es
Feedback
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

Ir al canal en Telegram

Ассалому алайкум! Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифасига хуш келибсиз! Telegram https://t.me/Ahmadali_Shernazarov Facebook https://www.facebook.com Instagram https://www.instagram.com/ahmadali_shernazarov

Mostrar más
517
Suscriptores
-224 horas
-67 días
+330 días
Archivo de publicaciones
#Табрик_ўрнида Биринчи бўлиш масъулияти Биринчи бўлишнинг масъулияти кўп ва катта.Улардан энг муҳими ўзидан кейингиларга ибра
#Табрик_ўрнида Биринчи бўлиш масъулияти Биринчи  бўлишнинг  масъулияти кўп ва катта.Улардан энг муҳими ўзидан кейингиларга ибрат бўлиш, албатта. Ўз навбатида  айни масъулият  тинмай изланишга, астойдил интилишга ундайди, алалоқибат ўша ниманидир биринчи бошлаганлар борки, бари мақсадига етади. ... Боёвут туманида туғилиб ўсган шогирдим Ситора Умарова Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бакалавриат ва магистратура босқичлари илк битирувчиларидан бири. ЎЗЖОКУ қалдирғочларидан бўлган Ситора айни пайтда мазкур университетнинг ёш ўқитувчиси. Шу билан бирга у Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таянч докторантурада ўқиб, илмий тадқиқот ҳам олиб боряпти. Ишонаманки, Ситора Умарова келгусида ЎзЖОКУ биринчи талабалари орасидан етишиб чиққан биринчи профессор ҳам бўлади. Туғилган кунинг муборак бўлсин, қадрли шогирдим Ситора Умарова! Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov

Repost from N/a
* * * Умидим тугаган, Ичимда ўлган – Инсоний меҳрга ўхшаш бир нарса... Ҳеч ким кутмаяпти, изламаяпти, Кўксимни ғижимлаб ухлай
* * * Умидим тугаган, Ичимда ўлган – Инсоний меҳрга ўхшаш бир нарса... Ҳеч ким кутмаяпти, изламаяпти, Кўксимни ғижимлаб ухлайди ғусса. Қаердан қарамай ёлғизман фақат, Қаерга қарамай бари бемаъни. Соғинчлар, Ишончлар жуда чарчаган – Кўнглимни айнитар севги дегани... Истаган эшикни шамолдек очиб, Бу йўқлик қаъридан мени бегумон, Олиб кетиш мумкин бўлган дунёда Бирорта даҳшатли ёруғ йўқ, ишон... Ҳалокат эмасдир яшамаслик ҳам, Ҳали маромига етмади умрим. Озгина жунунлик, Озгина афсун, Озгина сеҳр бер, тирилай Тангрим! ©️Адиба Умирова Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз 👇 Telegram|Instagram

#Ўзбекона_қадриятлар Илиниш: қишлоқдаги собиқ қиёматли қўшнимиз, Ўғилой ҳожи онадан.
#Ўзбекона_қадриятлар Илиниш: қишлоқдаги собиқ қиёматли қўшнимиз, Ўғилой ҳожи онадан.

Тьерри Анри: «Аргентина Мисрни мусобақадан чиқарган ўйин футболдаги очиқчасига талончиликдек туюлди» Франциялик афсона Аргент
Тьерри Анри: «Аргентина Мисрни мусобақадан чиқарган ўйин футболдаги очиқчасига талончиликдек туюлди» Франциялик афсона Аргентина — Миср баҳсидаги ҳакамлик қарорларини қаттиқ танқид қилди. 👉 https://xs.uz/kr/news/-c6973c73 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

#Болалик_кунларимда Эртаклар китобини ўқишга бир неча ой навбатда турганман Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари охири етмишинчи йилларнинг бошида ҳали ҳамма хонадон ҳам телевизорли эмас эди.  Телевизор бор уйлар кечга бориб қўшнилар билан гавжум бўларди. Масалан, биз Анорқул тоға ёки Қўқонбой аканики чиқардик. Кўнгил кенглигини қарангки, телевизори бор хонадон эгалари телевизори йўқ  қўшниларини  бутун оиласи, катта-кичик  болалари билан бирга, деярли 10-15 чоғли чақирлимаган меҳмонларни  ҳеч бир оғринишсиз кутиб оларди. Одамларнинг яна бир асосий маънавий-маърифий ва ахборий манбаси газета-журналлар ва албатта, китоб ҳисобланарди. Трактор ҳайдовчиси ҳам зиёлилар қатори газета ўқирди. Масалан,  қўшнимиз, тракторчи Анорқул тоғаникига почтачи ҳар куни  бир эмас, бир неча номдаги газеталар келтирарди. Солия хола ўқилган газеталарни тахлам қилиб қўярди. Гоҳ-гоҳ уларникига чиқиб,ўша нашрларни ўқиб турардим.  Менинг китобхонлик одатим анча барвақт бошланган. Эсимда, мактаб кутубхонасидаги "Рус халқ эртаклари" китобини бошқа ўқувчилардан бўшашини бир неча ой кутганман. Ниҳоят  қишда навбатим келган ва уни узун тунларда ўқиб чиққанман... Батафсил👉https://t.me/tongyulduz/5890?single Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov📱

01. Ilova.pdf5.85 KB

...Ним пушти олчалар қизарган, балки Ғунчага киргандир напармон гуллар. Яшил далаларни кезибг чиққандир Терак учидаги мовий ш
...Ним пушти олчалар қизарган, балки Ғунчага киргандир напармон гуллар. Яшил далаларни кезибг чиққандир  Терак учидаги мовий шамоллар...  ✍ Адиба Умирова

Ним пушти олчалар қизарган, балки Ғунчага киргандир напармон гуллар. Яшил далаларни кезибг чиққандир  Терак учидаги мовий шамоллар...  Дарахт шохларига осилган майнинг Ифори тутгандир ҳавони беғам. Ўрик гулларини сочига тақиб, Тўлишиб қолгандир келинчаклар ҳам... Ўйноқи жилғалар қишлоқ оралаб, Тиллашаётгандир илдизлар билан.   Ойқизлар чўмилиб нурли хаёлга Сирлашаётгандир юлдузлар билан...  Лой девор уйларнинг салқинлигида Кавшаниб ётгандир ҳали ҳам тарғил. Шамолда бошини силкитаётган Хурмолар бу йил ҳам солгандир шиғил...    Болалар юргандир капалак қувиб, Мен ҳам кўп тутганман, аяб тур, Эгам!   Тез-тез қўлларидан чиқариб юбор,  Бахт сурурин туйсин капалаклар ҳам!   Шунчалик соғиндим ишонолмайман — Кечгим келар ёмғир ёққан маҳали. Қандай катта бўлай? Бир чумолининг Уйин излаб юрган боламан ҳали!   Кўкда йиғлаётган турналар каби Оромин бузаман бутун борлиқни. Она, яна шодлик уйин қуриб бер, На қайғуни билмай, на айрилиқни...       Адиба УМИРОВА

АСЛИДА, ҲАЛИ ҲАМ БОЛАМАН, БОЛАМ...» Набирам Мухлисахон 4 ёш пайтида менинг болалик суратимни кўриб, роса ҳайратланган ва «Ие,
АСЛИДА, ҲАЛИ ҲАМ БОЛАМАН, БОЛАМ...» Набирам Мухлисахон 4 ёш пайтида менинг болалик суратимни кўриб, роса ҳайратланган ва «Ие, сиз ҳам бола бўлганмисиз, отажон?», деган эди. Ўшанда неварамнинг бу саволидан асло ажабланмадим, негаки, у ҳали бола, дунёни энди англаётган гўдак эди. Мухлисахонга, «Албатта, ҳамма боболар ҳам бола бўлган. Шунингдек, момолар ҳам», дедим. Ва, беихтиёр ўзимнинг гўдаклигимдаги шароитлар ва имкониятлар билан Мухлисахонникини таққосладим: фарқ осмон билан ерча. Лекин икковимизнинг ҳам гўдаклигимизга хос ягона бир жиҳат борки, бу ҳам бўлса, болаларча қизиқувчанликдир. Зеро, бу инти лиш, бу изланувчанлик болаликда қолиб кетмас экан, болалик ва кексаликни узвий боғлаб турар, дунёни англашга бўлган ана шу қизиқиш кексаликда ҳам кишини тарк этмас экан. Шу боис ҳам Мухлиса хонга, «Аслида, ҳали ҳам боламан, болам», дедим. Ишонаманки, неварам бу гапимнинг моҳиятини менинг ёшимга етганда теран англайди ва у ҳам неварасига «Момолар ҳам бола бўлган», дейди.

#Айнанай_болажон Қўзичоғи кўп болакай ёмғирда яйрамоқда Зомин тумани Бўржиғон қаропчи қишлоғи

Улуғбек полвон Нуробод шуҳратини дунёга ёймоқчи... Яқин ўтмишда Ширин шаҳридаги Нуробод маҳалласи ёшларининг спорт билан машғ
Улуғбек полвон Нуробод шуҳратини дунёга ёймоқчи... Яқин ўтмишда Ширин шаҳридаги Нуробод маҳалласи ёшларининг спорт билан машғул бўлишлари учун шароит йўқ эди, масалан, белбоғли ва бел олиш кураш турлари билан тор хоналарда шуғулланарди. Батафсил Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov📱

#Айни_пайтда Ёзда баҳор ҳавоси
+1
#Айни_пайтда Ёзда баҳор ҳавоси

«Халқ сўзи» газетасининг 2026 йил 2 июлдаги 133-сонига бағишланган видеолавҳа билан танишинг 🎬 — Видеони кўриш Расмий саҳифа
«Халқ сўзи» газетасининг 2026 йил 2 июлдаги 133-сонига бағишланган видеолавҳа билан танишинг 🎬 — Видеони кўриш Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

#Шогирдимдан ИСМ-ФАМИЛИЯ— ОНА ТИЛИМИЗ КЎЗГУСИ Яқинда "Джумабаев"деган фамилияни ёзишимга тўғри келди. "Ушбу фамилия эгасидан  "Жумабоев"деб ёзсам майлими?"деб сўраган эдим, у  буни қатъий рад этди ва " Шахсни тасдиқловчи гувоҳномамда шундай ёзилган, кейин тушунмовчилик пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун "Джумабаев"деб ёзаверинг" деди.Шундай қилдим ҳам. Аммо бир вақтлар йўл қўйилган исмдаги хатолик эндиликда фамилияда ҳам акс этаётгани ва бу ҳол  ҳали яна қанча давом этиши мумкинлиги мени ўйлантириб қўйди. Ҳа, собиқ иттифоқи даврида дунё юзини кўрган бобо-бувиларимизнинг исмлари  туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларига рус тили талаффузига мослаб ёзилганининг оқибати ҳали ҳамон давом этмоқда. Хусусан, Джумабаев, Джангиров, Камалов, Шарапов ва ҳакозо. Яъни рус тилида бўлмаган Ў, Қ, Ғ, Ҳ ушбу ҳарфлар иштирок этган исмлар, фамилияларда улар ўрнига О, У, К, Х ҳарфлари қўлланилган ҳолатлар эндиликда набира ва чевараларнинг фамилияларида ҳам давом этмоқда. Шукрки, Мустақилликдан сўнг ҳужжатларга исм ёзишда ушбу қусурларга чек қўйилди.Қолаверса,фуқароларга  исм-фамилияларини ўзгартириш ҳуқуқи ҳам берилдики, энди кимнинг фамилиясида юқорида келтирилгандек хатоликлар бўлса бемалол тўғрилатиб олиши мумкин. Шундай экан, фуқароликни таслиқловчи ҳужжатлардаги исм- фамилияларни тўғрилаб ёзиб, улардаги хато ва камчиликлар бартараф этилса, мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман. Муштарий ТОШПЎЛАТОВА, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби битирувчиси, Журналистика тўгараги аъзоси.

#Байрам_муборак! Бугун—Ёшлар куни. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ёшлар!
#Байрам_муборак! Бугун—Ёшлар куни. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ёшлар!

#Муносабат Ассалому алайкум устоз! Яхши мақола бўлибди. Муҳими, ёшлигимни ёдга солдингиз. Кандир сумка, керзи этик, сиёҳдон ва перо... болалигимнинг энг ёрқин, хотирага бой онлари. Ўша лаҳзалар оғушида хали, хануз хурсанд бўлиб яшайман. Чунки, у вақтларда мен бахтли ва бахтиёр бола, ёнимда меҳрибон, меҳри дарё отажоним бор эди. Қани, шундай онлар қайтиб келса, мен кўкда парвоз қилардим. Ғуломхон ПРИМОВ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири. Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov📱

#Муносабат Ассалому алайкум устоз! я Яхши мақола бўлибди. Муҳими, ёшлигимни ёдга солдингиз. Кандир сумка, керзи этик, сиёҳдон ва перо... болалигимнинг энг ёрқин, хотирага бой онлари. Ўша лаҳзалар оғушида хали, хануз хурсанд бўлиб яшайман. Чунки, у вақтларда мен бахтли ва бахтиёр бола, ёнимда меҳрибон, меҳри дарё отажоним бор эди. Қани, шундай онлар қайтиб келса, мен кўкда парвоз қилардим. Ғуломхон ПРИМОВ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири. Каналга уланиш👇 @Ahmadali_Shernazarov📱

#Болалик_кунларимда Кирза этик, қўлбола “сумка”, “ўн биринчи” перо Қишда мактабга кирза этик кийиб борар эдик, албатта оёғимизга пайтава ўраган ҳолда. Кейинчалик ботинкага ўтдик. Лекин ўша кирза этикнинг кўп афзалликлари бор эди: оёғимиз унчалик совқотмас, энг муҳими, қорбўрон ўйнаш ёки яхмалак тойишга жуда чидамли эди. Таглигига майда мих ва пошнасига тақа қоқтирар эдик. Обдон мойланса хром этикдек ялтираб товланарди. Ҳа, ўша бир умр ёдимда қолган “Алифбе”китоби сингари болаликда кийган пойабзалу кийим-кечакларимни ҳам бугун бебаҳо буюмлар сифатида хотирлайман. Қизиғи, бир оиладаги барча болаларнинг ёки қишлоқдаги ўғил-қизларнинг аксарияти бир хил кийим кийиши кўп кузатилар эди. Бунга ўша вақтлардаги танлаш имкониятининг, яъни ассортиментнинг торлиги асосий сабаб бўлган, албатта. Биринчи синфга онам матодан тикиб берган қўлбола "сумка"ни кўтариб борганман. Оддий матодан тайёрлангани туфайли унга сиёҳдон солинса, сиёҳ тўкилиб кетиб ҳамма китобу дафтар буялиб кетиши мумкин эди. Шу боис сиёҳдонни қўлда кўтариб юришга тўғри келарди. Синфимизда мен каби ана шундай “сумка”лилар кўп эди. Ҳа, айтгандек, биз бошланғич синфларда ўқиган йилларда ҳали ҳозирги ручкалар оммалашмаган эди. Фақат авторучка деб юритиладиган ёзув қуроли бор эдики, уни айрим муаллимларнинг қўлида кўрардик, холос. Ручкаларимиз перосининг рақами бўлар ва уларнинг энг кўп қўлланадигани адашмасам “ўн биринчи” деб аталгани эди. Орадан бир неча йилдан сўнг ҳозирги “шариковой”ларга ўтдик ва пероли ручка ҳамда сиёҳдонлар тарихдан жой олган ўқув қуролларига айланди.

#Болалик_кунларимда #Тонг юлдузи"республика газетасида "Боболар ҳам бола бўлган" сарлавҳали мақолам эълон қилинди. Камтарона
+3
#Болалик_кунларимда #Тонг юлдузи"республика газетасида "Боболар ҳам бола бўлган" сарлавҳали мақолам эълон қилинди. Камтарона фаолиятимга катта эътибор қаратгани учун мазкур нашрнинг ижодий жамоасига самимий миннатдорлик йўллайман.

Repost from Gazetalar sharhi
«TONG YULDUZI» gazetasining 2026-yil 26-sonida: ♦️ BIRINCHI RAQAMLI MUXLIS ♦️ BOBOLАR HАM BOLА BO‘LGАN – O‘zbekiston Jurnalis
«TONG YULDUZI» gazetasining 2026-yil 26-sonida: ♦️ BIRINCHI RAQAMLI MUXLIS ♦️ BOBOLАR HАM BOLА BO‘LGАN – O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi aʼzosi, «Mehnat shuhrati» ordeni sohibi, taniqli jurnalist va publitsist Ahmadali Shernazarov bolalik xotiralarini yodga oldi. ♦️SIZGА HАMMА HАVАS QILSIN! ♦️ MEN HAM UDDALAYMAN... ♦️ KITOB BILАN MАROQLI TА’TIL ♦️ TANLAB BERMANG, TAVSIYA QILING! ♦️ «LABIRINTDAN TEZROQ O‘T!» – Bo‘sh o‘tirmay, bosh qotir! ⏩ https://play.google.com/store/apps/details?id=com.greatsoft.uz.tong_yulduzi 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/tongyulduz