cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Halovat.uz

🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ Н..В..Р..К. Rasmiy👇 @Halovatuz Фикр мулоҳазалар учун админ: 👉🏻 @Halovatuzadmin

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
783
Suscriptores
+124 horas
+17 días
+930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#VIDEO #QURON 📝 QUR'ONI KARIM TILOVATIDA AMAL QILINISHI KERAK BOʻLGAN 5 TAVSIYA 🎙 OBIDXON IKRAMOV Namangan viloyat bosh imom-xatibining birinchi oʻrinbosari 🌐Saytdan koʻrish 📹Youtubedan koʻrish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
танқид Илмга навбатда турмадик!   Ош деса, йиғилдик малахдек, Юзимиз китобга бурмадик. Нафс учун уришдик, талашдик, Илмга навбатда турмадик!   Бугун-чи миллатнинг онги паст, Жаҳолат майидан юрар маст, Ўзига душман ҳам қасдма-қасд, Илмга навбатда турмадик!   Тиллолар сарфладик кайф учун, Шайтоннинг пешоби ҳайф учун, Чақага оғриндик ҳарф учун, Илмга навбатда турмадик!   Авлодлар бўлишди мардикор, Хорижда дарбадар, итдан хор, Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор, Илмга навбатда турмадик!   Ҳар ерда порахўр, ўғрилар, Кулгига олинар тўғрилар, Билмам, ким хатомиз тўғрилар, Илмга навбатда турмадик!   Кўзимиз алдаган ёлғонлар, Интернет, ойнайи жаҳонлар, Уйғонинг, биродар, ёронлар, Илмга навбатда турмадик!   Эъзозда фоҳиша, раққослар, Онги паст отарчи, паққослар, Бунда хор олимлар, ваққослар, Илмга навбатда турмадик!   Халқ бугун ишқибоз нодонга, Орқасин шиширган шайтонга, Эътибор қаратмас урфонга, Илмга навбатда турмадик!   Хаёлда оғринмай бой бўлса, Остида энг сўнгги той бўлса, Егани ҳар куни мой бўлса, Илмга навбатда турмадик!   Амалдор кетини яласа, Амаллаб халқини таласа, Дунё деб қалбида талваса, Илмга навбатда турмадик!   Бу миллат мудрайди ғафлатда, Фарзанди газларда навбатда, Илмсиз ўламиз, албатта, Илмга навбатда турмадик!   Илмсиз қараммиз, қулдирмиз, Тириклай ёнамиз, кулдирмиз, Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз, Илмга навбатда турмадик!   Каналга уланиш учун: 👇👇👇👇👇👇👇👇 @Halovatuz
Mostrar todo...
Mostrar todo...
#асл_моҳият 💻 ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР ▶️ Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Mostrar todo...
#МАҚОЛА МИССИОНЕРЛИК ОФАТИ!!! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Баҳодир Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Чуст тумани вакили 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
#МАҚОЛА ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ғуломжон Саттаров, Наманган тумани “Ал-масжидун Набавий” жоме масжиди имом-ноиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
ЖАННАТГА КИРМОҚЧИМИСИЗ? 4- حديث طَلْحَةَ بن عُبَيْد الله قال: جاءَ رجلٌ إِلى رسولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ من أهل نجْدٍ ثائرُ الرأسِ يُسْمَعُ دوِيُّ صوتِهِ ولا يُفْقَهُ ما يقول، حتى دنا فإِذا هو يسأَل عن الإسلام؛ فقال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خمسُ صلواتٍ في اليومِ والليلةِ فقال: هل عليّ غيرُها قال: لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وصيامُ رمضانَ قال: هل عليّ غيره قال: لا إِلاَّ أَن تَطَوَّعَ قال، وذكر له رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الزكاةَ قال هل عليَّ غيرُها قال لا إِلاَّ أَنْ تَطَوَّعَ قال فأَدبر الرجل وهو يقول: والله لا أزيد على هذا ولا أَنْقصُ قال رسول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ 4- Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Нажд аҳлидан сочлари тўзғиган бир киши келди. Унинг ғўнғиллаган овози эшитиларди-ю, нима деяётгани тушунилмас эди. Яқинлашиб, бирдан Ислом ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: (Ислом) бир кеча ва кундузда беш (вақт) намоз (ўқиш)дир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Менинг зиммамда бундан бошқа яна (намоз) борми?” деди. “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл ўқишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам (сўзларини давом этдириб: “Яна Ислом), Рамазон рўзаси(ни тутмоқлик)дир”, дедилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл рўза тутишинг мумкин”, дедилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам яна унга закотни айтдилар. У: “Менинг зиммамда бундан бошқаси борми?” деди. У зот: “Йўқ, магар татаввуъ – ихтиёрий нафл садақа беришинг мумкин”, дедилар. Шундан кейин халиги киши шундай деганча ортига қайтди: “Оллоҳга қасамки, бунга зиёда ҳам қилмайман, камайтирмайман ҳам”. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар рост айтаётган бўлса, у (жаннатга) эришди”, дедилар. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇👇👇👇👇👇👇👇 @Halovatuz
Mostrar todo...
Расулуллоҳ буюрганлар Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар: 1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга; 2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка; 3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга; 4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка; 5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга; 6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка; 7. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган”. (Имом Аҳмад “Муснад”) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Mostrar todo...
Қориндошлар... Совуқ иссиқ кунларингда керак бўлар, Хар корингга ярайдиган кўмак бўлар. Жим турмайди ёрдамчидир тиргак улар, Жон қориндош, ён қориндош қориндошлар. Кўп мушкуллар бўлар умр савдосида, Бош чиқмайди ташвишларни ғавғосида. Улар пайдо мехрибондир шайдосида, Жон қориндош, ён қориндош Қориндошлар. Турмас асло бегонадай ётдай сира, Йиқилсанг гар душмандайин сенга қараб. Дуо қилар, хар кун сенга омад сўраб, Жон қориндош ён қориндош қориндошлар. Опам синглим,акаларим керак дамда, Бир ёқадан бош чиқаркан бунда хамма. Жигарлардан хол сўрашни қилмас канда, Жон қориндош ён қориндош қориндошлар. Сизга битдим юрагимдан номаларим, Жигаргўша опа-сингил акаларим. Соғ саломат бўлинг доим яқинларим, Жон қориндош ён қориндош қориндошлар... 👇👇👇👇👇👇👇 @Halovatuz
Mostrar todo...
👍 1