cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Sahobalar_hayoti 🕋🕊️

Шиоримиз:Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. Курон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Исломий марифат таратиш. Салафи солих-улуғ мужтаҳидларга эргашиш. Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 312
Suscriptores
+124 horas
-47 días
-1730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

00:27
Video unavailableShow in Telegram
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh hayrli tong
Mostrar todo...
8.38 MB
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
•Уч нарсани зеҳнингга яхшилаб жойлаб ол: ўлимдан қочиб қутулишнинг имкони йўқ; Хақиқий роҳат бу дунёда эмас; Одамлардан саломат бўлишнинг иложи йўқ. ©Солиҳ ал-Мағомисий рохимахуллох @Marifatmadrasasi
Mostrar todo...
Assalamu alaykum Azizalar. Sizlarga ham ilinay dedim. 🌊
Mostrar todo...
👍 5🥰 1👏 1
00:29
Video unavailableShow in Telegram
3.59 MB
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ozgina tabassum 🙃 🌿 -"Dadasi, kecha tushimda chiroyli uzuk sovg‘a qilibsiz"... - "Agar gaplarimga kirib ikki qilmasdan bajarsang, keyingi tushlaringda Toj Mahal qurib beraman, onasi ))
Mostrar todo...
🥰 2🔥 1🤩 1
​​​​АЁЛЛАР ЎҚИСИНЛАР ВА АМАЛ ҚИЛСИНЛАР!!! 1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг. 2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин. 3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг. 4. Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг. 5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг. 6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг. 7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг. 8. Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин. 9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин. 10. Фарзандларингизни одоб~ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин. Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт~саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз
Mostrar todo...

🥰 2 1
🍃ризқ икки хил бўлади: бири сени қидирадиган ризқ. бири сен қидирадиган ризқ. сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам сени топиб боради. сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. бу ҳам ризқингдир. биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу . Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух
Mostrar todo...
👏 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
Zuhd ahli jahannamdan qo’rqqani uchun emas, Alloh taolodan hayo qilgani uchun ma’siyatdan qaytur
@Marifatmadrasasi 🕊
Mostrar todo...
Тунги мутолаа учун Укиб тун буйи фикрлаб чикишга арзиди🍀🍀🍀 ​​​ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” 🍃 Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин. Албатта укинг!
Mostrar todo...

👍 2😢 1
Бир аёл турмуш ўртоғини текширмоқчи бўлади. Турмуш ўртоғи ишдан келишига яқин «ортиқ у билан яшай олмаслигини, муҳаббати адо бўлганини ва уйни ташлаб кетганини» ифодаловчи мактуб ёзади. Мактубни хонтахтани устига қўйиб, турмуш ўртоғи нима қилишини томоша қилиш учун шкафни ортига беркиниб олади. Турмуш ўртоғи келиб мактубни кўради, уни ўқиб бўлгач, у ҳам бир мактуб ёзиб хонтахтани устига қўяди ... Ва ортидан рақсга тушиб, жуда хурсанд кайфиятда бирига телефон қилди. «Ало, гулим қалесан? Сенга хушхабар, у уйни тарк этибди. Ортиқ орамизда ҳеч қандай монелик йўқ. Ҳозир тезда олдингга бораман» дея шошилганча уйдан чиқиб кетди. Шкафни ортида яширинган аёл қалби жуда ҳам маҳзун, кўзларидан шашқатор ёшлар оқизганча ташқарига чиқди ва эри ёзган мактубни ўқиди. Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди: «Оёқларинг кўриниб турибдику, Ҳумайро. Чой дамлаб тур, машинадан овқатни олиб келай...» P S ayolla shunaqa boladi😂
Mostrar todo...
😁 10
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.