es
Feedback
Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon

Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon

Ir al canal en Telegram

Kitob tumani hokimligi Axborot xizmati rahbari Qahramon Oqilovning rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Kitob_press

Mostrar más
664
Suscriptores
+724 horas
-17 días
-530 días
Archivo de publicaciones
🏠 27 ИЮЛДАН ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ. БАЛЛ ТЎПЛАШ ТАРТИБИ, ТАЛАБЛАР ВА МАҚСАДЛИ ИПОТЕКА ОМОНАТИ ҲАҚИДА МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР ☑️ Субсидия олиш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки my.gov.uz портали ҳамда MyGov мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза топширишлари мумкин. ☑️ Ипотека субсидиясини олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши, шунингдек, дастурда иштирок этаётган камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос кредит тарихига эга бўлиши шарт. ☑️ Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши лозим. ☑️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўртача ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3 млн 431 минг 700 сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлиши талаб этилади. Ижтимоий мезонлар бўйича балл қуйидагича ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 8 млн 897 минг сўмгача бўлса 10 балл, 8 млн 897 минг сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 5 балл берилади. Тошкент шаҳрида ойлик даромад 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача бўлса 10 балл, 10 млн 168 минг сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлса 5 балл берилади. Аризачи ёки унинг оиласи номида республика бўйича турар жой мавжуд бўлмаса 20 балл берилади. "Labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантига 10 балл берилади. Олис ва чекка ҳудудларда меҳнат қилаётган мутахассислар ҳамда тиббиёт ходимларига 5 балл берилади. 30 ёшгача бўлган ёшларга 5 балл, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёлларга 5 балл, "Тиббий ижтимоий экспертиза" тизимида рўйхатдан ўтган шахсларга ҳам 5 балл берилади. Субсидия миқдори 30 млн сўм этиб белгиланган. Шунингдек, талабгор хоҳишига кўра субсидия ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг 15 фоизини қоплаш ёки фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ипотека кредити 380 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 480 млн сўмгача ажратилади. Агар субсидия дастлабки бадални қоплаш учун танланса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин. Ариза топшириш жараёнида OneID тизимидаги шахсий маълумотларни бошқариш панели орқали дастурда иштирок этаётган тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш учун рухсат бериш шарт. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим, акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин. ☝️Ҳарбий тузилмалар ходимлари аризани фақат Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиб топширишлари мумкин.Субсидия аризадаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаса, нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилса, илгари субсидиядан фойдаланган шахс қайта мурожаат қилса ёки жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидиялар лимити тугаган бўлса рад этилади. 2026 йил 1 июлдан ипотека субсидияси олган фуқаролар учун мақсадли ипотека омонати расман жорий этилди ва энди улар дастлабки бадал учун ўз маблағини ҳам, давлат томонидан ажратилган субсидияни ҳам махсус омонат ҳисобварағига жойлаштириб, ушбу маблағларга банкнинг бозор ставкасида фоиз ҳисоблатиш имкониятига эга бўлди. Янги тартибга кўра, фуқаро аввал банкда мақсадли ипотека омонати ҳисобварағини очади, сўнгра дастлабки бадал учун ўз маблағини ушбу ҳисобвараққа жойлаштиради. Кейин давлат субсидияси ҳам шу ҳисобвараққа ўтказилади ва маблағлар бир жойда жамланади. Омонатга маблағ келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб банк бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди ва бу фоизлар омонат ёпилгунга қадар давом этади. Фуқаро 12 ой ичида биринчи бозордан уй танлаб, ипотека кредити учун банкка ҳужжатларини тақдим этади. Агар банк ипотека кредити ажратишни маъқулласа, омонатдаги маблағ, унга ҳисобланган фоизлар ва ипотека кредити маблағи қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади. Ипотека кредити расмийлаштирилгач, давлат кредит фоизларининг белгиланган қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни бошлайди. Агар ипотека кредити ажратилмаса ёки белгиланган талаблар бажарилмаса, банк омонатчининг ўз маблағини ҳисобланган фоизлари билан қайтаради. Давлат томонидан ажратилган дастлабки бадал субсидияси эса унга ҳисобланган фоизлари билан бирга Давлат бюджетига қайтарилади. ❌Ипотека кредити фуқаро уй сотиб олишдан воз кечса, кредит тарихи ёки тўловга лаёқати банк талабларига мос келмаса, ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумот аниқланса, танланган уй белгиланган талабларга жавоб бермаса, омонат маблағларидан мақсадсиз фойдаланилса, дастлабки бадал учун етарли маблағ жамғарилмаса ёки омонат муддати ичида ипотека расмийлаштирилмаса рад этилиши мумкин. Оддий мисол сифатида, 600 млн сўмлик квартира сотиб олиш учун 90 млн сўм дастлабки бадал талаб этилса ва фуқаро субсидия олганидан кейин 4 ой ичида уй-жой сотиб олмаган бўлса, у мақсадли ипотека омонатини очиши мумкин. Агар 12 ой давомида ҳар ой 5–6 млн сўмдан жамғариб борса, давлат томонидан ажратилган субсидия ҳам ушбу омонат ҳисобварағига ўтказилади ва банк ҳам субсидия маблағига, ҳам фуқаро жамғарган маблағга бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди. Натижада дастлабки бадал учун жамғарилган маблағ кўпайиб, ипотека кредитини расмийлаштириш имконияти янада осонлашади. Янги тартибнинг асосий мақсади ипотека субсидияси маблағларининг бекор ётмаслигини таъминлаш, уларга фоиз ҳисоблаш ва фуқароларга дастлабки бадални шакллантириш учун қўшимча имконият яратишдан иборат. ⏺Дастурда иштирок этаётган тижорат банклари: Agrobank, Aloqabank, Asakabank, Asia Alliance Bank, BRB, Hamkorbank, Ipak Yoʻli banki, Ipoteka bank OTP Group, MKBank, OFB, Trastbank, Turonbank, Xalq banki, Oʻzmilliybank ва OʻzSQB. 👀Аризани my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Шунингдек, ариза топширишдан аввал OneID орқали банкларга кредит тарихини текшириш учун рухсат беришни унутманг.

‼️‼️‼️‼️‼️ "Куҳсор" маҳалласида аҳоли билан очиқ мулоқот Китоб тумани ҳокими Рустам Гафуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманнинг энг олис ҳудудларидан бири — «Куҳсор» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Туман марказидан қарийб 80 километр узоқликда жойлашган маҳаллада фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Маҳаллалар ҳаёти билан яқиндан танишиш, аҳоли дардини эшитиш ва муаммоларга жойида ечим топиш — инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойилнинг амалий ифодасидир. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

#кун_фотоси📸 Табиатнинг яна бир мўжизаси Шут қишлоғида айни вақтда мевалар ғарқ пишган. Хусусан, бу ерда ўрик, олма ва олча
+5
#кун_фотоси📸 Табиатнинг яна бир мўжизаси Шут қишлоғида айни вақтда мевалар ғарқ пишган. Хусусан, бу ерда ўрик, олма ва олча меваларини кўплаб учратиш мумкин. Бунга асосий сабаб ҳудуднинг тоғёнбағрида жойлашганлиги ва салқин иқлим шароити билан изоҳлаш мумкин. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

#BizningPrezident #Mirziyoyev 🇺🇿 Қашқадарёлик шоира томонидан Президентимизга бағишланган шеър Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд айёми муносабати билан Қашқадарё вилояти, Китоб туманида истиқомат қилувчи шоира Марҳабо Каримова томонидан ёзилган шеър. Омон бўлсин Юртбошимиз Қутлуғ қадам деб сайланган, Қалбимизга тез жойланган, Меҳри элга жипс бойланган, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Айта олар халқи дардин, Меҳри қиммат олтин зардин, Кўрдик яна одил мардин, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Унутмайин ҳеч соҳани, Кўринг водий ҳар воҳани, Дунё берди зўр баҳони, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Байроғимиз маҳкам тутган, Мадҳиямиз қалбда битган, Темурбекдан мардлик ўтган, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! Доим содиқ ҳар аҳдига, Кўз тегмасин ҳеч шаҳдига, Омон бўлсин эл бахтига, Халқим дейди Йўлбошимиз, Омон бўлсин Юртбошимиз! ✍️ Марҳабо Каримова Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.

Tavallud ayyomingiz muborak bo’lsin, Hurmatli Prezident! Facebook|Instagram|X

Kitob tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi. Aholining Kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Davlat kadastrl
Kitob tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi. Aholining Kadastr sohasidagi murojaatlarini ko‘rib chiqish maqsadida Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi tomonidan Kitob tumanida sayyor qabul o‘tkaziladi. Kadastr hujjatini tayyorlash, ko'chmas mulkka oid huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish bo‘yicha va kadastr bilan bog‘liq boshqa muammolaringiz bo‘lsa, joriy yilning 24-iyul kuni soat 11-30 dan boshlab sayyor qabulda ishtirok etishingiz mumkin. Manzil: Kitob tumani, Ulug‘bek MFY Murojaat uchun telefon: 75-227-51-13, 75-227-51-14 Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

🔊🔊🔊🔊 🔔Bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasiga taklif etamiz! ❕Faqat oliy ta’lim muassasalarining bitiruvchilari uchun! �
🔊🔊🔊🔊 🔔Bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasiga taklif etamiz!Faqat oliy ta’lim muassasalarining bitiruvchilari uchun! 🗓24-iyul (Juma) 🕔 Soat 10:00 📍Kitob tumani Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi binosi Umumta’lim maktablari hamda maktabgacha ta’lim tashkilotlaridagi mavjud bo‘sh ish o‘rinlari bilan tanishish va o‘zingizga munosib ish topish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang! Barcha oliy ma’lumotli pedagogika yo‘nalishi bitiruvchilarini mehnat yarmarkasiga taklif etamiz! 🔍Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇 https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h 💬Facebook | 📸Instagram | 🌍Web saytTelegram | Twitter | 📹YouTube

Ҳокимга берган ваъдамни бажардим. Бу ғалабамни Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишлайман!» — Дурдона Эркинова 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

🏫Китоб туманидаги замонавий болалар боғчасига қабул бошланди Китоб тумани марказида замонавий шарт-шароитларга эга янги бола
🏫Китоб туманидаги замонавий болалар боғчасига қабул бошланди Китоб тумани марказида замонавий шарт-шароитларга эга янги болалар боғчаси ўз фаолиятини бошламоқда. Муассасада тарбияланувчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилган бўлиб, тажрибали тарбиячилар томонидан сифатли таълим-тарбия берилади. Шунингдек, болаларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожланиши учун инглиз ва рус тиллари, ментал арифметика, гимнастика ҳамда спорт тўгараклари ташкил этилган. Батафсил маълумот учун: 📞91 222 96 89 📍Локация 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

📣📣📣 "KIBARS" хусусий корхонаси хотин-қизларни ишга таклиф қилади! 🧱 Фаолият: ғишт ишлаб чиқариш 🍽 Тушлик ва 🚌 йўл пули
📣📣📣 "KIBARS" хусусий корхонаси хотин-қизларни ишга таклиф қилади! 🧱 Фаолият: ғишт ишлаб чиқариш 🍽 Тушлик ва 🚌 йўл пули — корхона ҳисобидан. 💰 Маош суҳбат асосида келишилади. 📞 Мурожаат учун: +998 93-939-82-22 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

🔴 RASMIY MUNOSABAT
Ijtimoiy tarmoqlarda Kitob tumani “Varganza” mahallasida bir oilaning uch nafar a’zosida quturish kasalligi aniqlangani haqida xabarlar tarqaldi.
Mazkur holat yuzasidan quyidagilar ma'lum qilinadi. Joriy yilning 10-iyul kuni Kitob tumanida yashovchi, 1979-yilda tug‘ilgan fuqaro xavfli yuqumli kasallik gumoni bilan shifoxonaga yotqizilgan. Epidemiologik surishtiruv davomida bemorni taxminan bir oy avval tulki bolasi tirnagani aniqlangan. Afsuski, u joriy yil 11-iyul kuni vafot etgan. Hozirgi vaqtda vafot etgan fuqaroning o‘lim sababi yuzasidan sud-tibbiy ekspertiza tayinlangan. Shuningdek, mazkur hududda yashovchi uch nafar fuqaro ehtiyot chorasi sifatida tibbiy ko‘rikdan o‘tkazildi. Ularda quturish kasalligining klinik belgilari aniqlanmadi. Ayni paytda ushbu fuqarolar shifokorlar nazoratiga olinib, zarur profilaktik emlash tadbirlari amalga oshirilmoqda. Qolaversa, Kitob tumanida viloyat Sog‘liqni saqlash boshqarmasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda veterinariya mutaxassislari hamkorligida epidemiologik vaziyat to‘liq nazoratga olingan. Shu o‘rinda fuqarolardan ortiqcha xavotirga berilmaslikni, ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilaridan esa asossiz va tekshirilmagan ma’lumotlarni tarqatmaslikni so‘raymiz. Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi. 🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram

🇺🇿MUSTAQILLIK TO‘YI – BAYRAM KONSERTIGA MARHAMAT! Yurtimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan tashkil etilayotgan
🇺🇿MUSTAQILLIK TO‘YI – BAYRAM KONSERTIGA MARHAMAT! Yurtimiz mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan tashkil etilayotgan "Mustaqillik to‘yi" festivali doirasidagi gala-konsertga barchangizni taklif etamiz! 🎤 O‘zbekistonning sevimli san'atkorlari ishtirokidagi unutilmas konsert dasturi, bayramona muhit va yorqin chiqishlar sizni kutmoqda. 🎙 Konsertda: • Shuhrat Dillayev • Umid Umarov • Shahnoza Otaboyeva • Hojiakbar Haydarov • Uktam Aviyoqqulov Kirish mutlaqo BEPUL! 🗓Sana: Bugun, 13-iyul 🕔 Vaqt: 19:00 📍 Manzil: Kitob tumani Istirohat bog‘i 🔍Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇 https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h 💬Facebook | 📸Instagram | 🌐Web saytTelegram | Twitter | 📹YouTube‌‌

‼️‼️‼️‼️‼️ Ташаббусга куч, бирликка йўл: "Обиканда"да асфальтлаш ишлари бошланди! 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

Махсус репортаж | 07.07.2026 йил
Иқтисодий хавфсизлик — жамият тараққиёти кафолати 👉@Department_uz

#Таъзия Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроб Октамович Саидовнинг бувилари вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, бошқармалар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик таъзия билдиради. Жанозалари бугун, 5 июль куни 17:00. Китоб тумани.

▪️ Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (224-сон, 05.05.2026 й.) билан
▪️ Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (224-сон, 05.05.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисида” низом тасдиқланди. 🏛 Низомга кўра, ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади. 📷 Фуқарони яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳар икки томон (мулкдор ва фуқаро) иштирокида амалга оширилади ва уларнинг розилиги "Face-ID" ёки "Mobile-ID" тизими орқали тасдиқланади. ☑️ Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган турар жой мулкдори улардан фақат биттасига яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. ▶️ 18 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси ёки улардан бири ёхуд васийси (ҳомийси) рўйхатдан ўтказилган манзилда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. 📲 Фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 10 иш куни ичида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жой мулкдори уни яшаш жойи ёки турган жойи манзилига рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга хабар бериши шарт. ✍️ Фуқаролар ёки турар жой мулкдори рўйхатдан ўтказиш учун ўзларига қулай бўлган жойдаги ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказлари, "Ақлли" миграция шохобчалари орқали шахсан ёхуд ЯИДХП, "E-xabar berish" тизими орқали онлайн тарзда мурожаат қилишлари мумкин. ⛔️ Ўзбекистоннинг куйидаги ҳудудларида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи чекланиши мумкин: ▫️ чегара зонасида; ▫️ ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда; ▫️ ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмаларда; ▫️ фавқулодда ҳолат ёки сафарбарлик эълон қилинган ҳудудларда ва бошқалар. Китоб тумани ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бўлинмаси 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

Таъзия! Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фотомухбири, вилоятнинг энг катта расмлар архиви эгаси, соҳа фидойиси - Муродулло Комилов
Таъзия! Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фотомухбири, вилоятнинг энг катта расмлар архиви эгаси, соҳа фидойиси - Муродулло Комилов бугун вафот этди. Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. 1956-2026. Жанозалари 3 июль куни Кўкгумбаз масжиди, жума номози вақтига. Қарши шаҳри. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

‼️‼️‼️‼️‼️ «Паландара» МФЙда ёшлар билан учрашув: муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

Бугун, 30 июнь - Ёшлар куни! Юртимизнинг эртанги куни, келажаги ва ишончи бўлган барча ёшларга бугунги кун муборак! 🎥 30.06.2017.

⏺⏺Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири — Гулинур бугун «Ёшлар куни» муносабати билан Китоб туманида бўлиб ўтадиган байрам концертига барча китобликларни чорлайди! 🎶 Сизни унутилмас мусиқий оқшом, байрамона кайфият ва ёрқин таассуротлар кутмоқда! 📍 Манзил: Китоб тумани Марказий ўйингоҳи 🕔 Бошланиш вақти: БУГУН 19:00 ▪️ Кириш мутлақо бепул! Барчангизни кутамиз! 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy