cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Хайрулло Абдураҳмонов

Мен бу ердa дунё бўйлаб бўлаётган воқеаларга ўз муносабатимни жойлаб бораман! Журналист Хайрулло Абдураҳмонов!

Mostrar más
Tayikistán7 667El idioma no está especificadoPolítica26 138
Publicaciones publicitarias
196
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from OYINA.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий таълим тизимимиз жар ёқасида эмас, жарнинг энг тубида – мактаб ўқувчилари яна тажриба қуёнчасига айлантириляпти(ми?) ⚡️Cоҳага қутқарувчи сифатида олиб келинган Шерзод Шерматов илк дамларда чиндан ҳам янги руҳ бахш этишига ишона бошладик. Вазир сифатидаги чиқишларида олдига қўйган мақсадлари бизга ёқди. Аммо бу гапларнинг аксарияти шунчаки гап бўлиб қолди. Батафсил: https://oyina.uz/kiril/article/1244 Расмий саҳифаларимиз👇 Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
‼️ ҚИМОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ РЕКЛАМАСИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН 🤾🏼‍♂️ Футбол бўйича ўтказилган учрашув тўғридан-тўғри эфирга узатилди. ▪️Учрашувда “FONBET” букмекерлик хизматларига доир реклама жойлаштирилган ва телевидение орқали намойиш этилган. ✅ Агентлик мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилаётгани ва қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилади. ❌ «Реклама тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникасия тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланган. 📶 БИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДA⤵️ Telegram| Сайт | Instagram | Facebook|Twitter |OK | YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. У маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. — Указом Президента Республики Узбекистан Турсинхан Айдарович Худайбергенов назначен на должность советника Президента по вопросам устойчивого развития региона Приаралья и в связи с этим освобожден от должности советника Президента по вопросам защиты прав граждан и работы с обращениями. Он продолжит деятельность в должности исполняющего обязанности министра по поддержке махалли и старшего поколения. Facebook|Instagram|Twitter
Mostrar todo...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Bugun qanday natija bo'lsa ham, biz uchun "Navbahor" CHEMPION. Xorijda bo'lsak-da, qalban birgamiz!
Mostrar todo...
2.75 MB
Аввалбошидаёқ шундай бўлишидан огоҳлантиргандик. имадир қилиш керак. Бежизга Президентимиз “Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади”, дея уларга катта ишонч билдирмади. Дарҳақиқат, ўтган 3 ойнинг ўзида ҳудудларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари катта кўламдаги ишларни бажарди. Кўплаб оилалар иқтисодини тиклади. Ишсизлар ишли бўлди. Аммо... Шу давр мобайнида кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар содир бўлгани сир эмас. Масалан, турли ҳудудлардаги масъуллар таъмагирлик, порахўрлик билан қўлга тушаётгани кўзланган ислоҳотларга соя солмоқда. Юқоридаги воқеаларга кенг жамоатчилик ҳам ўз муносабатини билдирмоқда. Жумладан, салбий ҳолатга фақат ҳоким ёрдамчиларининг ўзи эмас, балки уларни нотўғри ишга тайинлаган раҳбарлар ҳам жавоб бериши керак, деган фикрлар янграмоқда. Афсуски, бундай хабарлар кўпайса, кўпайяптики, камаймаяпти. Хўш, муаммо нимада? Бизнингча, улар фаолиятини тартибга солишда инсон омилидан воз кечиш, мукаммал тизим яратиш лозим. Яъни бугунги вазиятда ҳоким ёрдамчисига берилган ваколатлар, инсон омили фактори коррупция учун йўл очади. Масалан, биз ҳокимлардаги ер бериш ваколатини бекор қилдик. Бу ёқда эса ҳоким ёрдамчиларига ҳудди шу ваклот тақдим этилди. Ёки тадбиркорлик қилмоқчи бўлган номзод имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчисидан тавсия олиши керак ва бу вазиятда ходим ўзи хоҳламса ҳам таъмагирликка қўл уриши мумкин. Чунки тадбиркор ишини тезроқ битириш учун маълум маблағ таклиф этиши эҳтимоли йўқ эмас. Мана шу каби тизимга доир муаммоларни аслида агентлик ўрганиши ва ҳал этиш чораларини кўриши, тепага таклиф бериши лозим. Аммо бугунгача агентликдагилар қилинган ишлар тарғиботидан нарига ўтишмаяпти. Бир сўз билан айтганда тизимни янада такомиллаштириш учун шахсий ташаббус кўринмаяпти. Тезроқ чораси топилмаса, ол-ол, сол-соллар кўпаяверади.
Mostrar todo...
Маҳаллабай пора олиш тизими Шароф Рашидов тумани, «Оқтош ота» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. @mufasa_mh
Mostrar todo...
00:06
Video unavailableShow in Telegram
video.mp48.67 KB
00:06
Video unavailableShow in Telegram
video.mp48.67 KB
“Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари кескин тарзда бузиляпти МАҲСУЛОТ ДАВО БЎЛМАЙДИГАН БИРОР КАСАЛЛИК ЙЎҚ БЎЛСА, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ НЕГА ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН ВОЗ КЕЧИБ, БАРЧА БЕМОРЛАРГА ШУ МАҲСУЛОТНИ ТАВСИЯ ЭТМАЯПТИ? Биламизки, «Реклама тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун жорий йил 8 сентябрдан кучга кирди. Ҳужжат билан реклама тилига, шунингдек, унинг мазмунини бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар ҳамда бир қатор ўзгаришлар белгилаб берилди. Қонунга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади. — Қонун кучга киргач, бир қатор тақиқлар киритилди, — дейди агентлик ахборот хизмати раҳбари Моҳичеҳра Тоғаева. — Жумладан, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш, таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар(дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш, нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш мумкин эмас. Шунингдек, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш, миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш, энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Хўш, бугун қонунни амалда ижроси таъминланмоқдами? Кузатувларга кўра, бу саволга ижобий жавоб топиш қийин. Аксарият реклама берувчилар ҳамон эски услубда маҳсулотларини реклама қилишяпти. Энг қизиғи, бу каби қонунбузилишлар ижтимоий тармоқларда очиқ-ошкора давом этмоқда. “Fасеbook”да айрим “тадбиркор”лар (уларни реклама қилиб қўймаслик учун атай саҳифани номини ёзмадик) маҳсулотлар рекламасини ҳамон рус тилида беришмоқда. Ваҳоланки, янгиланган «Реклама тили» моддасига кўра, аввалгидек, рўйхатдан ўтган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда логотиплар асл тилда кўрсатилиши мумкин. Рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт. Тўғри, бу тартиб рекламани давлат тилида жойлаштириш ва унинг мазмунини таржима қилиш талабига кўра материалларни фақат чет тилларида жойлаштирган ахборот веб-сайтларига татбиқ этилмаслиги мумкин. Аммо саҳифалардаги реклама матнлари айни қоидага мос келмайди. Чунки биз ўрганган компаниялар веб-сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ўзбек ва рус тилларида иш олиб боришини кўриш мумкин. Демак, бу ўринда реклама тўғрисидаги қонун талаблари бузиляпти. Нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқлангани ҳолда “Хималава” маҳсулоти нархи АҚШ долларида кўрсатилган. Дори воситаларини рекламасида кенг жамоатчилик эътирозларига асосан, киритилган ўзгартиришлар амалда ижро этилмаяпти. Масалан, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланганига қарамай, маҳсулотлар айнан шу каби шахслар томонидан тарғиб қилинаётганига қандай изоҳ бериш мумкин? Нега масъуллар бунга эътибор беришмаяпти? Машҳур диний имомлар, шифокорлар, таниқли телебошловчилар, актёр ва актрисалар ҳеч бир қаршиликсиз реклама “юзи” вазифасини бажаришмоқда.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.