cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb Официальный телеграм канал. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
8 666
Suscriptores
-2824 horas
-2807 días
+3 59330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Seminar Bugun Ohangaron shahar Ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasida, tibbiyot xodimlari hamda Sanitariya epidemiologiya osoyishtaligi va jamoat salomatligi qo‘mitasi Ohangaron shahar bo‘limi shifokorlari ishtirokida aholi orasida ko‘kyo‘tal va qizamiq kasalligining oldini olish bo‘yicha seminar bolib o‘tdi. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 13
❗️Ayni damda Ohangaron shahar Tibbiyot birlashmasi markaziy shifoxonasida O'zbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbusiga binoan Respublika ixtisoslashtirilgan Xirurgiya markazi, Toshkent viloyati ko'p tarmoqli markaziy shifoxonasi xirurg mutaxassislari hamda Ohangaron shahar tibbiyot birlashmasi markaziy shifoxonasi mutaxassislari ishtirokida shahrimizning kam ta'minlangan hamda ijtimoiy himoyaga muxtoj aholisining 3 nafariga yuqori texnologiyali jarrohlik amaliyoti o'tkazilmoqda. 1 nafar fuqaroga esa tegishli tayyorgarlik o'tkazilib, Toshkent viloyati ko'p tarmoqli markaziy shifoxonasida jarrohlik amaliyoti o'tkaziladi. ⚡️ Ushbu tadbir Toshkent viloyati tibbiyot muassasalarida bir necha kun davom etadi! Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 21
26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни 📌 Гиёҳвандликка “аср вабоси” дея таъриф берамиз. Унга қарши нафақат иллат, балки глобал офат сифатида курашамиз. Чунки бугун айни шу хатар инсоният саломатлиги, тақдири ва ҳатто келажагига раҳна солаётгани сир эмас. 📊 БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликни назорат қилиш бошқармаси томонидан сал аввал эълон қилинган ҳисоботига кўра, дунёда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчилар сони 10 йил ичида 23 фоизга ўсиб, 240 миллиондан 296 миллион нафарга етган. 📈 Шунингдек, бу иллат билан боғлиқ касалликлардан азият чекувчилар 2011 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда 45 фоизга ошиб, 39,5 миллион кишини ташкил этган. 🔎 Бундай ўсиш динамикасига сайёрамиз аҳолиси кўпайишидан ташқари, ёшлар ўртасида синтетик гиёҳванд моддалар оммалашаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Негаки, бундай заҳарли воситалар нисбатан арзонлиги, осон ва тез ишлаб чиқарилиши боис ноқонуний бозорларни шиддат билан “забт этмоқда”. ✅ Ана шундай омиллар юртимизда психиатрия ва наркология хизматини такомиллаштириш учун яна бир муҳим асос бўлди. 📆 Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил қабул қилинган “Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб: 📌 наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида, зарур ҳолларда бошқа муассасаларда амалга оширилмоқда; 📌 наркология диспансерларидаги мавжуд койкалар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш имконияти яратилди. ♻️ Ўз навбатида, қарорга мувофиқ, аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида психоактив моддалар истеъмол қилинишининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган профилактика тизими ишлаб чиқилиши бу соҳадаги дадил қадам бўлди. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 9
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, бир шахснинг хатти-ҳаракати бошқалар ҳаёти ва соғлиги учун ҳам хавф туғдирмаслиги зарур! Бунинг энг муҳим шарти — эҳтиёткорлик! Айниқса, транспорт воситасини бошқариш ва ундан йўловчи сифатида фойдаланишда лоқайдлик ва бепарволикка асло берилиб бўлмайди. ‼️Юқоридаги видеолавҳа бу борада барчамизни огоҳликка чорлайди, деб умид қиламиз. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
0625~1.mp46.32 MB
👍 10
#TIbbiy_ko'rik #Yoshlar #mehnat_yarmarkasi
Bugun Quyi Chirchiq tumani 1-sektor Navqiron MFY hududi tuman hokimligi binosi qarshisida aholini tibbiy ko'rikdan o'tkazish va ishsiz yoshlarni ish bilan taminlash borasida qator ishlar amalga oshirildi.
Toshkent viloyati tibbiyot birlashmasi va tuman tibbiyot birlashmasining yigirmadan ortiq tor doiradagi shifokori tomonidan yuzdan ortiq fuqarolar tibbiy ko'rikdan o'tkazildi. Bundan tashqari hozirda ishsiz bo'lgan yoshlarnini ish bilan taminalsh maqsadida mehnat yarmarkasi tashkil etilib, bunda bugunning o'zida o'ndan ortiq yoshlar ish bilan taminlandi. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 8🔥 1
#МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда "Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига нега ҳалигача аргос орқали раҳбар тайинланмади?" маносидаги хабарларга расмий муносабат. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб талабларига асосан, Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбар лавозими "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг очиқ портали" аппарат-дастурий комплекси (vacancy.argos.uz) да эълон қилинган бўлиб, ҳозирда аризалар қабул қилинмоқда. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portali

👏 4👍 1🔥 1
❗️Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот 📌 Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради. 🟢 Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди. 🔶 Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади. 🖇 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди. 🥛 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди. 🥦4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради. 🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди. 🫗5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади. 🐟 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади. 🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. 🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради. 🍴9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. 🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. Telegram | Facebook
Mostrar todo...

👍 31🔥 1👏 1
03:24
Video unavailableShow in Telegram
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нафақат аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда, балки фуқароларнинг тиббий маданиятини шакллантиришга ҳам жиддий эътибор қаратяпти. ✅ Куни кеча Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида марказ ва унинг Тошкент вилоят филиали мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. 👩🏻‍⚕️🧑🏻‍⚕️Тадбир давомида нейрохирург, травматолог, терапевт, невропатолог, кардиолог, уролог, рентгенолог, педиатр, болалар жарроҳи каби ўнлаб тор соҳа мутахассислари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
Chirchiq_med_osmotr_new.mp423.74 MB
👍 6🔥 3👌 1
#семинар 🔰ПҚ-102 Қарор Миллий дастури ижроси эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда! ❗️Аҳоли орасида соғлом турмуш турзини тарғиб этиш, қандли диабет, семизликни олдини олишдаги чора тадбирларни янада самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти бош эндокринологи бошчилигида эндокринология диспансери мутахассислари томонидан Юқори чирчиқ туманидаги МФЙ раислари учун ўқув семинари ҳамда қандли диабет олди скрининги ташкил этилди! ✅Ушбу семинарда иштирок этган 62 нафар маҳалла раислари ва фаолларига эндокринолог томонидан соғлом турмуш тарзининг икки боскичли махсус дастури асосида дарслар олиб борилди. Хонадонларда ҳар бир фуқарога қандли диабет профилактикаси ва соғлом турмуш тарзига риоя этишга ўргатиш учун махсус тарқатма кўлланмалар тарқатилди! 📄Шунингдек семинарда қатнашган маҳалла ходимларида қонда қанд миқдори ўлчаниб антропометрик кўрсаткичлари баҳоланди. Уларда 2 та қандли диабет ва 8 та семизлик янгидан аниқланди. Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 10👌 1
❗️Мутахассис: Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув жиддий касалликларни келтириб чиқаради! 📅 Ёз фасли кириб келиши билан кўпчилик жазирамадан қочиш ва салқинланиш мақсадида чўмилиш учун очиқ сув ҳавзаларига талпинади. Сузишнинг организм учун фойдали жиҳатлари кўп, албатта. Аммо сув ҳавзаларида чўмилиш чоғида турли касалликларни юқтириб олиш хавфи мавжуд. ❓ Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай қоидаларга амал қилиш лозим? 👨‍⚕️ Ушбу саволга Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Гулноза Қурбонова жавоб берди.
💬 — Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сувда учраши мумкин бўлган ичак таёқчаси ва энтеровируслар ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз, сальмонеллёз каби касалликларни келтириб чиқаради, — дейди мутахассис. — Бундай вирус ва бактериялар сувга инсоннинг ювилмаган қўллари, қусиқ моддалари, қуш ёки ҳайвонларнинг нажаси, ҳашоратларнинг личинкалари орқали тушади.
🦠 25-45 даража иссиқлик бактерия ва вирусларнинг кўпайиши ва узоқ яшаши учун оптимал ҳарорат ҳисобланади. Шу боис ёз фаслида касаллик қўзғатувчилари сувда бир неча кундан бир неча ойгача сақланиши мумкин. 🤢 Хасталик белгилари тахминан 12-48 соат оралиғида ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар билан намоён бўлади. 🫳 Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида турли замбуруғли инфекциялар туфайли дерматит ва бошқа тери касалликларини ҳам юқтириб олиш мумкин. 👁 Ифлосланган сувдаги бактерия ва вирусларнинг кўз шиллиқ қаватига тушиши эса конъюнктивит ёки кератитга олиб келади. ‼️ Сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида шу каби касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун бир қанча қоидаларга риоя қилиш керак. ❌ Аввало, чўмилиш тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик лозим. Рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам сувнинг кўз, бурун ва оғизга тушишидан сақланиш муҳим. Агар танада очиқ яралар бўлса, чўмилишдан тийилган маъқул. 🛁 Чўмилишдан олдин ва кейин совун билан яхшилаб ювиниш ва кийимларни алмаштириш зарур. ✅ Бундан ташқари, очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун атмосфера ҳарорати +20...+25, сув илиқлиги эса +17...+19 даражадан кам бўлмаган шароит зарур. 🔆 Қуёш фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Чунки ультрабинафша нурларининг давомий таъсири катарактага ва кейинчалик кўз нури бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. 🥵 Шунингдек, кучли ультрабинафша нурлари туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд. 💧 Таъкидлаш жоиз, сунъий сузиш ҳавзалари ҳам турли инфекцияларни юқтириб олиш хавфидан холи эмас. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар бундай ҳовуз кафеллари сирпанчиқ бўлса, сув эскирганидан далолат беради. Бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим, чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин. ❗️Агар сизда чўмилиш пайтида ёки ундан кейин касаллик аломатлари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Telegram | Facebook
Mostrar todo...

👍 19
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.