аҳмадов - Туман "Инсон" ижтимоий хихматлар маркази психологи
2640Loading...
22
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди. — При Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрены дальнейшие планы по экономическому и инвестиционному сотрудничеству с Турецкой Республикой и Королевством Саудовская Аравия. #Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #investitsiya Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
3020Loading...
23
Туманимизда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ўрганишлар давом этмоқда Бугун 4-сектор маҳаллаларида бўлган Республика ишчи гуруҳи вакиллари режага мувофиқ ўрганиш ишларини амалга оширишди. Сўх ва Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва барча мутасаддилар билан маҳалла ҳудудида амалга оширилган ишлар ва режадаги ишларни бажарилиши таҳлил қилинди. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш, ишга солинмаган имкониятларни сафарбар этиш, янги ташаббусларни амалга ошириш, 2024 йил I ярим йиллик якуни ҳамда йил якунига қадар аниқ режаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар берилмоқда. Ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар ва ўрганишлар давом этмоқда. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
3053Loading...
24
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Истанбулда турк ишбилармонлари ҳамда инвесторлари билан самарали B2G учрашувлар ўтказди Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Туркияга амалий ташрифи давомида Истанбулда қатор ишбилармонлар ҳамда инвесторлар билан самарали B2G учрашувлар ўтказилди. Tek Enerji, BT Tarım, Oghma international eğitim, Pimek Tekstil, Renzo Rinaldi, Tahwil Health Tour, Gul Production, Clinic Ego, Gen Investment, Inter Asya каби компаниялар раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда мини-ГЭСлар қуриш, қишлоқ хўжалиги уруғчилиги, халқаро сертификатларга эга касбий таълим, текстиль, гиламчилик, тиббиёт, туризм, шу жумладан тиббиёт ва кино туризми, автомобилсозлик каби соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, вилоятимиз ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383867 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2760Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди. Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди. Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади. Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳозирда қатор маҳаллаларда газ босими паст, йўқотишлар юқори экани қайд этилди. Бу маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган. Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди. Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Республикамиздаги 39 мингга яқин кўп қаватли уйга 819 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатмоқда. Солиқ имтиёзи, арзон кредит берилгани, эски қарзлар “музлатилгани” ҳисобига улар оёққа тураётгани таъкидланди. Бир йил олдин 133 та бошқарув компанияси “оғир” тоифада бўлган бўлса, ҳозир бундай компания қолмади. Натижада йил бошидан 2 минг 100 та кўп қаватли уй таъмирланди, 1 миллионга яқин дарахт ва гул кўчатлари экилди. Бу борада Андижон, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: - йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; - Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; - аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган. Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди. Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. — Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам эффективного использования энергоресурсов и обеспечения устойчивой работы объектов энергетической сферы в осенне-зимний сезон. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда ҳамма жойда ҳам одамлар уйларни бошқариш сифатидан рози эмаслиги қайд этилди. Кўплаб бошқарув компаниялари фақат кўчаларни супуриш ва тозалаш, жорий таъмирлаш билан чекланаяпти. Лекин уйлар атрофини ободонлаштириш, том, ички ва суғориш тармоқларини соз ҳолда сақлаб туриш каби асосий вазифалар эътибордан четда қолиб кетмоқда. Яқинда бошқарув компаниялари хизмати учун тарифнинг энг кам миқдори белгиланди. Энди бошқарув ва эксплуатация сифати ҳам шунга яраша бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бошқарув компаниялари аҳоли ва коммунал ташкилот ўртасида “кўприк” бўлиши кераклиги қайд этилди. Бундан буён икки йилдан ошмаган уйларда, яъни кафолат муддатида муаммо чиқса, пудратчи билан бирга уларни бартараф қилишга масъул бўлиши белгиланди. Facebook|Instagram|X
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади. Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.
Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт”,
- деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X