cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

АДИБЛАР

Ушбу каналга ҳеч кимни мажбур қилиб аъзо қилиш ёки одам қўшиш йўқ. Лекин бир нарсани айтиб ўтайки ушбу канал 2020 йил 15 январда ўз фаолиятини бошлаган. Шу пайтгача ҳеч ким акс фикр билдирмади. Демак тўғри йўлдамиз.

Mostrar más
Uzbekistán32 459El idioma no está especificadoPolítica32 096
Publicaciones publicitarias
248
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
+3630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

КАПИТСА ТАШХИСИ Дунё бўйлаб кечаётган мураккаб  маънавий жараёнлар ҳақида машҳур олим Сергей Капитса билдирган қуйидаги фикрлар ушбу мақоланинг ёзилишига  туртки бўлди:  “Инсонга бироз тин олиб, бўлаётган воқеаларни тафаккур қилиш учун имкон беришмайди. Бири биридан бадтар охири йўқ сериаллар, ахлоқсиз эстрада, тантиқлик ва жиззакилик характеридаги филмлар – барчаси асталик билан онг остига таъсир этиб, эгоизм ва зўравонлик уруғларини сепади. Рисоладагидек одам қисқа вақт ичида мутлақо маънисиз ҳаёт кечирувчи, қадриятсиз ҳайвонга айланади.” Башариятнинг маънавий аҳволига қўйилган бу ташхис  асосли.  Дарҳақиқат, XXI асрга келиб, инсон муаммоси  янада мураккаблашиб кетди. Инсонни инсон сифатида тутиб турган туйғулар тобора ғариблашиб бораяпти. Кўзлари қотиб қолган болаларни кўрганингда қўрқиб кетасан.  Бугуннинг одами дунёнинг нариги чеккасида нима бўлаётганини, ҳатто коинотда не ҳодисалар кечаётганини яхши билади, лекин ўзини билмайди. Бу одам миллион хил майда-чуйдалар-у темир-терсаклар ичида изғиб, тобора ўзидан узоқлашиб бораяпти. У информнинг темир қутиси каби тинимсиз информация қабул қилади, информациядан сира тўймайди, лекин тафаккур қилмайди, қақшаб қуриётган гул каби туйғуларига озгина сув сепиб қўйишни билмайди. Оқибатда бундай одамлар Капитса таъкидлаганидай “қадриятсиз ҳайвон”га айланиб қолади. Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса, интернетда шов-шув кўтариш, бақир-чақир қилиш жуда осон бўлиб қолди. Интернет чексиз-чегарасиз шов-шувлар бозорига айланди. Ҳамма –  ёш-у қари шу бозор ичида таги тешик халтасини кўтариб юради. Бунда шовқин-сурон ёки бирор бемаъни ҳаракат билан беш дақиқада бутун дунёга  танилишинг мумкин. Беш дақиқа машҳур бўласан, сўнг бирдан қумга сингган томчидай ғойиб бўласан, эсдан чиқиб кетасан. Чунки сенинг ортингда яна минг-минглаб сохта шуҳрат қуллари ёқа йиртишиб, навбат  талашиб ётибди.  Тўғри, баъзи ўринларда, зарур ҳолларда мавриди билан шов-шув кўтариш ҳам керакдир. Лекин бемаъни  шов-шув, тийиқсиз шовқин-сурон,  тупукка ботган бақир-чақирлар  оломоннинг  энг яхши кўрган озуқасидир. Бу нарсалар оломонга куч беради. Миллат учун эса тафаккурни ўзгартириш, фикрни улғайтириш муҳим. Бақир-чақир, шов-шувлар билан тафаккурга таъсир этиб бўлмайди. Бунда фикр улғаймайди, аксинча, ўлади. Фикр бақир-чақирни ёқтирмайди. Фикр тингланиши, шовқин-суронларга ғарқ бўлиб кетмаслиги керак. Мен бир зиёли сифатида юзлаб телеканаллар, сон-саноқсиз ижтимоий тармоқларни кузатиб, улардан фикр излаб ўтираман. Лекин афсуслар бўлсинки, фикр дегани анқонинг уруғига айланиб бораяпти.  Баъзан телевизорда икки-уч соатга чўзиладиган отиш, ўлдиришдан иборат қонга ботган жангари филмларга кўзим тушиб қолади. Улардан тирноқча фойда йўқ, аксинча тоғча зарар бор. Жаҳолат ахлатхоналарида тўзғиб ётган бундай “мусорлар” ичида қанчадан-қанча ёшлар изғиб юрадилар ва бу “ёқимли томошалар” уларнинг қалбини вайрон қилаётганини билмайдилар.  Фикрсизлик мудҳиш иллат, бу иллат одамни ўзидан айиради, элидан, ватанидан айиради. Эшқобил ШУКУР,
Mostrar todo...
Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Отто фон Бисмарк
Mostrar todo...
Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш. Альберт Эйнштейн
Mostrar todo...
www.elmakon.uz Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг... 1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Беморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди. Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди: "Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим. Аёл ташвишли ҳолатда деди: - Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг! Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бир кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан. Унинг ўғли оғриқдан инграр эди. Мен керакли ишларни қилиб қайтаётганимда аёл менинг қўлимга озгина пул тутқазди. У меҳнатимга бериладиган баҳодан анча оз эди. Мен аёлга дедим: - Хоним! Мен пул олмайман. Ўғлингиз тузалса шунинг ўзи етади. Сўнг уйимга қайтдим. Бугунгача аёлнинг кўз ёши тўкиб миннатдорчилик билдиргани кўз олдимдан кетмайди". Уюшма раиси сўзларини тугатар-тугатмас бош вазир Ллойд Жорж ўрнидан сакраб туриб минбарга чиқди ва деди: - Жаноб доктор! Қўлингизни ўпишга рухсат беринг. Сизни анча йиллардан бери қидираман. Сиз даволаган ўша бола менман. Онам хурсанд бўлсинлар. У киши менга сизни топиб мукофатлашимни васият қилган эдилар. Доктор деди: - Мен мукофотни ўшанда олганман. Онангиз айтган миннатдорчилик жумлалари ва у кишининг кўз ёшлари мен учун керагидан ҳам ортиқ мукофотдир! P.S.: Шарафли касб эгалари, ҳамкасбларимиз - шифокорлар доимо соғ-омон бўлишсин!
Mostrar todo...
👍 4
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ОТБ ота-онанинг фарзандлари зиддига қилган дуоси», дедилар». "Онам мактабда ўқиётган даврим, бир қоғозга ҳазилнамо оҳангда " Илоҳим катта бўлиб учувчи бўлсанг, ўз самолётингда мени Маккага олиб боргин" деб ёзиб кўксимга осиб қўйгандилар. Мана ҳозир улғайиб учувчи бўлдим.Мен бошқараётган самолёт тўғри Маккага учмоқда.Йўловчилар ичида онам ҳам бор!" Муҳаммад Маҳер Саадалла ㅤㅤㅤㅤ
Mostrar todo...
👍 6
Оналарнинг бари бебаҳодир. Онам раҳматли қишлоқда туриб, кеч тушаверганда соатга қараб: "Соат етти бўляпти. Ҳозир кенжа болам ишидан уйига гикеляпти" деб қўяркан. Хаёлининг бир четида доим мен турган эканман. Мен лодон, гўл бола эса баъзи кунлари онам борлигини унутиб ҳам қўярдим... "Соат етти бўляпти..." Отамдан қолган соат суратининг ёнида, Онам унга ўрганган, термулади дамига. “Чиқ-чиқ”ини санайди, тушунади “кам”ига: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Опаларим келганда такрорлайди гапини, Кўзлари хира, лекин қўймас игна-ипини, Қайта-қайта тахлайди тахмонини, сепини: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Пул санашни билмайди, отини ёзолмайди, Аммо бировнинг ҳаққин ўлақолса олмайди. Ҳар куни йўлга қараб кўзи сира толмайди: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Шаҳарда яшар ўғил, ташвишларга кўмилиб, Яхши сўзлар айтади, улфатлардан ўргилиб. Онам дер жигарларга кунлик одатин қилиб: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Жойнамозда ўтирар кундузлари бемалол, Дуолари тез қабул, луқмаси экан ҳалол. “Бўйи бўйига етди – набирам исми Билол, Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Азим шаҳарга келиб кўзларини “созлади”, Дуч келганга оламнинг тиниқлигин сўзлади. Қишлоққа қайтгач зумда ҳовлидан иш излади: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Бир қарасанг ўт чопган, бирда қўлда супурги, Болалари койишар: “ўтиринг-да сидирғи”... Онам соатга боқар, қувват тоши бултурги: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Ногоҳ оғриб қолганда ётар экан бемажол, Вақти-соати етиб, эшик қоққанда ажал, Соатга қараб олди, бўлаётиб ҳам ўсал: “Соат етти бўляпти, болам ишдан келяпти!” Бола бўлиб тайинли хизматин қилолмаган, Ҳатто телефонда ҳам тез-тез хабар олмаган, Ўлганида етишиб, тирик пайти бормаган Лодон ҳасрат қиляпти, бўшлиғи тўлмаяпти: “Соат етти бўляпти, онам ҳеч келмаяпти!..” Абдулатиф АБДУЛЛОҲ
Mostrar todo...
👍 7
ADABIY JARAYON DAVRON ULUG'MUROD 03_03_22.mp330.97 MB
Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид таваллуд топган сана. Сирожиддин акага соглик саломатлик тилаймиз. УСТОЗ Доим янграб турсин шеър ила ғазал, Давру замонимдан қайирма, Худо. Ҳамма ҳам яшасин, фақат энг аввал Мени устозимдан айирма, Худо. Маҳкам қил эзгулик чегараларин, Ғамга чулғамагин теваракларин. Асрагин гулдайин невараларин, Мени устозимдан айирма, Худо. У дилларда яшар, ўзи — дилпора, Тоғдек улуғ, бироқ хасдан бечора. Бу зорим сенга ҳам етсайди зора, Мени устозимдан айирма, Худо Бир буюк, бир даҳшат шоирчалар бор, Бир-бирин қовуриб ейишга тайёр. Уларга ҳеч кимни қилма гирифтор, Мени устозимдан айирма, Худо. Эсиз шеър ёзолмай юрган пайтларим, Сувга оқиб кетди қанча дардларим. Ўтди не-не дўст-ёр, мард, номардларим, Мени устозимдан айирма, Худо. Ҳасрат майи тўла бир пиёладир, Бағри қизғиш, юзи сарғиш лоладир, Етмиш ёшга бораётган боладир, Мени устозимдан айирма, Худо. Менинг энг беғубор чоғларим кетган, Яшил адирларим, боғларим кетган. Қанчалар суянган тоғларим кетган, Мени устозимдан айирма, Худо. Сўз қадрин, туз қадрин билиб юрдимми? Бир зум имтиҳонсиз умр кўрдимми? Паноҳингга олгин элим, юртимни, Мени устозимдан айирма, Худо. Одамзот авзойи ўзингга маълум, Бир умр яшаб ҳам олмагай таълим. Отадан сўнг турар ахир муаллим, Мени устозимдан айирма, Худо. Сирожиддин Саййид Ўзбекистон халқ шоири
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Навбатдаги изоҳингизни кутамиз.
Mostrar todo...
👍 2
Repost from N/a
Жамшид БАШИРОВ, ТОЗАГУЛ Жуманова, Еш китобхон номи остида яхши изохлар булди. Уччаловига хам китоб ажратамиз.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.