cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Publicaciones publicitarias
925
Suscriptores
Sin datos24 horas
+37 días
+230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛМОҚДА. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? ТАЙЁРМИСИЗ АЗИЗ ДИНДОШИМ 🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. 🔸Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. 🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). 🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). 🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). "Хўжа Аҳрор Валий" жоме масжиди
Mostrar todo...
👍 8
Зикрнинг энг афзал мавсумларидан бири Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мажуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир. 1. Аллоҳ таолодан зикрга ёрдам сўраш керак. 2. Зокир таҳоратли бўлиши керак. 3. Фазилатли маконларни ихтиёр қилиш керак. Масжид, Ҳарамайни шарифайни ва шунга ўхшаш жойлар. 4. Фазилатли замонларни ихтиёр қилиш керак. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича зикр учун энг афзал вақт Бомдод намозидан кейинги вақтдир. Ўша вақтда фаришталар ҳозир бўладилар. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳи шунинг учун ҳам Бомдод намозидан то қуёш чиққуна гапириш ва ухлаш макруҳдир, деганлар. Зикрнинг энг афзал мавсумларидан бири Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир. Қолган барча вақтларда зикр мустаҳабдир. 5. Солиҳ амаллардан кейин зикр қилмоқ. Аллоҳ таоло «Жума» сурасида: «Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки ютуққа эришсангиз», деган (10-оят). Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг», деган (103-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Ибодатларингизни тугатганигизда, Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг, деган (200-оят). Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида одамлар фарз намоздан қайтганларида овозни кўтариб зикр қилиш бор эди», дейилган. 6. Ноқулай ҳолатларда зикрни тўхтатиш лозим. Бунга халога кирганда, жинсий яқинлик қилганда, Жума хутбаси бўлганда каби ҳолатлар киради. 7. Қиблага қараб зикр қилиш керак. 8. Рағбат, хушуъ ва хузуъ ҳамда тадаббур билан зикр қилиш лозим. Яъни, фикрни жамлаб, айтилаётган зикрнинг маъносини тушуниб қилиш керак. 9. Зикрни холи қолиб қилишга ҳаракат қилиш. Одамлардан панада бўлиб хилватда зикр қилиш кўпчиликнинг ичидаги зикрдан афзалдир. Ибн Ҳажар узун ҳадисда келган «агар бандам Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан» деган иборадан, махфий зикр ошкора зикрдан афзалдир деган ҳукмни чиқарган. Бундан бошқа ҳаислардан ҳам махфий зикр афзаллиги таъкидланган. Зотан у риёдан йироқдир. Аммо шариатда овоз чиқариб айтиш лозим бўлган, лаббайка, азон ва иқомага ўхшаш ҳолатлардан овоз чиқариш лозим "Хўжа Аҳрор Валий" жоме масжиди
Mostrar todo...
👍 9🔥 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с председателем Управления мусульман, муфтием шейхом Нуриддином Холикназаром. #Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
👍 14
08:30
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
IMG_3714.MP444.76 MB
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
👍 17 5
02:34
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент ва Қўқонда Ҳажга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди ДХХ томонидан сайёҳлик фирмаси иш бошқарувчиси ва ходимлари қўлга олинди. 👉 https://kun.uz/kr/05933992 Kun.uz расмий канали
Mostrar todo...
ДХХ - Ҳаж.mp419.89 MB
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
👍 13 3
03:25
Video unavailableShow in Telegram
Ишроқ намоз ҳақида Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ "Хўжа Аҳрор Валий" жоме масжиди
Mostrar todo...
7.08 MB
👍 13
Photo unavailableShow in Telegram
👍 15 3🔥 1👌 1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ 🌼 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! 🌼 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгaнингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! 🌼 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! 🌼 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! 🤲 АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин! "Хўжа Аҳрор Валий" жоме масжиди
Mostrar todo...
👍 8🥰 1