cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Чилонзарское районное медицинское объединение/ Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси

Страничка в фейсбуке https://www.facebook.com/chilonzorttb/ Мазкур канал Тошкент шаҳар Чилонзор расмий телеграм канали бўлиб, бу ерда Чилонзор тумани соғлиқни сақлашга оид воқеа ва ходисалар, шунингдек соғлиқни сақлашга оид янгиликлар бериб борилади.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
517
Suscriptores
-224 horas
-37 días
-1830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Чилонзор тумани 35-Сон Оилавий поликлиника тиббиет ходимлари томонидан  патронаж жараёнида болажонларга  “Тоза қўллар хафталиги” буйича  тушунтириш ишлари олиб борилди ва амалда кулланилди. Қўлларни ювиш ЎРВИдан тортиб то овқатдан заҳарланишгача бўлган кўплаб касалликларнинг олдини олади, аммо муаммо шундаки одамлар қўлларини нотўғри ювишади.Шунинг учун кул ювиш техникасини бирма бир болажонларга патронаж хамшира кизларимиз тушунтириб курсатиб беришди. Болажонлар эса бу борада яхши тушунчага эга булишди ва кизиктирган саволларига жавоблар олинди.
Mostrar todo...
🇺🇿 🏥 🚻 ✍ Чилонзор туман 36-сон оилавий поликлиника тиббий бригада ходимлари томонидан ахолига сифатли тиббий ердамни амалга оширишда УзРес ССВ нинг 2022 й 27 июлдаги 210- сонли буйрук ижросини таьминлаш максадида  тиббий бригадаларнинг жорий йилга белгиланган тармок режаларига асосан профилактик куриклар , скрининг дастурлари ва патронаж амалга оширилмокда, бунда асосан янги тугилган чакалокларга , сурункали касаллиги бор беморлар , кекса ешдаги ахоли катлами ва ТЕА ларга тиббий кузатув ва патронаж утказилмокда ✅✅✅
Mostrar todo...
Чилонзор тумани 34-оилавий поликлиника худудида тиббий бригада хамширалари томонидан ахолига патронаж жараёнлари
Mostrar todo...
Ёзда офтоб уриши... Ундан қандай ҳимояланиш керак? ☀️ Баҳор фаслининг ёмғирли кунларидан сўнг юртимизда иссиқ ёз мавсуми бошланди. Ушбу жазирама фаслда офтоб уриши, халқ тили билан айтганда дам ўтиши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Шу боис ундан сақланиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим.
👩🏻‍⚕️ — Ҳар бир фаслнинг инсон саломатлиги учун ижобий ва салбий таъсирлари бор, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Хусусан, ёзда қуёш тиғида узоқ вақт бош яланг ва баданни ҳимоя қилмаган ҳолда қолиш — офтоб уришига сабаб бўлади.
📌 Афсуски, кўпчилик бу ҳолатга “бироз дам ўтибди” дея беписандлик билан қарайди. Аслида эса унга эътиборсиз бўлиш, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади. Унинг асосий белгилари қуйидагилар: 🤕 Кучли бош оғриғи; 😓 Терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши; 🫀 Тез ва кучли юрак уриши; 👃Тез-тез нафас олиш; 😮 Ўткир нафас қисиши; 🩺 Бош айланиши; 🤮 Қусиш ёки кўнгил айниши. 🤒 Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин. 🥛 Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.
🥛Иссиқлик уришининг олдини олиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим. Хусусан, жазирама кунларда организм кўп сув талаб қилади. Шу боис сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиш (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) лозим. Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак.
👚 Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур. Чунки улар организмни совутиш ва ультрафинафша нурлардан ҳимоялашга ёрдам беради. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда оғир жисмоний ишларни чеклаш ва кўпроқ ёпиқ жойларда бўлиш мақсадга мувофиқ. 👦🏻🧓Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Mostrar todo...

35-Сон Оилавий поликлиника 2024 йил 8 июнь куни Тошкент шахар Чилонзор тумани Хайрабод, Хирмонтепа, Катта Хирмонтепа, Якка тут  махаллаларида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига кўра “Соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш” ва “40 ёшдан ошган ахоли орасида кардио ва эндоскрининг текширув ўтказиш бўйича чора тадбирларини янада кучайтириш” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикда мавзуга оид саволларга Тошкент шахар Халқ қабулхонаси вакиллари,  Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Р.Носирова  ва юқори малакали тиббий ходимлари томонидан жавоб берилди.                                                    405 нафар фуқоро тиббий кўрикдан ўтказилди.                                                Кундузги шифохонага йўлланма 10 та  ва  тиббий ёрдам учун мурожат қилган 2та  беморга бепул ётиб даволаниш учун   йўлланмалар  ажратилди. 54 та фуқарога  12 хил бепул дори дармонлар тарқатилди.
Mostrar todo...
👍 1
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари янги сув спорти саройида яратилган шароитлар билан танишиб, спортчилар билан суҳбатлашди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
2_obyekt_tg_new.mp435.08 MB
Archivo de publicaciones