cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

✅Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali 📞Murojaat uchun telefon: 74-224-76-00

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 083
Suscriptores
+124 horas
+17 días
-430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Жиззах вилоятидаги “BASALT WOOL” корхонаси “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан унумли фойдаланиб, экспорт салоҳиятини тобора ошириб бормоқда. Божхона масъуллари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи “Uz Dong Yang Сo” корхонасида бўлди. Наманган вилоятида инвестициявий лойиҳаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда. Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан самарали фойдаланиб келаётган корхона фаолиятини ўрганди. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр учрашуви Каттақўрғонлик тадбиркорлар билан ўтказилди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#ТЕЗКОР Қарийб 700 грамм “гашиш” савдосига чек қўйилди Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида бартараф этдилар. ✅Хусусан, Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда "Nexia 2” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.И. белгиланган тартибда кўздан кечирилди. ✅Натижада, фуқаронинг ёнидан бир дона қора рангли пакет ичида 1 дона бўлак ўрамда ўткир ҳидли модда далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Далилий ашё сифатида олинган модда, экспертиза хулосасига кўра, оғирлиги 660.82 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди. ✅Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатиб, тергов органларига юборилди. Канал👉 @VODIYBOZOR
Mostrar todo...
426 млн. сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланиши олди олинди! Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ, ИИБ ҳамда ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этилдилар. Хусусан, Балиқчи ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро Д.И. бошқарувидаги “Hyundai porter”, фуқаро Б.М. бошқарувидаги “Damas” ҳамда А.Т. бошқарувида бўлган “Labo” русумли автотранспорт воситалари кўздан кечирилганида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 426 миллион сўмлик 142 дона 45 дюмли “Smart TV G87000” русумли телевизорлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Mostrar todo...
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр учрашуви вилоятимиздаги автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи “Uz Dong Yang Сo” корхонасида бўлиб ўтди. Ушбу корхона томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 2 600 тоннадан ортиқ, қиймати 13 362 минг АҚШ долларига тенг бўлган товар ва хом ашёлар импорт божхона режимига жойлаштирилиб, йил давомида 450 000 дона автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар жамланмаси (эшик ва том қисми учун қопламалар, торпедалар, поликлар, автомобил барлари) ишлаб чиқариш ва етказиб бериш режалаштирилган. Учрашув давомида корхона масъуллари томонидан корхонанинг божхона омборида яратилган шароитлар хамда ишлаб чиқариш жараёнлари таништирилди. Учрашув якунида қайта ишлаш мақсадида хориждан олиб келинган хом ашё маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сонли фармони билан “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштириш жараёнларини соддалаштирилганлиги юзасидан маълумот ва тавсиялар берилди.
Mostrar todo...
Андижонда навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди. Бу галги манзил “UzAutoMotors” АЖ бўлди! Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди. Жиззахда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони масъуллари билан учрашув ташкил этилди. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида божхона масъуллари ва тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ўтказилди. “Тошкент-АЭРО” ИБК масъуллари “Радиопрепарат” корхонасида бўлиб, экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида мулоқотда бўлишди. Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолияти билан танишди. Сурхондарёда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг афзалликлари юзасидан тарғибот учрашувлари давом эттирилмоқда. “Довуд-ота” чегара божхона пости ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишлари мониторинг қилинди.
Mostrar todo...
#cyber_month Кибержиноят ҳозирги кунда барчамиз учун бирдек хавф солаётгани сир эмас. Очиқ ва оддий сўз билан айтганда, шахсий фотосуратдан ғараз мақсадларда фойдаланишдан тортиб, электрон ҳамёнлар (масалан: Click, PayMe) дан маблағларни ечиб олишгача сиз ва биз хабар топаётган фирибгарликлар айнан шу мавзуга оид. Бу борада айтиш мумкин бўлган мисоллар жуда кўп. Мазкур ҳолатга қарши курашиш ва фуқароларимизнинг кибержиноятлардан ҳимоялаш мақсадида ИИВ томонидан кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Фақатгина, буларни олдини олиш, асосан фуқароларнинг ўз вақтида амалга оширадиган ҳаракатларига боғлиқдир. Ушбу муносабат билан соҳанинг бир гуруҳ вакиллари жойларда аҳоли билан, меҳнат жамоалари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда. Кенг жамоатчиликка қўшимча маълумотлар берилиб, огоҳликка чақирилмоқда. Жумладан, Андижонда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" тадбирлари давом этмоқда. Кенг жамоатчилик иштирокида навбатдаги тарғибот тадбири Хўжаобод туманида ўтказилди. Тадбирлар туман ҳокимлиги, туман ИИБ, “Само” текстил корхонаси ва "Дўстлик" божхона постларида ўтказилди. Саҳифа: @andpress
Mostrar todo...
Навбатдаги сайёр учрашув манзили “UzAutoMotors” АЖ Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида “UzAutoMotors” АЖда сайёр учрашув ташкил этилди. Дастлаб, корхона масъуллари томонидан корхонанинг фаолияти тўғрисида маълумот берилиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириб ўтилди. Учрашувда қайта ишлаш мақсадида хориждан олиб келинган хом ашё маҳсулотларини "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштириш жараёнида божхона тўловлари тўланмаслиги ҳамда рухсат этиш хусусиятларига эга ҳужжатлар талаб этилмаслиги ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлар учун яратилган энг катта қулайликлардан бири бўлганлиги корхона вакиллари томонидан эътироф этилди. Шу билан бирга, “UzAutoMotors” АЖ ижрочи директори О.Б.Бастамқулов томонидан товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона тўловлари бўйича ўзининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Божхона ходимлари ва корхона вакиллари ўртасида ушбу божхона режимини ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш бўйича ўзаро ёрдам кўрсатиш ва тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди.
Mostrar todo...
Archivo de publicaciones
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.