cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Fozil Ikrom shoir

Fozildin Ikromov shoir Tel. 94.498.57.14.

Mostrar más
Advertising posts
211Suscriptores
Sin datos24 hours
-37 days
-630 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

„ НАВБАҲОР " футбол клубига бағишланган шеър. ⚽️ НАВБАҲОР ⚽️ Муҳлисларнинг фахрисан, Ўйининг зўр бетакрор. Ишончларин оқлайсан, Фақат олға Навбаҳор. Голлар уравер такрор, Бўш келмагин Навбаҳор. Муҳлисларинг олқишлар, Ўйингоҳда қолмас жой. Барча қўллаб-қувватлар, Ўйининг голларга бой. Голлар уравер такрор, Бўш келмагин Навбаҳор. Номинг элга қил достон, Мағлуб этиб рақибни. Муҳлис кўнглин қил осмон, Бўл чемпион соҳиби. Голлар уравер такрор, Бўш келмагин Навбаҳор. Юртим шанин кўтаргин, Осиёда тенгсиз бўл. Энг кучли рақибларга, Уравергин, ургин гол. Голлар уравер такрор, Бўш келмагин Навбаҳор. ✍ Фозил Икром.
Mostrar todo...
Устоз санъаткор Аббосхон Убайдуллаев Фозил Икром хонадонида. 11. 11. 2023.
Mostrar todo...
11 10 2023 Shoir Fozil Ikrom xonadoni
Mostrar todo...
ШАХЛОХОН МАХМУДОВА. СИДДИКБЕК КИЗИ. НУРЛИ-НУРЛИ ТВ КУРСАТУВИ.
Mostrar todo...
Ўзбегим аёллари. Саранжому саришта, Қўли гулдир ҳар ишда, Аршдан тушган фаришта, Ўзбегим аёллари. Бойлигидир фарзанди, Меҳрга тўла дили, Алла айтар ҳар йили, Ўзбегим аёллари. Ёқтирмайди ялқовни, Йўлга солар анқовни, Эҳ, боплайди паловни, Ўзбегим аёллари. Либоси ибо-ҳаё, Лол қолар бутун дунё, Фаришта мисол гўё, Ўзбегим аёллари. Эрта азонда турар, Аллоҳдан ризқин тилар, Фарзандин дуо қилар, Ўзбегим аёллари. Одоб ахлоқда тенсиз, Савоб ишлари денгиз, Ёқимтойдир шубхасиз, Ўзбегим аёллари. Кулсалар яшнар жаҳон, Ғам чекса дунё гирён, Фозил бил офатижон, Ўзбегим аёллари.
Mostrar todo...
Хонанда Акмал Қодиров ва Фозил Икром тўйда. АРХИВ.
Mostrar todo...
Қўнғироқ қилмай қўйдинг. 😢 Соғиндим сўзинг болам, Гўшакни олмай қўйдинг. Тинчмисан ўзинг болам, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Тинчингни билдириб тур, Доим соғ-саломат юр, Бағрим эзган соғинчдир, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Тушга кирсанг йўл қараб, Кутдим шому эрталаб, Эзвордимми алжираб, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Сенсиз хувиллар хонам, Қариб боряпман мен ҳам, Соғингандир деб онам, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Нима дей бу қилмишинг, Ким мендан яқин кишинг, Вақт йўқми, кўпми ишинг, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Сен ҳар доим дилимда, Суратингдир қўлимда, Чора йўқдир ўлимга, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Жоним чиқса танамдан, Дард чекмагин аламдан, Рози бўлгин онангдан, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Дуо қиламан ҳар гал, Намозимда беш маҳал, Эслайсанми лоақал, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Сочда кўпайиб оқим, Чўкиб борар аҳволим, Балки яқин уёғим, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. Соғиндим сўзинг болам, Гўшакни олмай қўйдинг. Тинчмисан ўзинг болам, Қўнғироқ қилмай қўйдинг. ✍ Фозил Икром. Бувайда тумани. @FOZILIKROM. 👈 Каналга кириш.
Mostrar todo...
Дилором. Соғиниб суратинг кўксимга босдим, Кунда ҳам,тунда ҳам қолмади ором Севгининг сиртмоғин бўйнимга осдим, Тунлари оромим олган Дилором. Бўйламай бўлмайди ёр ҳовлинг томон, Юрагим талпинар чидолмас ҳамон, Севгини билмаслар дейишсин ёмон, Тунлари оромим олган Дилором. Қийналиб кетяпман тушунгин ахир, Хижронда куймаган менчалик Тоҳир, Севаман келса ҳам замона охир, Тунлари оромим олган Дилором. Жафо қилма етар ширин жонимга, Эркаланиб келгин суйиб ёнимга, Фозилга рози бўл тушун ҳолимга, Тунлари оромим олган Дилором. ✍ ФОЗИЛ ИКРОМ. @FOZILIKROM.
Mostrar todo...