cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

МУМИНАЛАР

Allohni dargohi Momin va Mominalarni sajdagohidur.. Assalomu alaykum Momin va Mominalar kanalimizga xush kelibsizlar.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
849
Suscriptores
+224 horas
+327 días
+13330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

У шунчаки яхшилик қилмоқчи эди... 🌹🌹🌹
Mostrar todo...
👍 1
🕋Каъбадаги қора тош билан, Каъба эшиги ўртасидаги, тахминан бир ярим метр келадиган масофани~МУЛТАЗАМ дейилади. Сахоба ва тобеинларнинг катталаридан хисобланган Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар ҳамда Икрима, Мужоҳидлар айтганларидай, бу ердаги дуоларни албатта мустажоб бўлиши умид қилинади Росул алайҳиссалом Фатх куни шу ерда, Қора тош билан Каъба эшиги орасида туриб кўксиларини, юзларини, қўлларини тирсаккача Каъбага қўйиб дуо қилганлари Албоний сахих деган хадисларда келган. Исломнинг йирик Уламоларининг ҳаётларида ҳам Мултазамга кўксини қўйиб қалбидан ихлос билан сўраган ҳар бир дуолари мустажоб бўлгани асарларда қолган Тавоф қилаётган зиёратчиларга озор бермасдан Мултазамга етиб бориш сизга насиб қилса бағрингизни босиб, қўл юзларингизни Мултазамга қўйиб қалбингиздаги энг катта орзу ниятларингизни сўраб олинг,лекин узоқ турмасдан бошқа зиёратчиларга ҳам дуога имкон беринг Баъзи билаги кучга тўлган эркаклар Мултазамга ёпишганича, ярим соатлаб бошқага ўриб бўшатмайди, ундай қилиш яхшимас, ҳар бир инсон ўша жойдаги дуога харис бўлади, икки~уч дақиқа дуо қилиб жойни биродарингизга бўшатиб беринг Дунё Охират яхшилигини сўранг Аллоҳим, шунча халойиқларинг ичида мени муқаддас даргохингга чақирибсан, гунохларимни афу эт, Ўзинг рози бўлгин, ҳаётимда Ўзингни азиз қилиб яшашимга, Сени амрингни нафсим амрларидан устун қўйишимга менга катта имон шижоат мухаббат бергин, динимга нусрат бергин,Исломни ва Ислом ахлини улуғ қилгин, куфрни ва куфр аҳлини хор қилгин деб сўранг Елкангизда кўтариб келган гунохларга тавба сўранг Фарзандингиз ҳамда, уммат болаларига ҳидоят омонлик,офият сўранг Имон имтихорларида Ўзини хифзида динингизда собит сақлаб беришини сўранг Гўзал ҳаёт, гўзал мамот,гўзал тирилишлик сўранг Намозда ҳамиша қоим бўлишни сўранг намози бор киши~ нажоти бор кишидир Қуръон илмини очиб беришини, бу муқаддас умрни, муқаддас Китобга бағишлатиб қўйишини сўранг Ота онангизни фарзандингизданам аввал дуо қилинг Динида имтихонланаётган мўъминларга ғалаба беришини сўранг чунки бу ғалаба ~сизнинг ҒАЛАБАНГИЗДИР
Mostrar todo...
👍 1
Мана шу нидодан , ҳаёт бошланган. Мана шу ердан ,нажотга чақирув бошланган. Мана шу заминга Аллох. энг яқин фариштасини юборган Мана шу жойда, Ўқии, Сени яратган Роббинг номи ила ўқи, деган буйруқ билан икки олам саодат эшиклари очилган Хаййаа аьлассолааах Хаййаа аълалфалааах Намозга келинг,нажотга келинг Чақирув нидоси билан , олам одамлари ,халокат жарликларидан нидо томон чиқиб,кела бошлаганлар Чақирувга жавоб берганлар Икки Олам саодатини топиб кетдилар Чақирувга жавоб бермаганлар тубанлик кирлик жарликларида қолиб кеттилар Қиёматгача мана шу нидо сизни нажотга чорлайди Қиёмат қоим бўлгунча мана шу нидога қалби билан жавоб қилганларгина Аллохнинг рахмат қасрларидан ўрин оладилар Қаерда бўлманг,мана шу чақирувга лаббай деб жавоб беринг Нажотга кел бандам деган нидони эшитиб хам, ғафлат ёпинчиқларига ўраниб махрумлардан бўлиб ётманг Бахтга кел қулим деган Роббингиз нидосини тинглаб хам, дунё бозорларида санғиб қолиб кетманг Йўлда кетаяпсизми,нажотга келинг чақирувини эшитиб ТЎХТАНГ. НАЖОТ томонга Жаннатга йўлингизни буринг Савдо қиляпсизми, Роббингиз нидосини эшитиб Тўхтанг Охират тижорати бўлган намозни қоим қилиш учун нидо томон шошиб кетинг Дастурхон бошидан, ош устидан нидо томон юриб кетинг Гўзал ёрни қўйнидан, сизни Жаннатига чақираётган гўзал Зот учун туриб кетинг Хар қандай мухим ишлар устида турган бўлсангизда,бу нидодан сўнг, бошқа мухим нарса бўлмаслигини билиб,нидо томон бурилиб кетинг Шунда Сизни нажотга чақирган Зот Жаннатларга олиб кетар Хамма қўрқувда фарёд солиб нажот излаган куни,сизга ўша хақиқий амонлик хаёти берилар Аллох нажотга чақирганда эшитмаган қулларини ёлборишларини энди, Аллох хам эшитмайди Аллохнинг нидосига ижобат қилмаганларни дуолари ижобат қилинмайди Аллохни унутганлар унутилиб, Аллохни хамма ишларидан Улуғ билганлар улуғланади энди Аллох чақирганда ўзларини тоатга мажбурлаб тургиза олганлар Жаннат қасрларининг,абадий чарчоқ бўлмас жойлардаги рохатларга олиб кириладилар Сизчи Жаннат чақирувига ижобат қила оляпсизми? Ёки махрумларданмисиз?
Mostrar todo...
👍 1
🌹🌹🌹 Кимнидир Аллоҳ йўлида яхши кўрасиз! Яхши кўриш ҳам ризқ... Нималаргадир бу кўнгил жуда яйраб, севинчларга тўлиб кетади! Хурсандчилик ҳам ризқ... Кимгадир жигардан кўра яқинсиз, кимдир сизга қараб талпинади! дўстингиз ҳам ризқ... Санасангиз саноқларда адашасиз... Яна қанча ризқлар бор... Муҳими бу турфа ризқларнинг хайрлиси сизга насиб қилсин! Хайрлисини сўранг... Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Ҳурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар, қиёматли биродарлар ато этсин! Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпиб қўйганларга ачинманг... Агар хайрли ризқлар сўраган банда бўлсангиз сираям ачинманг... Хайрлиси сизга насиб этади... Омонати ўз йўлига кетади! Эрталаб биз пешвоз чиқадиган тонг- дардманларга Табибидан, ёлғизларга Ҳабибидан бир мужда ва нажот олиб келсин.. 🤲🤲🤲
Mostrar todo...
👍 1
Бахтни ҳис этишингиз учун кўп пулингиз, қимматбаҳо машинангиз ёки данғиллама уйингиз бўлиши шарт эмас . Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиздан ҳам БАХТ топишингиз мумкин. Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан  қаранг. БАХТЛАР  СИЗГА  ЯРАШСИН! 🌹🌹🌹 @TOPISHMOQLARs
Mostrar todo...
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни! Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар, Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар. Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож, Топмасак ҳам ёрдам беришга илож. Дуо учун ахир олинмайди бож, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал, Тўплагунимизгача кўп яхши амал. Танисак ҳам бир-бирларимизни сал, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Ўзимизга шу ишни айласак одат, Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат. Шу сабаб айбимизни кечирса шояд, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни. Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси, Дуо қилганларнинг бўлай фидоси. Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси, Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
Mostrar todo...
👍 1
🌹Бугун узгача кун.Бугун жамики тугилган кунини нишонлаётган мухлисларимга тилагим бисёр. 🌹Бир огиз ширин суз ,тилак билан инсоннинг калби олам- олам нурга тулади. 🌹Олмосдан БАХТ, Тиллодан ТАХТ, Чинордек УМР, Ёшликдек ДАВР, Йўқолмас соғлик, Орзуйингиздаги бойлик, Оилангизга тотувлик, қайтарилмас севги, Туганмас кулги, Такрорланувчи омад, Мусаффо хаёт ишларга ривож, Муҳаббат тўла юрак барчаси мендан Сизга тилак!!! https://t.me/kozgu_uz
Mostrar todo...
#Ҳадис_1141📘 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қиёмат куни учтага гапирмайди: берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчига, савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчига ва изорини судраб юрувчига», дедилар». ✍(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган). Шарҳ: Аллоҳ таоло қиёмат куни бирор бандага гапирмай қўйиши ўша банда учун энг улкан азобдир. Бундоқ ноқулай ҳолатга тушувчилар ичида ушбу ҳадиси шарифда зикрлари келаётган уч тоифа одамлар ҳам бор экан: 1. «…берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчи». Миннатчилик Исломда қаттиқ қораланишини жуда яхши биламиз. Бу ҳақда авваллари ҳам кўп гапириб ўтилган. 2. «савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчи» Бундоқ кишилар харидорга, ижарачига ва бошқа турли йўллар билан улардан бирор нарса оладиган кишиларга ўз молларини ўтказиш учун ёлғондан қасам ичадилар. Бу масала савдо китобида керагича баён қилинган. 3. «изорини судраб юрувчи» Кийимини ерга судраб юрувчи одам ҳам олдинги икки турдаги гуноҳларни қилганлар билан бир қаторга қўйилмоқда. Шунинг ўзи ҳам, бу масалага алоҳида эътибор бермоқ лозимлигини кўрсатади. @HADISLAR_TOPLAMIII📚
Mostrar todo...